Билимни назорат қилиш учун саволлар:
Ер ресурсларининг муҳимлиги ва оʻзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
Ер ресурсларини бошқариш обекти нима?
Мамлакат ер фонди таркибини тавсифланг.
Ер турлари деб нимага айтилади?
Ер тоифаларидан қай бири энг катта солиштирма қийматга эга?
Мамлакат ердан фойдаланишларининг асосий турларини айтинг.
Ер тоифалари майдонларининг оʻсиш сур`атларини асосий сабабларини айтинг.
Қайси ер тоифасининг майдонлари энг катта оʻзгаришга учраган?
Қайси ер тоифасининг майдонлари энг кам оʻзгаришга учраган?
Ер фондининг тармоқлараро тақсимотида қандай тамойиллари мавжуд?
Қандай ерлар алоҳида қимматга эга боʻлган ерлар дейилади?
Мамлакатда ердан фойдаланишда қандай муаммолар мавжуд?
БОБ. ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Жамиятда ердан фойдаланишнинг пайдо боʻлиш шакллари
Планетамизда ҳаётни пайдо боʻлган кунидан бошлаб ер инсоннинг яшаш оʻрни ҳамда ҳаёт фаолиятининг манбаси ҳисобланади, ҳеч бир жамият ердан фойдаланмай туриб мавжуд боʻла олмайди. Ибтидоий жамоа тузимининг бошида инсон оʻсимликлар меваларидан фойдаланган, яшаш уйини қуриш учун тог` ичидаги г`орларни, дарахтларни мослаштирган. Жамият ривожининг ушбу даврида ер инсон ҳаётида ва фаолиятида пассив рол оʻйнаган. Деҳқончиликни чорвачиликдан ажратилиши ҳамда деҳқончилик маданиятини ривожланиши билан ер инсонлар хоʻжалик фаолиятининг фаол жараёнига қоʻшилди. У ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг зарурий шарти, кенглик-операцион асосга айланди, қисҳлоқ хоʻжалигида энг муҳим ролни оʻйнай бошлади. Буларнинг барчаси жамиятда ерларга эгалик қилиш, тасарруф қилиш ва фойдаланиш боʻйича вужудга келган иқтисодий-ижтимоий алоқалар ва муносабатларда ердан фойдаланишнинг ролини тубдан кучайтирди. Экологик тангликнинг кучайганлиги шароитида табиий ресурслар мажмуаси ҳамда жамиятнинг оʻзаро гармоник ривожланишига зарурият, ерларни экологлаштириш ердан фойдаланишни муҳим томонига айланади. Бозор муносабатларининг ривожланиши ердан фойдаланишга фискал ва бозор характерини берди, ер товар-пул муносабатларига жалб қилинди. Бу эса, оʻз навбатида, ерни жамиятдаги иқтисодий-ижтимоий алоқалар ва муносабатлардаги ролини тубдан оширди. Буларнинг барчаси ердан фойдаланишни ҳар қандай жамиятни ривожлантиришнинг обектив, зарурий шарти сифатида тавсифланади.
Жамият ривожланиши билан оʻз навбатида ердан фойдаланишнинг коʻп қирралиги кучаяди, у коʻп функсионал, коʻп мақсадли характерни олади. Ердан фойдаланиш характери такомиллашади. Бу ҳол ундан фойдаланиш жараёнининг диалогик моҳиятини
коʻзда тутади, уни динамик ва доимий ривожланувчи сифатида тавсифлайди. Жамиятнинг ривожланишида ернинг роли ва ундан фойдаланиш характери этарли даражада тоʻла оʻрганилган ҳамда иқтисодиёт назариясининг классиклари томонидан асосли тарзда ёритилган.
Моддий ишлаб чиқаришнинг омили сифатида ердан фойдаланишга, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ундан самарали фойдаланиш муаммоларига коʻп сонли тадқиқотлар баг`ишланган боʻлса-да, ноқишлоқ хоʻжалик ишлаб чиқаришда ерлардан иқтисодий фойдаланиш механизми этарли даражада оʻрганилган эмас. ушбу ерларни қиймат баҳолаш услубияти ишлаб чиқилмаган ва қиймат баҳолаш оʻтказилмаган, ишлаб чиқаришнинг асосий омилларидан бири сифатидаги ерга тоʻг`ри келадиган ишлаб чиқариш даромадининг миқдори белгиланмаган, ер участкасини ижара ҳуқуқининг қиймати мавжуд эмас, ер солиг`ининг илмий асосланган миқдорлари ва бошқалар мавжуд эмас. Жамият томонидан ерларнинг ижтимоий ва рекреацион қирраларидан фойдаланиш масаласига келсак, улар амалий жиҳатдан умуман оʻрганилмаган. Ер бу тармоқда кенглик-операцион асос сифатида фойдаланилади деган фактни е`тироф этишдан оʻзга бирон-бир аниқ тадқиқот мавжуд эмас. бундан ташқари, ижтимоий ва рекреацион самарадорликни аниқлаш ва баҳолаш, уларни қиймат жиҳатидан ёритиш, ушбу ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ва бошқалар ҳам мавжуд эмас, ердан фойдаланишнинг экологик қирраси ҳам этарли даражада оʻрганилмаган. Ушбу муаммоларнинг барчаси амалда мамлакат иқтисодиётини, жумладан ердан фойдаланишни бозор муносабатларига оʻтиши билан долзарблашиб кетди.
Жамиятда ерни ресурс сифатида қишлоқ хоʻжалик ишлаб чиқариш ҳамда ноқишлоқ хоʻжалик ишлаб чиқариш (ижтимоий, рекреацион, табиатни муҳофазалаш) исте`моли мавжуддир. Шу муносабат билан ердан фойдаланиш усулларини ҳам уни ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш исте`моллари нуқтаи назаридан қарамоқ лозим. Бу ҳол ердан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш моҳиятларига ажратишга имкон беради.
Биринчиси, қоидага биноан, ердан фойдаланишга иқтисодий самарадорликни олиш билан, иккинчиси-асосан ижтимоий ва рекреацион самарадорликни олиш билан
бог`лиқдир. Биринчига агро хоʻжалик ва саноат ишлаб чиқариш усулларини киритиш мумкин. Агрохоʻжалик усули ерни ҳайдаш воситаси билан ернинг устки қатламидан (тупроқ) фойдаланишни ҳамда қишлоқ хоʻжалик экинларини оʻстириш учун зарур боʻлган тупроқ билан технологик операцияларни оʻтказишни коʻзда тутади. Бу ҳолатда ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида гавдаланади. О`з навбатида ушбу усулни уни ишлаш технологияларининг турлари билан бог`лиқ (қишлоқ хоʻжалик экинларининг майдонлари, коʻп йиллик дарахтзорлар), ҳамда ишловсиз (аммо яйловлар алмашишини киритган ҳолда) технологияларнинг турлари билан бог`лиқ ердан фойдаланиш усулларига ажратиш мумкин.
Саноат-ишлаб чиқариш усули саноат, транспорт, шунингдек хизмат коʻрсатиш соҳаси ҳамда савдо обектларини жойлаштириш ва тургун тарзда мавжуд боʻлиши учун ер участкаларини кенглик жиҳатдан мослашуви билан бог`лиқ. Ердан фойдаланмасдан туриб обектларни ишлаш жараёниҳам, демак, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам мумкин боʻлмайди. Ер бу жойда ишлаб чиқаришнинг зарурий шарти, ишлаб чиқариш омили сифатида гавдаланади. Иккала усулда ҳам ердан фойдаланиш натижаси боʻлиб иқтисодий маҳсулот олиш (иқтисодий самарадорлик, шу жумладан пуллик хизматлар ҳам) хизмат қилади. Масалан, завод ва фабрикалар, энергетика ва бошқа саноат обектларини қуриш ишлаб чиқариш биноларини, махсус қурилмаларни, инженерли тармоқларни, кириш юлларини ва бошқаларни жамлаштириш учун ер участкаларини режали-баландли мослаштириш билан бог`лиқдир. Қурилиш устки қатламни бузилишига, қурилиш даврида тупроқ қатламини бир жойга тоʻплашга ёки уни қишлоқ хоʻжалик ерларига коʻчиришга уларни кейинчалик рекултивация қилиш тартиби билан маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш учун карералар яратишга зарурият туг`илади. Транспорт обектларида ер участкаларини қуришга тайёрлаш автомобил юллари асосини, темир юл полотносини яратиш, метрополитенни қуришда ва фойдаланишда грунтларни ишлаш ёрдамида ер ости юлларини яратишдан иборат. Ёпиқ усулда ер ости қазилма бойликларини қазиб олишмақсадида ер участкасини тайёрлаш горизонтал ва вертикал, этарли даражада кенг ер ости юлларини яратиш ҳамда қазиб олиш даврида улардан фойдаланишдан иборат. Очиқ усулда қазиб олишда ушбу майдонларда кейинчалик (ишлар тугаганидан соʻнг) рекултивация ишларини оʻтказиш билан нисбатан катта
майдонлардаги ернинг устки қатламини сидириб олиш амалга оширилади. Саноат ва транспорт обектлари аксарият ҳолларда махсус режим ташкил этишни, я`ни улардан нормал фойдаланиш та`қиқланадиган, қоʻриқланадиган, санитария-ҳимоя, қирг`оқларни қоʻриқлаш минтақаси сингари махсус минтақаларни яратишни талаб қилади.
Ноишлаб чиқариш усуллари фақатгина кенглик-операцион асос сифатида ерлардан фойдаланишдагина мавжуд боʻлади ҳамдаиқтисодий маҳсулот олиш билан бог`лиқ эмас.бундай ердан фойдаланиш фаолиятнинг ижтимоий, реаксион ва табиатни қоʻриқлаш соҳалари учун характерлидир. Ижтимоий соҳада ер участкалари уй-жойлар қуриш ҳамда ижтимоий аҳамиятдаги обектларни жойлаштириш учун фойдаланилади. Ер бу жойдан кенглик-операцион асос ролини бажаради ва ундан фойдаланиш усули ер участкаларининг устки қисмининг обектларини қуриш (бино ва иншоатларни) ва фойдаланишга мослаштириш ҳамда аксарият ижтимоий самара олиш билан бог`лиқдир. Рекреацион соҳада ердан фойдаланиш характери ёппасига дам олиш минтақаларини (сувга тоʻлиш жойлари, коʻллар, дам олиш парклари, кема стансиялари ва бошқ.) ташкил этиш учун мослаштирилади. Ер бу жойда кенглик асоси ролини бажаради. Сог`ломлаштириш моҳиятидаги ерларга келсак, айнан ушбу ҳолатда уларнинг табиий хусусиятларидан (даволовчи лойлар, минералланган сув, иқлим хусусиятлари) фойдаланилади. Бундай ҳолларда ердан фойдаланиш рекреацион (сог`ломлаштирувчи) самарадорликни олиш билан бог`лиқдир.
Табиатни қоʻриқлаш соҳаси учун (қоʻриқхоналар, буюртма бог`лар) уларга ҳеч қандай техноген та`сир оʻтказмасдан оʻсимлик ва ҳайвонот дунёси ёрдамида ердан фойдаланишнинг “табиий” усули характерлидир. Ердан фойдаланиш ушбу усулининг натижалари экологик самарадорликдир (оʻсимлик ва ҳайвонот дунёсининг оʻзига хос турларини сақлаш-маҳсулот).
Е`тироф этиш жоизки,ердан фойдаланишнинг саноат-ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш усуллари бугунги кунда этарли оʻрганилган эмас. Айниқса ердан фойдаланишнинг ижтимоий, рекреацион ва экологик самарадорликларини оʻрнатиш масалалари тадқиқ қилинмаган. Коʻриб чиқилаётган барча усуллар учун ердан фойдаланишнинг экстенсив ҳамда интенсив усуллари характерлидир.
Ерни эркин бозор шароитида иқтисодий фойда (иқтисодий самарадорлик) олиш нуқтаи назардан фойдаланиш усуллари сифатида-тижорат усули алоҳида ажратилади. Ер участкасининг олди-сотди операциялари ҳаракатда қатнашмаётган томонлари ма`лум иқтисодий фойда олиш билан, шунингдек ер участкаларига (коʻчмас мулк обектлари)боʻлган ҳуқуқларни давлат роʻйхати учун божни юлланиши билан бог`лиқдир. Шу билан бирга ушбу усул ерга қандайдир техник-технологик та`сир этиш билан бог`лиқ эмас,натижада уни фақатгина ердан фойдаланишнинг “муваққат оʻтиш” усули сифатида қараш анча тоʻг`ри боʻлади,негаки у ер участкаси билан харакатлар даврига- қисқа муддатли характерга эгадир. Ундан янги эгаси томонидан кейинги фойдаланиш (янги харакатларга қодир) юқорида коʻриб оʻтилган усуллардан биттаси ёрдамида амалга оширилади.
Табиий ресурс сифатида ердан фойдаланиш уни асосий хусусиятларини ҳисобга олиш билан бог`лиқ. Жамият фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланиладиган табиий русурс сифатидаги ер фақат унинг оʻзигагина хос, ҳамда бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқ қилувчи оʻзига хос хусусиятларга эгадир. Махсус адабиётларда одатда унинг қуйидаги хусусиятлари келтирилади:
Ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланиладиган, оʻзининг тупроқ қатлами билан табиий-тарихий танасифатидаги ер табиат маҳсули ҳисобланади, шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш воситалари сингари инсон мехнатининг натижасидир.
Ишлаб чиқариш жарайонида ер амалий жихатдан оʻз жойини оʻзгартирмайди,уни жойлашган оʻрни оʻзгармасдан қолади. Ундан фарқли оʻлароқ коʻпгина ишлаб чиқариш воситалари ҳаракатчандир ва зарурий ҳолларда кенгликда оʻз оʻрнини оʻзгартириши мумкин. Шу муносабат билан ҳаракатлар майдонларини ташкил этишда ишлаб чиқариш воситаси сифатида ердан анча тоʻла ва оқилона фойдаланишга эришиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг барча элементларини тоʻг`ри жойлаштиришни коʻзда тутиш мумкин.
Ишлаб чиқариш жараёнида барча ишлаб чиқариш воситаларининг жисмоний ва ма`навий эскириши юз беради. Бунинг натижасида улардан фойдаланиш самарадорлиги пасаяди ёки тоʻла юқолади ҳамда охир-оқибатда ишлаб чиқармш соҳасидан чиқиб кетадилар. Қишлоқ ва оʻрмон хоʻжаликларида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги
ер ундан тоʻг`ри фойдаланишда ноинки емирилишга учрайди, балки аксинча яхшиланади-унумдорлиги ошади.
Табиий-тарихий тана сифатидаги ернинг устки қисми ер шарининг қуруқлик қисми билан чегараланган ва миқдорий оʻзгармасди. Ер ишлаб чиқариш воситаси сифатида бошқа ҳеч бир ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштирилиши мумкин эмас. Шу билан бир вақтда бошқа ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш жараёнида доимо оʻзгарадилар ҳамда аксарият ҳолларда улар бошқалари билан алмаштирилиши мумкин.
Ер – ишлаб чиқариш воситаси сифатида уни фаолиятини та`минлайдиган барча табиий ресурслар ва иқтисодий муҳит элементларини,инсон билан биргаликда, планетадаги барча йирик мавжудодларни сақлаш асосидир.
Қишлоқ хоʻжалигида ер билан суг`ориш каналлари, юллар, коллектор-зовур тармоқлари, гидротехник иншоотлар, далалар шийпонлари каби ишлаб чиқариш воситалари узвий бог`лиқдирлар.
Қишлоқ хоʻжалигида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида бошқа табиий олимлар (ёруг`лик, сув, ҳаво, иссиқлик) мажмуасидан фойдаланади. Ушбу хусусиятни ҳисобга олиш технологияларнинг минтақавий хусусиятларига, қишлоқ хоʻжалигиишлаб чиқаришини тоʻг`ри жойласҳтиришга,алоҳида регионалар,туманлар, корхоналар ихтисосликларига катта та`сир коʻрсатади.
Барча ишлаб чиқариш воситалари мехнат тақсимоти учун манбаа яратади, шу билан бир вақтда ерлардан оқилона фойдаланиш қишлоқ хоʻжалик экинларини алмашишини ва тармоқларни қоʻшилишини коʻзда тутади. Бу хусусият айниқса кенг таркалган ихтисосликдаги қишлоқ хоʻжалик корхоналарини ташкил этишда мухим рол оʻйнайди.
Ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида фақатгина экинлар вегетация давридагина фойдаланилади, шу билан бир вақтда бошқа ишлаб чиқариш воситалари вақт боʻйича ҳеч қандай боʻлинмаган тарзда йил давомида фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш исте`молининг умумий шарти сифатидаги Ернинг санаб оʻтилган белгилари ва оʻзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш умуман
ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни та`минлашда муҳим ахамият касб этади.
Жамиятни хом-ашёга ва озиқ-овқат маҳсулотларига доим оʻсиб борувчи талаби деҳқончилик олдига мавжуд экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, улар майдонларини унумдорлиги анча паст бошқа ер турлари ҳисобига кенгайтириш вазифасини қоʻяди. Аммо қишлоқ хоʻжалигини экстенсив ривожланиши ер ресурслари майдонларининг чегараланганлиги билан чекланади, шунинг учун тупроқ унумдорлигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш оʻта муҳим муаммо ҳисобланади. Ерларни чегараланмаганлик шарти уни ернинг ишлаб чиқариш кучларини чегараланганлигибилан қоʻшилиб кетишга, ер шари аҳолисини ерларни ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига нисбатан катта миқдорларда оʻсиб кетаётганлиги тоʻг`рисидаги “назария”ни ҳамда шу назария билан бог`лиқ “тупроқлар унумдорлигини пасайиш қонуни”деб ном олган қонуни қабул қилишга асос бермайди. Дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида қишлоқ хоʻжалигини юритиш амалиёти (масалан, Шветсия, Голландия, США, Германия) ушбу назарияни қат`ий рад этди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш технологияларининг такомиллашганлиги шароитида юқорига айтиб оʻтилган “қонун” ҳеч қандай логик мазмунга эга боʻлмайди. Ишлаб чиқаришни интенсификациялашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланган қишлоқ хоʻжалигидаги илмий-техник ривожланиш ушбу қоидани яна бир карра тасдиқлайди.
Ҳар қандай иқтисодий маҳсулотнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида ер ишлаб чиқаришнинг оʻта муҳим ва алмаштириб боʻлмас моддий омили сифатида гавдаланади. Асосий ишлаб чиқариш воситасида қишлоқ хоʻжалигида унга ишлаб чиқаришнинг янги омилларининг энг асосий оʻрни берилади, негаки кейингисининг исте`моли фойдаланилмайдиган Ернинг миқдорий ва сифат тавсифлари билан бог`лиқ. Саноатда,транспортда, ижтимоий соҳаларда ер ишлаб чиқаришивоситаси, кенглик- операцион асос сифатида гавдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |