2.3.Таълим тарбия жараёнида ўспиринлар хулк атворининг шаклланиши ва миллий анъаналар таъсири
Миллий анъаналар ўзининг пайдо бўлиш хусусияти ва ривожланишига биноан доимий равишда таъсир этувчи омил сифатида ижтимоий ҳаётда ҳукм суради. Анъаналар миллатнинг ўзлигини сақлаш, уларни нишонлаш, амалга ошириш кетма-кетлиги эса, ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак ўртасидаги узвийликни таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Миллий урф-одат ва анъаналар унутилган, йўқотилган тақдирда миллат аста-секин ўзига хосликни йўқота боради, миллий ғурур, ифтихор туйғуларига путур етади. Миллий урф-одатларни, маросим ва анъаналарни қайта тиклаш йўлида амалга оширилаётган ишлар миллий давлатчилик қурилишининг ўзаги бўлиб қолиши, шак-шубҳасиз.
Психологияда қабул қилинган умумий қоидага кўра, инсон шахсининг шаклланиши ва айни пайтда шакллантириш жараёни бир неча ёш даврларга бўлиб ўрганилади.
Ҳар бир ёш даври ўз жисмоний ва ақлий риважланиш хусусиятларига, ўз етакчи фаолият турига ва таъсир ўтказиш нуқтаи назаридан ёндашиш тамойилига эга.
Илк ўспиринлик ёши даври аҳлоқий ва ҳулқ атвор ҳислатларини шакллантириш учун энг қулай давр ҳисобланади. Бу даврда ўқувчида интизомга, билимга, ўз-ўзини тарбиялашга чанқоқлик туйғуси пайдо бўлади. У атроф муҳит қонуниятларини билишга интилади. Эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, савоб ва гуноҳни фарқлайди ҳамда улар моҳиятига тушуна боради. Ўспиринлик даврида эзгулик воситасида вужудга кела бошлаган шахс тузилишининг асоси бу даврда юқоридаги тушунчалар билан мустаҳкамланади ҳамда шахсни шакллантиришнинг энг қатъий усулларини қўллаш, интизомнинг ҳар қандай кўринишларига мурожаат қилиш жоиз бўлади. Бу даврда ўспиринга бола деб эмас, балки тенгқур, дўст, ўртоқдек муомала қилинади, натижада унга инсон ҳаёт фаолиятининг ҳамма соҳаларини ўзлаштириш учун шароит яратилади ва оқибатда унинг фикрига аҳамият берилади.
Шарқона бола тарбиясининг яна бир муҳим томони шуки, унда фақат шахснинг руҳан баркамол ва жисмонан соғлом бўлишига эътибор берилишидан ташқари, уни ҳаёт фаолиятининг ҳамма соҳаларига, хулқ-атвор шаклларига алоҳида эътибор берилади.
Бу даврда шаклланган ҳар қандай ижобий ёки салбий ҳислат кейинчалик баркарор шахс хусусиятларига айланибқолади. Айнан шу давр, бир томондан, шахснинг тарбияга мойиллигининг кучлилиги, иккинчи томндан, ташкилий таълим-тарбия, оила, маҳалла, жамиятчилик каби омиллар таъсирининг барқарорлигида ифодаланади. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган бу босқич алоҳида эътибор талаб қиладиган, муҳим аҳамиятга молик таркиб топтириш поғонасидир.
Мазкур босқич юқорида таъкидлаганимиздек, ҳулқ атвор ҳислатларнинг шахс хусусиятларига айланиши билан эътиборга моликдир. Ўзбек халқи этнопсихологияси қонуниятларга кўра, бу даврда ўспиринларда тарбиянинг ташкилий томонга ва муҳит таъсирига мойиллик анча юқори бўлади. Ушбу жиҳатлар ҳисобга олинганда, биринчи босқичнинг инсон шахси шаклланишидаги имконияти анча юқори ҳисобланади. Шахс хусусиятлари нуқтаи назаридан бу босқичнинг яна бир алоҳида аҳамияти шундан иборатки, унда ўспиринларда асосий ҳаётий тасаввурлар, яъни оилавий, касбий, ижтимоий фаолиятга алоқадор тасаввурлари шаклланади-ки, натижада улар мазмун ва моҳиятан ҳулқ атвор тасаввурлар ҳисобланади.
Ҳулқ атвор тасаввурларнинг акси ташқи фаолиятга намоён бўлиб, инсон фаолиятининг у ёки бу турига муносабатлдарида акс этади. Бу муносабатлар атроф борлиққа, ижтимоий жараёнларга, ўз-ўзига бўлган, меҳнатга нисбатан муносабатлар кабилардир.
Ана шу фикрлардан келиб чиқиб, биз тадқиқотимизнинг дастлабки босқичида ижтимоий жараёнлар ҳисобланмиш миллий анъаналарга нисбатан юқори синф ўқувчиларининг тасаввурларини ўрганишни мақсад қилиб олдик. Илмий тадқиқотнинг бу босқичида анкета методидан фойдаланиб тажриба ишларни олиб бордик.
Тадқиқот иши Андижон шаҳаридаги Т.Жалилов Санъат коллежи ва 1-гимназиясида ўтказилди.
Анкета саволлари тузилиш хусусиятларига кўра икки гуруҳга ажратилган бўлиб, биринчи гуруҳ анъаналарнинг ижтимоий мавқеини билдирувчи саволлар, иккинчи гуруҳ эса анъаналарнинг тарбиявий моҳиятини акс эттирувчи саволлардан ташкил топгандир.
1-савол. Одатда ҳар қандай урф-одат ва анъаналар маълум саньалар билан ёки ҳар қандай удумлар, маълум ҳодисалар билан боғлиқ бўлади. Қуйидаги берилган саньавий удум ва анъаналардан қайси бирлари сизга таниш ва улар ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?
1. Наврўз 8. Қушлар байрами
2. Деҳқончиликнинг бошланиши 9. Сумалак
3. Қўш ош 10. Камалак
4. Дарвешона 11. Ҳашар
5. Ҳосил байрами 12. Меҳржон байрами
6. Қовун сайли 13. Ҳайит
7. Гуллар байрами
Жавоб вариантлари: а) билади, иштирок этган, б) билади, лекин иштирок этмаган, в) тўла тасаввурга эга эмас, г) ҳеч қандай тасаввурга эга эмас.
Қуйида ана шу савол юзасидан олинган натижаларни умумлаштирилган ҳолда жадвалини келтирамиз.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |