2-расм. Ўспиринлик даврида чидамлилик сифатини шаклланиши
Жадвал ва диаграмма натижаларидан шуни кўриш мумкинки, синалувчилар орасида юқори кўрсаткич 1-курсга нисбатан 3-курсларда юқори кўрсаткичга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Унга кўра, шахснинг камолга етиши жараёнида чидамлилик сифати ҳам ривожланиб боради. Таъкидлаб ўтиш керакки, ўспиринлик даврининг дастлабки вақтларда улардаги чидамлилик англанмаган ҳаракатлар билан белгиланса, кейинчалик бу онгли тарзда бўлиши мумкин. Шу билан бирга улардаги чидамлилик вазият нуқтаи назардан ҳам бўлиши мумкин. Яъни, мураккаб ўқув вазифалари ёки жамоавий фаолиятларини бажариш жараёнида ўзига хос тарздаги чидамлиликни намоён қилади. Бу улардаги жамоа орасида ўзига хос ўринга эга бўлиш, обрў қозониш, барчани эътиборини ўзига қаратиш каби хусусиятлар билан белгиланади.
Синалувчилар орасида чидамлилик сифатининг намоён бўлишида ўрта кўрсаткичи бўйича деарли фарқ қилмайди. Бундан кўринадики, ўспиринлар ўртача фаолликда чидамлилик кўрсатиши маълум бўлди. Шу боис, улар инсон ҳар доимо ўзини қийнаши ёки ҳаётнинг турли қийинчиликларини енгиб ўтиш, ҳаётдаги тўсиқларни осон йўллар ёки кимнинг ёрдами билан ҳал қилиш лозим деб ўйлайдилар. Улар ҳар қандай вазиятни ўз-ўзида ҳал бўлишини кутиб туришлари ёки зиммаларига мураккаб вазифаларни олмасликларини кўришимиз мумкин. Бу ўспиринлик даврига хос бўлган катталик ҳиссининг намоён бўлиши билан изоҳлаш мумкин.
Вазият нуқтаи назардан синалувчилар орасида, айниқса, 1-курсларда 45,7 юқори даражани 3-курсларда 37,4 ни ташкил қилади. Деарли натижалардан шуни кўриш мумкинки, 1-курсларида бу кўрсаткичнинг юқори эканлиги улардаги сабр- тоқатнинг етишмаслиги, матонатлилик қатъиятлилик каби иродавий сифатларнинг шаклланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, бу улардаги ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишда ўзларида куч сабр-матонатнинг етарли даражада шаклланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Методика натижаларидан шуни хулоса қилиш мумкинки, ўспиринлик даврида иродавий сифатлар ўзига хос тарзда намоён бўлиб, маълум тараққиёт босқичини босиб ўтади. Айниқса, ўспиринлик даврида иродавий сифатларидан бўлган чидамлиликни намоён бўлиши шахснинг мураккаб вазифаларини бажариши, ўзининг хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқара олишларида юзага келади. Улардаги чидамлилик сифатларини намоён бўлиши ижтимоий муҳит атрофдаги инсонлар яъни, улар томонидан ўринли топшириқларни қўллашлари ҳамда уни ривожланиши, ота-оналарнинг шахсий намунаси, шахсга берилаётган таълим- тарбия билан узвий боғлиқ бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан олганда, ўспириннинг ўз олдига ўринли талабларни қўйиш ҳамда шахснинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |