Кичик ўспиринлик давридаги талабаларнинг миллий анъаналар
ҳақидаги тасаввурлари.
№
|
Анъаналарнинг номи
|
Билади, иштирок этган
|
Билади, лекин иштирок этмаган
|
Тўла тасаввурга эга эмас
|
Ҳеч қандай тасаввурга эга эмас
|
Танишлиги (Ўрин)
|
1
|
Наврўз
|
88,90
|
11,10
|
-
|
-
|
1
|
2
|
Деҳқончиликнинг бошланиши
|
10,10
|
9,00
|
41,00
|
39,90
|
12
|
3
|
Қўш ош
|
03,40
|
21,10
|
44,60
|
52,00
|
13
|
4
|
Дарвешона
|
46,40
|
23,30
|
29,40
|
3,10
|
8
|
5
|
Ҳосил байрами
|
66,20
|
19,90
|
10,50
|
-
|
5
|
6
|
Қовун сайли
|
44,90
|
35,40
|
35,20
|
-
|
9
|
7
|
Гул байрами
|
58,50
|
33,10
|
6,10
|
-
|
6
|
8
|
Қушлар байрами
|
54,60
|
13,50
|
9,50
|
2,80
|
7
|
9
|
Сумалак
|
86,50
|
76,10
|
-
|
-
|
2
|
10
|
Камалак
|
14,00
|
18,80
|
9,90
|
-
|
10
|
11
|
Ҳашар
|
81,20
|
2,00
|
-
|
-
|
3
|
12
|
Меҳржон байрами
|
12,60
|
10,10
|
47,30
|
38,10
|
11
|
13
|
Ҳайит
|
69,60
|
|
12,30
|
8,00
|
4
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, 226 нафар талабаларнинг 88,90 фоизи Наврўз байрамини билади ва иштирок этган, 11,10 фоиз эса бу байрамни билади, лекин иштирок этмаганлигини кўрсатмоқда. Сумалак анъанаси ўқувчиларнинг 86,5 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 13,5 фоизи эса билади, лекин иштирок этмаганлиги тўғрисида фикрларини билдирдилар.
Наврўз анъанаси бундан 2000 йил аввал ҳам мавжуд бўлиб, кўпгина мамлакат халқларининг ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи ҳаётий тажрибаларни ифодаловчи усул сифатида хукм сурган. Бу анъананинг номи форсий тилда "Нав"-янги, "Рўз"-кун деган маънони англатади. Табиат уйғониши, кун ва тун тенглиги, дала ишларининг бошланиши каби ижтимоий-табиий ҳодисаларни акс эттириб келган. "Йил боши" янги йил сифатида ҳам машҳур бўлган. Наврўз келиши билан далаларда янги меҳнат мавсуми бошланади, сайллар, томошалар, турли ўйинлар, мусобақалар, халқ ижодий кўриклари, махсус таомлар тайёрлаш каби тадбирлар ўтказилади.
Наврўзнинг ижтимоий психологик моҳияти шундан иборатки, унда расмий ва норасмий, ташкилий ва оломон, шартли ва шартсиз, гетероген ва гемоген, макро ва микрогуруҳлар таркибида шахслар иштирок этадилар. Индивидуал, гуруҳий, оммавий ҳаракатлар ўзаро уйғунлашиб, иштирокчиларда онглилик ва онгостлилик шакллари таъсирида фаоллик кўрсатишга замин ҳозирлайди. Ижтимоий ҳодиса сифатида тақлид, юқиш ва таъсирга берилиш негизида фаолиятни вужудга келтиради. Коммуникатив, интерактив ва перцептив алоқалар таъсирида муомилага киришилади ва ҳамкорлик вужудга келтирилади. Наврўз иштирокчиларида характернинг табиатга, жамиятга, ўз-ўзига ва ўзга одамларга нисбатан муносабати ҳислатлари шакллантирилади. Хис-туйғуларнинг ўнлаб юксак шакллари таркиб топади. Демак, Наврўз хусусидаги ёшлар тасаввурлари анча мукаммал.
Ҳашар анъанаси ўзбек халқининг тарихий анъаналаридан бири ҳисобланиб, унда ўзига хос жамоа бўлиб меҳнат қилиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш ва ҳамжиҳатликни, амалга оширишнинг элементлари мавжуддир. Маълумки, ҳашар жараёнида турли ёшдаги кишилар иштирок этиб, хар қайси ўз имкониятидан келиб чиқиб муайян фаолиятни амалга оширади. Ҳашарда кўпчилик бўлиб ҳамкорлик фаолияти вужудга келтирилади. Индивидуал меҳнат заҳмати жамоавий ва оммавий хатти-ҳаракат туфайли енгиллаштирилади. Натижада индивидуаллик умумиятга ва умумият индивидуалликка узлуксиз ўтиб туриш жараёни юзага келади. Умумий ҳаракатлар таъсирида шахсда меҳнатга нисбатан эҳтиёж туғилади. Меҳнатнинг эҳтиёжга айланиши ижтимоий тараққиёт замини ва кафолати ҳисобланади. Эркин, ҳолисона меҳнат фаолияти "Мен" билан "Биз" ўртасидаги механизмни барқарорлаштиради, текин меҳнат иштирокчиларда ижтимоий бурчни шакллантиради. Мазкур анъанада иштирок этиш ҳамкорлик, ҳамдардлик, ўзаро беғараз ёрдам, ўртоқлик, аянч, қувонч ва самимият хисларини таркиб топтиради. Ҳашар анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 81,2 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 18,8 фоизи эса билади, лекин иштирок этмаганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
Қишлоқ жойларида ҳашар, айниқса, ёлғизқўл оилаларга кўпчилик бўлиб ёрдам кўрсатиш, унинг меҳнатини енгиллаштириш орқали амалга оширилади. Ўспиринлар ана шу анъаналарда фаол иштирок зтиш туфайли реал ёрдамлари билан ижтимоий фаолиятга кира бошлайдилар. Ҳашарда "кўпчилик шундай қиляптику", деган тушунча билан иштирок этилса-да, лекин бу фаолиятни бажариш жараёнида маълум бир умуминсоний тажрибалар эгалланади. Мазкур жараёнларда узлуксиз қатнашиш натижасида уларда меҳнатсеварлик, инсонпарварлик ҳислатлари шаклланади.
Ҳозирги даврда ижтимоий ривожланишдаги иқтисодий инқирозларни енгиб ўтишда қўлланадиган ҳашарнинг тарбиявий таъсир ўтказиш аҳамияти жуда каттадир. Ҳамкорлик фаолият жараёнида қатнашаётганлар бир шахс жамиятда ўз ўрни борлигини ҳис қилади ва ўз фаолияти маҳсули, мулоқот мароми орқали ўзини тасдиқлашга эришади. Жамоатчиликнинг эксперт баҳоси қатнашчи учун муҳим аҳамият касб этади, ҳамкорликка тортилиш, интилиш туйғусини барқарорлаштиради. Ҳашар, айниқса, шахсдаги эгоистик установкаларни ижобий томонга ўзгартиришга, сунъий ҳукмронлик сифатидан кечишга имкон беради.
Психологик нуқтаи назардан анъаналар таҳлил қилинганда, миллий анъаналар диний анъаналар билан уиғунлашиб, қўшилиб кетганлигига ишонч хосил қилиш мумкин. Кўпгина манбалар билан танишиш ва шахсий кузатишларнинг гувоҳлик беришига қараганда динийлик билан миллийлик ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд бўлиб, улар ўзаро бир-бирларини узлуксиз равишда тўлдириб туради ёки бири иккинчисининг ёрқин ифодаланишини таъминлашга хизмат қилади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, уларнинг келиб чиқишида ҳам ўзаро зарурат, ўзаро тақозолик мавжуд бўлган ва қайсидир томони билан илохий кучларга гуруҳий ҳаракат уюштириш негизида вужудга келган. Шунингдек, миллий анъаналар бир неча динларнинг таъсири туфайли яратилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки диний анъаналар бир неча динлар хукмронлиги даврида юзага келиши, шаклан ўзгариши, такомиллашиши мумкин. Ислом хукмронлигида юртимизга кириб келган анъаналардан бири - бу ҳайитдир, унинг бир неча функциялари мавжуддир (мотивацион, эмоционал, иродавий, когнитив, регулятив) ва улар характер ҳислатларини шакллантиришда иштирок этади.
Ҳайит анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 69,5 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 10,1 фоизи билади, лекин иштирок этмаганлиги, 12,30 фоизи тўла тасаввурга эга эмаслиги, 8,0 фоизи эса ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслиги тўғрисида фикрларини билдирдилар.
Ҳайит арабча ийд-байрам - мусулмонларнинг диний байрамидир. Ислом динида иккита ҳайит расман диний байрам сифатида нишонланади: катта ҳайит ёки қурбон ҳайити ва кичик ҳайит.
Рўза ҳйит. Қурбон ҳайитида қурбонлик қилиш кабилар Ислом динининг расм-русумлари билан боғлиқ равишда юзага келган. Ҳайитдаги бу маросимларга халқларнингмҳаллий одатлар: арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, “ҳайитлик” бериш, сайр қилиш, дам олиш, яқин, бемор кишиларни кўриш Ислом динига эътиқод қилган халқларнинг дам оладиган байрамларига айланибқолган (181).
"Ислом дини бу ота-боболаримиз дини, у биз учун ҳам иймон, ҳам аҳлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик. У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас. Ана шу маърифатни кишиларимиз жон-жон деб қабул қиладилар. Меҳр-оқибатли, номусли, ориятли бўлишга, иззат-эҳтиром тушунчаларига риоя этишга ҳаракат қиладилар", деган эди И.А.Каримов.
Ҳозирги даврда инсон хиссиётини, хулқ-атворини бошқаришда, аҳлоқан ва ақлан мукаммал инсонлар сифатида ижобий сифатларни эгаллашда, уларни шакллантириш имкониятларидан унумли фойдаланишда дин ҳулқ атвор тарбия роли ўйнаши мумкин. Эмоционал-иродавий фазилатларни таркиб топтиришда, одамларни ўз-ўзини бошқаришга ўргатишда диннинг бой ижтимоий-тарихий тажрибаси мавжуд. Лекин борлиқни билиш, инсон имкониятларини ишга солиш муаммолари бўйича дин билан фан ўртасида қарама-қаршиликлар ҳукм суради. Чунки инсоннинг ақл-заковати, куч-қуввати, яратувчанлик имконияти тўғрисида зиддиятли фикрлар ўз ечимини кутиб турибди.
Диний анъана бўлмиш Ҳайит ўспиринларнинг мулоҳазаларига кўра аллақачонлар миллийлик моҳиятини ўзида акс эттириб келмоқда. Унинг ижобий томонлари шуки, бунда миллий кайфият, миллий эҳтирос, миллий юксак туйғулар, эмпатия ва ҳамдардлик, ҳамкорлик хислари шаклланади. У ҳам ижобий адаптив ҳислатларнинг асоси бўлиб, ҳулқ атвор тасаввурлар асосида таркиб топади.
Ҳосил байрами эса барча меҳнаткаш деҳқонларнинг ва бошқаларнинг эрта баҳордан кеч кўзгача қилган меҳнатлари эвазига тўплаган ҳосил учун қувонч сифатида ижтимоий ҳис-туйғуларини ифода этадиган миллий анъанадир. Ҳосил байрами босқичма-босқич аввал хўжаликларда, туманларда сўнг вилоят марказларида ва охирида республика пойтахтида ўтказиладиган тантаналар, намойиш-сайр, томоша, кўрик мусобақа ва сайиллар шаклида ўтказилади.
Ҳосил байрами ҳақида ўқувчиларнинг 66,2 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 23,3 фоизи билади, лекин иштирок этмаганлиги, 10,50 фоизи эса тўла тасаввурга эга эмаслиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
Анъаналар тариқасидаги гуллар ва қушлар байрами табиат гўзаллиги, гуллар ва ўсимликларни эъзозлаш, сақлаш хамда кўпайтиришга бағишланган ижтимоий тадбирдир. Гуллар байрами анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 58,50 фоизи билади ва иштирок этганлигини, 35,40 фоизи тасаввурга эга лекин иштирок этмаганлигини, 6,10 фоизи эса тўла тасаввурга эга эмасликларини билдирсалар, қушлар байрами ҳақида эса уларнинг 54,60 фоизи тасаввурга эга ҳамда иштирок этганлигини, 33,10 фоизи тасаввурга эга, лекин иштирок этмаганлигини, 9,50 фоизи тўла тасаввурга эга эмаслигини, 2,80 фоизи ҳеч қандай тасаввури йўқ эканлигини билдирадилар. Миллийлик ва умумийликни ўзида акс эттирувчи бу байрам туман ва шаҳар истироҳат боғларида ўтказилади, шахслараро муносабатлар негизига қурилади. Мактаблар, ташкилот, муассасалар ва маҳаллалардан, ҳаттоки, оилалардан табиатсевар шахслар якка тартибда янги навли гуллар ва турли қушлар билан бу байрамда қатнашадилар. Гулларнинг янги нави қушларнинг ягона турларига ва ҳаётга чидамлилигига қараб, ҳакамлар бу байрамнинг ғолибларини аниқлайдилар. Муомала ва мулоқат жараёнларида муайян маром эгалланади ва характернинг ашъёларга, табиатга нисбатан муносабати шаклланади. Лаззатланиш, нафосат туйғулари уйғониб, қатнашчилар фаоллигини орттиради, хамкорлик, интилиш туйғусини вужудга келтиради.
Деҳқончиликнинг бошланиши анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 10,1 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 9,0 фоизи билади лекин иштирок этмаганлиги, 41,0 фоизи тўла тасаввурга эга эмаслиги, 39,9 фоизи эса ҳеч қандаи тасаввури йўқ экан тўғрисида фикрларини билдирдилар.
Кўш оши анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 3,4 фоизи билади ва унда иштирок этганлиги, 44,6 фоизи тўла тасаввурга эга эмаслиги, 52,0 фоизи эса ҳеч қандаи тасаввури йўқ экан тўғрисида фикрларини билдирдилар.
Қовун сайли анъанаси ҳақида ўқувчиларнинг 44,9 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 19,9 фоизи билади, лекин иштирок этмаганлиги 35,20 фоизи тўла тасаввури йўқ экан тўғрисида фикрларини билдирдилар. Бу анъана қадимда ҳосил йиғиш одатлари асосида шакллангандир. Турли полиз маҳсулотлари пишганда деҳқонлар ўз яқинлари, қўшнилари, қариндошларини чақириб уларни ўз ҳосили билан сийлаган, қарияларнинг дуоси олинадиган миллий жараёндир. Тақлид, идентификация ёрдами орқали илк ўспиринларда ҳулқ атвор тасаввурларнинг шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Меҳржон байрами ҳақида ўқувчиларнинг 12,6 фоизи билади ва иштирок этганлиги, 2,0 фоизи билади, лекин иштирок этмаганлиги, 47,30 фоизи тўла тасаввурга эга эмаслиги, 38,10 фоизи ҳеч қандай тасаввури йўқ экан тўғрисида фикрларини билдирдилар. Бу байрам энг қадимги меҳр (қуёш)га сиғиниш одатлари ва куз (ҳосил) маросимлари асосида таҳминан икки, уч минг йиллар муқаддам вужудга келгандир. Бу анъана ўзида кузда тун билан кун тенглигини, ҳосил йиғиш якунини, қишга тайёргарлик кўриш каби ижтимоий ҳодисаларни акс эттирадиган байрамлардан биридир. Ўзининг атрибутлари билан бошқа жараёнлардан ажралиб туради.
Ҳозирги даврда Меҳржон байрами кузги кун билан тун тенглиги, "йил ярми", меҳр-шафқат тадбирлари сифатида қайтадан тиклана бошлаган миллий анъаналардан ҳисобланади. Унинг таъсирида табиатга нисбатан нафосат туйғуси уйғонади ва фазовий тасаввурлар кўлами кенгаяди.
Тадқиқотнинг дастлабки босқичига ва унда қўлга киритилган маълумотларга мурожаат қилиб, умумий тарзда шуни қайд этишимиз мумкинки, юқори синф ўқувчиларининг миллий анъаналар ва байрамлар тўғрисидаги ижтимоий тасаввурлари умуман шаклланган. Бу анъаналарнинг деярли ярмида, яъни умуман кўрсаткичларнинг ўртача арифметик қийматига эътибор берилса, 48,9 фоиз кўрсаткич билан уларнинг бу анъаналарни билиши ҳамда уларда бевосита иштирок этганлари ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Лекин бу кўрсаткич эл орасида кенг тарқалган, айниқса, мустақиллик йилларида қайта тирилтирилган байрамлар ва қадриятларимиз - «Наврўз» байрами, ундаги сумалак солиш расм-русумлари, ҳайит кабилардир.
Кўпгина анъаналарда ўқувчиларнинг билишига қарамай, иштирок этиш кўрсаткичининг пастлиги 21,30 фоиз, демак, ҳулқ атвор бўхрон йилларида миллий удумлар қаторидан чиқиб қолган, унинг турмуш тарзидан муносиб ўрин олмаган анъаналардир. Улар охирги йилларда аҳоли орасида кенг тарғиб этилмаганлигидан ёшлар уларда иштирок эгмаганлар, дейиш мумкин. Лекин уларда ҳам нодир ҳулқ атвор фазилатларни шакллантирувчи ва тарбияловчи жиҳатлар бор.
Миллий анъаналар ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаганликнинг ўртача қиймати 11,30-яъни бошқа кўрсаткичларга нисбатан қийматсиз бўлса-да, лекин аслида биз муносабат билдириш учун тавсия этган маросимлар, анъаналар ва байрамларнинг машҳурлигидан келиб чиқадиган бўлсак, бу ҳам тарбиячиларни ташвишга соладиган ҳолатдир.
Эмпирик нуқтаи назардан яна бизни ўқувчиларнинг миллий анъаналар ва байрамларимизнинг тарбиявий моҳияти хусусидаги билим ва тасаввурлари қизиқтирди. Чунки айрим ёшларда бу байрам ва расм-русумларга замонавий «максимализм» нуқтаи назаридан қараш, уларнинг асл моҳиятини тушунмаслик холатлари хос. Шу йўналишдаги аниқ маълумотларга эга бўлиш бизга кейинги экспериментлар дастурини тузиш ва ёшлар тасаввурларига таъсир этувчи самарали омилларни танлашга ёрдам беради. Шу мақсадда биз ёшларга қуйидаги топшириқни бердик: «Қуйида берилган миллий қадриятлар ва удумларнинг тарбиявий моҳияти ва замон билан алоқаси хусусида ўз фикрларингизни мос устунлардаги фикрларга монанд тарзда белгиласангиз»: «Жуда зарур деб ҳисоблайман», «Замонавий байрамлар билан уйғунлаштириш лозим», «Бевосита тарбиявий аҳамиятини тасаввур қила олмайман», «Замонавийлаштирилган шаклда ҳаётда намоён бўлгани маъқул», «Бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман». Горизонтал қаторларда алоҳида устунларда жавоб вариантларини берган ҳолда, вертикал жиҳатдан юқорида берилган анъаналар номини келтирдик. Олинган натижалар 5-жадвалда ифодаланган.
Қуйидаги жадвалдан кўриниб турибдики, анъаналарни ўқувчилар билсаларда, лекин уларнинг тарбияловчанлик имкониятлари тўғрисида кўпчилик адекват тўлиқ тасаввурга эга эмасликлари аниқланди. Наврўз байрами ва унинг таркибий қисмлари бўлиб ҳисобланган урф-одатлар, расм-русумларнинг тарбиявий аҳамиятига эътиборни қаратмоқчи бўлсак, уларнинг негизида миллий характерни шакллантириш асосий ўринга қўйилади. Қадимий миллий урф-одатлар, удумлар, анъаналар, байрамларнинг хусусиятларини айнан сақлашга, ривожлантиришга эътибор кучайтирилади. Бу қувончли воқелик, чунки фаолиятнинг хилма-хиллиги ўқувчи маънавиятида ушбу байрам шахс ҳулқ атвор фазилатлари учун муҳим замин яратади.
2-жадвал.
Кичик ўспиринлик ёши тасаввурларида ҳулқ атворни шаклланишида миллий анъаналариннг тарбиявий моҳияти ва замонга
алоқадорлигининг акс этиши
№
|
Анъаналарнинг номи
|
Жуда зарур деб биламан
|
Замонавий байрамлар билан уйғунлаш-тириш
|
Тарбиявий аҳамиятини тасаффур қила олмайман
|
Замонавий лаштирил-ганшакли маъқул
|
Бу ҳақда ўйлаб кўрма-ган
|
1
|
Наврўз
|
85,50
|
5,5
|
-
|
-
|
9,0
|
2
|
Деҳқончиликнинг бошланиши
|
8,70
|
25,00
|
13,20
|
-
|
53,10
|
3
|
Қўш оши
|
5,30
|
17,00
|
20,00
|
-
|
57,70
|
4
|
Дарвешона
|
40,60
|
-
|
-
|
21,90
|
27,30
|
5
|
Ҳосил байрами
|
52,70
|
-
|
-
|
47,30
|
-
|
6
|
Қовун сайли
|
33,80
|
-
|
-
|
45,50
|
20,70
|
7
|
Гул байрами
|
45,90
|
-
|
13,10
|
29,50
|
11,50
|
8
|
Қушлар байрами
|
50,70
|
-
|
-
|
27,00
|
22,3
|
9
|
Сумалак
|
60,40
|
-
|
-
|
39,60
|
-
|
10
|
Камалак
|
8,20
|
-
|
42,80
|
9,00
|
40,00
|
11
|
Ҳашар
|
84,10
|
-
|
10,10
|
-
|
5,90
|
12
| Меҳржон байрами |
820
|
9,80
|
-
|
-
|
81,00
|
13
|
Ҳайит
|
82,60
|
17,40
|
-
|
-
|
-
|
Шунинг учун Наврўз анъанасини тарбия учун жуда зарур деб 85,5 фоиз, бошқа замонавий анъаналар билан уйғунлаштириш керак деб 5,5 фоиз, у ҳақда ўйлаб кўрмаганман деб 9,0 фоиз ўқувчилар ўз зикрларини билдиришган. Шу мавзуда ўтказилган эркин суҳбатдан ўқувчилар Наврўз билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни яхши билишлари ҳам аниқланди. Чунончи, Наврўз байрамида турли ўсимлик ва кўклардан таомлар тайёрланиб дастурхон безатилади. Арвоҳлар руҳини шод этиш учун шам ёқилади. Ҳар хил томошалар (аскиячилар, дорбозлар, полвонларнинг чиқишлари, карнай-сурнай садолари, қўшиқчи ва бошқа санъаткорларнинг ижролари, сайллар, халқ ўйинлари) уюштирилади. Ҳар хил мусобақалар (чавандозлик, қиличбозлик, кўпкари, пойга, кураш, хўроз уриштириш кабилар) ўтказилади. Наврўз байрами муносабати билан кўчалар, ҳовлилар, уйлар, боғлар, ариқлар тозаланади ва мевали дарахтлар ўтказилади. Мазкур байрам аҳиллик, бирдамлик, меҳр-оқибат, меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик каби сифатларни шакллантиради.
Юқори синф ўқувчиларининғ ҳар иккала савол бўйича берган жавобларида деҳқончиликнинг бошланиши одатини жуда зарур деб 8,70 фоиз, бошқа замонавий байрамлар билан уйғунлаштириш керак деб 25,0 фоиз, тарбиявий таъсирини тасаввур қила олмайман деб 13,20 фоиз, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман деб 53,10 фоиз ўқувчилар ўз фикрларини билдиришган. Шунингдек, қўш оши анъанасини жуда зарур деб ҳисобловчи ўқувчилар 8,7 фоизни, замонавий анъаналар билан уйғунлаштириш керак деб 25,00 фоизи, тарбиявий таъсирини тасаввур қила олмайдиганлар эса 13,20 фоизни бу ҳақда ўйлаб кўрмаган ўқувчиларлар эса 53,10 фоизни ташкил қилган. Дарвешона одатини эса жуда зарур деб 40,60 фоиз, бошқа замонавий байрамлар билан уйғунлаштириш керак деб 10,20 фоизи, замонавийлаштириш керак деб 21,9 фоизи ва 27,30 фоиз ўқувчилар эса ҳеч қандай тасаввурга эга эмасликларини билдирганлар. Бу анъаналарни билиш ҳақидаги маълумотлар жуда кам фоизни ташкил этади. Бунга асосий сабаб деҳқончиликнинг бошланиши, қўш оши, Дарвешона каби анъаналар Наврўз байрамининг таркиби ҳисобланишидир. Бунда кўпрок, катта ёшли кишилар иштироки етакчи роль ўйнайди. Шунинг учун бўлса керак, биз тажриба ўтказган юқори синф ўқувчилари бу анъаналарнинг аҳамияти ҳақида нотўғри тасаввурга, кам маълумотга эга эканликларини берган фикрларидан маълум қилдилар.
Ҳосил байрами анъанасини ўқувчиларнинг 52.70 фоизи тарбия учун жуда зарур деб хисоблашган бўлса, 47,30 фоизи бу анъанани замонавийлаштириш маъқуллигини кўрсатишган. Мазкур байрамда меҳнаткашларнинг, яъни чорвадор, соҳибкор, пахтакор, ғаллакорларнинг эрта баҳордан то кеч кузгача қилган меҳнати махсули сарҳисоб қининади. Бу байрамда халқ, миллат, ободончилик, тараққиёт деб тинимсиз, самарали меҳнат қилган одамлар "Фахрий ёрлиқлар", турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Меҳнатларнинг бундай сарҳисоби ва унинг кўпчилик томонидан эътироф этилиши эмоционал психологик таъсирга эгадир. Айниқса, ўқувчиларнинг касб танлаш, ўз устида мустакил ишлаш, ватанпарварлик каби ҳулқ атвор тасаввурларини шакллантиришда бундай байрамлар тантаналари мустаҳкам замин ҳозирлайди.
Қовун сайли анъанасини жуда зарур, деб ўқувчиларнинг 33,80 фоизи, замонавийлаштирилган шаклининг маъқуллигини 45,50 фоиз, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганлар 27,7 фоизни ташкил қилган. Бу анъанани ҳозирги кунда ўтказилиши бир мунча камайган. Бунинг объектив сабаблари мавжуд бўлиб экин майдонларини қисқариши ва чўл зоналарини ўзлаштирилиши бўлса, иккинчидан эса бу сайлга фақат катталарнинг иштироки таъминланишидир.
Гул байрами анъанасини жуда зарур деб 45,90 фоиз, тарбиявий аҳамиятини тасаввур қила олмайман деб 13,10 фоиз, байрамнинг замонавийлаштирилган шаклини маъқул деб 29,50 фоиз, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганлар 11,50 фоиз ўқувчиларни ташкил этган. Қушлар байрами анъанасини эса жуда зарур деб 50,70 фоиз, байрамнинг замонавийлаштирилган шаклини маъқул деб 27,00 фоиз, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганлар 22,30 фоиз ўқувчиларни ташкил этган. Гул байрами, қушлар байрами каби анъаналарда иштирок этиш жараёни етакчи фаолият сифатида ўқувчи ҳулқ атвор тасаввурларига ижобий таъсир этади. Она табиат меники, менинг халқимники, бизнинг аждодларимиз ва келажгимизники тушунчалари оркали унда ватанпарварлик, излануванлик, тиришқоқлик, чидамлилик каби ҳулқ атвор ҳислатлари таркиб топади, фаолликка мойиллик эҳтиёжи вужудга келади.
Сумалак солиш одатини тарбия учун жуда зарур деб 60,40 фоиз, замонавийлаштирилган шаклини маъқуллаб эса 39,6 фоиз ўқувчилар белгилашган. Сумалак тайёрлаш жараёнида дошқозонлар атрофига хотин-қизлар, ёш-яланглар йиғилишиб, суҳбат кўрадилар, ҳикоялар, эртаклар, ривоятлар, латифалар, топишмоқ ва металлар айтадилар ҳамда ўйин-кулгу қиладилар. Ёшлар яхши ният қилиб қозон кавлайдилар. Сумалак муносабати билан беморлар, кексалар, ёлғиз кишилар кўнгли сўралади, фарзандсизларга фарзанд тиланади, уришган одамлар ярашадилар, гина-қудрат унутилади.
Ҳашар анъанасини тарбия учун жуда зарур деб 84,10 фоиз, тарбиявий аҳамиятини тасаввур қила олмайман деб 10,0 фоиз, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман деб 5,90 фоиз ўқувчилар ўз фикрларини билдирганлар. Ҳашар анъанасининг ўзига хос таъсир ўтказувчанлик хусусияти шундан иборатки, у одамлар орасида ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик, чидамлилик, келишувчанлик, ҳамкорлик, раҳмдиллик каби сифатларни шакллантиради. Ҳашар жараёнида ҳазил-мутоиба, олқиш ва дуолар айтиладики, улар шахсга психологик таъсир ўтказиш билан бирга кишиларни яхшиликка, эзгу ниятга чорлайди, юксак ҳис-туйғуларни шакллантиради ва меҳнатга бўлган эҳтиёжини вужудга келтиради.
Меҳржон байрамини жуда зарур деб ҳисоблайдиганлар 8,20 фоизни, бошқа замонавий байрам билан уйғунлаштириш керак деб 9,8 фоиз, бу хақда ўйлаб кўрмаганлар 81,0 фоизни ташкил қилган. Бу байрамнинг тарихи узоқ бўлсада, лекин унинг ижтимоий ҳаётда жуда кам ёки умуман ўтказилмаслиги ўқувчиларни аниқ бир фикрга келишлари учун муайян қийинчиликлар туғдирди. Бу анъана маълум бир ҳудудларда сақланиб қолганлиги билан изоҳланади.
Ҳайит байрамидаги турли удумлар: етимлар, беморлар, бевалар, ариялар, ота-оналар ҳолидан хабар олиш, арафада эса қўни-қўшнилар бир-бирларига ош улашишлари, маҳалла аҳли билан эртаб намозга чиқиш, ўтганларни ёд олиш ҳодисалари эса меҳр-оқибатли, ғамхўр, ҳамкор, ориятли бўлиш туйғуларини вужудга келтиради.
Миллий қадриятлар бўлмиш анъаналар, урф-одатларни бажаришда аҳлоқ-одоб талабларининг у ёки бу кўринишлари вужудга келган. Бу аҳлоқий талаблар инсон томонидан урф-одат, расм-русумларни бажариш жараёнида унга ўз таъсирини ўтказа боради. Тажрибада 1 ва 2-жадвалларга берилган жавобларнинг натижаларига асосланган хулосалардан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларга яна бир савол билан мурожаат қилдик.
Савол: Анъаналар ўқувчи-ёшларга, уларнинг хулқ-атворларини шаклланишига қандай таъсир кўрсатади? Бу саволга берилган жавоблар умумлаштирилиб 6- жадвалда берилган.
6-жадвал
Кичик ўспиринлик даври болаларининг тасаввурида миллий анъаналарнинг ижобийлиги ҳақидаги кўрсаткичлар
Do'stlaringiz bilan baham: |