Республикаси олий ва


Ер муносабатларининг ривожланиш қонунлари



Download 296,69 Kb.
bet14/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ер муносабатларининг ривожланиш қонунлари


Ишлаб чиқариш муносабатлари уларга хос бо`лган иқтисодий қонунлар асосида ривожланади. Иқтисодий қонунлар ишлаб чиқариш муносабатлари мазмунининг зарурий, муҳим ва барқарор алоқасидир. Иқтисодий қонунлар обективдир, улар жараёнлар ва ходисаларнинг ичига хосдир. Одамларнинг онги ва иродасига бог`лик бо`лмаган холда ҳаракат қилади. Ишлаб чиқариш муносабати сингари қонун ҳам бу абстраксия, материянинг обектив ҳаракат суб`эктидир. Қонунни ко`риб бо`лмайди, унинг очилиши ҳар доим ҳам абстракт тафаккурнинг натижасидир. Қонунни: унинг замон ва маконда ко`риниш шаклларини о`рганиш орқали аниқлаб олиш мумкин бо`лади. Я`ни ходисаларнинг ривожланиши, қонунияти, тенденсиясини о`рганиш орқали тенденсия ко`ринишидаги қонунлар қонуннинг мавжудлиги усули ва ифодаланиш шаклидир.


Айтилганлар, я`ни қонуният "соф" ко`ринишдалигини билдирмайди. Уларни о`рганиш тарқоқ даллиллардан ягона бир бутун қилиб, синтозлаш, аниқ далилларни таҳлил қилиш ва таққослашни синчиклаб ҳисобга олиш билан бог``ликдир.
Ишлаб чиқариш муносабатлари асосида иқтисодий қонунлар тизимининг жами йиг`индиси ётади. Уларнинг орасида асосий иқтисодий қонун марказий о`ринни эгаллайди. Бу тизимнинг ҳаракати о`зига хос шаклда ер муносабатлари сохасини ҳам қамраб олади.
Умумий ва махсус, асосий ва асосий бо`лмаган, о`зига хос иқтисодий қонунлар классификацияси нуқтаи назардан ер муносабатларида қонунни хусусий деб аташ керак, чунки улар фақат ер муносабатлари сохасида ҳаракат қилади.
Ер муносабатлари ривожланишининг қуйидаги обектив қонунлари намоён бо`лади:
ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқариш кучларининг ушбу ривожланиш даражасига ердан фойдаланиш ҳажми ва ижтимоий-иқтисодий шаклларнинг мувофиқ келиш қонуни; ерни айрим ердан фойдаланувчилар ва халқ хо`жалиги тармоқлари о`ртасида режали тақсимлаш ва қайта тақсимлаш қонуни; ер майдонларини консентрацияси қонуни;ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш қонуни;ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасига ердан фойдаланиш хажми ва ижтимоий-иқтисодий шаклларининг мувофиқ
келиши қонуни ер муносабатлари сохасида ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучлари умумиқтисодий, қонуннинг намоён бо`лишидир. У ҳозирги замон шароитида хо`жалик ишлаб чиқариш турининг ердан фойдаланиш ҳажмига мувофиқ келишининг о`зига мос шаклида ро`й беради.
Ер майдонларининг консентрацияси қонуни ишлаб чиқариш консентрацияси обектив тенденсиясини акс эттиради. Бу тенденсияларни қишлоқ хо`жалигида фойдаланилганда энг ёрқинлиги кузатилади. Ер майдонларининг консентрацияси қонуннинг аниқ намоён бо`лиши шакллари сифатида ишлаб чиқаришининг умумлаштирилиши ва индустриализацияси ҳажмининг о`сиши муносабати билан ер- сув мулки ва, экинзорлар, лалми яйловларни юқори маҳсулли пичанзорларнинг консентрация тенденсиясини аташ мумкин.
Майдонларнинг консенрацияси - еринг иқтисодий унумдорлигини оширишнинг муҳим воситасидир, чунки рационал ҳудуд о`рнатиш ва техникадан самарали фойдаланиш, ерларни мелиорация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш учун зарурий шароит туг`диради.
Пировардида майдонларнинг консентрацияси қонуни хо`жалик ишлаб чиқариш турларига мувофиқликда ердан фойдаланиш ко`ламларини оптимизациялаштиришга мо`лжаллайди.
Ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш қонуни ер ресурсларининг узлуксиз ривожланиши жараёнининг (мелиоратив ва тупроқни муҳофаза қилишнинг мажмуали тадбирлари, янги ерларни ишлаб чиқишга киритиш ё`ли билан) ишлаб чиқарувчи кучларнинг обектив ривожланиш писандасини акс эттиради.
Ер унинг тупроқ қатлами билан табиий ресурсларни такрор яратиш категориясига тегишлидир. Шунинг учун ундан рационал фойдаланиш то`г`ри ресурс оборотга, я`ни бир ё`ла ишлаб чиқаришда сарф қилиш, исте`мол ва қайта янгилашга асосланган бо`лиши керак. Ер ресурсларини қайта тиклашнинг табиий ва сун`ий, уларни табиий ва иқтисодий такрор ишлаб чиқариш ё`лларини фарқламоқ керак.
Ерни такрор ишлаб чиқариш мазмуни у ёки бу холатда (ер ишлаб чиқариш воситаси сифатида, ер макон ҳудудий базасининг фаолиятлигидир, ер табиат мажмуасининг компоненти сифатида унинг қайси бир-бири билан бог``ланган
вазифаларидан устун аҳамиятлиги бог``ликлигидан о`згариб туради. Ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ерни табиий ишлаб чиқариш имконияти кам, чунончи 1 см.тупроқ қатлами хосилдорлигини табиий ё`л билан яратиш учун бир неча юз йиллар талаб қилинишини, айтиб о`тиш етарлидир. Шу ма`нода ердан самарали фойдаланишнинг ҳал қилувчи омили - иқтисодий такрор ишлаб чиқаришдир. Кенгайтирилган асосда унумдорликни иқтисодий такрор ишлаб чиқаришнинг асосий ё`ли
- ердан фойдаланишнинг интенсификациялаштириш, тупроқни муҳофаза қилиш ва ер мелиорацияси тадбирларини амалга оширишдан иборатдир.
Ерни муҳофаза қилиш ва яхшилаш, интенсивлаштиришнинг ҳозирги замон услублари нафақат уни қайта тиклайди, балки тупроқ унумдорлигини мунтазам ошиб боришини, ер маҳсулдорлигини узлуксиз о`сишини та`минлайди. Шунингдек қишлоқ хо`жалиги оборотига фойдаланилмайдиган ерларни киритиш уларни кенг мелиорация қилиш, ер тепаликлари, тик, қияликларини қишлоқ хо`жалигида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Табиат мажмуасининг компоненти сифатида ерни такрор ишлаб чиқариш жараёнида табиий омилнинг роли кучайиб боради. Ерни иқтисодий такрор ишлаб чиқариш бу ерда хусусан яхлит экотизимини табиий такрор ишлаб чиқариш жараёнига ко`маклашиш ва та`минлашга ё`налтирилган бо`лиши керак.
Ҳудудий базаси сифатида ерни табиий ё`л билан такрор ишлаб чиқаришнинг амалий аҳамияти жуда кам ва хусусан қуруқлик юзасида дарё сувларининг камайиб бориши имконияти билан бог``ланган. Айни пайтда ерни иқтисодий такрор ишлаб чиқариш унинг шу ма`носида бузилган ерларни рекултивация қилиш анчагина самара бериши мумкин. Шунингдек, унинг турли хил обектларда ишлаб туриш муддати тугагандан кейин, ботқоқликларни қуритиш ва кучли ботқоқликка айланган ҳудудларни дренажлаштириш, ноқулай участкаларни планировка қилиш орқали ерларни о`з холига қайтариш мумкин.
Ер ресурсларини ривожланиши учун зарурий мелиоратив ва тупроқни муҳофаза қилиш тадбирлари мақсадга қаратилган давлатнинг иқтисодий ва сотсиал ривожлантириш режасига киритилади. Уларнинг та`минланиши со`зсиз кафолатлантирилади ва шу мақсад учун зарурий маблаг`лар ажратилади.
Юқорида айтиб о`тилган жараёнлар - тенденсиялар бир-бирига олиб келмайди, гарчи амалда алохида мавжуд бо`лмайди ҳам. Келтирилган тушунчада - ер ресурсларининг ривожланиши ернинг иқтисодий унумдорлигини оширишнинг муҳим шартидир. Бироқ иқтисодий унумдорликнинг о`сиши айнан қишлоқ хо`жалиги пировардида илмий-техника тараққиёти, қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, деҳқончилик маданиятини ошириш билан бог`ланган. Бу ердан ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш қонуни тупроқ унумдорлигининг қат`ий иқтисодий о`сиш қонуни билан бирдай деб ҳисоблаш то`г`ри эмас. Биринчисининг намоён бо`лиши сохаси иккинчисиникига нисбатан кенгдир.
Тупроқ унумдорлигининг қат`ий иқтисодий о`сиш қонуни ер ресурсларининг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш қонуннинг хусусий ко`ринишидир ва иқтисодиётнинг аграр секторида меҳнат унумдорлиги о`сишининг умумиқтисодий қонунининг намоён бо`лишидир. Ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш қонуни намоён бо`лиши фақат қишлоқ хо`жалиги билан чегараланмайди. Унинг фаолияти ер муносабатлари намоён бо`лишининг барча сохаларига тарқалади, шу жумладан, равшанки қишлоқ хо`жалигида ҳам.
Бу о`зига хос қонуннинг ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқариш кучларига мувофиқ келиши учун иқтисодий қонуннинг намоён бо`лисҳидир.

    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish