Республикаси олий ва


Миллий хўжалик тизимида ер тақсимоти масалалари



Download 296,69 Kb.
bet9/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Миллий хўжалик тизимида ер тақсимоти масалалари


Республикамиз қишлоқ хоʻжалигида ҳозирги кунда асосий ердан фойдаланувчилар – деҳқон, фермер ва бошқа қишлоқ хо`жалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, саноат, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хо`жалик корхоналари, муассасалари, қо`шма корхоналар ҳамда алоҳида фуқаролар ҳисобланади. Шундай экан, ер кадастри ёрдамида ер фондининг ердан фойдаланувчиларнинг гуруҳлари бо`йича ҳам уларни тақсимланиши то`г`рисида ма`лумотлар бериши керак. Ердан фойдаланувчилар гуруҳлари бо`йича тавсифлар олиш учун ер кадастри ҳар бир ердан фойдаланувчи учун алоҳида юритилиши лозим. Шу сабабли асосий ер кадастри бирлиги – бу ердан фойдаланувчи суб`эктдир. Ердан фойдаланиш – бу ягона давлат
ер фондининг таркибий қисмини ташкил этган, ма`лум бир ердан фойдаланувчига қат`ий белгиланган мақсадларда давлат томонидан берилган ҳудуддир. Ердан фойдаланувчи суб`экт ма`лум майдонга, жойдаги о`рнига, шаклига ва доимий чегарасига эга.
Ердан фойдаланувчи суб`эктга ер бериш ер ажратиш асосида амалга оширилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун ажратиш ер қонунлари хужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятларининг қарорларига асосан амалга оширилади. Ердан фойдаланувчилар ер участкасидан меёрий хужжатларда белгиланган асосий мақсадлар бо`йича фойдаланишлари зарур. Берилиш муддатларига қараб ердан фойдаланиш икки турга бо`линади: доимий ва вақтинчалик. Олдиндан муддати ко`рсатилмасдан берилган ерлар муддатсиз ёки доимий фойдаланишдаги ерлар деб е`тироф этилади. Ердан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли уч йилгача ва узоқ муддатли – уч йилдан о`н йилгача бо`лиши мумкин. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари талаб қилган ҳолларда бу муддатлар тегишлича қисқа муддатли ёки узоқ муддатли даврга узайтирилиши мумкин. Яйлов чорвачилиги учун ер участкалари қишлоқ хо`жалиги корхоналарига 25 йилгача муддатга берилиши мумкин.
Берилган шароитига қараб ерлар бирламчи ва иккиламчи ердан фойдаланишга ажратилади. Бирламчи фойдаланиш то`г`ридан-то`г`ри давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилади. Буларга жамоа хо`жаликлари, кооперативлар (ширкатлар), бошқа қишлоқ хо`жалик корхоналари, саноат корхоналари, транспорт муассасалари, о`рмон хо`жаликлари ва бошқалар киради.
Бирламчи ердан фойдаланишда қонунда ко`зда тутилган тартибда томорқа участкаларига иккиламчи тартибда ер берилиши мумкин. Бунда ширкат (жамоа) хо`жалигининг ерларидан иккиламчи фойдаланиш учун ер майдонлари, хо`жалик а`золарининг умумий мажлис қарорига асосан, бошқа ердан фойдаланувчиларга ерлар – маҳаллий ҳокимият қарори бо`йича берилади.
Муддатсиз ердан фойдаланиш учун ердан фойдаланиш ҳуқуқларини берувчи давлат далолатномаси билан тасдиқланади. Давлат далолатномасига биноан қишлоқ хо`жалик корхоналарига бириктирилган ерлар жамоа ерларига ва томорқа ерларига
бо`линади. Томорқа ерлари жойларда жамоа ерларидан ажратилади. Қишлоқ хо`жалик корхоналари а`золари, қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар томорқа ерлари майдони ер кадастри китобида ҳамда қишлоқ фуқаролар Кэнгашининг хо`жалик дафтарларида қайд қилган ҳолда расмийлаштирилади. Ер майдонларидан вақтинчалик фойдаланиш давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан расмийлаштирилади.
Ердан фойдаланиш ер кадастрининг асосий бирлиги сифатида о`з мазмунига қараб турлича бо`либ, фойдаланиш тавсифи бо`йича фарқланувчи турли табиий – тарихий хусусиятларга эга бо`лган ер участкаларининг йиг`индисидан иборат. Булар ер турларини ташкил этади. Ер кадастри ердан фойдаланувчи чегарасида ерлар турлари бо`йича юритилади. Шу сабабли ер тури ер кадастрининг асосий элементи ҳисобланади. Турлича табиий хусусиятларга эга бо`лган, аниқ бир ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган ер участкалари ер турлари деб е`тироф этилади.
Ер турларини таснифлашда айниқса қишлоқ хо`жалик ер турларини ажратиш муҳимдир. Қишлоқ хо`жалик маҳсулотларини етиштиришда бевосита фойдаланиладиган ер турларига қишлоқ хо`жалик ер турлари деб е`тироф этилади. Буларга ҳайдалма ерлар, ко`п йиллик мевали дарахтзорлар, яйловлар, пичанзорлар, бо`з ерлар киради.
Қишлоқ хо`жалигида бевосита фойдаланилмайдиган ер турлари бо`йича ҳам алоҳида ҳисоб юритиб борилади. Булар о`рмонлар, ботқоқликлар, ко`ллар, ё`л ва ё`лаклар, қурилишлар, ҳовлилар, ко`чалар, майдончалар билан банд ерлар, қумликлар ва қишлоқ хо`жалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардир.
Қишлоқ хо`жалик экинларини экиш мақсадида тизимли тарзда мунтазам фойдаланадиган ер тури ҳайдалма ерлардир. Бунга экилган ко`п йиллик о`тлар ва дам бериш учун қолдирилган шудгор ерлар ҳам киради. Пичанзор ва яйловларни яхшилаш мақсадида ҳайдалиб, чорва учун экилган о`тлар ва дарахтлар орасига экилган майдонлар экин ерларига кирмайди. Сун`ий равишда яратилган мевали ко`п йиллик дарахтзорлар, бутазорлар ёки о`тсимон ко`п йиллик о`симликлар, маҳсулот берадиган доривор ва техник дарахтзорлар ко`п йиллик дарахтзорлар деб юритилади. Уларга бог``лар, токзорлар, тутзорлар ва мевали ко`чатзорлар киради. Мева ҳосилини олиш учун экилган ко`п йиллик дарахтзорлар бог``ларни ташкил этади. Токзорлар – узум
олиш мақсадида экилган ишкомлардир; тутзорлар – ипак қуртини боқиш учун экиладиган тут плантациялари; мевали ко`чатзорлар – ко`п йиллик маданий мевали дарахт ко`чатларини етиштириш учун фойдаланиладиган ерлар таркибига киради.
Мунтазам экин экиб келинган, аммо бир йил (куздан-кузгача) ва ундан ортиқ даврда ҳайдалмаган ва фойдаланилмай қолган ерлар бо`з ерлардир. Чорва моллари учун даг`ал хашак сифатида узлуксиз пичан о`риб туриладиган қишлоқ хо`жалик ерлари пичанзорлар деб аталади. Ко`проқ пичан о`риб олиш мақсадида ҳолати яхшиланган пичанзорлар ҳам мавжуд. Қишлоқ хо`жалигида чорва молларини узлуксиз боқиш учун фойдаланиладиган ерлар яйловлардир. Яйловлар асосан тубдан яхшиланган, маданий, тог` чорва моллари о`тлайдиган, сув билан та`минланган турларига ажратилади. Тубдан яхшиланган яйловлар – чорва моллари исте`мол қиладиган табиий о`симликларни бойитиш мақсадида махсус о`т уруг`лари сепилган ҳамда саксовул ва бутазорлар ташкил қилинган ер майдонлари; маданийлашган яйловлар – зарурий тартибда ишлов берилган, доимо о`г`итлатиб, чорва моллари учун о`т о`сиши яхшиланган вақти – вақти билан чорва моллари о`тлатиладиган яйловлар; тог` яйловлари – тог`лик ерларда жойлашган яйлов ерлар; чорва моллари о`тлатиладиган яйловлар – хо`жалик марказидан узоқ муддатга (бутун мавсум давомида) чорва молларини о`тлаши учун ажратилган яйловлар; сув билан та`минланган яйловлар - мавжуд чорва молларини сув исте`моли билан та`минлай оладиган, сув манбасига эга бо`лган яйловдир. Дарёлар, ко`ллар ва каналлар атрофида жойлашган яйловлар ҳам сув билан та`минланган ҳисобланади.
О`рмон фонди ерлари – о`рмон дарахтлари билан қопланган, шунингдек, о`рмонга қо`шилмаган якка дарахтлар, жарликлар атрофига экилган дарахтлар, қиялик, баландлик, дарё қирг`оқларига сув ҳавзалари атрофларига қумликлар ёнларида, о`рмон – бог`` ерлари, о`рмон ко`чатзорлари, шунингдек, дарахтлари кесиб олинган о`рмон ерлари, очиқ қолган ерлар, сийраклашиб қолган о`рмонлар, ёг`оч кесиш учун ажратилган ерлар ва ёнг`индан нобуд бо`лган (ёнг`инга учраган) о`рмон ко`чатзорлари ерларидаир. О`рмонзорлар учун ко`чат етиштиришга ажратилган ер майдонлари о`рмон ко`чатхонасидир. О`рмон учун ко`чатзорлар: уруг`ликдан олинадиган ко`чатзор, ко`чат экиш учун ер бо`лимлари бирламчи (бошланг`ич)
ко`чат экиш ерлари, ко`карган қаламчалар ва қаламча қилиб экиладиган ко`чатзор бо`лимларига бо`линади.
Ихота дарахтзорлари – алмашлаб экиш майдонларини шамолдан то`сиш, суг`ориладиган ва қурилиш иншоатлари та`сирида тупроқ эрозиясидан сақлаш, қург`оқчиликдан ва бошқа табиий ноқулайликлардан асраш мақсадида экиладиган о`рмон дарахтзорларидир. Ботқоқлик–ер ости сувларининг ко`тарилиши ҳамда ёг`ингарчилик натижасида тупроқнинг устки қатлами сернам бо`либ кетган ерлардир. Жарликлар – ер қатламининг эрозия та`сирида ёмон жойлашганлиги ёки тупроқ қуйи қатламларининг генетик ҳолати ва қия кесиклиги бир метрдан ортиқ бо`лган ерлардир.
Ма`лумки, ҳар бир ер тури алоҳида контурлардан иборат. Контур деб одатда бир хил ер турига ҳамда ёпиқ ташқи чегарага эга бо`лган майдон тушунилади. У ма`лум бир майдон ва аниқ бир хо`жалик аҳамиятига эгалиги билан тавсифланади.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг таркибий қисми сифатидаги ер муносабатлари уларнинг ривожланиш қонунлари ва тартибга солиш механизмини текширишга етарлича е`тибор қаратилмайди. Шу аснода, айнан ана шу масалаларни текшириш ер манбаларини бошқаришни чуқурроқ тушунишга олиб келади.
Ер муносабатлари ишлаб чиқаришнинг мохияти. Барча ижтимоий муносабатлар, йиг`индисидан фан ишлаб чиқариши муносабатларини бошқа қолган барча муносабатлардан асосий базисли белгиловчи деб ажратади. Ишлаб чиқариш муносабатлари моддий ишлаб чиқариш жараёнида одамлар о`ртасида шунга мос равишда уларнинг ишлаб чиқариш воситаларига ва маҳсулотларга бо`лган муносабатларида вужудга келади. Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш пировардида ижтимоий онг билан эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш кучларининг, моддий ишлаб чиқариш шароитининг о`згариши билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш муносабати о`зига нафақат ишлаб чиқаришни, балки такрор ишлаб чиқариш жараёнинг бошқа босқичида тақсимот, алмашув ва исте`мол жараёнида одамлар о`ртасида вужудга келадиган муносабатларни, ҳам киритади. Такрор ишлаб чиқариш тизимида ишлаб чиқариш фазасининг муносабати белгиловчидир. Бошқа томондан, тақсимот, алмашув ва исте`мол муносабати ишлаб чиқариш
муносабатлари ривожланишига акс та`сир ко`рсатади. Ер муносабати эса бу ерда ма`лум хусусиятига эга.
Ер муносабатлари тузилиши тавсифида ердан фойдаланиш такрор ишлаб чиқариш сикли то`плами бо`йича амалга оширилмайди. Меҳнат маҳсулидан фарқли о`лароқ ер такрор ишлаб чиқишнинг на жисмоний, на иқтисодий фазалари барчаси орқали о`тмайди, балки асосан ишлаб чиқариш фазасида фақатгина табиий моддий омил сифатида иштирок этади. Гарчи ишлаб чиқариш фазаси билан ер аслида такрор ишлаб чиқариш жараёнига иштирок этиш чегараланган бо`лсада, шу билан бирга бу фазада бу о`зига, тақсимот, алмашув ва исте`молни ҳам қо`шади, аммо о`зининг ички моментлари сифатидир. Шундай қилиб, тақсимот, алмашув ва исте`мол жараёнлари обектив равишда ердан фойдаланишнинг мазмунига киради, аммо бу ерда о`зига хос шаклларда намоён бо`лади.
(Ерни ердан фойдаланувчилар ва тармоқлар о`ртасида тақсимлаш, ер участкалари билан алмашиш, ерни ишлаб чиқариш воситаси сифатида унумли исте`мол қилиш ва ундан ҳудуд (исте`мол) сифатида фойдаланиш).



    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish