II. BOB. Ўспиринлар ҳулқ атворининг динамик характери ва психологик жиҳатлари _____________________________________
2.1. Ўспиринлар ҳулқ атворининг динамик характери ва психологик хусусиятлари______________________________________________
2.2. Ўспиринлар ҳулқ атворининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий психологик воситалар._____________________________
2.3.Таълим тарбия жараёнида ўспиринлар хулк атворининг шаклланиши ва миллий анъаналар таъсири___________________
III-BOB. Миллий анъаналар таъсирида илк ўспирин ўқувчиларда ҳулқ атворини шаклланиши ва намоён бўлиш шартларини тажрибалар асосида ўрганиш.___________________________________________
3.1.Миллий анъаналар таъсирида илк ўспирин ўқувчиларда ҳулқ атворини шаклланиши ва намоён бўлиш шартларини тадқиқ этиш__
3.2.Шакллантирувчи эксперимент шароитида ижобий ҳулқ атворни тараққиётини ўрганиш_________________________________________
Хулоса______________________________________________________
Тавсия._______________________________________________________
Фойдаланилган адаюиётлар______________________________________
Иловалар_________________________________________________
КИРИШ
Ўзбекистон чинакам мустақилликни қўлга киритиб, тараққий этган демократик давлатлар қаторида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринини эгалламоқда. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши илгари хукм суриб келаётган сиёсий-иқтисодий ва тарбиявий тадбирларга янгича мазмун киритади. Маънавият ва аҳлоқий покликни қайта тиклаш, ўзбек халқининг миллий ва маданий меросига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, қадимий ва замонавий миллий маданий бойликларни билиш, миллий, тарихий ва маданий мерос, анъаналар тажрибасини таълим, тарбия тизимига киритиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидир. Ҳозирги даврда фуқороларнинг онгига мустақиллик, ватанпарварлик, садоқат каби тушунчаларни сингдириш, уларни келажакка буюк давлатнинг муносиб фарзандлари қилиб камол топтириш замон талабидир.
Ҳар бир миллатнинг маънавий бойлиги умуминсоний қадриятларнинг бирлигидан ташкил топади. Маданий мерос ўтмишнинг ютуғи, уни тўла ва оқилона эгаллаш, такомиллаштириш эса ҳазирги замон авлодларининг муқаддас вазифасидир. Ўзининг маданий меросларининг, қадриятларини билмаслик ёки менсимаслик эса миллат ва унинг истиқболи учун катта фожиадир. «Жамият тараққиётининг, асосий, уни муқаррар фалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч маърифатидир»1 .
Маънавияти юксак даражада ривожланган инсонгина истиқлол ва мустақиллик учун курашда ўзида иродавий куч ва қудрат топа олиши мумкин. «Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса бундай одамларни йўлдан уруш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди»2. Жамиятимиздаги ижтимоий муносабатлар, сиёсий мафкуравий йўналишлар тизимининг ўзгариши туфайли миллий характер хусусиятлар ҳам уларга мос равишда ўзгариб боради. Миллий характернинг ўзгарувчанлик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда зарур вазифаларни вужудга келтириш йўли билан уни шакллантиришни уддалаш муҳим аҳамиятга эга.
Узоқ вақтлар мобайнида инсон маънавий дунёқараши, аҳлоқий вазиятларни шаклланиши ва шахснинг маънавий камолоти этика ва педагогика соҳасидаги изланишларнинг предмети бўлиб қолган эди.
Бу масаланинг психологик жиҳати борасидаги фикрлар кўплаб психологиклар, жумладан, таниқли рус психоликлари Б.Г. Ананьев, Л.И.Божович, Л.С.Выготский, А.Н.Леонтьев, С.Л.Рубинштейн ва бошқаларнинг асарларида хулқ-атвор, маънавий ва аҳлоқий хусусиятлари, аҳлоқий хулқ, аҳлоқ мотивлари, эҳтиёжлари каби қатор илмий категориялари доирасида ишлатиладиган бўлса-да, лекин шахсдаги ҳулқ атвор тасаввурлар ва уларнинг шаклланиш механизмлари ва социал психологик шарт-шароитлари муаммоси махсус равишда тадқиқот қилинмаган.
Ўзбекларда ва умуман, Шарқ мамлакатларида аҳлоқий маданият, маънавият ва руҳият масалаларига эътибор ўзига хос қадриятлар бўлиб келганлиги сабабли ушбу муаммолар бир қатор файласуфлар, педагоглар, аҳлоқшунослар томонидан ўрганиб келинган. Ўзбекистонлик психологлардан М.Г.Давлетшин , Э.Г.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, В.А.Токарева, В.М.Каримова ва уларнинг издошлари шахснинг ички руҳиятини ҳулқ атвор ва маданий шарт-шароитлар, хусусан, таълим муассасалари, оила ва тенгқурлар жамоаси таъсирида шаклланиши муаммоларига қисман эътиборни қаратиб, ушбу соҳадаги илмий муаммоларни очиб берганлар. Айниқса, В.А.Токарева биринчи бўлиб, талаба ёшлар шахсининг ҳулқ атвор тараққиётини махсус психологик методлар (биринчи навбатда лонгитюд методи) ёрдамида ўрганиб, ҳулқ атвор тасаввурлар ва улар заминида турган аҳлоқий хулқ - атвор ҳамда уларга бўлган эҳтиёжларни монографик тарзда жиддий илмий изланишларнинг предметига айлантирган. Лекин илк ўспиринлик даврида ҳулқ атвор тушунчалар ва тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлувчи ижтимоий омиллар аввало ўзбек халқининг миллий анъаналари ва удумлари, қолаверса, махсус шарт-шароитлар таълим-тарбия жараёнларнинг ушбу жараёнга таъсири махсус тадқиқотлар объекти ва предметига айлантирилмаган.
Илк ўспиринлик ёшида таълим ва тарбиянинг долзарб роли ортиб боради. Зеро, таълим Ўзбекистон халқи маънавиятидаги яратувчанлик фаоллигини келтирувчи узлуксиз жараёндир. Ўсиб келаётган авлод вакилларининг барча қулай имкониятлари унда намоён бўлади, касбий тайёргарлиги, маҳорати узлуксиз равишда такомиллашади, аждодларнинг бебаҳо тажрибаси уларга мерос сифатида узатилади. Ёшлар, уларнинг иқтидорлик ва билим олишга лаёқати, уқувчанлиги таълим жараёнида такомиллашади ва ҳулқ атвор қадриятлар тушунила бошланади. Ҳар бир инсон ўзича такрорланмаслиги туфайли жамият ҳар бир шахснинг характери ва ўзига хослигини қўллаб - қувватлайди, унинг маданиятни янада юксак даражасига кўтаришга таъсир этувчи янги фазилатлари ва ҳислатларини умумлаштиради.
Ҳозирги даврда ёшлар тарбияси ва улар ҳулқ атвори ижобий тарзда шакллантиришнинг долзарблигидан келиб чиқиб, биз тадқиқотнинг асосига илк ўспиринлик тараққиёти даврида шахс ҳулқ атвор фазилатларининг шаклланишига сабаб бўлувчи ижтимоий психологик омиллар, педагогик шарт-шароитларни белгилаш ва ҳулқ атвор тасаввурлар, тушунчаларнинг бу борада психологик механизм сифатида ўрни борлиги ғоясини олдик.
Турли тараққиёт даврларида инсон психологияси ва шахси ўзгариши қонунларидан келиб чиққан ҳолда, биз кичик ўспиринлик даврини ҳулқ атвор категорияларни фаол равишда ўзлаштириш ва шу аснода ҳулқ атвор тасаввурлар шаклланиши учун энг сензитив-қулай даврдир, деб танладик. Зеро, айнин шу даврда шу даврда шахснинг ўзини ўраб турган муҳитдаги энг нодир ҳулқ атвор қадриятларга нисбатан муносабатлари фаоллашади, уларни ўзлаштириш орқали, ҳулқ атвор тасаввурларини ва билимларини бойитиш, уни ҳис-туйғулари ва хатти-ҳаракатларида намоён этишга психологик жиҳатдан ҳозирлик кучаяди. Бундан ташқари, ушбу даврда ёшларнинг мулоқот доираси кенгаяди, ўз-ўзини англаши, ўз-ўзини назорат қилиши, жамиятда ўз ўрнини топиш, ижтимоий мафкуравий масалаларга нисбатан қизиқишлари ортади, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар, маданият ва маънавият соҳасидаги барча ўзгаришларга муносабатлар тизими сайқаллашади. Бу ҳолатларнинг барчаси мазкур ёш даврини тадқиқотимиз объекти қилиб танлашга асос бўлади.
Тадқиқотни ўтказишдан кўзланган асосий мақсади миллий ўзбек халқли анъаналари ва махсус ижтимоий омилларнинг кичик ёшдаги ўспиринларда ҳулқ атворни ўзгартирувчан таъсирини ўрганиш ва ушбу жараённи экспериментал тарзда кузатишдан иборатдир. Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга оширишни режалаштирдик.
-Ҳулқ атвор муаммосини назарий таҳлил қилиш ва уни психологик феномен сифатида аниқлаш.
-Кичик ўспиринларни ҳулқ атворни ўзига хослигини тадқиқ этиш.
-Ўспиринлардаги ҳулқ атворларига таъсир этувчи ва уларни ўзгартирувчи ижтимоий омилларни тадқиқ этиш ва аниқлаш.
Миллий анъана ва урф-одатлар моҳиятини ўз ичига олган ҳулқ атвор тасаввурларни шакллантирувчи махсус таълим жараёнидаги ва дарсдан ташқари амалга ошириладиган ижтимоий тадбирлар комплексини аниқлаш ҳамда тажрибада синаш.
Илк ўспирин ёшидаги ўқувчилар ҳулқ атвор дунёқараши ва тасаввурлари динамикасини қайд этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |