Режа. Кириш i-bob. Ўспиринлик ёшида ҳулқ атвор шаклланишининг методологик ва ижтимоий психологик асослари



Download 458 Kb.
bet15/16
Sana17.07.2022
Hajmi458 Kb.
#814831
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ярматова Рано МД2021

Биринчидан, тажриба натижаларига кўра, ҳулқ атвор тасаввурлари фаолиятнинг у ёки бу турига нисбатан муносабатида акс этишидан келиб чиқиб, миллий анъана ва урф-одатларга илк ўспиринларнинг муносабатини текшириш, улар хулқ-атворида намоён бўладиган келишувчанлик, ҳукмронлик, мустақиллик, масъулиятлилик, бўйсунувчанлик, ҳамкорлик, тобелик, уятчанлик, шубҳаланувчанлик, ишончсизлик, жамоатчилик, ташкилотчилик сингари ҳислатлар устуворлиги намоён бўлди.
Иккинчидан, шахс ҳулқ атвор тасаввурларининг шаклланиши унинг хулқ-атворида маълум сифатларни намоён қилиш мумкинлиги борасидаги мустақил давлатлар хамдўстлиги мамлакатлари ва республикамиз олимлари томонидан олиб борилган илмий назариялар ва илмий қарашларга танқидий ёндошилди ва ўрганилди. Уларнинг бу борада олиб борган илмий ишларининг салмоғи белгиланди.
Учинчидан, кичик ўспиринлик даврида ҳулқ атвор тасаввурларига миллий анъаналар ва ижти.моий омиллар таъсирини ўрганишнинг муҳим методологияси ҳамда тадбиқ этиш усуллари мақсадли тарзда ишлаб чиқилди. Аниқ мақсад ва мазмунга эга ижтимоий таъсирлар дарс ва дарсдан ташқари ташкил этилган тадбирлар ўқувчилар ҳулқ атвор тасаввурларига бевосита таъсир этиши ва ундаги адаптив-ўзгарувчан ва мослашувчан сифатларини шакллантириши исбот қилинди. Яъни адаптив ҳислатларнинг айни вазиятларда такрорланиши шахснинг ҳулқ атвор фазилатлари шаклланишига асос бўлди.
Тўртинчидан, маҳалла, оила, мактаб муҳитида миллий урф-одат ва анъаналар ўспирин ҳулқ атвор тасаввурларидаги барқарор ҳислатлар шаклланиши учун шарт-шароит эканлиги назарий ва амалий жиҳатдан исботланди. Олинган натижалар таҳлилига қараганда, оила таъсирида келишувчанлик, бўйсунувчанлик, тобелик, уятчанглик, итоаткорлик ҳислатларининг шаклланиши муқаррардир. Тажрибаларда тўпланган маълумотларга биноан мактаб ва маҳалла жамоатчилиги таъсирида ҳукмронлик, мустақиллик, ҳамкорлик, жавобгарлик, масъулиятлилик, устунлилик, келишувчанлик, бошлиқлик, раҳбарликка интилиш, хушчақчақлик, вазминлик каби ҳислатлар, шунингдек, шахснинг ўз-ўзига бўлган муносабатини ифодаловчи манманлик, шубҳаланувчанлик, ишончсизлик каби иллатлар ўспиринлар хулқ-атворида шаклланиши кўзга ташланди. Этик суҳбатларда миллий одоб-аҳлоқ намуналари акс этган материаллар, донишмандларнинг тарбия борасидаги қарашлари, ривоят ва афсоналари, ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, уни ўз хатти-ҳаракатига тадбиқ қилишлари кузатилди. Буларнинг барчаси илгари сурилган гипотезаларнинг тасдиқланишига тўла имкон яратди. Дарслардаги миллий урф-одатлар, удумлар акс этган ўзбек ёзувчиларининг асарларидаги миллий хусусиятларга эътибор ҳ.озирги кунимиздаги урф-одатларга солиштирилиб, халқимиз томонидан уларга амал қилинаётганлиги, ўқувчилар эса уларга бевосита кундалик хаётда аҳамият бераётганликлари туғрисидаги фикрлар ижобий таъсир натижасидир. Асар қаҳрамонларининг миллий маданияти ва маънавиятига алоҳида эътибор берилиб, ҳозирги кундаги кишилар ҳулқ атвор тасаввурлари билан солиштирилиши эвазига синалувчиларда миллийлик туйғуси шаклланди. Машғулотлардаги ўзбек миллий урф-одатлари ва удумларининг келиб чиқиши, моҳияти, кишилар хулқини бошқаришдаги роли тўғрисидаги маълумотлар, ролли ўйинлар уларда ҳулқ атвор тасаввурларини барқарорлаштиришга таъсирчан восита эканлигини кўрсатди. Маҳалла жамоатчилиги таъсирида унинг фаоллари кўмаги билан уюштирилган ижтимоий фаолликка етакловчи тадбирлар (ҳашарлар) тақлид, таъсирот, таъсирга берилиш воситалари ижобий ҳислатлар таркиб топтиришга олиб келиши далилланди. Ноанъанавий дарслар таъсирида ўқувчиларни мустақил дарс ташкил қилишлари, фаол иштирок этишлари, мавзуга оид адабиётларни мустақил равишда ўрганишлари, ўз фикрларини баён этишлари, ўзаро қўллаб-қувватлашлари, ўртоқлари фикрини тинглашлари ва мулоҳаза қилишлари ҳулқ атвор тасаввурлари шаклланаётганлигидан далолат беради.
Бешинчидан, тадқиқотимиздаги шакллантирувчи тажриба натижалари ўспиринларда келишувчанлик, ҳамкорлик, мустақиллик, бўйсунувчанлик, мўминқобиллик, жавобгарлик, альтруизм каби ҳислатларни “кучли” даражада ривожланганлигини ва шубхаланувчанлик, тажовузкорлик, манманлик иллатларининг ривожланиш даражаси пасайганлигини намоён этди. Натижаларнинг ишончлилик даражаси X2 (ХИ-квадрат) мезони, Уайт Т-критерийси ва «Белгилар мезони» усуллари ёрдамида қайта ишланиб асосланди.
Олинган натижалардан келиб чиқиб, мактабда таълим-тарбияни такомиллаштиришда, дарс ва дарсдан ташқари вақтларда ўқувчилар фаолиятини ташкил этишда ота-оналарга, ўқувчиларга ва махалланинг жамоатчи фаолларига қуйидаги тавсияларни тақдим этамиз:
-шарқ халқлари, жумладан, ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, анъаларининг илк илдизлари, уларнинг тараққиёт босқичлари, шахс таълим-тарбиясига таъсири, бугунги кунда шаклланган умуинсоний, миллий, ҳулқ атвор қадриятларда сақланиб қолган баъзи бир одатларнинг тарбиявий аҳамиятини белгилаб, тарбия ва ўқитишда фойдаланиш (ота-оналар, ўқитувчилар) жоиз;
-қадимий аҳлоқий қонун-қоидаларнинг ислом дини аҳлоқий қонун-қоидаларига асос бўлиши ва уларнинг ҳозирги замон таълим тарбия тизимидаги ўрнини аниқлаб, ўқув жараёнида қўллаш (ўқитувчилар) лозим;
-кичик ўспиринлик даври ҳулқ атвор тасаввурларида ижобий сифатларни шакллантиришда таъсир этувчи омилларнинг аҳамиятини, ўрнини унятмаслик, I уларда миллий урф-одатларни таъминлаш (тарбиячи ва ўқитувчилар) мақсадга мувофиқ;
-миллий урф-одат ва анъаналарнинг моҳиятини очиб беришда ноанъанавий дарсларни ташкил қилиш (ўқитувчи);
-ўқувчи хулқ-атворидаги ижобий томонларга таяниб, иллатларни бартараф этишни амалга ошириш (ота-оналар, маҳалла жамоатчилиги);
-маҳалладаги илк ўспирин ўқувчилар ва улар билан уюштириладиган тадбирларни амалга оширишнинг маҳалла жамоатчилиги ўз эътиборидан четда қолдирмаслик (маҳалла жамоатчилиги);
-бола хулқ-атворида ижобий сифатлари шакллантириш учун ота-оналар, мактаб жамоатчилиги ва мах«алла ҳамкорлигини ташкил этиш;
-миллий анъаналаримиз ёритилган бадиий асарларни мутолаа ва таҳлил қилиш, улар орасида саҳнавий кўринишлар, турли викториналар, бахсларни ташкил этиш (ўқитувчилар) маъқул;
-қадимий миллий обидаларимизга ва муқаддас қадамжоларга саёҳат қилиш (ўқитувчилар, ота-оналар);
-ўқувчиларнинг учрашув ва саёҳатдан олган таассуротларини биргаликда муҳокама қилиш (ўқитувчилар, ота-оналар);
-дарс давомида ўқувчининг мустақиллиги, эркинлигини, фаоллигини узликсиз равишда таъминлаш (ўқитувчилар);
-ўқувчиларнинг миллий қадриятлар борасидаги ўз қарашлари билан оммавий ахборот воситаларида қатнашиб туришларини (ўқитувчилар) йўлга қўйиш;
-оилада амал қилинаётган урф-одатлар ва анъаналарнинг нима учун қўлланилиши, миллий урф-одатларни диний урф-одатларидан фарқлай олишга эришиш (ота-оналар) кабилар тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда тавсия этилади.



Download 458 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish