Республикаси олий ва


Билимни назорат қилиш учун саволлар



Download 296,69 Kb.
bet16/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Билимни назорат қилиш учун саволлар:


  1. Ердан фойдаланишнинг пайдо боʻлиш шакллари қандай?

  2. Жамиятнинг ривожланишида ернинг роли ва ундан фойдаланиш хусусиятларини айтинг?

  3. Ер ресурсларини бошқаришнинг қандай ривожланиш босқичларидан иборат?

  4. Ер муносабатлари нима?

  5. Ерда ишлаб чиқариш муносаблари деганда нимани тушунасиз?

  6. Ер муносабатларининг ривожланиш қонунларини айтинг?



  1. БОБ. ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ ВА


МЕХАНИЗМЛАРИ


    1. Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқариш усуллари


Бозор иқтисодиёти шароитида давлат миқёсида о`тказилаётган умумиқтисодий, ер ва аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг мураккаб жараёнлари даврида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш эҳтиёжини кучайтиради. Айнан шу ма`нода ер кадастри ва ер тузиш бо`йича янги назарий ва амалий жиҳатдан ёндашувлари ер ресурсларини бошқаришнинг амалий масалаларини ечимларида о`з исботини топганлиги қо`йилган муаммонинг амалий аҳамиятини билдиради.


О`збекистон Республикасида иқтисодиётни тубдан о`згартириш жараёнида ер муносабатлари ва ер ресурсларини бошқаришнинг самарали ко`ринишлари намоён бо`лмоқда. Ер о`зининг асосий хусусиятларидан ташқари ушбу ресурс ишлаб чиқариш воситаси, ҳудудий бизнес, табиий бойлик, ҳуқуқий муносабатлар ва ко`чмас мулк обекти бо`либ қолди.
Бозор муносабатлари қарор топиши шароитида ерларни давлат бошқарувининг мажмуали услубини энг қулай қо`ллаш ва бюджет даромадларини ко`пайтиришни та`минловчи, ердан фойдаланишнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ шакли сифатида ерни ижарага беришнинг ривожланиши айниқса муҳим
аҳамиятга эга бо`лади. Шу билан бирга ер муносабатларининг давлат бошқарувидаги ягона тартибини о`рнатиш, ижара ҳақи миқдорини усулларини ишлаб чиқиш, ер бозорининг ҳолатини аниқ акс эттирадиган минтақа иқтисодиётининг ҳолати ва ундаги жараёнларни бошқариш тизимида, ер ижара сиёсатида тадбирлар мажмуасини шакллантиришнинг бирламчилигини ҳисобга олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бо`лади. Ер муносабатларини тартибга солишнинг услубий назариясини ишлаб чиқиш, ернинг олди-сотди шакллари ва услубини фаоллаштириш, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнларини, инвестицион, баҳолаш, суг`урта фаолияти, ипотека, кредитлаштириш, ерга оид қимматбаҳо қог`озлар билан муомала о`тказишни раг`батлантириш зарур.
Ердан фойдаланишнинг санаб оʻтилган ва қатор бошқа камчиликлари қишлоқ ва оʻрмон хоʻжалиги, саноат, транспорт ва ундан фойдаланишнинг бошқа соҳалари учун амалий жиҳатдан тоʻла ҳаққонийдир. Шу муносабат билан иқтисодий маҳсулотни қайта ишлаб чиқариш даврида ернинг роли, табиий ресурс сифатидаги ернинг оʻзини қайта ишлаб чиқариш сиклидаги моҳияти ва оʻзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари билан уни оʻзаро алоқалар характери ёʻналишларида тадқиқотларни давом этириш зарур боʻлади.
Ернинг оʻзини тоʻла қайта илаб чиқаришини (ер ресурсларини) олдиндан коʻриб чиқамиз. О`зининг тоʻла такрор ишлаб чиқариш даврида ер учта босқичдан оʻтади: ер ресурсларини тақсимлаш ёки қайта тақсимлаш (фойдаланиш учун ер бериш); жамият фаолиятининг барча соҳаларида ердан тоʻг`ридан-тоʻг`ри фойдаланиш; ер рэсурсларини қайта ишлаб чиқариш (тиклаш).
Босқичларнинг барча сикллари (даврлари) нисбатан алоҳидадирлар, оʻзларининг аниқ ички мазмунига ва турли моҳиятга эгадирлар, аммо бунда оʻзаро бог`лиқ ва оʻзаро алоқададирлар. Биринчи фазани ошириш ердан фойдаланиш характери ва мақсадли моҳиятини белгилаган тарзда жамиятдаги ердан фойдаланиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари томонидан ер ресурсларини тақсимлашниоʻз ичига олади,қайсики бу иккинчи босқични амалга оширишга манба яратади. Иқтисодиётни доимий ривожланиши шароитида иккинчи босқични амалга ошириш ер ресурсларини кейинги тақсимлаш ва янгидан қайта тақсимлаш усун обектив ҳолда манбаа
яратади, яни иккинчи босқични амалга ошириши биринчи босқич амалга ошириш зарурлигини муҳим обектив шартидир.
Иккинчи томондан, сиклнинг иккинчи босқичини амалга ошириш ер ресурсларини ишлаб чиқариш исте`мол билан бог`лиқ ва кейинги ҳар бир,янги ишлаб чиқариш сикл уларни қайта ишлаб чиқариш обектив тарзда талаб қилинади, я`ни сиклни иккинчи босқичини амалга ошириши учинчи босқични мавжуд боʻлишининг асосий шартидир. Шу билан бир вақтда, ер ресурсларини қайта ишлаб чиқариш (учинчи босқич) сиклнинг иккинчи босқичида улардан самарали фойдаланишнинг (исте`мол) обектив зарурияти ҳисобланади. Ва ниҳоят, учинчи босқични амалга ошириш ер ресурсларини навбатдаги қайта ишлаб чиқариш сикли учун ер ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш заруриятини коʻзда тутади. О`з навбатида янгидан тақсимланиши (қайта тақсимланиши) ҳамда уларни навбатдаги сиклда кейинги фойдаланиши воситасида сиклнинг биринчи босқичини амалга ошириш уларни олдиндан қайта ишлаб чиқариш (тикланиш) заруриятини коʻзда тутади. Бундай оʻзаро алоқалар ва оʻзаро бог`лиқликлар тоʻла қайта ишлаб чиқариш сиклининг бирлиги ва яхшилигини ташкил этади. Қайд қилиш зарурки,оʻзаро алоқалар қишлоқ хоʻжалигида ерлардан тоʻг`ри фойдаланишда ер ресурсларини қайта ишлаб чиқариш (тиклаш) ма`лум миқдорда тоʻг`ридан-тоʻг`ри ҳамда улардан фойдаланиш босқичида амалга оширилади, каби ички туйг`у билан амалга оширилади.
Қишлоқ хоʻжалигида ерларни қайта тиклаш сикли (тупроқ унумдорлиги)битта календар ёки қишлоқ хоʻжалик йилига тенг, кейин янги қайта тиклаш сиклининг биринчи ва иккинчи босқичларини амалга ошириш зарурияти вужудга келади. Бундан учинчи босқич (тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш) аниқ мувоққат чегарага эга эмас, тупроқ унумдорлигини тиклаш боʻйича олдинги қайта тиклаш сиклида оʻтказилган тадбирлар самарадорлиги иккинчи,учинчи сикллар ва кейинги сикллар вақтида ҳам амалга ошириши мумкин. Бу қишлоқ хоʻжалик ерлари қайта тиклашнинг оʻзига хос хусусиятидир. Проф. С.А.Ткачук томонидан ер ресурсларини қайта тиклаш сиклининг тоʻртта босқичи қараб чиқилганлигини ҳаққоний равишда е`тироф этамиз: ишлаб чиқариш (фойдаланиш), тақсимлаш (қайта тақсимлаш), алмашиш (фаолият билан, технологиялар, ахборотлар билан), исте`мол (тиклаш, қайта тиклаш), аммо шу билан бир
вақтда ишлаб чиқариш ва алмашишни биргаликда, жамлаган ҳолда коʻриб чиқиш зарур, деб е`тироф этилади.
Саноат ва ноишлаб чиқариш (ижтимоий,рекреацион,табиатни қоʻриқлаш соҳалари) моҳиятидаги ерларни қайта тиклаш сикли, қоидага биноан вақт боʻйича қишлоқ хоʻжалиги ерлари сиклиданкатта ва бир неча йилдан бир неча оʻнг йилгачани ташкил этади. Масалан саноат обектлари ерларини қайта тиклаш ушбу ер участкасида айнан шунча миқдордаги, аммо анча кучли агрегатлар оʻрнатиш воситасида ёки боʻлмаса, масалан, ГЕСлардаги горизонтал жойлашган энергия блокларни вертикалга айлантириш натижасида амалга оширилади, натижада обект тагидаги ерлар майдони қисқаради ва ҳак. Ижтимоий соҳада ер ресурсларини қайта тиклаш кам қаватли биноларни (шу жумладан уй-жойларни) коʻп қаватли уйлар билан алмаштириш, ижтимоий обектларгахизмат коʻрсатиш учун ер участкаларини илмий асосланган тарзда ажратиш ва ҳак.
Ер ресурсларини бошқариш механизми ко`риб чиқилаётганда ерни бошқариш - бу оддий тадбирлар мажмуаси эмаслиги, балки узвий, яхлит тизим эканлигидан келиб чиқиш муҳимдир.
Тизимли ёндашув назарияси билан узвий яхлит тизим белгилари мувофиқликда унинг унсурлари о`ртасидаги ва унда алоҳида унсурларга тегишли бо`лмаган янги интегратив хусусиятларининг пайдо бо`лишига хизмат қилади. Узвий яхлит сифатидаги тизимнинг ривожланиши ва хусусияти, унинг унсурлари хусусиятининг о`згаришидаги оддий хусусиятлар натижаси эмас.
Яхлит тизим сифатида ердан фойдаланишни бошқаришнинг умумий тавсифида энг асосийси - унда унинг унсурларини хусусиятлар натижасисига олиб келмайдиган интегратив сифатларнинг мавжудлигидир.
Бу, янги интегратив тизимни бошқаришнинг тизимнинг барча унсурлари узлуксиз алоқаларининг обектив мавжудлигидан келиб чиқадиган мажмуали функсиялари деб аташ мумкин ва о`зининг қуйидаги томонларининг бирлигида намоён бо`лади.

    1. Ер ресурсларини бошқариш яхлит тизимнинг вазифаларини амалга оширилган ишлар самарадорлиги натижасида, айрим вазифаларни амалга оширишдан хусусий

самарадорлик юқоридир, жумладан уларнинг мухториятлиги сақланган шароитда, бир-бири билан ажратилмаган, балки келишилган ҳолда шу билан бирга ҳар бир айрим вазифаларининг амалга ошириш самарадорлиги агар у (бошқариш вазифаси) о`з-о`зича амалга оширилмасдан, балки бошқалари билан о`заро мустаҳкам алоқада бо`лганда амалга ошади. Масалан, ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштиришнинг самарадорлиги, ер кадастрининг материалларига ва ердан фойдаланиш устидан назорат билан мустаҳкам бог`ланган ҳолда амалга оширилса о`з натижасини беради. Шундай қилиб, бошқариш тизимининг олий мақсадига то`ла эришиш, фақат унинг барча унсурлари (вазифаларнинг бир-бирига та`сир қилишдагина мумкин бо`лади).

    1. Амалиётда бошқаришни амалга ошириш пайтида, ҳар бир айрим вазифа о`зида у ёки бу даражада бошқа вазифаларни юклайди.

Масалан ер тузиш ва бошқа ердан фойдаланиш лойиҳаларини тузиб чиқиш ва амалга ошириш о`зининг то`г`ридан то`г`ри тайинланишидан ташқари ердан самарали фойдаланишни раг`батлантириш вазифасини ҳам бажаради. Бу вазифани ердан фойдаланишни назорат қилиш ҳам бажаради. Гарчи назорат мустақил вазифа о`з мақсадига эга бо`лса ҳам, ер кадастрини юргизиш, о`зининг хусусий вазифасига эга бо`лса ҳам, ерни муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг ма`лум даражада вазифасини бажаради. Назорат қилиш вазифасини бажаради.
Ер баҳсларини ечиш, аслини олганда, нафақат хусусий аспектларга, балки иқтисодий аспектларга ҳам эга, гарчи ердан самарали фойдаланишни раг`батлантиришда, шунингдек ердан оқилона, то`г`ри фойдаланишни назорат воситасининг бошқа ё`ли билан хизмат қилади.

    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish