Режа Мавзу бўйича нашр қилинган адабиётларнинг назарий таҳлили ва амалиётдаги муаммолар


Молиявий ҳисобот таҳлилининг предмети, методи, объекти, мақсади, мазмуни, вазифалари, принциплари, йўналишлари ва амалга ошириш босқичлари



Download 121,12 Kb.
bet3/19
Sana03.06.2022
Hajmi121,12 Kb.
#631682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-мавзу.

2.Молиявий ҳисобот таҳлилининг предмети, методи, объекти, мақсади, мазмуни, вазифалари, принциплари, йўналишлари ва амалга ошириш босқичлари

Молиявий ҳисобот таҳлили ҳодисаларини ички ва ташқи муҳит объектлари таъсирида тушуниш воситаси бўлиб, ташкилот молия-хўжалик фаолиятини ўзаро боғлиқлик ва алоқадорликда ўрганиш асосида амалга оширилади.


Молиявий ҳисобот таҳлилининг предмети деганда, ички ва ташқи қизиқувчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти самарадорлиги, натижавийлигини ва ривожланиш истиқболларини молиявий ҳисобот маълумотлари ва бошқа ахборотлар асосида кўрсаткичлар тизимини қўллаган ҳолда ўрганиш тушунилади.
Молиявий ҳисобот таҳлили методи деганда, хўжалик юритувчи субъектининг молиявий ҳолати, самарадорлиги ва истиқболига баҳо бериш учун қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимини турли йўналишлардан фойдаланган ҳолда ўрганиш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишда диалектик боғлиқликни таъминлашга қаратилган усуллар мажмуи тушунилади.
Молиявий ҳисобот таҳлилининг объекти деганда, корхона ва ташкилотнинг молиявий хўжалик фаолиятини ифода этадиган молиявий ҳисоботлар ва бошқа ахборот манбалари мажмуи тушунилади.
Молиявий ҳисобот таҳлилининг мақсади деганда, корхона ва ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятини аниқ ҳисоб-китоблар ва далилларга таянган ҳолда уларнинг ўтмиши, ҳозирги ҳолати ва келажагини белгилашга қаратилган тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида қилинадиган таҳлилий амаллар мажмуи тушунилади.
Молиявий ҳисобот таҳлилига: ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини бошқаришдаги муаммоларни аниқлашда; ташкилот бошқаруви фаолиятини баҳолашда; инвестиция йўналишларини танлашда; алоҳида кўрсаткичларни прогнозлаш воситаси сифатида қараш мумкин.
Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш орқали иккита натижавий кўрсаткичга эга бўлинади. Биринчиси корхона бошқарув аппаратининг фаолиятига баҳо берилади, иккинчиси молиявий ҳолатнинг айрим кўрсаткичларини прогнозлаш имкони туғилади.
Молиявий ҳисобот таҳлили мазмунини– хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини муайян даврийликда, ахборотлар оқимини узлуксиз жараёнида, жорий ва истиқболли тактик бошқаришнинг зарурий асосига эга бўлган қарорларни тайёрлашга имкон берувчи аналитик жараёнларни ташкил этиш ва ўтказиш ташкил этади.
Молиявий ҳисобот таҳлилининг асосий вазифаларини манбаларга таянган холда қуйидаги қаторларда умумлаштириш ва таркиблаш мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлар:
-мулки, капитали ва мажбуриятларини, уларнинг ўзгаришларини таҳлил этиш;
-молиявий натижавийлик ва рентабеллигини баҳолаш;
-асосий ва оборот капиталини таҳлил этиш;
-пул маблағлари ва молиявий қўйилмаларини таҳлил этиш;
-хусусий маблағлар ва уларнинг ўзгаришини таҳлил этиш;
-иқтисодий ва молиявий салоҳият, меҳнат салоҳиятини таҳлил этиш;
-тўловга қобиллик ва маблағлар харакатчанлигини таҳлил этиш;
-бозор ва иш активлигини таҳлил этиш;
-ташкилотнинг молиявий барқарорлиги ва иқтисодий ночорлигини таҳлил этиш;
-бизнес самарадорлиги ва натижавийлигини омилли таҳлил этиш;
-инновацион ва инвестицион фаолият таҳлили;
-дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини таҳлил этиш
-бозордаги ўрни ва иқтисодий рейтингини баҳолаш;
-молиявий ҳолатни комплекс баҳолаш;
-молиявий ҳолатини яхшилаш юзасидан мавжуд ички имкониятларни аниқлаш ва уларни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгилаб олишдан иборатдир.
Молиявий ҳисобот таҳлили принципларига қуйидагилар киради:
Ишончлилик–ахборотда муҳим хато ёки ғаразлик бўлмаса, фойдаланувчилар уларга таянишлари мумкин бўлса ишончли ҳисобланади.
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги–молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотга қиёсланадиган бўлиши лозим. Ҳисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлаш чоғида фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, бу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва бундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлиши зарур.
Тушунарлилик–молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши лозим.
Аҳамиятлилик–молиявий ахборотнинг аҳамиятлиги молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжини қондириши ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолиятига доир воқеаларга баҳо беришда уларга ёрдам бериши лозимлигини билдиради. Ахборотнинг моҳияти ва қиймати (муҳимлиги) унинг аҳамиятлилигига таъсир қилиши мумкин.
Муҳимлик–агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.
Тугаллик–ишончлиликни таъминлаш учун молиявий ҳисоботлардаги ахборот тўла бўлиши керак.
Давомийлик– молиявий ҳисобот таҳлилининг давомийлик қоидаси хўжалик юритувчи субъект доимий харакат қилишини ва узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Эҳтиёткорлик–эҳтиёткорлик тамойили молиявий ҳисоботда активлар ва даромадлар нархининг оширилиб юборилишига ва мажбуриятлар ёки харажатлар баҳоси камайтирилишига йўл қўйилмаслиги лозимлигини билдиради. Бу тамойилнинг қўлланиши яширин захираларни барпо этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ва ошириб кўрсатишга ҳуқуқ бермайди.
Изчиллик–молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини унинг молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тамойилларини аниқлаш учун қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Замонавийлик– ахборот ўз вақтида берилган тақдирдагина у фойдали бўлади. Агар молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, унинг фойдаси қолмайди.
Холислик–молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий аҳволини, унинг фаолияти молиявий натижаларини ва пул маблағларининг харакатини холисона кўрсатиши лозим.
Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилишнинг асосий йўналишлари:
- ҳисобланган кўрсаткичлар тенденцияларини аниқлаш;
-ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тавсифловчи миқдорий ва сифат кўрсаткичларини ҳисоблаш;
-алоҳида ҳисобланган кўрсаткичларни нормалар ва тавсия этилган кўрсаткичлар билан таққослаш;
-омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, вақт ва давр учун компаниянинг ўртача молиявий ҳолатини баҳолаш;
-молиявий коэффициентларни прогноз таҳлили асосида ташкилотнинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш.
Молиявий ҳисобот таҳлилининг асосий босқичлари:
1. Таҳлилнинг мақсади ва мазмунини шакллантириш.
Таҳлил мақсадини баён этиш ҳар қандай таҳлил учун муҳим ҳисобланади (бунда таҳлилнинг мақсадли аудиториясида кимлар борлиги, уларнинг қизиқишлари, таҳлил учун кетадиган вақт, ресурслар таъминоти, бюджети, аниқ саволлар қўйилиши муҳимдир)?
2. Малумотлар базасини шакллантириш.
Бу босқичда таҳлил учун зарур маълумотлар тўпланади. Унинг энг муҳим таркибий қисми молиявий ҳисобот маълумотлари ҳисобланади. Бироқ, мураккаб ва ноаниқ саволларга жавоб бериш учун (масалан, компаниянинг рақобатчилардан ҳақида ва бошқа) қўшимча маълумотлар керак бўлади.
3. Тўпланган маълумотларни қайта ишлаш.
Керакли молиявий ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни олгандан сўнг, таҳлилчи уларни аналитик воситалар ёрдамида қайта ишлайди. Бу воситаларга: молиявий коэффициентлар ва кўрсаткичларнинг ўзгариш суръатларини ҳисоблаш; фоизли (нисбий) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш; графикалар ва чизмалар; маълумотларни статистик таҳлил қилиш; устав капиталини баҳолаш; сезувчанлик таҳлили; ёки шу каби вазифаларга мос бўлган бошқа воситалар.
4. Таҳлил натижаларини талқин қилиш.
5. Таҳлилий хулоса ва тавсияларни тайёрлаш.
Таҳлилий хулоса ёки тавсиялар тегишли шаклда расмийлаштирилиши лозим. Керакли ҳисобот шакли аниқ таҳлилий вазифа ва ҳисобот фойдаланувчисининг талабаларига боғлиқ.
Мисол учун, инвестиция таҳлилчиларининг ҳисоботи одатда қуйидагиларни ўз ичига олади: қисқача хулосалар ва инвестиция ҳисоботи; прогноз маҳсулоти; баҳолаш; компания бизнесининг тавсифи; хавф, саноат ва рақобатчиларни таҳлил қилиш; ўтган натижаларни таҳлил қилиш; келгуси натижалар прогнози.
Аналитик ҳисоботларнинг шакли ва мазмуни тартибга солувчи нормалар ёки стандартлар билан ҳам аниқланиши белгиланиши мумкин.


3. Инвестиция ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш, хўжалик юритувчи субъектнинг бўлғуси пул оқимига, уларга ишониб топширилган ресурсларга, мажбуриятларга, раҳбар органларнинг ишига баҳо беришда молиявий ҳисобот таҳлилининг муҳимлиги
Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши унинг молиявий аҳволига жиддий таъсир ўтказади.
Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўғрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун ҳам зарурдир.
Молиявий аҳвол ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун, шунингдек келадиган даромадлар билан пул оқимларини хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларига(пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда, субъектнинг кейинчалик ўзининг молиявий аҳволини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун ҳам зарурдир.
Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарурдир. Ликвидлик яқин келгусида ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади4.
Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолаш учун талаб этилади. Бундай ахборот келгусида назоратни амалга оширишга имкон беради, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақидаги муҳим ахборот ҳамдир.
Фаолият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг мавжуд ресурслар базасидан пул маблағлари тўплай олишини прогнозлаш учун зарурдир, бу эса корхона қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин бўлган самарадорликка баҳо беришни шакллантиришда муҳимдир.
Пул оқимлари ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини жалб қилиш қобилиятига баҳо бериш учун зарурдир, бу эса фойдаланувчиларга ҳар хил хўжалик юритувчи субъектларининг пул оқимларини баҳолаш ва таққослаш учун янги усуллар ишлаб чиқишга имкон беради.
Молиявий ҳисоботлар ўзаро бир-бири билан боғлангандир, чунки улар хўжалик фаолиятига доир бир хил ҳолатларнинг ҳар хил жиҳатларини акс эттиради. Ҳар бир ҳисобот битта мақсадга хизмат қилмайдиган ва фойдаланувчиларнинг муайян эҳтиёжларини аниқлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни бермайди. Масалан, молиявий-хўжалик фаолиятнинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот, агар ундан бухгалтерия баланси ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот билан уйғунликда фойдаланилмаса, фаолиятнинг бутун манзарасини акс эттирмайди.

Download 121,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish