ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАР
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ТОШКЕТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИХАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ВА ТРАНСПОРТ ТИЗИМЛАРИ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ФАКУЛТЕТИ
“ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ” КАФЕДРАСИ
5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уни эксплуатацияси бакалаврияти таълим йўналишлари талабаларига курс иши ва бирирув малакавий ишиларини бажаришда автомобилнинг эксплуатацион хусусиятларини хисоблаш учун
УСЛУБИЙ ҚЎРСАТМА
ТОРТИШ-ТЕЗЛИК ҲУСУСИЯТИ
Тошкент – 2017
Ушбу “Транспорт воситаларининг тузилиши ва назарияси” фанидан курс иши учун Услубий кўрсатма 5310600 - Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши учун ўқув режа, ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар: Ташпулатов У. Х. – ТАЙЛКЭИ, “Транспорт воситалари” кафедраси катта ўқитувчиси.
Омаров Ж.А. – ТАЙЛҚЭИ, “Транспорт
воситалари” кафедраси катта ўқитувчиси.
Тақризчи: Хакимов Ш.Х. ТАЙЛҚЭИ, “Транспорт
воситалари” кафедраси доценти,т.ф.н.
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Транспорт воситалари” кафедрасининг 2017 йил 22 - августдаги 1-сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири:_______________ Мухитдинов А.А.
АТ ва ТТЭФ илмий-уcлубий кeнгaши тoмoнидaн тacдиқлaнгaн (« » август 2017 , бaённoмa № 1).
Факультет кенгаши раиси:_______________Усманов З.Т.
Кириш
Автомобилнинг эксплуатацион хусусиятлари назарияси транспортнинг харакат қонуниятларини ўрганувчи фан бўлиб, эксплуатацион хусусиятларга таъсир этувчи конструктив иш шароити, техникавий қаров ва бошқа факторлар таъсирини тахлил қиади хамда автомобил конструкциясини янада такомиллаштириш йўлларини аниқлаб беради.
Бу фан юк ташиш ишларини аптимал ташкил этиш ва максимал иқтисодий самара олиш масалаларини аниқлаб беради.
Бу фан қуйидаги асосий масалаларни хал қилиб беради яъни: автомобил конструкциясини мукаммаллаштириш йўлларини; турли иш шароитлари учун зарур транспортни танлаш усулларини, хар хил шароит учун харакат усулларини танлаш масалаларини ва автомобилни лойихалаш даврида унинг маълум шароитдаги эксплуатацион хусусиятларини олдиндан аниқлашга имкон беради.
Шунинг учун эксплуатацион хусусиятларни назарий тахлил қилишдан асосий мақсад автомобилнинг иш унумдорлигини ошириш ва юк ташиш таннархини камайтиришдир.
Бунга эришиш учун автомобилнинг ўртача тезлиги ва ёнилғи тежамкорлигини яхшилаш, транспортнинг харакат хавфсизлигини таъминлаш, хайдовчи ва пассажирга харакат даврида қулайлилик яратиш лозим.
Шунинг учун, олдимизга қўйилган бу масалаларни хал қилиш учун, курс ишида бирор автомобилнинг эксплуатацион хусусиятининг тахлили мисолида конкрет масалаларни ечиш, фандан олган билимларни бойитиш ва чуқурлаштиришдан иборат.
Курс ишини бажаришда талаба автомобилнинг тортиш тезлик ва ёнилғи тежамкорлигини тахлил қилишни ўрганади, автомобилнинг иш кўрсаткичларини аниқлайди, хамда автомобилни танлаш кўникмаларини хосил қилади.
Курс ишини бажаришдан мақсад автомобилнинг тортиш тезлик ва ёнилғи тежамкорлик хусусиятларини таҳлил қилиш асосида конкрет масалаларни ечиш, шунингдек, «Транспорт воситалари тузилиши ва назарияси» фанидан олинган билимларини бойитиш ва чуқурлаштиришдан иборат.
Курс ишини бажаришда талаба, берилган автомобилларнинг тортиш-тезлик ва ёнилғи тежамкорлик хусусиятини ҳисоблаб, уларни таҳлил қилишни ўрганади ва автомобилларни керакли шароитда оптимал танлаш кўникмаларини ҳосил қилади.
Курс ишининг ҳажми ва мазмуни
Курс иши тушунтириш хати ва графикларидан иборат. Тушунтириш хати 14 формат (297 х 210) алоҳида варақларда, четларидан керакли жой ташланган ҳолда ёзилади. Графиклар эса 300 х 210 ва 300 х 420 форматли миллиметровка қоғозларига чизилади ва тушунтириш хатининг ичига қуйидаги графиклар қўйилади.
1.Двигателнинг ташқи тезлик характеристикаси.
2.Автомобилнинг тортиш баланси.
3.Автомобилнинг қувват баланси.
4.Автомобилнинг ёнилғи тежамкорлик характеристикаси.
Ҳамма ҳисоб-китоблар СИ системасида бажарилади. Тушунтириш хати қуйидаги тартибда ёзилади.
1.Курс ишининг мавзуси кўрсатилган топшириқ варағи.
2.Кириш.
3.Курс ишининг ҳисоб-китоб қисми (графиклар билан).
4.Хулоса
5.Фойдаланган адабиётлар.
6.Мундарижа.
Do'stlaringiz bilan baham: |