Ердан фойдаланишни бошқариш тамойиллари
Ердан фойдаланиш мураккаб бошқариладиган тизим сифатида унинг асосий, бошланг`ич ҳолатини аниқловчи тамойилларга мос тарзда амалга оширилади. Уларнинг мазмуни табиатдан фойдаланишнинг умумий тизимида Ердан фойдаланишнинг роли ва оʻрни билан, табиат ва жамиятнинг оʻзаро та`сирларининг моҳияти билан, жамиятнинг ривожланишида ер ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти билан, Ерлардан оқилона фойдаланиш, қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш усуллари ва услублари билан аниқланади.
Ердан фойдаланиш тамойиллари, унинг тизими ҳам улардан бир нечаси шакллантирилган ва махсус адабиётларда келтирилган боʻлишига қарамасдан тоʻла оʻрганилган ечимда тизимга келтирилган емас. Жумладан, ер тузишнинг тамойиллари қараб чиқилган: Ерлардан оқилона фойдаланиш, умумхалқ бойлиги, муҳим ишлаб
чиқариш воситаси ҳамда табиий ресурс сифатида; қишлоқ хоʻжалик Ерларининг устунлиги: ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланишига мос уларни доимий шакллантириш асосида қишлоқ хоʻжалик корхоналарининг барқарорлигини та`минлаш; Ернинг кенглик хусусиятларини, хоʻжалик ва туман: Ернинг кенглик хусусиятларини, хоʻжалик ва туман: минтақаларининг табиий, иқтисодий ваи жтимоий шароитларини қат`ий ҳисобга олиш.
Юқорида санаб оʻтилган тамойиллар ердан фойдаланишнинг мазмуни ва моҳиятини тоʻла ёритмайди, коʻп жиҳатдан улар ер тузишнинг асосий қоидаларини ёритадилар. Бу ҳолат проф. Ю.М.Рогатнёв томонидан ҳам қайд қилинади: Ердан фойдаланишни ташкил этишнинг мавжуд назарияси ва амалиёти уни фақатгина ишлаб чиқариш воситаси сифатидагина е`тироф этади. Шу билан бирга қайд қилиш лозимки, Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш бир қатор олимлар томонидан Ердан фойдаланиш тамойилларидан бири деб е`тироф этилади, бундай ҳулоса билан келишиш мумкин эмас. Бундан ташқари режали иқтисодиёт шароитида Ердан фойдаланишнинг бозор тамойилларини оʻрнатиш мумкин боʻлмаган, Ердан фойдаланишнинг ижтимоий, рекреацион ва экологик қирралари жуда кам ёритилган.
Ердан фойдаланишни табиий мажмуанинг ҳамда ижтимоий-иқтисодий воқеиликнинг кичик тизими сифатида қараш қуйидаги тамойилларини оʻрнатишга имкон берди:
-ер муносабатларини давлат томонидан мувофиқлаштириш;
-ер ресурсларидан фойдаланишни интеграцион бошқариш;
-мулкчилик шаклларини ҳамда ер ҳуқуқи турларини ранг-баранглиги;
-ер ресурсларидан коʻп мақсадли, тармоқлараро фойдаланиш;
-жамият ва табиий мажмуаларнинг бир-бирлари билан оʻзаро та`сири;
-ердан фойдаланишнинг ижтимоий юналишлиги;
-ердан фойдаланишнинг пуллилиги;
-ер бозорининг мавжуд боʻлиши (ҳуқуқ);
-қишлоқ хоʻжалик ерларининг устунлиги;
-ердан хоʻжалик юритишни ташкилий-ҳуқуқий шакилларининг ранг-баранглиги, ер участкаларининг барқарорлиги;
-ҳудудни табиий, ижтимоий ва иқтисодий шароитлари боʻйича минтақалаш ҳамда раёнлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |