|
Ўқувчиларнинг жавоб- лари % ҳисобида
| Ўрин |
1
|
Фақат ижобий таъсир кўрсатади.
|
47,1
|
1
|
2
|
Улар баъзан ривожланишни секинлатиб қўйиши ҳам мумикн.
|
2,9
|
5
|
3
|
Тараққиётга янги ғояларни кириб, сингиб кетишига тўсқинлик қилади.
|
5,3
|
3
|
4
|
Умуман жамият тараққиётида ва тарбия цивилизациясининг энг сўнги ютуқлари асосида бўлиши керак.
|
4,6
|
4
|
5
|
Бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман.
|
40,1
|
2
|
Тажрибада иштирок этган ўқувчиларнинг 47,1% "фақат ижобий таъсир кўрсатади" деб белгилашган. Чунки улар миллий анъаналар ақида муайян тушунча ва тасаввурларга эгадирлар. Уларнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини ўспиринлар тўла тушуниб етадилар. Уларнинг турар жойларида бундай тадбирлар бевосита амалга ошириб турилади.
”Улар баъзан ривожланишни секинлатиб қўйиши ҳам мумкин” деган хусусиятли жавоб 2.9% ни ташкил қилади. "Тараққиётга янги ғояларни кириб, сингиб кетишига тўсқинлик қилади" деган жавобга нисбатан эса 5.3% иштирокчилар ўз фикрларини билдирганлар, муайян фикр билдирган иштирокчилар миллий анъаналар, урф-одатларни диний янъаналар билан қориштириб, аралаштириб тушунадиган ўқувчилар тоифасини вужудга келтиради.
"Миллий анъаналар умуман жамият тараққиёти ва тарбия цивилизациясининг энг сўнгги ютуқлари асосида бўлиши керак", деган жавоб ўқувчиларнинг 5.3% ни ташкил қилади. Бу ўқувчилар миллий анъана ва урф-одатлар ҳақида маълум тушунча ва тасаввурларга эгадирлар. Уларнинг жамият тараққиёти ва тарбиядаги ролини бу тоифадаги қатнашчилар тўла англаб етадилар. Улар миллий анъаналарнинг ҳар бир жабҳага ижобий ва салбий таъсирини шу муҳитда яшаётган ҳамда мазкур анъаналар ва урф-одатларга амал қилаётган одамларнинг қадриятларга нисбатан муносабатларида деб тушунадилар.
"Бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман", деган жавоб 40.1% ни ташкил қилади. Бундай фикрдаги ўқувчилар миллий анъана ва урф-одатларга турмушда бевосита амал қисалар-да, лекин уларнинг моҳиятини тўла англаб етмайдилар, деб хулоса чиқариш мумкин.
Анкета саволларига берилган жавоблар тахлилидан шу нарса аниқландики, ўқувчилар миллий анъана ва урф-одатларни жуда яхши билишади, бу ҳақда маълум даражада тасаввурларга эга. Чунки ўқувчилар уларда бевосита иштирок этишади, кундалик ҳаётларида қўллашади, лекин уларнинг асл моҳияти, келиб чиқиш тарихи, тарбиявий имкониятларини тўла тушуниб етмайдилар. Бизнинг фикримизча, бу нарсаларга асосий сабаб умумий ўрта мактабларнинг тарбиявий иш режаларида миллий анъаналарга оид маълумотларнинг жуда камлиги, ота-оналарнинг анъаналар ҳақидаги илмий маълумотларга эга эмасликларидир. Чунки уларнинг кўпчилиги урушдан кейинги туғилган авлодга тўғри келадики, бу даврда миллий анъаналарни имконияти ўта чекланган эди. Шундай омиллар қаторига миллий анъаналарни илмий ўрганишни йўлга қўйилмаганлигини киритиш мумкин.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг миллий урф-одат ва анъаналар ҳақидаги тасаввурлари ва айни пайтда улар хулқ-атворида қайси миллий ҳислатларнинг мавжуд эканлиги ва бу ҳислатларнинг қай даражада шаклланганлигини илмий ишимизнинг кейинги босқичларида тўла ёритишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |