Мавзу: ёруғлик интерферециясининг қЎлланиши. КЎп нурли интерференция. Интерферометрлар. Режа



Download 29,84 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi29,84 Kb.
#146227
Bog'liq
ИНТЕРФЕРЕЦИЯСИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ. КЎП НУРЛИ ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ. ИНТЕРФЕРОМЕТРЛАР.


МАВЗУ: ЁРУҒЛИК ИНТЕРФЕРЕЦИЯСИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ. КЎП НУРЛИ ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ. ИНТЕРФЕРОМЕТРЛАР.


РЕЖА:

  1. Интерференция ҳодисасининг техникада қўлланиши.

  2. Кўп нурли интерференцион курилмалар.

  3. Интерферометрларнинг ишлаш тамойили ва уларнинг фан ва техникада қўлланиши.

Ёруғлик интерференцияси ҳодисасидан техникада кенг фойдаланилади. Бу ҳодисага асосан ишловчи асбобларга интерферометрлар дейилади. Интерферометрлар ѐрдамида сиртларнинг текислиги, уларнинг калинлиги, синдириш кўрсаткичи, ѐруғлик тўлқин узунлиги ва бошқа катталикларни аниқлаш мумкин. Кўп нурлардан юзага келадиган интерференция юқори ажрата олиш кучига эга бўлган спектроскопияда, лазерлар физикасида, юпқа диэлектрик ва металл қатламлар физикасида, метрологияда ва ҳ.к ларда кенг қўлланилади. Юқори қайтариш коэфициентига эга бўлган сиртлардан кетмакет қайтишларда пластинкага тушаѐтган нурнинг амплитудаси ҳар бир қайтишда маълум қисмга камаяди. Яъни тушаѐтган нурнинг амплитудаси кўп сонли амплитудаларга бўлинаѐтгандек бўлади. Шунинг учун кўп нурли интерференциянинг бундай турига тўлқин амплитудаси бўлинадиган интерференция дейилади.
Дифракцион панжарада юзага келадиган кўп сонли интерференцияда тушаѐтган нурлар тўлқин фронтининг панжара тирқишлари орқали бўлиниб ўтиши кузатилади. Бунга тўлқин фронти бўлинадиган интерференция дейилади.
Интерферометрларнинг баъзи бирларининг ишлаш усулларини ўрганамиз.
Жамен интерферометри. Бу интерферометр иккита бир-бирига параллел жойлаштирилган ясси пластинкалардан ташкил топган. Пластинкаларнинг қалинлиги h, синдириш кўрсаткичи n. Ёруғлик дастаси биринчи пластинкага тушиб, расмдагидек иккита нурга ажралади ва бу нурлар иккинчи пластинкада хам яна иккита нурга ажралади. Бу нурларнинг йўл юриш фарқи қуйидагига тенг:
(1)
Агар пластинкалар бир-бирига параллел жойлаштирилган булса, булади ва ∆ = 0 . Бу ерда r1 ва r2 нурларнинг биринчи ва иккинчи пластинкаларда синиш бурчаклари.
Агар пластинкалар орасидаги бурчак ε га тенг бўлса,
(2)
Жамен интерферометри газ температураси ўзгарганда ѐки бегона аралашма бўлганда синдириш кўрсаткичида бўладиган жуда кичик ўзгаришларни аниқлашга ѐрдам беради.
Майкельсон интерферометри. Ёруғлик манбаидан чиқаѐтган нур йўлига қўйилган ярим шаффоф пластинкадан қисман ўтади ва қисман қайтади. Бу нурлар бир-бирига тик жойлаштирилган кўзгулардан қайтиб яна пластинкага тушади ва ундан қайтган ва синиб ўтган нурлар бир йўналишда кетади. Бу нурлар кўриш трубасига тушиб, у ерда интерференцияни юзага келтиради. Пластинкадан бир нур бир марта, иккинчи нур эса уч марта ўтади. Нурларнинг бу йўл юриш фарқларини йўқотиш учун қалинлиги худди шундай бошқа пластинка биринчи нур йўлига қўйилади. Ҳосил бўлган интерференцион манзара чексизликда локалланган (жойлашган) тенг оғмалик тасмалари билан тасвирланади.
Агар сиртларнинг қайтариш коэффициентлари катта бўлса бир неча марта қайтган нурлар қўшилиши натижасида кўп нурли интерференция кузатилади. Бу вақтда натижаловчи дастанинг интенсивлиги қўшни дасталар орасидаги фазалар фарқига
(3)
боғлик бўлади. Агар қайтиш коэффициенти R билан, ўтказиш коэффициенти Т билан белгиланса, улар фазалар фарқига қуйидагича боғланган бўлади:
(4)
Интенсивлиги яқин бўлган кўп дасталарда интерференцияни кузатиш ФабриПеро эталонида ва Люммер-Герке пластинкасида амалга оширилади.

Фойдаланилган адабиѐтлар
1.С.А.Ахманов, С.Ю.Никитин, Физическая оптика, М., Изд.МГУ, 1998 г.
2.И.В.Савельев, Умумий физика курси, т. 3, Тошкент, 1976, .
3.И.В.Савельев, Курс общей физики, т. 2, М., Наука, 1982 г.
4.И.В.Савельев, Курс общей физики, т. 3, М., Наука, 1982 г.
5.Л.В. Тарасов, Введение в квантовую оптику. М., Высшая школа, 1987 г.
6.А.П.Матвеев, Оптика, Москва, Высшая школа, 1985.
7.Г.С.Ландсберг, Оптика, Тошкент, Ўқитувчи, 1981.
8.С. Бозорова, Н. Камолов, Физика (Оптика ва ядро физикаси), Тошкент, 2007 й.
Download 29,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish