Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари


ШАҲАРДАН ТАШҚАРИДАГИ МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАР



Download 309 Kb.
bet11/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча

ШАҲАРДАН ТАШҚАРИДАГИ МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАР

Самарқанднинг жануби-шарқий тарафида қадимий қабристон ва Ҳожа Абду Дарун (дарун- “ичкари” деган маънони англатади) мажмуаси жойлашган.


Бу қабристоннинг марказида жойлашган қайта-қайта қурилган айвон ва гумбазли иншоот IХ асрда яшаган фиқҳшунос олим, Самарқанд қозиси, асли арабистонлик, халифа Усмоннинг эвараси Абдол Маъзиддин ёки Ҳожа Абду исмли кишининг қабридир. Қабрнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар ХI манбаларида учрайди. ХII асрда қабр устига гумбазли мақбара қурилган. Бу маълумотлар 1924 йилда амалга оширилган таъмирлаш ишлари жараёнида тасдиқланди. Мақбара жойлашган жой ХIII-ХIV асрларда ҳам қабристон бўлиб қолган. Кейинчалик Абдидарун Маъзиддин қабри атрофида турли бинолар пайдо бўлиб, зиёратгоҳга айланди.
Ансамбль марказида энг йирик бино- хонақоҳ (ХV аср) кўзга ташланади. Униг пештоғи, гумбази ва девор безаклари Улуғбек даври меъморлиги маҳсули эканлигидан дарак беради. Зиёратхона масжид вазифасини ҳам ўтаган. Хонақоҳнинг ичида авлиёнинг мақбараси бор. Ҳовли ўртасидаги сарҳовуз чашмабулоқ устида бўлгани учун ҳам, унинг суви қишин–ёзин бир хилда сақланган, аҳоли ўртасида шифобахш хисобланган. Таъмирлаш натижасида мақбара биносининг дастлабки қиёфаси ўзгариб кетган. Ҳовли атрофидаги хужралар ва ғарб томонидаги жоме масжид ХIХ асрларга оид. Зиёратхонанинг ички деворлари, пойдевори ва меҳроби тумор нусха мозаикали нақшлар билан безатилган. Масжид безаклари орасида усталар номи сақланган.
Ушбу мақбарадан бир неча ўн метрлар нарида Шарқ меъморчилигининг ғаройиб намунаси “Ишратхона” мажмуаси қад ростлаб турибди.
Мажмуа нима мақсадда қурилганлиги ҳақида баҳслар бугунги кунларда ҳам давом этиб келаяпти. “Ишратхона” аслида “хурсандчилик, лаззатланиш, рохатланиш уйи” деган маъноларни англатади. Ёдгорлик ХV асрнинг иккинчи ярмида Оқсарой билан бир пайтда қурилган. Абу Тоҳирхожанинг «Самария” китобида ёзилишича, бу бино Темурий ҳукмдорларидан бири Абу Саид Мирзонинг рафиқаси Ҳабиба Султон бегимнинг буйруғи билан, унинг қизи Султон Ҳованд бека учун барпо қилинган. Кейинчалик эса мақбара Темурийлар аёллари ва болалари учун оилавий даҳмага айланган. Олиб борилган археологик қазишмалар натижасида бу ерда топилган 20 та даҳма Ўрта Осиёда маълум бўлган сағаналардан серҳашамлиги ва катталиги билан ажралиб туради. Мақбара Регистон майдонининг жануби-шарқ томонида, эски шаҳар чеккасида жойлашган. Темур ҳукмронлиги йилларида бу ердан «Дарвозаи Феруза”дан “Боғи Дилқушо”га ва “Боғи Бўлди”га бориб тақалувчи серқатнов йўл ўтган. Бизгача етиб келган мақбарага оид ҳужжат-бу Абу Мансур Муҳаммад томонидан 1464 йилда ёзилган вақфнома ҳисобланади.
Мақбарани барпо этилишида энг яхши бинокорлик анъаналари ва самарқандлик усталарнинг кўп йиллик тажрибаларидан фойдаланилган. ХIХ асрдаги расм ва фотосуратларда мақбаранинг акси қолдирилган, арклар кесишган жойдаги кичик гумбаз зилзила оқибатида 1903 йилда қулаб тушган.
Улуғвор пештоқнинг бош тарзи ўзига ҳос усулда силлиқланган ғиштлар устига ишланган нозик ва вазмин нақшлар билан безатилган. Иморатнинг меъморий гузаллиги арк устидаги гумбаз қобирғаларининг нафис қилиб зийнатланишида ўз аксини топган. Қоплама сифатида ёркин рангли юпқа сирланган гилдан тайёрланган ғиштлардан фойдаланилган. Буларнинг ҳаммаси гўзаллик ва бадиийлик билан ўзига хос тарзда уйғунлашган ва ягона моҳир устанинг кўли билан яратилганини билдиради. Ислимий ва гириҳ нақшлар, зарҳал кундал безаклар миллий меъморий хазинасида ноёб дурдоналаридан хисобланади. Бу ердаги меъморий мутаносибликдан ташқари, дарчаларга ўрнатилган турли рангдаги ойналар ва панжаралар ҳам киши эътиборини ўзига тортади. Ушбу ёдгорлик билан кўпгина шеърий афсоналар ва ривоятлар боғлиқ.
Самарқанд қалъа деворининг жанубида (берун- “ташқари”) Хожа Абдуберун меъморий мажмуаси жойлашган. Оқмачит қишлоғи худудида жойлашган қабристонда IХ асрда яшаб ўтган қози Абду Даруннинг акаси Абду Берун дафн қилинган
Кўҳна қабр ёнида тоқу равоқли хонақоҳ- масжид ХV асрда бунёд этилган, ўртасига жамоатхона, атроф бурчакларга ҳужра ва зиналар қурилган. Қўш қават сиркори гумбаз, пойгумбаз ва деворлар сиркор ғиштлар во кошинкор нақшлар билан безатилган. Жамоатхонанинг уч томонидан эшик очилган. Меҳроб эса оддий, хонақоҳ хушбичим, содда ва файзли зиёратгоҳ, унинг шимолий ёнбошида авлиё мозори бор. Катта ҳовли саҳнида суфа, ховуз ва дарвозахона кўзга ташланади. Бинонинг бош тарзи худди Шердор мадрасасидагидек алоҳида бўлакларга ажратилган ғиштли ҳаворанг мозаикалар билан безатилган.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish