10.Молиявий ҳисобот таҳлили натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш тартиби
Молиявий ҳисобот таҳлили натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи таҳлилда энг мураккаб ва маъсулиятли босқич ҳисобланади. Аналитик иш натижасини аниқ ва содада тилда акс эттириш бошқарувда ахборотлар аҳамиятлигини таъминловчи бош омил ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришни ягона мезонларини белгилаб олиш мақсадга мувофик ҳисобланади.
Биринчи навбатда таҳлил натижаларининг ҳаққонийлиги, асослиги, аниқ ечимга таянилганлиги, мақсадга йўналтирилганлигига аҳамият қаратиш лозим.
Таҳлилнинг якуний хулосаларни беришда албатта тизимлилик бўлиши талаб этилади. Яъни хар битта ўрганилган объект кенг қамровли тавсифланиши лозим.
Таҳлил натижалари тегишли қайдлар, маълумотномалар ва тушунтиришлар билан изоҳланиши лозим. Унинг мазмунида ортиқча саволларга ўрин колмаслиги талаб этилади.
Таҳлилий хулосада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, чора тадбирлар алоҳида қайд этилиши лозим.
Таҳлил натижаларини умумлаштиришда шунингдек, таҳлил объектини тизимли ўрганиш кетма кетлигига амал этиш зарур. Яъни, ходиса ва жараёнлар ва уларнинг самарадорлигини, молиявий ҳолат ва натижавийликни, пул оқимларинитизимлива даврий ораликлар бўйича ўрганишга алоҳида аҳамият қаратиш лозим.
Расмийлаштиришнинг умумий тартибларида уларни аналитик таҳлилчилар, маъсуллар томонидан имзоланиши, йил ва саналарнинг алоҳида қайд этилиши, тақдим этиш жойи ва субъектлари аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Умумлаштирилган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган хулосалар ички ва ташқи субъектларга (ахборот истемолчиларига) бошқарув аппарати розилиги билан тақдим этилади.
Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришнинг одатда аналитик ёзувнинг:тушунтириш хати, маълумотнома, хулоса шакллари таркибланади.
Тушунтириш хати кўпинча ташқи таҳлил субъектларига тақдим этилади. Агар таҳлил натижалари ички таҳлил субъектларига йўналтирилган бўлса улар маълумотнома ёки хулоса шаклида тақдим этилади.
Тушунтириш хатида кўрсаткичларни умумий баҳолаш, қиёсий ўрганиш асосида корхонанинг молиявий (иқтисодий) аҳволини, фаолият натижавийлиги, унинг жорий ва истиқболдаги кутилишларини аниқ баён этиш лозим. Айниқса динамик ўзгаришларга муҳим эътибор қаратилмоғи лозим. Негаки, қисқа даврийликдаги ўзгаришлар корхона ҳақидаги аниқ хулосаларни қилиш имконини бермайди. Шу билан бирга рискларни истиқболдаги ўзгаришларни башорат қилиш юзасидан рисклар даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Тушунтириш хатининг якуний қисмида албатта реал ҳолат ва унинг сабаб-оқибат боғланишлари, мавжуд имкониятлар ва уларни йўлга қўйишнинг аниқ тавсиялари, хўжалик фаолиятини ўстириш ва тараққий эттиришнинг муҳим ечимлари берилиши лозим.
Манбага албатта, ҳар битта ўрганиш обектининг умумий ва аналитик тавсифини акс эттирувчи жадваллар, чизма ва расмлар, ҳисоб-китоблар илова қилиниши лозим.
Маълумотнома тушунтириш хатидан мазмуни ва ҳажми бўйича фарқ этади. Унда асосан аниқ олинган таҳлил объекти бўйича кенгроқ маълумот берилади.Тузилиши бўйича (аниқлиги, акцентлиги, камчиликларни деталлиги, имкониятлар ва уларни йўлга қўйиш чора-тадбирларнинг белгиланиши) бўйича умумий тавсифдан фарқ этади.
Хулоса шаклида тақдим этиладиган манба аналитик ҳисоб-китобларнинг оддийлиги, матнсиз кўринишда манбаларнинг кўпроқ берилиши (жадвал ва чизмаларда ифода этиш орқали), аналитик ҳисоб-китобларнинг доимий ва ягона тузилмага солиш юзасидан индивидуалликнинг устунлиги билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |