Respublika ilmiy-o'quv konsalting markazi” самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликлари


ШОҲИ ЗИНДА Хайрон қолдирар даражадаги қадимий меъморий мажмуа Шоҳи Зинда



Download 309 Kb.
bet5/13
Sana24.02.2022
Hajmi309 Kb.
#220277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 Самар анд ша ри меъморий ёдгорликлари збекча

ШОҲИ ЗИНДА

Хайрон қолдирар даражадаги қадимий меъморий мажмуа Шоҳи Зинда ни инсоният тафаккурининг шоҳ асари деб айтиш мумкин. Афросиёб қалъасига бориб тақалган бу қадимий ёдгорлик ичида Самарқанднинг мўғуллар истилосидан олдинги тарихи билан боғлиқ меъморий ёдгорликлар ҳам сақланган. Лекин улар орасидаги ёрқин ранг ва нурга омухта қилиб бунёд этилган гўзал биноларни Амир Темур ва унинг набираси Улуғбек қурдирган.


“Шоҳи Зинда (“Тирик шоҳ”)-ғайридинлар билан бўлган жангда ҳалок бўлган пайғамбарнинг амакиваччаси Қусам Ибн Аббос розиоллоҳу анҳу номи билан боғлиқ. Шоҳи Зинда мажмуаси Афросиёб тепалиги жанубида жойлашган қабристондаги мақбаралардан, ҳамда масжид, минора ва мадрасадан иборат. Улардан энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси. Ансамбль бир бири билан йўлак орқали боғланган 3 гуруҳ бинолардан иборат. Қуйи гуруҳдаги иншоотлар Улуғбек ўғли номидан қурдирилган Абдулазиз чортоғи (1434-35 й.) унга шимолидан Давлат қушбеги мадрасаси (1812-13 й.) туташ, унинг қаршисидаги айвонли масжид нақшлар билан нафис безатилган 40 босқичли тик зинапоя ўрталигининг чап томонида зиёратхона ва гўрхонадан иборат қўшгумбазли мақбара (ХV аср) жойлашган. Ўрта гуруҳдаги бинолар: Амирзода мақбараси, Туғлу Текин мақбараси, Ширинбека оғо мақбараси, унинг қаршисида Темурнинг бошқа синглиси Туркан оғо мақбараси, Саккиз қиррали мақбара, Али Насафий мақбараси кабилар.
Юқори гуруҳдаги бинолар: зиёратхона, уч қисмдан иборат масжид, Ҳожа Аҳмад мақбараси, 1360-61 йилларда қурилган мақбара, Туман оғо мажмуаси (1405-06), иккита номсиз мақбара (ХIV аср охири)нинг киравериш деворигина сақланган. Шунингдек, Тамғач Буғрохон мадрасаси (ХI аср), Амир Бурундук мақбараси (ХIV аср охири) кабилардир. Ансамбль таркибида 20дан ортиқ иншоотлар давлат муҳофазасига олинган, ХIХ-ХХ асрларда мажмуанинг яна бир неча бинолари барпо этилган. ХVIII асрларда вайрон бўлган зина ўрнида 40 поғонали ғиштли янги зина қурилган.
Ҳозирги пайтда Шохи Зинда мақбараси энг улуғ ва муқаддас қадамжолардан ҳисобланади. Шохи Зинда катта тарихий, маданий ва бадиий қимматга эга бўлган энг ноёб тарихий ёдгорликдир. Бу меъморий мажмуани санъатшунослар “инсон меҳнатининг ҳақиқий мадҳияси, нур билан уйғунлашган, қотиб қолган мусиқий манзара” дея таърифлашган.
Ўзбекистон Президенти қарорига асосан Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида катта кўламдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Шохи Зинда таркибидаги Кусам ибн Аббос мажмуаси ХI-ХV асрлар даврида қурилган, масжид мақбара ва чиллахонадан иборат бўлиб, Қусам ибн Аббос қабри атрофида бунёд этилган. Мажмуага чортоқнинг шарқий равоғидаги икки табақали эшик орқали кирилади. Эшиклар 1404-1405 йилларда Уста Юсуф Шерозий томонидан ясалган. Бу қайроғочдан ишланган ўйма нақш санъатининг ажойиб намунаси ҳисобланиб, нақшлар устига фил суягидан тайёрланган қадама нақшлар бугунги кунгача сақланиб қолмаган, лекин бинога киришдаги катта тўртбурчак паннода куйидаги сўзлар ёзилган: “ Пайғамбар каломи бу дир: Ал-Қусам ибн Аббос кўриниши ва хулқи билан ҳаммадан кўра менга кўпроқ ўҳшайди”. Йўлакнинг ўнг томонида юқориси мўъжаз қафасали бежирим минора сақланган. Масжид учтага бўлинган, ён томондаги девор устунлари хужраларга бирлаштирилган. Ички деворининг изораси сиркори юлдузсимон парчинлар билан безатилган. Намоёнлар қўш ислимий сиркори парчинли ҳошия билан ўралган. Меҳробдаги китобалари ҳам сиркори парчинлардан нақшланган. Масжиднинг шарқида миёнхона бўлиб, унинг жанубий-шарқий бурчагидан мақбарага ўтилади. Дастлаб мурабба тарҳли, гумбаз билан ёпилган гўрхона-сағана, зиёратхона ва унинг остида жойлашган чиллахонадан иборат мақбара қурилган. Қусам ибн Аббос сағанаси Амир Темур даврида ўрнатилган: сағана устма-уст қўйилган учта тўғри тўртбурчакли ва уларнинг остидаги 1 эгри сиртли, жами тўрт қисмдан тузилган, ён томонларининг юзаси зарҳал ислимий нақшлар билан зийнатланган, улар орасига қуръон оятлари, ҳадислар битилган. Қабртошда қуйидаги ёзувлар бор: “Аллоҳ йўлида жон фидо қилганларни ҳеч қачон марҳум ҳисоблама! Йўқ, улар барҳаёт». Ёзув остида Қусам ибн Аббос ҳалок бўлган йили – 57 ҳижрий” (милодий 676-677) санаси ёзилган. Гўрхонанинг деворига ёғоч панжара ўрнатилган. Кейинчалик масжид ва бошқа бинолар қурилган. Бино бағалларига муқарнаслар ишланган, гумбази сиркор қопламага эга. Мажмуа таркибидаги хоналарнинг тарихий боғланиши пухта ҳал этилганлиги билан аҳамиятга эга.
Қусам ибн Аббос мажмуасининг ёнидан, юқори чортоқдан ўтиб, “Шимолий” ҳовличага кирилади. Бу чортоқ ва яна икки мақбара ХVI асрнинг биринчи ярмида қурилган. Улар бинонинг тузилишини янада кўркамлаштирган. Икки мақбаралардан бири ХIV асрнинг 40 йилларида бунёд этилган ва Хожа Аҳмад номи билан юритилади. Мажмуанинг шарқий томонида эса, 1361 йилда қурилган Номаълум мақбара жойлашган. Ҳар иккала мақбара равоқли, гумбазли бўлиб, уларнинг пештоқлари кошинлар билан безатилган. Безаклардаги айрим қисмларнинг моҳирлик билан танланганлиги кишини лол қолдиради. Номаълум мақбара пештоғидаги етти ва саккиз учлик тупбарггул нақшлар ёки Хўжа Аҳмад мақбараси пештоғидаги етти ва саққиз бурчакли геометрик нақшлар ҳам тақсинга сазовор. Мақбараларнинг устки қисми сирланган гулдор сопол нақшлар билан безатилган. Олд томондаги пештоғи рангли сиркори кошинлар билан безатилган, сулс ва куфий хатидаги китобалар ва безаклар маҳорат билан уйғунлаштирилган. Ўймакори безаклар орасида “... амали уста Фахр Али..” ёзуви сақланган. Хожа Ахмад номи битилган ёзув қисми сақланмаган. Тамғоч Буғрохон вақфномада шу манзилда Ахмад муқассис- қиссагўй мақбараси борлигини қайд қилган. 1962 йили машҳур уста Мирхамид Юнусов раҳбарлигида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бунинг натижасида пештоқ қадимий қиёфасига эга бўлди.
“Шимолий ҳовлича”нинг ғарбий томонида ХIV аср охири ва ХV аср бошларида қурилган (1405 йилда қуриб битказилган) Темурнинг рафиқаси Туман оғо бегим мақбараси жойлашган.
Туман оғо бегим (1366-? ) - Амир Темурнинг суюкли хотинларидан бири бўлган. Амир Мусонинг Орзумулк Оғодан туғилган қизи бўлган ва 1378 йлда 12 ёшида Амир Темурга никоҳ қилинган. Туман оғо бегим ҳусни беназир бўлган. Амир Темур ушбу завжасини беҳад хурмат қилган ва унинг шарафига Самарқандда маҳсус “Боғи беҳишт”ни барпо этган Амир Темурнинг бир қатор юришларида Туман оғо бегим Сароймулк хоним ва бошқа маликалар қатори ўгрук (обоз)да юрган. Соҳибқирон вафотидан сўнг тахтни қўлга киритган Халил Султон 1406 йилда амир Шайх Нуриддин билан бўлган жангда мағлубиятга учраб, сулҳга мувофиқ Туман оғо бегимни амир Шайх Нуриддинга хотинликка беришдан ўзга чора тополмади. 1411 йилда амир Шайх Нуриддин амир Шоҳмалик кўрсатмасига биноан ўлдирилгач, Туман оғо бегимни Ҳиротга жўнатишди.
Туман оғо бегим мажмуаси мақбара, масжид, хужралар ва чортоқлардан иборат. Безаклари ХV асрнинг бошларида ишланиб, унинг яхлитлигини таъминланган. Мақбара хочсимон тарҳли, мовий гумбазли, пойгумбази баланд қилиб қурилган. Изораси ёркин яшил рангли, 6 қиррали кошин ғишттлар билан якунланган, тилла халли қилиб пардозланган. Тарзи ўйма кошин, ислимий ва гириҳ нақшлар билан безатилган, ёзувлар билан тўлдирилган. Ёзувларни “сулс” хатида уста Шайх Мухаммад ибн Хожи Бандгир ат-Туғро Табризий бажарган. Ички безагида кўк, мовий, қора, сариқ оқ, бинафша ва қизил рангли нақшлар билан моҳирона тарзда уйғунлаштирилган. Мақбаранинг ички томонидаги тасвирларда ажойиб бадиий мазмун акс эттирилган. Айрим панноларда кичик манзараларда дарахтлар, чакалакзорлар, мавжланиб оқаётган анҳорлар акс эттирилган. Гумбаз остидаги нақшлар эса мовий осмонда ярқираб турган олтин юлдузларни эслатади. Мақбаранинг жанубида 3 гумбазли масжид жойлашган. Унинг меҳроби ёрқин рангли парчин билан қопланган. Шоҳи-Зинда ансамблининг юқори гуруҳида жойлашган ушбу ёдгорликка юқори чортоқ орқали кирилади. Чортоқнинг ички гумбази муқарнас косачалар билан тўлдирилган. Пештоғи ғишт ва йиғма кошин билан қопланган. Ҳужрага кираверишдаги ёзувда масжидга амир Мусо қизи Туман оғо асос солганлиги қайд қилинган. Умумий тарҳи 5,7х6 метр.
Туман оғо бегим мақбараси одатдан ташқари хушбичимлиги билан кўзга ташланади. Ундаги хоналар юқорида зикр этилган мақбаралардаги хоналардан қарийб икки баробар кичик, бироқ баландлиги эса улардан бир ярим баробар ортиқдир.
Агар мақбаранинг жанубий йўлагига назар ташланса, ўрта аср шаҳрининг битта тор кўчаси кўз олдингизда гавдаланади. Бундай тасаввур туғилиши бежиз эмас, чунки мақбара бир пайтлар тиғиз жойлашган шаҳар маҳалласи чегараларида вужудга келган ва бу жойни қадимий топографиясини ўзида акс эттирган. Бинонинг композицияси шундай тузилганки, кириш равоғидан Қусам ибн Аббос мажмуасига чиқаётиб ёки тушаётиб кўз олдингиздаги манзаралар тўхтовсиз ўзгариб боради. Энг аввал кўз олдингизда кириш қисмидаги кенг манзара намоён бўлади, кейин узун йўлакнинг узокдан кўриниши ва ниҳоят ички ҳовличалардаги алоҳида майдонлар тасаввурингиз хилма-хиллигини таъминлайди.
Мақбараларнинг ўрта гурухида жойлашган, қурилиб битқазилмаган баҳайбат иншоот Амир Бурундук мақбараси деб аталади.
Мақбара ХIV асрда Амир Темурнинг қўшин бошлиғи амир Бурундуқ қабри устига қурилган. Бу бир хонали, пештоқли, қўш қават гумбазли бино. Пештоқи нақшли сопол парчин, бўртма нақшли кошин, силлиқланган ғишт билан қоплаб безатилган. Бино ичига кўк рангли парчинлар, қизил кесакдан бежирим нақшлар ишланган. Жанубий деворида, қабристон томонда, эшиги бор. Ертўла гўрхонаси чортоқ тарҳли. Туркистон меъморлигида кам учрайдиган чортоқ гумбаз билан ёпилган. Ичкарида 9-та қабр сақланиб қолган.
Амир Бурундук мақбарасининг ёнида иккинчи бир Номаълум мақбара равоқларининг қолдиқлари бор. Мовий ва кўк ранглардаги бу меъморий ёдгорликнинг энг гўзал намунаси бизгача етиб келмаган. Айниқса, ён тоқчаларда сақланиб қолган, бир пайтлар олтин суви югуртирилиб ишланган юлдуз нусха нақшли паннолар, деворлардаги кенг хошияли нақшлар, турли шакллардаги сирланган сопол панжара қолдиқлари, улардаги моҳирона ишланган безаклар киши тасаввурини ўзига тортиб, бу мақбара бир пайтлар ажойиб иншоот бўлганлиги кўз олдимизга келади.
Ўрта гуруҳдаги навбатдаги даҳма ХIV аср 80-чи йилларида қурилган уста Али Насафий мақбарасидир. Мақбарада қаршилик Уста Али Насафий номи сақланганлиги учун унинг номи билан аталади. (Насаф- ҳозирги Қарши шаҳрининг қадимий номи). Устанинг исми пештоқнинг ўнг томонида ишланган нақшларда ифодаланган, пештоқнинг чап томонида эса исми Али бўлган иккинчи бир устанинг исми ҳам нақшланган дея тахмин қилинади.
Мақбара тўртбурчак тарҳли (8,1х9,8метр), бир хонали, пешток гумбазли, гумбази 16 қиррали баланд асосга ўрнатилган. Мақбарага пештоқидаги чуқур равоқли эшик орқали кирилади. Мақбара остида тўртбурчакли сағана жойлашган. Пештоқ равоқлари, ички деворларига ранг-баранг кошинкори ўсимликсимон, гириҳ нақшлар араб ёзувидаги китобалар билан уйғунликда ҳамда мутаносибликда маҳорат билан қопланган бўлиб, ораларига шаклдор “печак”лар ишланган. Сержило безакларга бойлиги учун «гулдор” мақбара деб хам аталади.
Мақбаранинг пештоқи турли рангдаги сирланган гулдор сополлар билан безатилганлиги тасодиф эмас. Чунки ХII асрдан бошлаб амал қилиб келинаётган куйдирилган жигарранг гилдан тайёрланадиган нақш солиш усусли ХIV асрга келиб, сирланган сополли нақшларга ўз ўрнини бўшатиб берди.
ХIV асрдаги мақбаралар ҳақидаги тасаввуримизни улар ёнида барпо этилган биноларнинг қолдиқлари тўлдиради. Археологлар мажмуа ҳудудида яна 12та мақбара қолдиқларини аниқладилар. Уларнинг биридан Қусам ибн Аббос даҳмасидаги қабртошига ўхшаш қабртош топилди. Қусам ибн Аббос мақбарасининг жануброғидаги майдон мажмуа шаклланган барча давраларда даҳлсиз қолган ва Хотин Малика номи билан юритилган. Афсуски бу майдондаги бинолар бизнинг давримизгача сақланмаган.Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, бу майдонда бир пайтлар Тамғач Буғрохон мадрасаси жойлашган бўлиб, Шоҳи Зинда мажмуасининг иккинчи йирик иншооти ҳисобланган ва Самарқанднинг биринчи қораҳоний ҳукмдори Тамғач Буғрохон томонидан 1066 йилда шаҳарнинг жануб томонида қурдирилган. Бизгача етиб келган маълумотлар, жумладан вақф хужжатлари Ўрта асрнинг моддий ва маънавий маданияти ҳақида турли-туман ахборотларни ҳикоя қилади. Улардан бирида маълум қилинишича, Тамғач Буғрохон мадрасаси айнан Кусам ибн Аббос мақбараси ёнида, Самарқанд Мадинаси (Афросиёб)да «темир дарвоза” деб аталадиган (шаҳарнинг жанубидаги Кеш дарвозаси) жойида жойлашган. Мадраса майдони бир пайтнинг ўзида шаҳарнинг ўзига хос ижтимоий-маърифий маркази ҳисобланган. Археологик қазишмалар даврида бу ерда ҳовли, ҳужралар, масжид, дарсхона ва қатор бошқа бино ўринлари аниқланди. Бу мажмуага тегишли тадқиқотлар давом этмоқда. ХIV асрда бу иншоотнинг айрим қисмлари вайронага айланган, асрнинг охирларига келиб эса, Амир Бурундук ва номаълум мақбара қурилиши муносабати билан бутунлай бузиб ташланган (ХIV асрнинг 90 йилларида).
Мақбараларнинг ўрта гуруҳида унчалик катта бўлмаган ва безаклари соддароқ кўринишдаги “Саккиз қирралиқ” деб аталувчи раста жойлашган (ХIV аср). Бино шакли ўзгача бўлса-да бу ҳам мақбара бўлган. Самарқанд меъморчилигига хос бўлмаган (озарбайджон меъморлари қурган деб тахмин қилишади) услубда саккиз қиррали (номи ҳам шундан), томонлари очиқ қилиб қурилган, тагида доира тарҳли дахма-гўрхона жойлашган. Ташқи қирралари сопол ғиштчалар билан қопланган. Равоқ тепасидаги қанослари ёрқин ложувард рангда терма кошинлар билан безатилган. Гумбази қайта тикланган. Ички безагида қизил, кўк ва оқ рангдаги нақшлар қўлланилган.
Маҳаллий меъморчиликнинг тинимсиз ижодий изланишларининг маҳсули, Шоҳи-Зинданинг дурдонаси, 1372 йилда Амир Темурнинг опаси Туркан оғо вафот этган қизига атаб қурилган Шодимулк оғо мақбарасидир. 1383 йилда Туркан оғонинг ўзи ҳам қизи ёнига дафн этилган.
Бу Темур замонасида нафақат Шоҳи Зиндада, балки Самарқандда қурилган биринчи меъморий мақбарадир. Мақбарага кираверишда ўрнатилган лавҳада бевақт вафот этган қизига онасининг дард-аламлари: “Бу боққа бахт хазинаси кўмилган; бу даҳмада қимматбахо дурдона йўқолган, унда сарвқомат охирги манзилини топди”,- деб ифодаланган.
Мақбара (8,6х9,85метр) бир хонали, гумбази қобирғали, ташқи томонлари безаксиз. Пештоғи ва ички томони сиркори ғиштчалар, ўймакор сирли парчин безаклари феруза рангда нафис безатилган. Ичкарисидаги изора ва намоёнлари, гумбази серҳашам безакларга бой. Шипи саккиз бўлакка бўлиниб, саккиз қиррали юлдузчалар ичи нақшлар билан тўлдирилган ва хар бирига алоҳида турунж ишланган. Муқарнаслар юзаси ва пештоқ устунида самарқандлик Шамсиддин Бадриддин ва бухоролик Зайниддин усталарнинг номлари ёзилган. Мақбара 1954 йилда илмий ўрганилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мақбарада XIV-XV асрлардаги халқ усталарининг меъморлик ва наққошликда эришган ютуқлари юксак маҳорат ила акс этган.
Янги меъморий изланишлар Ширинбека оғо мақбарасини кенг ва ёруғ қилиб яратиш имкониятини беради. ХIV аср охири ва ХV асрнинг бошида шаклланган меъморчилик санъатининг янги йўналиши сифатида барпо қилинган бу мақбара Амир Темурнинг синглиси Ширинбека оғога атаб қурилган. Мақбара равоғи ичидаги арабий битикда муҳим тарихий хужжат сақланган (таржимаси): “Бу қабр маликаи муаззама, мукаррама Ширинбека оғо Тарағай (бек) қизиники. Равзасини Аллох нурли этсин” (Сана- мил.1385/6 й.). Мақбара пештоқ-гумбазли, бир хонали зиёратхона (6,2х6,2 метр) тўрида дахма бор. Зиёратхона тагида кичиқроқ сардоба-гўрхона жойлашган. Мақбаранинг бош тарзи серхашам қошинкори безатилган, турли нақш ва ёзувлар қолдиғи сақланган (қолган тарзлари безаксиз) тўртта меҳробий равоқ устига гумбаз боғланган; гумбазнинг нақшлари сопол қошин ва ғиштчалардан терилган, ранглар уйғунлашиб, жуда нафис ва серхашам кўринади. Ички деворларига тилла ҳалли ислимий нақшлар, қушчалар, манзаралар тасвири ишланган. Безаклар гўзаллигини тўлдириб турган қуйидаги ёзув Суқротга мансуб деб тахмин қиладилар: “Бу бевафо дунё одамлари севинаётган қушларга ўхшайди”.
Рангларни танлаш, уларнинг уйғунлигини таъминлаш, ғоянинг ноёблиги ва композиция ечимлари таҳсинга лойиқ . Мақбарага ёруғлик гўзал нақшли панжараларга ўрнатилган рангли ойналар орқали киради. Улар бизнинг давримизгача сақланиб қолган фрагментлар орқали қайта тикланган.
Ширинбека оғо ва Туман оғо бегим мақбаралари кўплаб тадқиқотчиларнинг фикригача, ХV аср меъморчилиги бадиий ютуқларининг гултожидир. Темурийларнинг охирги авлоди Заҳириддин Бобурнинг сўзи билан айтганда “меъморларнинг мақсад ва истаклари ҳар бир ишни мукаммал даражага етказиш эди”.
Ҳашаматликка мутаносиб қилиб яратилган мажмуанинг пастроғида, зинапоя якинида жойлашган, манбаларда Пастки гуруҳнинг икки гумбазли мақбара деб юритиладиган бинода ҳам ўзгача бир гўзаллик кузатилади. Баъзи бир тахминларга кўра, бу ёдгорлик Амир Темурнинг энагаси Ўлжа Энага ва унинг қизи Биби Зайнаб даҳмалари ёки мунажжим Қозизода Румий даҳмаси бўлиши мумкин. Бу ҳақда ХIХ асрнинг кўплаб манбаларида маълумотлар берилган. Мақбара 1940-1950 йилларда, турли мутахассисларни ўз ичига олган, бир гуруҳ олимлар томонидан ҳар томонлама синчиклаб текширилган. 1977 йилда қабр очилиб, марҳумларнинг суяклари текширилиб кўрганда, қабрда ХIV аср бошида аёл кишилар жасади кўмилганлиги аниқланди. Шундай қилиб, бу ерга Қозизода Румий кўмилганлиги ҳақида тахминлар асоссиз деб топилди. Ҳозирги пайтда илмий текшириш ва қайта тиклаш ишлари давом этмоқда.
Шохи-Зинда мажмуасидаги хар бир мақбара ўзига хос, бир-бирини такрорламаган усулларда қурилганлиги тадқиқотчиларни қизиқтириши аниқ. Бу бетакрорлик энг аввало бинонинг жуда бой меъморий безатилишида, уларнинг турли-туманлигида ифодаланади. Мақбаралар бир ҳил пештоқли гумбазлар асосида қурилган. Улар нақш ва безакларига кўра, ўзаро фарқланса-да, декорлар тизимининг умумийлиги ва рангларнинг бир-бирига уйғунлашуви билан ўзаро бир-бирига боғлиқдир. Шу боис Шоҳи Зинда мажмуаси ягона меъморий комплекс тасаввурини беради.
Шоҳи Зинда мажмуасининг тарихий-маданий ва бадиий қиймати ана шундаки, у бир неча асрлар давомида шаклланиб келган меъморчилик ва монументал иншоотлар, декоратив санъати ривожланишини ўзида акс эттирган ёдгорликдир.
Асрлар давомида муқаддас Қусам ибн Аббос қадамжосига сиғиниш- авлиё Ҳазрати Хизрга сиғиниш билан боғланиб келган. Илгари Қусам ибн Аббос мажмуаси ва Ҳазрати Хизр масжидини бир бирларига боғлаб турувчи тўғри йўл бўлган. Бу масжид ҳақидаги маълумотлар қадимги Самарқандни тасвирловчи барча қулёзмаларда учрайди. “Кичик Қандия” китобида эътироф этилишича, “бу масжид Самарқандда қурилган биринчи масжид, мусулмон байроқлари сақланадиган жой”. Шаҳар шаклланган дастлабки даврларда ҳам Ҳазрати Хизр масжиди жойлашган тепалик муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланиб келинган. Бунга унинг шаҳар дарвозаси олдида жойлашгани сабаб бўлган бўлса керак. Бактрия, Хиндистон, Эрондан келадиган карвонлар шу дарвоза орқали шаҳарга кириб келарди. Масжид ёнидан шаҳар аҳолисини сув билан таъминлайдиган Жуи Арзиз сув қувурининг ўтиши шаҳар учун ҳарбий аҳамиятга молик эди. Араблар шаҳарни эгаллаб олишгач, бу муқаддас жойнинг ўзлари учун қанчалик аҳамиятли эканлигини яхши тушуниб етганлар ва унинг обру-эътиборидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганлар (Авлиё Хизр ривоятларга кўра, барча йўловчиларнинг, сайёҳларнинг пири бўлган).
Қадимий халқлар эътиқодига кўра, Хизр тириклик сувига эга бўлган, эътиборига лойиқ одамларнинг истакларини адо этган, экинлар ҳосилдорлигига ёрдам берган авлиё бўлган. Нақл қилинишича, Ҳазрати Хизр билан учрашув хар доим бахт, омад ва бойлик келтирган. Айнан Ҳазрати Хизрнинг боқийлиги хақида ишонч Қусам ибн Аббоснинг боқийлиги хақидаги ишонч билан уйғунлашиб кетади. Бизгача етиб келган вақф хужжатларининг далолат беришича, масжид умумий мажмуанинг бир қисми бўлган. Ёрлиқлардан бирида кўрсатилишича, Қусам ибн Аббос мақбараси ва Ҳазрати Хизр масжиди битта вақфга тегишли мулклар ҳисобланган.
Бино Шоҳи Зинда мажмуаси қаршисидаги тепаликда жойлашган қадимий масжид пойдевори устига қурилган ( мехробдаги ёзувга кўра 1855 йил). Масжид хонақоҳ, унинг икки ёнида ҳужралар, қўшимча хоналар, омборхона, минорадан иборат; кейинчалик бинога қўшимча айвон (1899 й.), дарвозахона (1919 й.) қурилган. Бош тарзидаги тик зинапоядан дарвозахонага чиқилади, ундан анча катта бўлмаган хонага кирилади. Дарвоза, пешток-гумбазли, пештоқнинг икки бурчагига қуббаси қовурғали гулдаста-миноралар ишланган; пештоқнинг чап томонида равоқли, ўймакори безатилган бешта ёғоч устунли пешайвон жозибадор нақшлар билан серҳашам безатилган, қирма усулидаги ганч безаклар маҳорат билан ишланган. Пешайвондан баланд гумбаз билан ёпилган хонақоҳга ўтилади. Ташқариси пилтавор гумбаз саккиз қиррали пойгумбазга ўрнатилган, оралиги муқарнаслар билан зийнатланган. Пештоқ ҳамда қафасали минора кошинлари безатилган, пештоқ пойгумбазига равоқли дарчалар ишланган. Масжид ичкарисидаги гумбаз ости “часпак” усулидаги ўймакорлик нақшлари билан безатилган. Бу ишларда ХIХ асрда яшаган халқ устаси Уста Боқий Самарқандийнинг хизматлари каттадир. У 1854-1884 йиллардаги қайта қуриш ишларида фаол қатнашган. 1889 йилда ва ундан кейин масжид таъмири билан унинг ўғли, ХIХ асрнинг машҳур халқ меъмори Абдуқодир Боқий шуғулланган. Айнан у ўз иши билан бу ноёб ёдгорликнинг Самарқанд учун аҳамиятини алоҳида таъқидлаган. Бу бино безакларини амалга оширган усталар: уста Маҳмуд наққош, уста Фатхулло дурадгор, уста Муҳзафил сувоқчилардир.

Download 309 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish