Республикаси олий ва


Мамлакатнинг мавжуд ердан фойдаланишидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш ёʻллари



Download 296,69 Kb.
bet10/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Мамлакатнинг мавжуд ердан фойдаланишидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш ёʻллари


Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган туб оʻзгаришлар кейинги йиллари ниҳоятда фаоллашаётган қатор муҳим омиллар, жумладан фан ва техникани жадал ривожланиши, унинг ютуқларини амалий фаолиятда кенг-коʻламда қоʻлланилиши, иқтисодий жараёнларни бошқаришни анча мураккаблашганлигининг та`сирини оʻсганлиги билан бог`лиқдир. Буни тоʻла тушуниб олиш ҳамда бошқаришнинг самарали стратегиясини қабул қилиш учун жамиятнинг мураккаб иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик муаммолари боʻйича анчагина чуқур билимларни эгаллаш талаб қилинади. Бу ҳолат айниқса иқтисодий обектларнинг мураккаблашганлиги ҳамда ушбу жараёнга мос боʻлмаган бошқариш тизимини қайта қуриш натижасида халқ хоʻжалигининг турли тармоқларидаги бошқариш услублари ва ишлаб чиқариш алоқалари оʻртасидаги олдинги мавжуд тенглик бузилган, иқтисодиёти бозор муносабатларига оʻтаётган мамлакатлар учун характерлидир. Бунда иқтисодий муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш, корхоналар


ва ишлаб чиқаришни тубдан қайта таркиблаш, ресурсларни иқтисод қилувчи технологияларни ҳамда иқтисодни бошқаришнинг бозор услубларини қоʻллаш талаб қилинади. Шу муносабат билан жамиятни хоʻжалик салоҳиятидан фойдаланиш стратегиясини режалаштириш ҳамда уни мураккаб иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик вазифаларини ҳаётга тадбиқ қилишда самарали илмий тадқиқотларнинг долзарблиги айниқса ошади. Аналитик ишланмалардан фойдаланиш асосида бошқарувнинг турли консепсиялари ишлаб чиқилмоқда. Бунда айникса интеграцион бошкариш катта ахамиятга эга булмокда. Мураккаб масалаларни ҳаётга тадбиқ қилиш стратегиясини режалаштириш амалиёти шуни коʻрсатадики, мураккаб муаммоларни тадқиқ қилишнинг анчагина самарали услублари – бу муаммога тизимли ёндашув ҳамда тизимли таҳлилга асосланган тизимланган тадқиқотлардир.
Бошқариш деганда, бошқариладиган тизимларга та`сир жараёни тушунилади. Ҳар қандай мураккаб ташкил этилган бошқариладиган тизимлар, шу жумладан ердан фойдаланиш тизими ҳам, оʻзининг бошланг`ич параметрларини ушлаб туриши, шунингдек, оʻзларининг сифат ҳолатларини ма`лум бир мақсадга юналтирилган даражаларига эришиши учун обектив равишда бошқаришни талаб қилади. Бошқача қилиб айтганда, бошқариш–бу бошқариладиган тизимларни, уларни ички мазмуни билан мавжуд боʻлишининг обектив заруриятидир. Бошқариш тизимни оʻзининг ривожланиш қонуниятларига мос тарзда амалга оширилади. Бошқаришсиз тизим амалий жиҳатдан боʻлиниб кетади.
Ер ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини ҳаётга тадбиқ қилиш сур`атлари мамлакатда оʻтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар салмог`ига унчалик тоʻла жавоб бермайди. Бу тоʻг`рида ерларни мақбул тармоқлараро тақсимланиши ҳамда иқтисодий тармоқлари ва жамият фаолиятининг сфералари боʻйича ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш амалиётини мавжуд эмаслиги, ер кадастрини юритишдаги мавжуд камчиликлар, қишлоқ хоʻжалик ерларидан фойдаланишнинг унча юқори боʻлмаган самарадорлиги, қишлоқ хоʻжалик ерлари сифатини пасайиши, бозор шароитида ерлардан фойдаланиш механизимига киритиладиган иқтисодий омилларни унчалик тоʻла оʻрганилмаганлиги, қишлоқда аҳолини жойлаштириш муаммоларини мавжудлиги, ер ресурсларини қайта тиклаш ва бошқа қатор муаммолар гувоҳлик беради. Ер
ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларнинг асосий сабабларидан бири-бу ҳозирги кунгача тизимли ердан фойдаланишнинг аниқ ва самарали равишда ишлаб чиқилган давлат Дастурларининг мавжуд эмаслигидир. Бу Дастур ердан фойдаланиш консепсиясини, ер муносабатларининг таркибий қисмлари тамойилларини, мазмуни ва методологиясини, кейинги ривожланиш юлларини аниқлайди.
Ердан фойдаланишнинг самарали Дастурларини мавжуд эмаслиги ердан фойдаланишни ижтимоий-иқтисодий воқеилик сифатидаги моҳиятига ва ривожланган ёки ривожланмаган бозор иқтисодиётига эга жамиятдаги ернинг умум эгаллаган ролига, табиий мажмуанинг муҳим бирикмаси сифатидаги ролига этарли баҳо берилмаганлиги билан белгиланади. Бундай дастурсиз самарали ер сиёсатини оʻтказиш ҳамда йэр ресурсларидан оқилона фойдаланишни та`минлаш мумкин эмас. Давлат мамлакатда бош ислоҳотчи, ер сиёсати учун ваколатли ва ма`сулиятли давлат органи-бу “Ергеодезкадастр” давлат қоʻмитаси ҳисобланади. Бу ташкилот бозор иқтисодиётининг ривожланиши шароитида анча фаол ва аниқ ер сиёсатини юритиши зарур.
Тизимли ердан фойдаланиш Дастурининг мазмуни ер ресурсларини тоʻла тикланиш сикли билан бог`лиқ боʻлиши зарур: уларни тоифалари боʻйича, жамият фаолиятининг сфералари боʻйича, иқтисодий тармоқлар, ер участкалари боʻйича тақсимланиши (қайта тақсимланиши); уларнинг мақсадли моҳиятига мос тарзда фойдаланилиши ва ушбу жараённи тадбиқ қилиш самарадорлигини назорат қилиш; ер ресурсларини қайта тиклаш. Дастур бозор иқтисодиётини яратиш моҳияти ва вазифаларига жавоб берадиган тизимли ердан фойдаланиш консепсиясини оʻз ичига олиши зарур. Ер наинки асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида, балки жамиятдаги бозор муносабатларининг ва ижтимоий- иқтисодий алоқаларининг обекти ҳамда табиий мажмуанинг асосий бирлиги сифатида қаралиши зарур. Ердан фойдаланишни барча қирраларининг мазмуни ва истиқболдаги ривожланиши бу ерда оʻз оʻрнини топиши зарур.
Дастурда асосий диққат-е`тибор, айниқса бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан, ердан фойдаланишнинг иқтисодий қиррасига қаратилиши зарур. Барча турлардаги ер майдонларини ҳисоблаш, бонитировка қилиш ва ерларни иқтисодий баҳолаш, солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, ипотека тизимини ривожлантириш, ҳудудни ривожлантириш ҳамда ер участкаларидан фойдаланишда инвестициялаш шартлари ва тартиби, Ерларни
қайта тиклаш механизимини ҳамда уларни оқилона фойдаланишни раг`батлантириш, ер участкалари билан турли ҳаракатларни амалга ошириш каби муаммолар айниқса катта аҳамиятга эга боʻладилар. Ерлардан иқтисодий фойдаланиш механизимига қоʻшилиши мумкин боʻладиган бошқа омилларни ҳам қабул қилиш мумкин.
Дастурда мумкин қадар ижтимоий, рекреацион ҳамда экологик масалаларни коʻпроқ ишлаб чиқиш зарур: Ердан фойдаланиш масалаларини аҳолининг турмуш фаолияти учун нормал шароитлар билан, ер ресурсларидан фойдаланиш жараёнидаги атроф муҳитни сақлаш билан бог`лаш зарур боʻлади. Қишлоқ аҳолисини жойлаштиришнинг мақбул шароитлари, йэрдан фойдаланишнинг минтақавий тизимларини (Қорақалпог`истон, Фарг`она водийси ва бошқа регионлар) ишлаб чиқиш ердан фойдаланишнинг оʻта муҳим муаммолари ҳисобланади. Ердан фойдаланишнинг ижтимоий юналишига тааллуқли тамойилларни тадбиқ қилиш юлларини, табиий мажмуалар билан уларни оʻзаро бог`лиқлигини аниқлаш зарур боʻлади.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни доимий равишда чуқурлашуви сабабли янгиланиб турадиган ер қонунчилиги тизими ишлаб чиқилган ҳамда мавжуддир. Ер кодексига тизимли ердан фойдаланиш тоʻг`рисидаги тушунчани киритиш, бозор иқтисодиёти шароитида ерни жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларининг обекти сифатидаги ролини этарли даражада очиб бериш зарур; ерга боʻлган мулкчиликнинг турли- туман шаклларини мавжуд боʻлиши нуқтаи назардан 16,17,39 ва 40-моддалари катта тузатишлар талаб қилади; ер участкасининг мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси терминлари чалкашиб кетган; умуман олганда, кодекс аксарият аграр юналишга эга, шу билан бирга катта миқдорлардаги қонун ости ме`ёрий ҳужжатлари ишлаб чиқиш зарур. Ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий қирраси ер муносабатларини тубдан ислоҳ қилиш учун, ерда хоʻжалик юритишнинг турли-туман, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ривожлантириш, ердан фойдаланиш суб`эктларининг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш учун зарурий шароитларни юқори сур`атларда та`минлаши зарур. Ушбу мақсадда “Ергеодезкадастр” давлат қоʻмитаси ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш учун зарурий кенгликни та`минлайдиган ер муносабатларини ислоҳ қилиш боʻйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва башоратлаш ишларини амалга ошириш зарур.
Ер ресурсларини тармоқлараро тақсимотини мақбуллаштириш ҳам ердан фойдаланишнинг муҳим муаммоси ҳисобланади. Йэрдан фойдаланиш турларини назарий жиҳатдан янада қайта оʻрганиш талаб қилинади. Уларни ҳал қилиш ерларни тармоқлараро тақсимлашни мақбуллаштириш билан ҳамда ҳудудни табиий-иқтисодий минтақалари билан бог`лиқдир. Ердан фойдаланиш турлари, уларнинг мазмуни, оʻсиш сур`атлари ва хусусиятлари, ҳар бир ердан фойдаланиш турлари боʻйича ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш нуқтаи назаридан ерлардан оқилона фойдаланиш масалалари ривожлантирилиши зарур. Барча тоифа ерлардан фойдаланиш уларга мос самарадорликда (иқтисодий, ижтимоий, рекреацион, экологик) амалга оширилиши зарур. Ҳар бир фаолият соҳасида, иқтисодиётни ҳар бир тармог`ида ерлардан фойдаланиш самарадорлигини (мавжуд ва потенсиал) баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш зарур. Мисолларга мурожаат қилайлик. Масалан, сув фонди ерларининг майдони кейинги 37 йил ичида 6 марта оʻсган. Ушбу сур`ат билан ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий ёки боʻлмаса бошқа самарадорликни оʻсиши қай тарзда кечганлиги таққосланади. Қишлоқ хоʻжалик ерларини ноқишлоқ хоʻжалик мақсадлари учун ҳар йили катта миқдорларда (5-7 минг.га суг`ориладиган экин ерлари) ажратилиши (кайта тақсимланиши), ички хоʻжалик қурилишлари (2-3 минг.га суг`ориладиган экин ерлари), сув хоʻжалиги қурилишлари шулар жумласидандир. Ерларни тармоқлараро тақсимлашни мақбуллаштириш нуқтаи назаридан бу қанчалик асосланган ва самарали? Ерни ажратишда уларни оʻрнини қоплаш ставкалари этарли илмий асосланишга эгами?



Download 296,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish