Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари



Download 309 Kb.
bet10/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча

Ал-Мотурудий мақбараси. Мотурудий номи мусулмон Шарқ мамлакатларида маълум ва машҳурдир. У ислом динидаги калом илмининг асосчиларидан бири, Мотурудия мактабининг шаклланишига асос солган қўшган илоҳиятчи олимдир. Аллома 870 йилда Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топиб, умрининг асосий қисмини Самарқандда ўтқазди. Имом ал-Бухорий унинг маънавий устози эди. Машҳур илоҳиятчилар ва олимлар Ашшарий, Рудакий, Балхий, Наршахий, Форобий ва бошқалар унинг замодошларидир. Имом Мансур ал-Мотурудий ўз умри давомида кўплаб асарлар ёзган, улардан бизгача «Китоб ал Тавҳид” (“Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида китоб”) асари сақланиб қолган. Бу китоб араб тилида тушунарли ва содда усулда ёзилган бўлиб, унда муаллиф ислом динининг бош ақидаси “Аллоҳдан ўзга яратувчи йўқ” каломини чуқур ва атрофлича асослаб берган.
Ал-Мотурудий исломни турли гуруҳ ва оқимларга бўлиниб кетишини олдиндан кўра олган ва уни олдини олишга уринган илоҳиёт илмининг асосчиларидан биридир. Дунёдаги мусулмонларнинг 70 фоизи ал-Мотурудий таълимотига эътиқод қилиши олим яратган таълимот мактаби ғояларининг қанчалик аҳамиятли эканлигидан далолат беради. Унинг фикрича, худони англаган ҳар бир инсон, ўзини англаб, хатти–ҳаракатларини онгли бошқара олади. Бундай инсон учун маънавият, ахлоқ, меҳр-оқибат ҳаёт эҳтиёжига айланади. Ўз-ўзини англаш, ҳар бир инсонда аҳлоқий сифатларни шакллантириш ўз навбатида жамият тараққиёти учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади. “Инсон синовлардан ўтиш учун яратилган. Айни пайтда унга бу синовлардан ўтиш ва тўғри хулосаларга келиш имкониятлари ҳам берилган”. Олимнинг виждон эркинлигига тааллуқли бу фикрлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ал-Мотурудий таълимотида исломни англаш-диний эътиқодларга кўр-кўрона эргашиш эмас, балки уни ақл- идроқ билан англаш зарурлиги таъкидланган. Олим ўз асарларида билим назарияси ҳақида, анъанавий ахборотларни ҳиссий-аҳлоқий идроқ этиш масалаларини баён қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан Самарқанддаги Чоқардиза қабристонидаги олим қабри устида серҳашам мақбара тикланди, 2000 йилда Ўзбекистонда, жумладан Самарқандда алломанинг юбилейи тантанали нишоналанди.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish