Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet1/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf



Муҳаммад Юсуф. Халқ бўл, элим



Муҳаммад Юсуф
ХАЛҚ БЎЛ, ЭЛИМ
Тошкент — 2005 “Ўзбекистон”

Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи:


Назира САЛОМОВА

Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланмади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган.


Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди.
Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.

ISBN 978-9943-01-027-7


© “Ўзбекистон” НМИУ, 2007, 2009.

Абдулла ОРИПОВ,


Ўзбекистон Қаҳрамони


БЕТАКРОР ШОИР


Чинакам шоирнинг қалбида аллақандай соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гапни кўп бора эшитгандик. Ўша қуш айнан Муҳаммаджоннинг, Муҳаммад Юсуфнинг юрагида ошён қурганига мен астойдил ишонганман. Унинг кўзлари ҳам, чеҳраси ҳам ҳамиша латиф бир куйни хониш қилгандай эди.


Ватан ҳақида жуда кўп ёзилган. Ёзилгани яхши, албатта. Бироқ ёзмоқ билан ёзмоқнинг фарқи бор. Муҳаммаджон укамиз бир шеърида «Юртим, сени иддаолар қилмай севаман» деб айтганда қанчалар ҳақ эди. Дарҳақиқат, у ўз элини, халқи, Ватанини чин фарзанддай, беғараз, сидқидилдан яхши кўрар эди. Шу меҳрнинг натижаси ўлароқ, унинг шеърияти ҳам худди шундоқ беминнат ва беғараз шеърият сифатида майдонга келди. Ва бу оқкўнгил, осмонқалб укамиздан худди шундай шеърият ёдгор қолди.
Мен Муҳаммаджон билан узоқ йиллар мобайнида ёнма-ён яшадим, ёнма-ён ижод қилдим, ёнма-ён ишладим. Ҳали ёшлик йилларидаёқ бунчалик кўп мухлис орттирган, дўстоғайниси бисёр ижодкорни кам кўрганман. Санъаткорлар-ку унинг ҳар бир мисрасини созга солишга тайёр эдилар.
Буларнинг сабаби нимада? Биринчи навбатда Муҳаммаджон яхши инсон эди. Яхши инсонларга эса бошқалар ҳамиша талпинадилар. Одамдан одам узоқлашишини Худойим ҳеч кимга кўрсатмасин.
У обрў талашмас, иззатини сўроқлаб югуриб юришдан ор қиларди. Худди шундоқ яхши инсонгина яхши ижодкор бўлиши табиий ва қонунийдир. Шу каби юксак фазилатлари туфайли Муҳаммад Юсуфни халқимиз ардоқлади, Юртбошимиз оталарча меҳр кўргазди. Унинг хизматларини давлатимиз муносиб баҳолади. У Ўзбекистон халқ шоири эди.
Муҳаммад Юсуф қисқа умр кечирди. Ундан чинакам, бетакрор ижодий мерос қолди. Ҳақиқий маънодаги барҳаётлик, завол билмаслик Муҳаммад Юсуф ижодига ҳам тааллуқли бўлгай десам, иншооллоҳ, хата қилмагайдирман.

Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish