Кўрсаткичлар
|
Ҳисоб-китоблар
|
Натижа
|
Таъсир даражаси
|
1
|
2
|
3
|
4
|
ўтган йили
|
Рхк(ўй)=9000.0/60000.0х60000.0/120000.0х120000.0/30000.0 х 100%
|
30%
|
|
ҳисобот йили
|
Рхк(ҳй)=9900.0/63600.0х63600.0/126000.0х126000.0/30000.0 х 100%
|
33%
|
|
|
|
+3%
|
|
Рентабеллик ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ҳисоб китоби
|
СФ/СТ таъсири
|
Рхк(сф)=9900.0/63600.0х60000.0/120000.0х120000.0/30000.0 х100%
|
31.14%
|
1.14%
(31.14-30.0)
|
СТ/А таъсири
|
Рхк(а)=9000.0/120000.0х63600.0/126000.0х120000.0/30000.0 х 100%
|
30,3 %
|
0,3 %
(30,3-30.0)
|
А/ХК таъсири
|
Рхк(а)=9000.0/120000.0х60000.0/120000.0х126000.0/30000.0 х 100 %
|
31.5%
|
1.5 %
(31.5-30.0)
|
Демак корхонада хусусий капитал рентабеллиги ўтган йилга нисбатан +3 фоизга ортган. Бу ўзгариш соф фойданинг сотишдан тушумдаги салмоғининг ўзгариши ҳисобига +1.14% га. (31.14-30.0) активлар айланувчанлиги ўзгариши ҳисобига +0,3 %га (30,3-30.0), капиталнинг таркибий ўзгариши ҳисобига +1.5 %га (31.5-30.0) ўсиши туфайли рўй берган. Ҳисоб китобдаги ноаниқликлар +,-0.4 га тенг.
9. Молиявий ҳисобот таҳлилини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари ва қоидалари
Молиявий таҳлилни юзасидан расмий жиҳатларнинг белгиланмаганлиги сабабли уни ташкил этишда анъанавий йўналишлардан фойдаланиш мумкин.
Одатда, бухгалтерия ҳисобини ёки аудитни (ички, ташқи) ташкил этишда расмий жиҳатлар билан белгиланган аниқ тартиб ва қоидалар ушбу жараённи ташкил этишда асос бўлиб хизмат қилади.
Жумладан, янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисидаги қонуннинг “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш” тўғрисидаги 11-моддаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари амалга ошириши қайд этилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қандай ҳуқуқдарга эга эканлиги таркибланади13. Ушбу ҳуқуқлар қаторида:
-бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
-бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаши;
-бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиши қайд этилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ушбу тартиблари бевосита, молиявий ҳисобот таҳлилга нисбатан ҳам тўла мос дейиш мумкин.
Таҳлилни ташкил этишда ички ва ташқи таҳлилни ташкил этилишини таркиблаш мақсадга мувофиқдир.
Ташқи таҳлил чекланган ахборотларни акс эттирувчи молиявий ҳисобот шакллари асосида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати, молиявий натижалари, пул оқимларини ҳамда уларнинг кутилишларини ўрганишни характерлайди ва корхона эришган натижаларининг барча сирларини очиб бера олмайди. Ушбу таҳлил корхона фаолияти билан қизиқувчи, ички ахборот базасидан фойдаланиш имконига эга бўлмаган кенг доирадаги ташқи субъектлар томонидан амалга оширилади.
Ташқи таҳлилнинг аҳамиятли жиҳатлари қуйидагилар билан характерланади:
-таҳлил субъектлари ва ахборот фойдаланувчиларининг кўплиги;
-таҳлилчиларнинг мақсади ва қизиқишларининг турли туманлиги;
-ҳисобга олиш ва ҳисоботлашнинг норматив қоидалари, таҳлил этишнинг расмий жиҳатларининг белгиланганлиги;
-таҳлилнинг фақат чоп этиладиган молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотлар базасига таянган ҳолда ўтказилиши;
-қўйиладиган аналитик масалаларнинг чекланганлиги;
-ахборот фойдаланувчилар учун корхона фаолияти юзасидан таҳлил натижаларидан фойдаланишнинг максимал очиқлиги.
Ташқи таҳлилнинг асосий жиҳатлари молиявий ҳисобот маълумотлари асосида корхона активлари, ўз сармояси ва мажбуриятларининг ўзгаришига, тўлов лаёқати ва ликвидлик даражасига, молиявий ҳолати ва барқарорлиги, бозор ва иш активлигига, молиявий ва иқтисодий салоҳиятига, иқтисодий мустаҳкамлиги ва ночорлигига, фойда ва рентабеллик даражасига, пул оқими ва хусусий капиталнинг ўзгаришларига, корхонанинг иқтисодий рейтингини аниқлашга қаратилади.
Ички таҳлил-корхонанинг ички бўлимлари, ходимлари томонидан ўтказилиб ўрганиладиган масалларнинг кўлами билан ташқи молиявий таҳлилдан фарқ этади. Ички таҳлилнинг ахборотлар базаси ва ўрганиладиган масалаларнинг кўлами ташқи молиявий таҳлилга нисбатан кенг ҳисобланади. Унинг ахборотлар базасига фақат чоп этиладиган молиявий ҳисоботларгина эмас балки, молиявий ҳисобнинг барча манбаларидан ва ҳисобдан ташқари манбаларни ҳам киритиш мумкин. Ўрганиладиган масалалар кўлами бошқарувчилар ва таҳлилчиларнинг қизиқишлари доирасидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин. Ушбу таҳлил турининг ўзига хос хусусиятларини қуйидаги жиҳатлар билан характерланади:
-таҳлил субъектларининг тор гуруҳи;
-таҳлил натижалари фақат ички талабларга, корхона бошқаруви юзасидан йўналтирилганлиги;
-теран молиявий таҳлилни ўтказишда ахборотларнинг кенг доирасидан фойдаланиш имкониятининг юқорилиги;
-таҳлилни ўтказиш бўйича норматив методикалар билан биргаликда аниқ регламентлари (тартибларнинг) белгиланмаган усуллардан фойдаланиш имкониятлари;
аниқ бошқарув қарорларини тайёрлаш юзасидан чуқур молиявий таҳлилни ўтказишнинг имкониятлиги;
-бошқарув аппарати талабларидан келиб чиққан ҳолда аналитик ишни ташкил этилиши.
Таҳлил мазмуни бўйича тўлиқ ва тематик таҳлил турларига таркибланади
Тўлиқ таҳлил -корхона молиявий фаолиятининг барча жиҳатларини комплекс ўрганишни характерлайди. Тематик таҳлил корхона молиявий фаолиятининг алоҳида жиҳатларини ва аспектларини ўрганишни характерлайди. Тематик таҳлил предметига: активлардан самарали фойдаланиш, активларни молиялаштиришда алоҳида манбалардан оптимал фойдаланиш даражаси, тўлов лаёқати ва молиявий барқарорлик ҳолати, оптимал инвестицион фаолият, капиталнинг молиявий тузилиши каби масалаларни киритиш мумкин.
Молиявий таҳлилда объектни қамраб олиниши юзасидан хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ (бир бутунликдаги) молиявий таҳлили, алоҳида бўлимлар ва бирликлар таҳлили (иқтисодий жавобгарлик марказлари бўйича), ҳамда алоҳида молиявий жараёнлар таҳлилини таркиблаш мумкин.
Ўтказиш даври бўйича таҳлил олдинги, жорий ва истиқболли таҳлил турларига таркибланади.
Олдинги таҳлил- корхона молиявий фаолиятини бир бутунликда ёки алоҳида олинган молиявий жараёнлар бўйича шарт шароитларни билиш билан боғланади (масалан, узоқ ва қисқа муддатга банк кредитларини олиш юзасидан корхонанинг тўлов лаёқатини баҳолаш).
Жорий (оператив) молиявий таҳлил-алоҳида молия режаларини бажарилишида ёки молия операцияларини амалга ошириш давомида оператив тарзда молиявий ҳолатга таъсир этиш юзасидан ўтказиладиган таҳлил туридир.
Истиқболли молиявий таҳлил- амалдаги ҳолатни ўрганиш асосида молиявий ҳолат ва унинг алоҳида бирликлари бўйича келажакдаги ўзгаришларнинг кутилишларни баҳолаб берувчи таҳлил туридир.
Таҳлилни ташкил этиш босқичларини иқтисодий таҳлил ва унинг таркибий қисмларига нисбатан ягона асосда бирдай белгилаш тўғри, лекин айнан молиявий ҳисобот таҳлили юзасидан уни қуйидаги кетма кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ:
-молиявий таҳлил мақсадини белгилаш ва режасини тузиш;
-молиявий таҳлил юзасидан маълумотлар базасини тўплаш;
-молиявий таҳлилни бевосита ўтказиш босқичи;
-таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи;
-қарорлар тайёрлаш босқичи;
-таҳлил натижаларини реализация қилиш босқичи.
Иқтисодий таҳлилни ёки молиявий таҳлили ташкил этишдаги ёндашувлар турлича бўлганлиги билан уларнинг мазмуни албатта битта жиҳатга яъни таҳлилни сифатли ва фойдали ўтказишга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |