1-жадвал
Молиявий ҳисобот таркиби
АҚШ1
|
Россия2
|
Ўзбекистон3
|
1
|
2
|
3
|
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот
|
Бухгалтерия баланси
|
Бухгалтерия баланси
|
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
|
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
|
Молиявий натижалар тўғрсидаги ҳисобот
|
Капитал ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот
|
Капитал ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот
|
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
|
Пул маблағлари харакати тўғрисидаги ҳисобот
|
Пул маблағлари харакати тўғрисидаги ҳисобот
|
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
|
Ҳисоб сиёсати ва тушунтиришлар
|
Бухгалтерия балансига илова
|
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар
|
Олинган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳақида ҳисобот
|
Глобал иқтисодиётда яшаб қолиш ва ночорликни олдини олиш учун корхоналар иқтисодий ресурсларни ва уларни молиялаштириш манбаларини тўғри танланиши, ўз ва қарз маблағлари улушларини мақбул ечимларини белгилаши талаб этилади.
Молиявий ҳисобот таҳлилидаги муаммоли жиҳатларни қуйидагиларда кўриш мумкин:
Энг ўткир муаммо -бу молиявий ҳисоботларнинг ахборот фойдаланувчиларининг сўровларига тўла жавоб бермаслигида дейиш мумкин. Яъни молиявий ҳисоботда акс эттириладиган маълумотлар бизнес жараёнларнинг ҳақиқий натижаларини акс эттира олмайди.
Маълумотлар реал воқеаликни акс эттиргандагина чиқарилган таҳлилий хулосалар тўғри бўлади. Акс ҳолда таҳлил натижалари хатоларга таянган кераксиз ишга айланади. Яъни ҳақиқий имкониятларга мос таҳлил тахминларига имкон берувчи ахборотлардан холи бўлмоғи лозим.
Сифатли ахборот базаси корхона ва ташкилотлар ривожланишининг оқилона прогнозларини шакллантиришга ҳам ёрдам беради. Сўнгги йилларда молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва шаффофлиги ҳақидаги мунозаралар кенг ишбилармонлар доираларда, форумларда, газета ва журналлар саҳифаларида муҳокама қилинадиган энг ўткир ва долзарб масалага айланган. Бу борада молиявий ҳисоботлар шундай маълумотларни акс эттириши лозимки қилинган таҳлил натижалари бошқарувнинг хавфсиз қарорларини қабул қилишга ва стратегик мақсадларни оптимал ечимларига эришишни таъминласин.
Молиявий ҳисоботда акс эттирилган ахборотлар ишончлиги корхонада ички назорат тизими мавжудлиги ва унинг самарадорлиги, ташкилотнинг ишончли ахборот билан таъминлашга қизиқиши, бухгалтерия мутахассисларининг малакаси, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги (инфляциянинг паст даражаси, барқарор пул бирлиги, инвестиция самарадорлиги ва бошқалар), манфаатдор фойдаланувчиларнинг мавжудлиги ва улар қизиқишларининг ўзаро уйғунлиги, бухгалтерия ҳисоби қоидаларининг мураккаблиги билан белгиланади.
Молиявий ҳисобот таҳлил этиш методикасининг хилма хиллиги ҳам энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Битта методика таҳлилнинг алоҳида объекти учун тўғри бироқ бошқа объекти, бўйича нотўғри бўлиши мумкин.
Кейинги муҳим муаммо аналитик ишларда бизнес жараёнларни келажак учун, стратегик бошқариш учун прогнозлашга аҳамият қаратилмаганлигида дейиш мумкин. Анъанавий таҳлил корхоналарда ўтган йиллар натижаларини, уларнинг сабаб оқибатларини ўрганишдан иборат тор доирадаги иқтисодий дастакка айланиб қолган.
Аналитик ишлар сифатида активларни ҳақиқий сотиш қийматини, мулкнинг адолатли баҳосини молиявий ҳисоботларда акс эттирилмаслиги ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади. Ушбу муаммо ҳал қилинмас экан таҳлил натижалари таъсирсиз бирликка айланиб қолаверади.
Кейинги муаммо молиявий ҳолат, молиявий натижалар ва пул оқимларини қиёсий баҳолаш индикаторлари кўплиги билан изоҳланади. Яъни мазмун моҳияти бир бирига яқин бўлган кўрсаткичлар сони ниҳоятда кўп. Масалан битта молиявий барқарорликни аниқлаш учун корхонада анъанавий таҳлилда 10 дан ортиқ кўрсаткич аниқланиши белгиланган.
Энг таъсирли бирлик бу молиявий ҳисобот таҳлили юзасидан биронта ҳам норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаганлигидир. Норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлмас экан хилма хилликни йўқотиб бўлмайди. Шунингдек таҳлил индикаторлари бўйича ўртача нормаларнинг белгиланмаслиги ҳам реал ҳолатни яхши ва ёмон жиҳатларини баҳолашга имкон бермайди.
Мамлакатдаги инфляция таъсирининг кучлигидан кўрсаткичларни солиштирма баҳоларга айлантиришдаги муаммолар ҳам таҳлил хулосаларининг нотўғри чиқишига сабаб бўлмоқда. Яъни, дефляторларсиз молиявий ҳисоботлар таҳлилида реал воқеликдаги асл ҳолатни билиб бўлмайди.
Молиявий ҳисобот таҳлили юзасидан юқорида қайд этилган муаммолар ечими юзасидан қуйидагилар тавсияларни бериб ўтишимиз мумкин:
1. Молиявий ҳисобот таҳлили юзасидан ягона терминологияга келиш зарур. Аниқланадиган таҳлилий кўрсаткичларнинг салмоқли қисми хорижий адабиётлардан (рус, инглиз тилидаги манбалардан) таржима қилиниши сабабли нотўғри талқин қилиниши, кўрсаткичларнинг турлича номланишига чек қўяди.
2. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга уйғунлаштириш ёки уларга тўлиқ ўтиш лозим. Энг муҳими уларни таҳлил қилиш эҳтиёжларига мослаш лозим. Бу билан молиявий ҳисобот таҳлилининг янгича мазмунига эмас балки ҳақиқий мазмунига эга бўлинади.
3. Молиявий ҳисобот таҳлили методикасини тубдан ўзгартириш лозим. Бу борада унинг математик аппаратини кучайтириш лозим.
4. Тажрибали таҳлилчининг иши "қўлда" бажариладиган молиявий ҳисобот таҳлилидан, тубдан янгиланган компютер дастурларидан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган “ижодий” ишга айланмоғи лозим.
5.Молиявий ҳисобот таҳлилида фойдали бўлган муҳим кўрсаткичларни яъни ходимларнинг ўртача рўйхат сони, меҳнат унумдорлиги, меҳнат ҳақининг ўсиши ва бошқа шу каби кўрсаткичларни қайта тиклаш лозим. Биз уларни унутиб қўйганмиз.
Юқорида таркибланган жиҳатлар молиявий ҳисобот таҳлилини такомиллаштиришнинг айрим жиҳатларигина халос. Аслида аналитик ишлар мазмунини горизонталига ҳам, вертикалига ҳам тудбан қайта тузиб чиқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |