Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари



Download 309 Kb.
bet13/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча

Имом ал Бухорий мажмуаси мусулмон дунёсида оламшумул шуҳрат қозонган.
Асл исми Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870й.)- ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк мухаддис,муҳаддислар имоми, диннинг султони деб ҳам юритилади.
Ал-Бухорий 825 йили Маккага ҳаж ибодатларини адо этиш пайтида бу ерда фаолият кўрсатаётган машойихларнинг илмий йиғинига қатнашади. 877 йилда Мадинага боради. Мадинадаги машҳур уламолар билан мулоқотда бўлиб, улардан хадислар бўйича сабоқ олади. Мухаммаднинг ҳадисларини тўплаш мақсадида турли шаҳар ва мамлакатларга сафар қилади. Бир неча тариҳчиларнинг таъқидлашича Ал-Бухорий Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жиддага қилган риҳлати 6 йил давом этди. Сўнг Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилади. Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги олимлардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплади.
Хорижий юртлардаги сафардан кейин Бухорога қайтгач, хадис илмини тарғиб этишга киришади. Ул зотнинг бу саъй харакатлари бу вақтда хукмдорлик қилган Холид ибн Ахмад аз Зухлийга хуш келмади. Шу сабабли Ал-Бухорий Бухорони тарк этиб, Пойкендга, кейин эса Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади ва шу ерда вафот этади.
Имом ал Бухорий умр бўйи хадисларни тўплаш ва тизимга солиш билан шуғулланган, уларни саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайри саҳиҳ (хато, заиф)га ажратган. Бу ишни хадисровийларнинг маиший хаётлари, яшаш жойлари, туғилган ва вафот этган саналари, бир-бирлари билан қилган ўзаро мулоқотларини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда олиб борган. Ал-Бухорий жами 600 мингга яқин ҳадис тўплаган бўлиб, шундан 100 минг «саҳиҳ” ва 200 минг “ғайри саҳиҳ” ҳадисни ёддан билган. Ал Бухорий ўзининг ноёб қобилияти, иқтидори, қувваи ҳофизасининг ўта кучлиги билан илм аҳлларини лол қолдирган. Ҳадис илмига ўта фидойилик, ақл-заковатини бахшида этиш Ал Бухорийга шон-шараф келтирди, уни ислом дунёсининг энг буюк алломаларидан бири сифатида танитди.
Ал-Бухорий 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган. Ал-Бухорийнинг “Ал–Жомиъ ас саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”) деб номланган 4 жилд (жуз)дан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тузган хадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалдир.
Ал-Бухорий яратган “Ал–Адаб ал-муфрад” (“Адаб дурдоналари”). “Китоб ал-куна”(“Кунялар ҳақида китоб”), “Ат Таърих ал-кабийр”(“Катта таъриҳ”, “Ат–таърих ас-сағийр” (“Кичик таъриҳ”), “Китоб ал-фавоид” (“Фойдали ашёлар ҳақида китоб”) ва бошқа асарлари катта тарбиявий аҳамиятга молик беназир тўпламлардир. Ал-Бухорий асарлари орасида «Тафсир ал Қуръон” (Қуръон тафсири”) китобини алоҳида таъқидлаш керак.
Ал-Бухорий асарлари мусулмон дунёсининг барча мадраса ва дорилфунунларида пайғамбар (ас) сунатлари бўйича асосий дарслик, қўлланма ҳисобланади. Жамоат арбоблари, олиму уламолар ва дин пешволари Ал-Бухорий асарларига таяниб иш тутадилар.
Имом Ал-Бухорий дафн этилган Челак тумани Хартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон аҳлининг энг табаррук ва азиз зиёратгоҳларидан бўлиб келган. ХVI асрда Имом Ал-Бухорий қабри устига мўъжазгина мақбара, ёнига масжид қурилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги «Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий- қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон, Шаҳрисабз халқ усталари томонидан 1998 йилда қурилди. Мажмуа авваламбор зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу ерда ҳадис илмини ўрганиш ва бошқа маърифий ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Ёдгорлик мажмуининг бош режасини тузишда анъанавий миллий меъморий ечимлар (пештоқ,равоқ, гумбаз, айвон ва бошқалар) асосида барпо этилган бинолар (мақбара, масжид, маъмурий ва бошқа иншоотларнинг) ҳовли атрофида шаклланиши кўзда тутилган.



Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish