Газламаларнинг ўлчам тавснфлари Газламаларнинг ўлчам тавсифларига, уларнинг калинлиги, эни, вазни, узунлиги киради



Download 282 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi282 Kb.
#152735
Bog'liq
Газламаларнинг ўлчам тавснфлари Газламаларнинг ўлчам тавсифл


Газламаларнинг ўлчам тавснфлари Газламаларнинг ўлчам тавсифларига, уларнинг калинлиги, эни, вазни, узунлиги киради. Газламаларнинг ўлчам тавсифи тикувчиликнинг барча боскичларига маълум даражада таъсир килишини инобатга олиб, унинг бу тавсифлари ўрганилинади. Газламанинг калинлиги, уни ташкил этувчи ипларининг йўғонлигига, букилганлик даражасига, ўрилиш хилига ва зичлигига хамда бериладиган пардозга богликдир. Газламаларнинг ишлаб чикаришда ишлатиладиган ипларнинг чизикий зичлиги канчалик юкори бўлса, газлама шунчалик калин бўлади. Табиий ипакнинг 1,56 текс х 2 ва 2,33 текс х 2 чизикий зичликдагисидан ишлаб чикарилган шифон газламаси, чизикий зичлиги 5,0 тексли пахта толасидан кайта тараш усулида йигирилган ипдан ишлаб чикарилган батист ва маркизет газламалари энг юпка газлама хисобланади. Чизикий зичлиги 165 тексли жун толасидан йигирилган ипдан ишлаб чикарилган пальтобоп драп газламаси эса энг калин газламалардан хисобланади. Газламаларнинг ўрилиши жараёнида танда ва аркок иплари тизими турли даражада букилган бўлиши мумкин. Амалда газламаларни ташкил этувчи иплардан бири камрок букилса, иккинчиси уни камраб ўтса, газлама калин чикади. Ишлаб чикариш жараёнила танда ва аркок иплари ўрилиш жараёнида бир хил букилса. газлама юпка чикади. Танда ва аркок ипларининг таранглик ва букилганлик даражасига караб, бир катламли газламаларнинг калинлиги 2-3 йигирилган ип дпамстрига тенг булади. Чузпк ёпмалар \осил килиш натижасида газламалар калинлашади. шунинг учун полотно ўрилишда тукилган газламалар сатин ўрилишда тукилган газламаларга каганда юпкарок бўлади. Ьошка кўрсаткичлари бир хил бўлгани холда мураккаб ўрилишда тукилган (тукли. икки томонли, икки катламли) газламалар энг калин булади. Мураккаб урилишлар хосил килишда кўшимча иплар тизимини кўллаш натижасида газлама калинлашади ва иссикни саклаш хоссаси яхшиланади. Шунинг учун калин газламалар иссикни яхши саклайди ва кишки кийимлар тикиш учун ишлатилади. Газламаларнинг зичлиги ошган сари ип ялпоклашади ёки сурилади, натижадла газлама калинлашади. Пардозлаш жараёнида газламанинг калинлиги ўзгариши мумкин. Босиш, тук чикариш, аппретлаш каби пардозлаш жараёнлари газламани калинлаштиради, тук куйдириш, пресслаш, каландрлаш каби жараёнлар эса уни юпкалаштиради. Ювиш ва хўллаш натижасида танда ва аркокнинг букилганлик даражаси ортади, газлама киришади, шунинг учун калинлашади. Газламанинг калинлиги 0,1-3,5 мм бўлишп мумкин. У махсус асбоб - қилинлик ўлчагич билан ўлчанади. Қалинлик ўлчагични бир неча хили мавжуд, лекин уларнинг ишлаш тартиби бир хил. Газлама намунаси иккита ялтирок пластинка орасига қўйилади; пластинкалардан бири кўзгалувчан бўлиб, асбобнинг стрелкасига махкамланган. Стрелка ракамлар бўйлаб сурилиб, газламанинг калинлигини миллиметрда кўрсатади.(3.12-расм) Асбоб пластинкалари таъсирида говак газламалар осонгина кисилиши ва юпкалашиши мумкин. Шунинг учун янги универсал калинлик ўлчагичларда газламаларга тушадиган кучни ростлаб турадиган мослама бор. Газламанинг калинлигини 0.1-0,2 кПа босим билан ўлчаш тавсия килинади.



Газламанинг калинлигига караб модель танланади ва янги тузилишдаги кийимлар ишлаб чикарилади. Қалин газламалардан тўгри тузилишдаги ва кенгайтирилган бичимдаги кийимлар тикиш тавсия этилади, рельефли чоклар чикариш, шаклдор кокеткалар, ўйма чўнтаклар килиш тавсия этилмайди. Юпка газламалардан лойиҳаланадиган моделлар турлн-туман ва мураккаб тузилишда бўлиши мумкин. Газламанинг калинлиги кагор технология талабларига таъсир килади. Шунингдек. кийимларнинг кийматига. чокларнинг энига ва гузилишига таъсир килади. Кийимларни куплаб бичишда газламанинг катламлари сони газламанинг калинлигига боглик булади. Драплар. бобриклар 12-24; бостонлар, костюмлик креплар 30-40; чит. сатин, поплин каби газламалар 100-150; юпка кўйлакбоп газламалар эса 200 катламгача тахланиб бичилади. Игналар, ғалтак ипларнинг хили ва микдори, кавик чок каторларидаги чокларнинг сийрак-зичлиги, хўллаб-дазмоллаш режими хам газламаларнинг калинлигига караб танланади. Қалин газламалар учун йўгон игналар, пишик ва йўгон иплар ишлатиш, чокларни сийрак олиш тавсия килинади. Калин газламалар учун намлаш-дашмоллаш вакти узокрок олинади. Қалин газламаларда адип кайтармасини тикиш, этакни яширин бахялар билан тикиш осон. Газламанинг эни Газламанинг энига караб модель танланади, тикувчилик буюмларининг янги лойихалари ишлаб чикилади, бичиш пайтида андозалар кўйилади. Газламаларнинг эни икки турда бўлади - хакикий ва стандарт. Газламаларнинг стандарт эни - шу газламанинг ГОСТда белгиланган меъёрий эни тушинулади. Газламаларнинг хакикий эни деганда эса - уни бевосита ўлчаб аникланган эни тушунилади. Бундан ташкари тикувчиликда газламаларнинг самарали ва шартли эни деган тушунчалар хам мавжуд. Андазалар орасида энг кам чикинди чикадиган газлама эни, газламанинг самарали эни деб аталади. Турли буюмларга кетадиган газламалар сарфини режалаштириш ва хисобга олиш, шунингдек газламалар гурухинннг ракамини аниклаш учун, уларнинг шартли эни белгиланади. Масалан, жун газламаларнинг шартли эни 133 см, шойи ва ип газламалариники 100 см, зигир толали газламаларники эса 61 см. Газлама тўпидаги эни ва газлама намунасининг энини аниклашда амалдаги меъёрий хужжатларга - ГОСТ талабларига амал килиш зарур. Калта (ўрамдаги узунлиги 50 метрдан ошмайдиган) газламалар уч жойидан, ўрамдаги узунлиги 50 метрдан кўп бўлган газлама ўрамлари беш жойидан ўлчаб аникланади. Бирок газламанинг умумий узунлиги канча эканлигини билган холда, уни тахминан тенг масофаларга мўлжаллаб ўлчанади. Газлама энининг бошлангич ўлчами, унинг учидан 3 метр наридан ўлчанади. Газламанинг эни букланмайдиган чизгич ёрдамида 0,5 см аниклик билан улчанадн. Газлама ўрамининг энн сифатида барча ўлчашларнинг 0.01 см анпклпккача мгсобланган ва 0.5 сантиметргача яхликланган ургача арифметик киймати олинади. Синаш натижаларини ёзиб бориладиган дафтарга уртача арифметик кийматдан ташкари. бир ўлчашдагн минимал кийматлар \ам ёзилади. Жун ва тукли газламаларнинг эни киргоги (милки) билан ёки усиз ўлчаниши мумкин. Қолган барча газламаларнинг эни киргоги билан бирга ўлчанади. Газлама намунасининг энини аниклашда намуна силлик сиртга ёйиб кўйилади. Чизгич газлама четларига перпендикуляр килиб кўйилади. Газлама намунасининг эни уч жойидан: ўртасидан, икки четидан, киркиш чизигидан тахминан 10 сантиметр беридан ўлчанади. Газлама намунасининг эни эгилмайдиган чизгич ёрдамида 1,0 миллиметр аникликда ўлчанади ва учта ўлчамнинг ўрта арифметик киймати 0,1 миллиметргача аникликда хисобланиб ва олинган натижа 1 миллиметргача яхлитланади. Газламанинг бир ўрамидаги ва бир партиядаги газламалар ўрамининг эни бир - биридан фарк килиши мумкин. Жун газламаларнинг бундай фарки 4-5 см. партиядаги ўрамлар орасидаги фарк эса 7-8 сантиметр бўлиши мумкин. Газламаларни тахлаб бичишда, газлама эни орасидаги катта фарк, тикувчилик буюмининг яроксиз (брак) бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун тикувчилик корхоналарида газламанинг эни хар 2-3 метрда ўлчаб кўрилади. Газламанинг энсиз жойига андазалар кўйилади ва бўр билан белгиланади. Агар газлама эни кескин фарк килса, ўрамнинг энсиз жойи кесиб олинади ва бошка бўлакка кўшилади ёки газламанинг бу ўрами алохида бичилади. Газлоама ўрами ва партиясида газлама энининг хар хил бўлиши бичишни кийинлаштиради ва мехнат унумдорлигини камайтиради. хнат унумдорлигини камайтиради. Бичиш пайтида андазаларни энг кулай жойлаштириш ва газламани тежамли сарфлаш, унинг энига боглик бўлади. Тикувчилик саноати марказий илмий тадкикот институти (ЦНИИШП) ишлари хамда енгил саноат корхоналарининг иш тажрибалари натижасида турли кийим-кечаклар тикиш учун газламаларнинг самарали эни меъёрлари белгиланган. Турли газламаларнинг стандарт ва самарали эни хакидаги маълумотлар 2-жадвалда келтирилган.

Газламанинг вазни (массаси). Газламанинг вазни, унинг сифатлилик даражасини ва тайёрлаш учун канча хомашё кетишини кўрсатади. 1 м2 газламанинг вазни 25 дан 800 граммгача бўлади. Энг енгил газламалар - газ, эксцельсиор, шифон; энг огир газламалар - шнеллик мовут, пальтолик газламалар, драплар. Газламанинг вазни 1 погон метрда ва 1 м2 да ўлчанади. Газламанинг погон метри деганда бутун эни бўйича олинган 1 м газлама тушинилади. 1 погон метр ва 1 м2 газламанинг вазни ГОСТ меъёрларига мувофик аникланади. I погон метр газламанинг вазнини аниқлаш учун намунанинг вазнини узунлигига булиб хисобланади



Бу ерда м- гачлама намунасининг начни, г: л- гачлама намунасинингузунлиги, мм Агар гачлама тўпининг вачни ва узунлиги маълум бўлса, 1 погон метр газламанинг вазнини аниклаш учун ўрамнинг граммдаги вазнини метрдаги узунлигига булиш керак. 1 м2 газламанинг вазни газлама намунаси вазнини, унинг юзасига бўлиб аникланади О: = m 1000000/lb. Бу ерда т - намунанинг вазни. г; 1- намунанинг узунлиги, мм; b - намунанинг эни, мм. Намуна вазнини аниклаш учун, у 0,1 грамм аникдикдаги тарозида тортилади. Намунанинг узунлиги ва эни букланмайдиган чизгич ёрдамида 1 миллиметр аникликда ўлчанади. Q нинг киймати 0,01 фамм аниклик билан ҳисобланади, олинган натижа эса 0,1 фаммгача яхлитланади. Намуна миллиметрда ўлчанади, лекин охирги натижа 1 м2 газлама учун аникланади. Шунинг учун формула суратига 1000 000 қўйилади. Газламанинг нимага ишлатилиши, унинг массасига караб аникланади: энг енгил газламалардан ич кийимлар, блузкалар, кўйлаклар, энг огир газламалардан шинеллар, пальтолар тикилади. 1 м2 газламанинг вазнига караб газламалар гурухларга ажратилади. 1 м2 ич кийимлик газламаларнинг вазни 40-300 фамм, кўйлакликники 25-300 грамм, костюмликники 100-400 грамм, пальтолнкники 100-800 фамм булади.
Газламаларнинг вазни кийим тикиш жараёнига таъсир килади. Огир газламалардан кийим тикиш анча кийин, чунки бичиш, тикиш, ярим фабрикатлар ва буюмларни бир иш ўрнидан иккинчисига узатишда анча жисмоний куч талаб килинади. Огир газламалар йугон игналар ва йўгон галтак иплар билан тикилади, уларни дазмоллаш учун катта куч талаб килади. Газламанинг узунлиги. Газламанинг узунлиги тикувчиликда газламаларни кўплаб бичиш жараёнига катта таъсир килади. Тўкув дастгоҳида ишлаб чикариладиган газлама маълум узунликдан кейин кесилади, натижада маълум узунликдаги газлама ўрамлари хосил бўлади. Урамларнинг узунлиги газламанинг калинлиги ва огирлигига боглик. Огир пальтобоп газламалар ва драплар ўрами энг калта бўлади. Тўкимачилик фабрикалари газлама ўрамларини 10 дан 150 метргача килиб ишлаб чикаради. Гачлама ўрами бир неча бўлакдан иборат булиши мумкин. Агар савдо тармоклари учун мўлжалланган газламаларни навларга ажратиш пайтида сезиларли нуксонлари борлиги аникланса, шу жойлари кесиб ташланади, натижада бўлак газламанинг савдога мўлжалланган ўрами хосил бўлади. Тикувчилик саноати учун мўлжалланган газламалардаги нуксонлар кесиб ташланмайди, балки газламанинг чнтини озрок киркиб куйилади. Бу шартли киркиш дейилади Газламанинг нимага ишлатилишига караб, бўлаклардан иборат тўпларнинг минимал узунлиги 1,5 дан 6 метргача бўлишига йўл кўйилади. Масалан, пальтолик газламалар тўпидаги бўлакнинг узунлиги 2,8 м, шинеллик мовут эса 3 м бўлиши керак. Газлама ўрамининг умумий узунлиги самарали ва самарасиз бўлиши мумкин. Газламанинг бичиш пайтида колдиксиз фойдаланиладиган ёки йўл кўйилган меъёр чегарасида чикинди чикадиган узунлик самарали узунлик дейилади. Газламани тежаб сарфлаш учун тайёрлаш-бичиш бўлимида бир хил узунликдаги ўрамларни танлаш, тахлаш узунлигини белгилаш ва бичим чизигига бур суриш ишларини газлама ўрамининг узунлигига мослаб бажариш керак. Урам узунлигидан тўликроқ фойдаланиш учун турли узунликда бўрлаш, бир вактда икки буюм учун газлама тахлаш ёки 1,5; 2,5; 3,5 ли андазалар комплектини ишлатиш тавсия этилади. Агар бир газламалар тахламида бир неча буюм, масалан костюм ва шим бир йўла бичилса, газламадан тежамлирок фойдаланилади. Газламанинг навини аниклаш пайтида газлама ўрамининг шартли узунлиги хисобга олинади. Шартли узунлик стандартда белгилаб кўйилади. Тўкимачилик саноатида, савдо ва тикувчилик корхоналарида ҳар бир ўрамнинг узунлиги стандарт меъёрларига мувофик ўлчаниши керак. Газлама ўрамининг узунлиги ўлчаш-саралаш машинасида ёки 3 метрли горизонтал столда аникланади. Столнинг узун томонларидан бирида 1 сантиметрли бўлинмаларга бўлинган ўлчагич бўлади. Ҳар 3 м газлама ўлчангандан кейин ўрамлар белгилаб қўйилади. Метрдаги умумий узунлик L куйидаги тенглама ёрдамида хисобланади L = Зп +■ I, Бу ерда п - ёйилган 3 метрли участкалар сони; 1 - охирги участканинг 0,01 метр аникликда ўлчанган узунлиги (агар у 3 метрдан калта бўлса).
Download 282 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish