Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари



Download 309 Kb.
bet9/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча

УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ
Самарқанддаги ХV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан бири, кўхна астрономик кузатув муассасаси. Улуғбек фармойиши билан 1428-29 йилларда Кўхак (Чўпонота) тепалигида улкан цилиндр шаклида, бунёд этилган; айрим қулёзмалар (“Бобурнома”)га кўра, баландлиги 30,4 м.дан иборат уч қаватли қилиб қурилган. Унда ўндан ортиқ турли астрономик қурилма ва асбоблар бўлган. Улардан энг асосийси радиуси 40,2 метрли қўшалоқ ёйдан иборат квадрант (ёки секстантга яқин) қурилма ҳисобланади. Квадрантнинг жанубий қисми ер остида, қолган қисми шимолий томонда ер сатҳидан 30 метрча баландда жойлашган. Асбоб айланасида бир градус ёй 701,85 мм ва бир минут ёй 11,53 мм га тўғри келади. Расадхона ўрта асрларда асбоб ускунаси жиҳатдан ҳам беқиёс бўлган. Асбоб астрономиянинг асосий доимийликлари-экватор ва эклиптика орасидаги бурчакни ўлчаш, йиллик прецессия доимийсини, тропик йил давомийлигини ва бошқа фундаментал астрономик доимийликларни аниқлашга имкон берган. Расадхонада кичик ўлчам асбоблар: армилляр сфера, 2,4 ва 7 ҳалқадан иборат ўлчов асбоблари, триангула, қуёш хамда юлдуз сомий ускуналар ёрдамида Қуёш, Ой, сайёралар ва алохида юлдузлар кузатилган. Мирзо Улуғбекнинг энг йирик астрономик асари «Зижи Қўрагоний” расадхонада яратилган. Унинг қурилиши ва кейинги илмий фаолияти Улуғбек таклифи билан йиғилган қатор машҳур олимлар Ғиёсиддин Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи ва бошқалар номи билан боғлиқ.
Улуғбек расадхонасининг қолдиқлари 1908 й. В.Л.Вяткин раҳбарлигида олиб борилган қазилма ишлари натижасида топилган. Хусусан, бу ерда диаметри 48 метр келадиган, қалинлиги бир ғишт бўлган айланма девор борлиги ва унинг марказида қўшалоқ ёйдан иборат улкан бош қурилманинг қолдиқ қисмлари аниқланган. Унинг катта заллари, турли катта- кичик хоналари бўлган. Бобурнинг ёзишича Улуғбек расадхонаси сирти кошин ва сирли парчинлар билан безатилган. Расадхона ичига ўрнатилган жуда катта асбоб ёрдамида Қуёш, Ой, сайёра ва юлдузлар катта аниқлик билан ўрганилган. Расадхонада кутубхона ҳам бўлган. Ички деворда осмон тасвири, юлдузлар ҳаритаси, тоғ, денгиз, мамлакатлар белгиланган. Ер шари тасвири ишланган. Кейинчалик у қаровсиз қолиб, ХVI асрларда вайрон қилинган. Ҳозир Улуғбек расадхонасидаги катта асбоб-квадрантнинг ер остида сақланган қисми бўлиб, унинг баландлиги 11 метр келади.
1964 йилда Улуғбек расадхонаси ёнида Улуғбек музейи очилган. Улуғбек расадхонасининг асл кўриниши, ички тузилиши, бош қурилмаси ҳақида Ўзбекистон ва чет эл олимлари томонидан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Миллий маданият, анъана ва қадриятларнинг муҳим таркибий қисми- динний дунёқарашдир. Диний эътиқод жамият ҳаётининг ажралмас бир қисми. Унда умуминсоний аҳлоқий нормалар ўз ифодасини топади. Бугунги кунда юртимизда динний меросимиз маънавий қадриятларимизнинг манбаларидан бири эканлиги тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари боис ўтмишимизнинг маънавий қиёфаси қайта тикланмоқда. Турли йўналишдаги, турли даврлардаги динний ва фалсафий оқимлар чуқур ўрганила бошланди. Буюк мутафаккир, илоҳиятчи олим Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ханафи ал-Мотурудийнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганилиши бунга ёрқин мисол бўла олади.



Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish