Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари



Download 309 Kb.
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча




О ,ZBEKTURIZM” MILLIY КOMPANIYASI


«RESPUBLIKA ILMIY-O'QUV KONSALTING MARKAZI”

САМАРҚАНД шаҳри
МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ


2008
С А М А Р Қ А Н Д


ТАРИХ САХИФАЛАРИ

Самарқанд! Бу Шарқнинг гултожи бўлган шаҳар энг кўҳна ўзбек давлатчилиги шаклланган қадимий макондир. Бугунги кунда Самарқанд 27 асрлик тарихга эга. Уни умумбашарий маданиятга муҳим ҳисса қўшган Рим, Ереван, Афина шаҳарлари билан бир қаторда кўрадилар.


Ўрта Осиёдаги биронта шаҳар Самарқанд каби ажойиб афсоналарга, ривоятларга бой бўлмаса керак.
Асрлар давомида Самарқанд “Ер юзининг сайқали”, “Қурраи заминнинг ёрқин нуқтаси”, “Осиёдаги Рим”, “Мусулмон дунёсининг дурдонаси”, “Сўғдиёна бозори” каби ғаройиб номлар билан аталиб келди. Антик тарихчиларнинг фикрича, Сўғдиёнанинг серҳосил ерлари Ғарбда жойлашган муқаддас Окс-Амударё қирғоқларидан-шимолдаги марварид дарё-Яксарт- Сирдарё қирғоқларигача чўзилган. Зардўштийликнинг муқаддас китоби «Авесто”да зикр қилинишича, бу ерлар бой-бадавлат чорвадор суғдийлар ҳаёт кечирувчи ҳудуд бўлган”. Табиий бойликлар, ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги, ёввойи мевалар ва зироатнинг мўллиги, дарёлардаги балиқларнинг кўплиги сабабли тош-палеолит давриданоқ бу ерларда қадимий одамлар манзилгоҳлари юзага келган. Серманзара Омонқўтон, Тахтақорача давони, Самарқанддан жануброқда қадимий одамлар яшаган ғор бунга мисолдир. Бу жойлар бундан 100-40 минг йиллар илгари Осиё муфлонларини, буғуларини, қўнғир айиқларини ва олтин қумли Зарафшон дарёси ва тоғларида учрайдиган бошқа ҳайвонларни овловчи қадимий одамларининг манзилгоҳи бўлганлиги маълум. Бу довонга яқин, 2 минг метр баландликда мармар ва оҳак тошлардан иборат қадимий овчилар маскани-Тақалиқсой ғори эди.
Самарқанд Давлат Университетининг археолог олимлари Самарқанд шаҳри ҳудудида ҳам ибтидоий одамлар яшаганликларини исботладилар. Тадқиқотларга кўра, айнан шаҳар марказида, қадимги Сиёбча дарёсининг қирғоқларида, палеолит даврида яшаган ибтидоий одамларнинг манзилгоҳи бўлган. Бу манзилгоҳдан бир пайтлар ёқилган гулханлар ўрни, тош қуроллар: пичоқ, болта, сандон, буқа, буғу, кийик, туя, от суякларидан ясалган овчилик ва меҳнат қуроллари қолдиқлари топилган. Шаҳар атрофидаги тоғ ёнбағирларида ва Зарафшон водийсида эрамиздан олдинги 5-3 мингинчи йилларда яшаган овчилар, балиқчиларнинг кўплаб манзилгоҳлари ҳам топилган. Суғдни ўраб турган тоғ тизмаларидан Қизилқум саҳроларигача чўзилган ерлар минерал хом-ашёларга, рангли ва ноёб металларга, тошларга бой ҳудуддир. Эрамиздан олдинги 3-2 мингинчи йилларда қадимги кончилар Зиёддин тепаликларидан қалай рудалари, жанубий Қизилқум тепаликларидан эса мис, феруза қазиб олганликлари маълум. Темирдан рўзғор буюмларни ясашни ўрганиш ибтидоий жамият ҳаётида туб бурилишларга сабаб бўлса, мис ва қалай қотишмасидан олинадиган бронзани кашф қилиниши жамият тараққиётида янги давр очди. Одамлар бронзадан турли-туман меҳнат ва жанговар қурол-аслаҳалар, ажойиб зеб-зийнатлар ясашни ўргандилар. Турли қимматбаҳо тошлар билан нақшланган бу анжомлар аҳолининг товар айирбошлаш ва савдо-сотиқ воситаси бўлиб хизмат қилган.
Зарафшон водийсидаги серунум ерлар ва кўплаб суғориш каналлари ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотдан мўл ҳосил етиштириш, чорвачилик билан шуғулланиш имкониятини беради. Иш қуролларининг пайдо бўлиши деҳкончиликнинг, тоғ этаклари ва даштларда чорвачиликнинг ривожланишига олиб келди. Энг қадимий деҳқончилик манзиллари Самарқанд жанубида, тоғ ва текисликлар ўртасидаги Саразм қишлоғида топилди Саразм-айтишларича, “ернинг бошланиши” деган маънони англатаркан. Бу ҳудуддаги 100 гектарли майдондан топилган тор кўчалар, оташ саждогоҳи, сополсозлик ва тўқимачилик устахоналарининг қолдиқлари ушбу манзилда ижтимоий турмушни анча ривожланганлигидан далолат беради.
Ранг-баранг нақшлар билан безатилган, бронза, тош ва суяклардан ясалган буюмлар, қуроллар, пичоқ ва ханжарлар, жанговар болталар, найза ва ўқ-ёйлар бу ерда ҳунардманчиликни анча ривожланганлигини кўрсатади. Саразмликлар ясаган олтин ва мис сирға, илгак, билакузуклар, бронзадан ишланган кўзгу, уларнинг жимжимадор дастаклари эрамиздан олдинги 4-2 мингинчи йиллардаги қадимий Шарқ цивилизациясидан даракдир.
Бир ярим мингйиллик Саразм тарихи бир неча босқичлардан иборат. Дастлабки босқич-Саразмнинг Эрон, Белужистон ва Жанубий Туркманистон маданияти билан боғликлигини билдирса, сўнгги босқич Ҳиндистон шаҳарлари маданияти билан савдо-сотиқ муносабатлари билан боғлиқлигидан далолатдир. Топилган тўғнагичлар, ҳукмдорлик асослари, иситгич кўралари эса зодагонлар, сардорлар пайдо бўла бошлаганидан гувоҳ беради. Манбалар кўрсатдики, бу даврга келиб деҳқонларнинг гўшт, жун, ёғ, тери билан таъминловчи қўшни кўчманчи қабилалар билан муносабатлари кучайган. Ургут тоғларидан чорвадорлар, Зарафшон қирғоқларидан мис ва бронза қуювчи темирчилар қабрларининг топилиши, уларнинг деҳқонлар билан савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйганликларидан гувоҳлик беради.
Бронза даврининг яна бир ёдгорлиги-чорвадорлар даҳмаси Самарқанддан унча узоқ бўлмаган Зарафшоннинг чап қирғоғида жойлашган Мўминобод қишлоғи ҳудудидан топилди. Дафн қилинганлар мунчоқ ва тикма нақш билан безатилган серҳашам кийимларда кўмилган. Уларнинг ёнидан олтин ва кумушдан ясалган халқалар, олтин ва бронзадан ясалган сирғалар, қўнғироқчалар, қўлларида илон бошини эслатувчи билакузуклар, дастакли кўзгулар, суякдан ясалган бурғулар топилди. Мархумларнинг бош томонига идишлар, дон майдалагичлар ҳам қўйилган эди.
Эрамиздан олдинги 1-минг йилликда Зарафшон дарёсининг йирик ирмоқлари- Дарғом ва Булунғур магистрал каналлари, улар атрофидаги ерлар-ям-яшил водийга, деҳқончилик манзилларига айланган. Айнан мана шу шароитда, “Авесто”нинг муқаддас мадҳияларида куйланган, табиий мўлкўлчилик шароитида қадимги Самарқанд барпо бўлган.



Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish