Режа. Кириш i-bob. Ўспиринлик ёшида ҳулқ атвор шаклланишининг методологик ва ижтимоий психологик асослари



Download 458 Kb.
bet5/16
Sana17.07.2022
Hajmi458 Kb.
#814831
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ярматова Рано МД2021

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти қуйидагиларни ташкил қилади:
- Унда тўпланган илмий далиллар, хулосалар ва тавсиялар ёшлар ўртасида олиб бориладиган ҳулқ атвор-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга илмий асос бўлади;
- Амалий психологлар учун мактаб ва янги турдаги ўқув масканларида ўқувчи ёшлар ҳулқ атвор дунёқарашини тўғри шакллантириш борасида адаптив ҳислатларни шакллантириш ва ривожлантириш йўлида миллий анъаналар ва мақсадли тадбирлардан ўз ўрнида самарали фойдаланиш имкониятини яратади.
Битирув малака ишининг тузилиши:Кириш, 3 боб, 7 бўлим, хулоса ва тавсилар, фойдаланилган адабиётлар иловалардан иборат.
I-BOB. Ўспиринлик ёшида ҳулқ атвор шаклланишининг методологик ва ижтимоий психологик асослари.
1.1. Шарқ мутафаккирларининг ўспиринлик ёшида ҳулқ атворни шаклланиши хусусидаги қарашлари
Инсон руҳиятининг этник хусусиятлари унда ижтимоий таълим-тарбия ва мулоқот таъсири муаммоси қадимдан жамиятнинг энг илғор кишилари: олимлар, донишмандлар эътиборини ўзига тортиб келган. Жумладан, Шарқнинг буюк алломалари Абу Носир Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Муқумий, Абдулла Авлоний каби олим ва фозиллар бу масалалар юзасидан ўзларининг дурдона фикрларини тарихда қолдирганлар. Бу фикрнинг ҳозирги замон фани учун муҳим ижтимоий мафкуравий аҳамиятга эга эканлигини инкор этиб бўлмайди.
Шарқ мутафаккирлари ўспиринлик ёшининг ўзига хос хусусиятлдари унда хулк атворнинг ривожланишидаги ижтимоий таъсирларнинг ўрни муаммолари, шунингдек бу жараёнда ижтимоий мухит, ва оилавий муносабатларнинг алоҳида ўрни катта деб ҳисоблаганлар. Айниқса, шахснинг ақлий ва аҳлоқий шаклланишида, хулқ атвор сифатларини ривожланишида оила, ота-она ва яқин кишиларнинг ибратли томонларига алоҳида эътибор бериш зарурийлигини таъкидлаб ўтганлар. . Улар оиладаги урф-одатлар таъсирида шаклланиши мумкин бўлган сифатлар: ҳалоллик, поклик, мардлик, келишувчанлик, уятчанлик, сермулоҳазалилик, меҳрибонлик, ҳақгўйлик каби қатор фазилатларни барча сифатлардан юқори қўйганлар. Инсоний муносабатларда намоён бўладиган юксак фазилатлар, энг аввало, ота-онадан болага ўтиши ва уларнинг жамият тараққиётига ижобий таъсири каби қимматли фикрлар ва бу борадаги амалий кўрсатмалар Шарқ мутафаккирларининг фалсафий-етук, ижтимоий қарашларида ўз аксини топган. Маълумки, Ислом динининг муқаддас манбаларидан бўлмиш Қуръони Карим ва Ҳадисларда ҳам шахс хулқ атворининг кўринишлари бўлган одоб, аҳлоқ, тарбия масалаларига кенг ўрин берилган.
Ислом динида сабр-қаноатга юксак аҳлоқий фазилат сифатида катта эътибор берилади. Шунинг учун ҳам сабр “Қуръон” да энг кўп зикр этиладиган аҳлоқий хислатдир. “Қуръон” да таълим берилишича сабр инсонда қуйидаги хислатни камол топтиради. Масалан шижоат қийинчиликларга сабр қилиш натижасида намоён бўлса иффат шахвоний ҳирсга сабр қилишдан иборат, ҳалимлик – жахлга сабр қилиш мезони сифатида талқин этилади. Буларнинг барчаси шахснинг хулқ атворида номоён бўлади.
Форобий назарий билимларини эгаллашга киришган ҳар бир киши хулқ одобда ҳали қайдаражада пок бўлиши кераклигини “Фалсафани ўргатишдан олдин нимани билиши кераклиги тўғрисида”ги рисоласида шундай таърифлайди. “Фалсафани ўрганишдан аввал ўзингизни ҳирс-ҳаваслардан шундай тозаланишингиз мумкин сизда маиший ва шаҳвоний каби нотўғри туйғуларга эмас, балки ҳақиқатда амалда тозалаш орқали эришиш мумкин. Шундан сўнг хато ва адашишдан сақловчи ҳақиқат йўлни тушуниб олишга бошловчилар нотиқ сўзловчи, фикрлаш маъносида нафисни, жонини, руҳини тозалаш зарур”.3
Абу Райҳон Беруний ҳали шахснинг аҳлоқий камолотига мусулмон дини талабларидан келиб чиққан ҳолда таъриф беради. Аҳлоқийлик яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш натижасида намоён бўлади ва таркиб топади дейди у. Яхшилик ва ёмонлик инсоннинг ҳулқ-атворини белгилайдиган мезон сифатида қўлланилади.
Кайковус жувонмардлик ҳақида энг охирги бобда сўз юритилади. У одамларнинг хислатларни уч хилга бўлади; бири ақл, бири ростлик яна бири жувонмардликдир. Жувонмардликни асосини Кайковус уч нарсадан деб билади. Биринчиси, айтган сўзнинг устидан чиқиш яъни ростлик; иккинчиси ростликка хилоф қилмаслик; учинчиси хайр ишни илгари тутиш. Алишер Навоий инсонинг аҳлоқий хислатлари яхши феъл-атворлар хусусида тўхтаб ўтар экан аввало ҳар бир инсоний фазилатнинг таърифини беради.
У яхши феълларга қаноат, сабр, тавозуъ ва одоб, ишқ ва вафо, саховат, ҳиммат, мурувват, юмшоқ кўнгиллилик каби хислатларни киритиб ҳар бирининг таърифидан сўнг танбеҳ ва ҳикоятлар воситасида ўз фикрини тўлдиради. Навоий юқорида зикр қилиб ўтилган хислатларга таъриф бериш билан бирга уларга қарама-қарши бўлган ёмон иллатлар тўғрисида сўз юритади ва улардан қутилиш йўлларини ҳам баён қилади.
Демак яхши ҳулқ асоси “одоб” у Навоий наздида барча инсоний хислатларнинг бошланиши саналади. Комил инсонга хос хислатлар ана шунга боғлиқ равишда таъриф берилади. Зеро ҳақиқий инсонга хос хислатлар қаноат сабр, тавозуъ, ишқ, вафо, саховат, ҳиммат, мурувват, хилм, юмшоқ кўнгиллилик, худди шу одобли кишида таркиб топади. Масалан: қаноат – булоқдир, суви олингани билан қуримайдир. Хазинадир нақдинаси сочган билан камаймайдир. Экинзордир уруғи иззат ва шавқат меваси беради. Дарахтдир-шохи тортинчоқлик ва ҳурмат меваси еказади” деб ифодалайди.
Демак, қаноат инсонийлик белгиси. У инсонни ёмон кунлардан асрайди. Чуки қаноат қанчалик оғир ва машаққатли бўлмасини инсонни нафс балосидан дўст-душмандан таъмагирликдан халос этади. Шунинг учун аллома ҳеч қачон таъмага берилмаслик ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечириш қай даражада улуғлигини таъкидлаб таъма ва очкўзлик хасислик инсонийлик заволи деб таърифлайди. “Сабр аччиқдир аммо фойда берувчи қаттиқдир-аммо зарарни дафъ этувчи сабр шодликлар калитидир ва бандлар очқичидир”.Қомусий олим Абу Носир Фаробийнинг инсон камолоти, бахти, таълим-тарбияси, аҳлоқи, динга муносабати ҳақидаги фикрлари умумфалсафий, психологик қарашлар ва тушунчалардан тузилган ўгит-насиҳат бўлиб, аҳлоқий тарбия назариясини бойитади. Олим ҳар бир ота-онанинг ўз фарзандлари учун бирламчи устоз, йўл кўрсатувчи субъект эканлиги ва айнан улар болада таълим-тарбияга психологик тайёргарлик ҳолатини шакллантириш тўғрисида хулосалар чиқаради.
Қомусий олим Абу Райхон Берунийнинг «Минерология», «Геодезия», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар», «Ҳиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Сайдана» каби асарларида педагогика ва психология масалаларига оид ғоятда қимматли фикр-мулоҳазалар мавжуддир. У инсон шахси, унинг камолоти феъл-атвори, ақл-идроки, сабр-тоқат ва камтарлик, гўзаллик ва дид, поклик ва жўшқинлик каби тушунчаларга инсон руҳиятининг билимдони сифатида таъриф берган. У шундай ёзади: «Инсон жамиятда ўз қариндош-уруғлари билан бирлашиб олишга мажбурдир, бундан мақсад бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар бир кишининг ўзини, ҳам бошқаларни таъминлаш учун ишларни бажаришдир» Олим бу билан қариндош-уруғчилик анъаналарини мустаҳкамлаш келажак авлодларнинг жипслашуви, бир-бирларига ҳамдард ва ҳамнафас бўлишлик, тинч-тотув яшашлик, оғир кунларда ёрдам беришга, қувончли кунларига шерик бўлиш ғояларини илгари суради. «Инсон ўз эҳтиросларига хукмрон, уларни ўзгартиришга қодир. У ўз жон ва танини тарбиялар экан, салбий жиҳатларни мақтагудек нарсаларга айлантиришга, уни ҳулқ атвор шифокорлик билан даволашга ҳамда аста-секин аҳлоқ ҳақидаги китобларда кўрсатилган усуллар билан иллатларни бартараф этишга қодир» Беруний инсон руҳиятини чуқур билганлиги, туфайли у шахс иродасининг кучи билан билан ҳар қандай қийинчиликларни енга олиш ўз характеридаги камчиликларни панд-насиҳатлар ва аҳлоқ ҳақидаги китобларда берилган усуллар билан ўзгартириш кучига эга эканлигини кўрсатади. Аллома психологик таълимотининг муҳим томонларидан бири шундаки, у олийжаноблик инсон характеридаги шунчаки психологик хусусият эмаслигига, мазкур кечинма шахснинг хатти-ҳаракатлари ва эзгу ишлари натижасида вужудга келишига қаттиқ ишонади. «Ҳиндистон» асарининг сўнги бобларида ХI аср ҳинд халқининг тушунчаларига, дунёқарашларига тўхталар экан, ўша даврдаги ҳиндларнинг диний маросимлари, расм-русумлари ва одатлари ўзаро никоҳ, рўза, хайитлар, улуғ айёмлар ҳақида тўхталади «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида эса Ислом дини аҳли мусулмонларнинг нишонлайдиган машҳур кунлари, хайит ва бошқа байрамлари устида сўз юритиб, уларнинг киши руҳиятига таъсири ҳақида қимматли фикрлар билдирган Беруний ўз асарларида ҳар қандай жумбоқни ҳал этишда илм-фаннинг ролини ифодалашга алоҳида эътибор берган. Унинг илм-фан тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари, жумладан, аҳлоққа оид педагогик ва психологик қарашлари ҳозирда ҳам муҳим аҳамиятга эга.Буюк қомусий олим сифатида барча ҳодисаларнинг моҳиятини илмий жиҳатдан очиб беришга ҳаракат қилган Шарқ мутафаккирларидан бир Абу Али Ибн Синодир. Унинг педагогик-психологик қарашлари илмий асосда қурилган бўлиб, у бола характери ва тасаввурлари тарбиясида умуминсоний ғоялар қўлланилишини ёқлаб чиққан ва тарбиячи, ота-оналарга уни қаттиқ тан жазосидан кўра, шахсий ибрат орқали тарбиялаш маъқуллигини кўрсатган. Мутафаккирнинг «Донишнома», «Рисолаи ишқ», «Уй хўжалиги», «Тиб қонунлари» каби қатор асарлари Ўрта Осиё халқлари одоб-аҳлоқи психологияси ва табобат оламида алоҳида ўрин тутган йирик тадқиқотлардан ҳисоланади. Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида бола характери тарбияси ҳақида шундай ёзади: «Болани қаттиқ ғазабланишдан, қаттиқ қўрқув, ғам ва уйқусизликдан сақлаш орқали эришиладиган яхши феълли характерини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш керак. Ҳар доим боланинг хоҳлаган нарсасини дарҳол беришга ва ёмон кўрган нарсасини узоқроқ тутишга тайёр туриш керак. Бу билан икки томонлама наф келади. Биринчиси боланинг руҳи учун фойдали бўлиб, бола ёшлигиданоқ хушфеъл бўлиб ўсади ва бу сифат кейинчалик унинг доимий одатига айланиб қолади. Иккинчиси бадан учундир, чунки бадфеъллик ярамас мижоздан келиб чиқади, яъни бадфеъллик одатга айланиб қолса, шунга мос ярамас мижозни пайдо қилади. Масалан: ғазаб баданни қаттиқ қиздиради, ғам қаттиқ қуритади, қаршилик руҳий қувватни сўндиради ва мижозни шилимшиқликка мойил қилади. Хулқни босиб, вазмин қилиш натижасида бир вақтнинг ўзида руҳ ва бадан саломатлигига эришилади. Мутафаккирнинг меҳнатсеварлик ҳисси борасидаги фикрлари ҳам диққатга сазоввордир. Жумладан, у ҳар бир болани бирор ҳунарга ўргатмоқ шарт дейди. Ёш йигит бирор ҳунарни ўрганса, уни ҳаётга тадбиқ эта олса ва мустақил ҳунар туфайли оилани таъминлайдиган бўлсагина, отаси уни уйлантириб қўймоғи лозим, деб ҳисоблайди. Ўспирин ҳунар эгаллаши билан унда нафақат аҳлоқий ҳислар, билан характернинг иродавий ҳислари ҳам таркиб топиб, мустаҳкамлана бошлайди. Ҳунар эгаллаш орқали ўспиринларда сабр-бардошлилик, чидамлилик, меҳнатсеварлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик, зукколик каби сифатлар вужудга келади.
Ибн Сино ҳар бир инсоннинг темпераментидан келиб чиқиб унга алоҳида эътибор бериш кераклигини таъкидлаши орқали жуда катта амалий иш қилганлигини кўриш мумкин. Унинг фикрича, ҳар бир инсон фақат унга тегишли бўлган хусусиятларгагина эгади, унга ўхшаган одам камдан-кам бўлади. Ҳозирги даврда ҳам олимнинг фалсафий қарашлари, ижтимоий ҳаётимизда ўз қимматини йўқотмаган. Алломанинг инсон тарбияси ва темпераменти хусусидаги фикрлари катта аҳамиятга эга бўлиб, инсоний муносабатлар этикасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган. Унинг фалсафий, мантиқ, психология, сиёсий-ижтимоий фанлар бўйича бизга мерос бўлиб қолган қатор асарлари илм аҳли учун дастури бўла олади.
ХI асрнинг буюк мутафаккири ва шоири Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг «Қутадғу билиг» асарида этика ва ҳаётга оид қарашларини баён қилади. Юсуф Хос Ҳожиб Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини яхши билган. Шу сабабли у бу халқларнинг турмушидаги урф-одатлар, одоб-аҳлоқ меъёрига катта қизиқиш билан қарайди, катталарни ҳурмат қилиш кичикларнинг бурчи эканлигини, ўз навбатида катталар ҳам уларнинг эъзозлаши ҳамма учун инсонийлик, қадр-қиммат белгиси эканлигини таъкидлайди. У одамнинг Оллоҳ томонидан яратилганлигини ҳамда одамнинг дунёга келиши ва унинг келажакда қандай одам бўлиб вояга етишиши, аждоди ва келиб чиқишига ҳаётда шуғулланаётган фаолиятига, атрофга нисбатан муносабатига боғлиқлигини айтиб: «Кимнинг насли отадан бошлаб тоза бўлса, ундан элга яхшилик, кўп манфаатлар келади»4, деб ҳисоблайди.
Буюк шоир Алишер Навоий халқ педагогикаси ва руҳият тараққиётини яхши билган, ўзбек халқининг маданияти ва адабий тилини оламга танитган. Унинг таълим-тарбия, одоб-аҳлоқ, маиший турмуш муаммоларига бағишланган «Маҳбуб-ул қулуб», «Тарихи мулки ажам» асарларида бу борада қилган ишларининг сарасидир. Навоий бу асарларида бутун ҳаёти давомида кўрган, билган воқеалар, оддий халқнинг турмуш тарзи, феъл-атвори, руҳий ҳаёти, урф-одатлари, анъана ва байрамларини яхши ва ёмон ҳислатлари бўйича тўплаган маълумотларини баён этган..
ХIV асрда яшаб ижод этган, давлатни бошқариш билан ижтимоий ҳаёт борасида буюк асарлар яратган шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳам ўз асарлари орқали тарих, жўғрафия, психология фанларига катта ҳисса қўшган. Шароит тақозоси билан у жаҳон кезиб турли халқларнинг урф-одатларини, анъаналарини, турмуш тарзларини ўрганиб, ўзбек халқи маданиятига сезиларли ҳисса қўшган. Шоирнинг дунё адабиётидан жой олган «Бобурнома» асарида миллий фазилатлар, халқнинг орасидаги қариндош-уруғчилик, дўстлик, баҳамжиҳатликка оид фикрлар баён этилган. Бу асарни мутолаа қилган ҳар бир ўқувчида ўзбекларга хос миллий ғурур шаклланмай қолмайди. Бобур кишиларда учрайдиган характернинг ижобий ва салбий хусусиятларини очиб, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида фикр юритади. Чақимчилик, ялқовлик, таъмагарлик, худбинлик, адоват, манманлик кабиларнинг моҳиятини очиб, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида фикр билдиради: «Мен душманим бўлган одам адоват қилмайман. Зероки, менинг адоватим душманимнинг хусуматини зиёда қилур. Мен адоватга қарши дўстлик ила муқобала қарши чиқиб қилиб, хусуматни муваддатга дўстлик айлантириб, душман кишиларни ўзимга эл қиламан»5 деб ёзади. ХХ аср бошларида ижод этган маърифатпарвар шоир Муқумий ҳам ўзининг қатор шеърларида ёлғончилик, фирибгарликни қоралайди. Болани ёшлигидан ростгўйликка ўргатиш зарурлигини таъкидлайди. У одоб-аҳлоқда оиладаги урф-одатлар, ўйнайдиган ўйинлар катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга, баъзи бир ўйинлар, одатлар болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатишини батафсил санаб ўтади ва бола тарбияси самараси бевосита ота-онанинг ибрат намунасига боғлиқлигини кўрсатади..

1.2. Ўспиринлик ёшида ҳулқ атвор шаклланишининг методологик ва ижтимоий психологик асослари


Биз шарқ мутафаккирларимизнинг бола характери, одоби, аҳлоқининг шаклланишида оила ва ижтимоий муҳитнинг роли ҳақидаги фикрлари билан танишдик. Уларнинг илмий қарашлари, билдирилган фикрлари, қўлланилган атамалар тизими ҳозирги фанининг тили билан бир хил бўлмаса-да, лекин ҳар ҳолда бу илмий бойлик бизнинг ҳулқ атвор меросимиз сифатида, ҳозирги жамиятимиз аъзолари ҳулқ атвор ва аҳлоқий хусусиятларини ўрганиш манбаи сифатида қимматлидир.Шахс ҳулқ атвор дунёқараши, тасаввурлари ва хулқи масаласи психологияда шахснинг ривожланиши муаммоси доирасидаги ўрганилгандир. Хусусан, чет эл психологиясида бу масала «Аҳлоқ психологияси» йўналишида махсус тадқиқотлар доирасида ўрганилади. «Аҳлоқ психологияси» нинг предмети шахс ҳулқ атвор тараққиёти ва камолоти масаласи бўлиб, у ҳулқ атвор ва аҳлоқий онг ва хулқнинг турли вазиятларда намоён бўлиши қонунларини ўрганади ва фан сифатида эмперик психология, амалий этика ҳамда амалий, тадбиқий педагогиканинг ўзига хос тарздаги синтезидир.Бу йўналишда фаолият кўрсатган олимлар орасида Жан Пиаже ишлари, унинг боладаги аҳлоқий фикрлашларнинг пайдо бўлишига бағишланган тадқиқотлари алоҳида аҳамият касб этади. У аҳлоқий тушунчалар ва ҳулқ атвор тасаввурлар шаклланишининг 3-босқичини фарқлайди:
1. Аҳлоқий реализм – 10-11 ёшли болаларда кузатилади;
2. Аҳлоқий кооператция – ўсмирлар тафаккури ва фикрлашларига таалуқли;
3. Тенглик аҳлоқи – ўспиринлик даврига хос тасаввурлар.
Ж.Пиаже тадқиқотларининг бизнинг изланишимиз доирасидаги аҳамияти шундаки, у ўсмирлар ва илк ўспиринлик ёшида аҳлоқ, одоб, маънавият борасидаги тасаввур ва билимларнинг ўзгаришида шахсни ўраб турган муҳит ва мунозарали шароитларнинг ролини алоҳида ёритиб берган. Яъни гуруҳда тўғри ташкил этилган гурунглар, бахслар ва мунозаралар боладаги нафақат ҳулқ атвор тасаввурлар ва тушунчаларга таъсир этади, балки уни эгоистик мавқедан кечиш, ижтимоий мотивларнинг кучайишига ҳам ижобий таъсир кўрсатар экан.Бу қарашлар таъсирида пайдо бўлган Ғарб назарияларидан бири «Когнитив тараққиёт назарияси» бўлиб унинг тарафдорлари –Лоуренс Колберг, Томас Лайкон, Жон Райтлар асосий эътиборни шахсдаги ҳулқ атвор ва аҳлоқий тараққиёт босқичларига, хусусан, ҳар бир босқичда аҳлоқий билимлар, уларнинг ўзлаштирилиш шартларига қаратганлар. Л.Колберг назарияси шу даражада машҳур бўлиб кетганки, уни «Аҳлоқлаштириш назарияси» ҳам деб аташади (192). Колберг асосан диққатни аҳлоқий тасаввурларни қандай шаклланишига, унинг шахсдаги тушуниш даражасига бевосита боғлиқлигига ҳамда уни мантиққа алоқадор эканлигига қаратади. У бу жараённинг уч босқичини ажрадати: «аҳлоққача бўлган босқич», «аҳлоқнинг конвенциал босқичи» ва «автоном аҳлоқ» босқичи. Ҳар бир босқичда шахс тушунчаси ва тасаввурлари доираси турлича бўлади. Масалан, «аҳлоққача бўлган» босқичда болани эмоционал муносабатлари муҳим роль ўйнаб, ундаги асосий парадигма қуйидагича: «Мен хоҳлаган ва менга маъқул бўлган нарсаларнинг барча яхши». Бунинг хулқида қай даражада ифодаланишига қараб, бола нормалар тилида ё рағбатлантирилади, ёки жазоланади. «Конвенциал аҳлоқ» даражасининг моҳияти шундаки, бола энди ўзи учун аҳамиятли шахслар фикрига мурожаат қила бошлайди, яъни референт гуруҳ шаклланади. Конформлилик кучли бўлишига қарамай, шахс типик ҳолатларга қабул қилинган аҳлоқ нормаларига бўйсунишга ўргана бошлайди. Энг юқори, мукаммал босқич ҳисобланган «автоном аҳлоқ» босқичи эса Колберг фикрича, ҳар қандай аҳлоқий ва ҳулқ атвор қадриятларга шахснинг ички туйғуси, муносабати борлиги билан изоҳланади. Яъни, шахс гўёки жамият билан ўзича, ўз нуқтаи ва тасаввурлари доирасида «шартнома тузади» ва универсиал этик нормаларга бўйсунишга ўзини мажбур қила олади. Айнан шу даври «виждон» категорияси асл ҳолда пайдо бўлади, лекин бунда ташқи муҳит, ташқи таъсирлар роли катта бўлади.
Л.Колберг назариясини таҳлил қилар эканмиз, ундаги айрим жиҳатларни алоҳида ажратишни жоиз деб ҳисоблаймиз. Биринчидан, бу назария аҳлоқ - одоб ва маънавиятни ўзига хос, бетакрор соҳа сифатида ажратади, яъни у айнан шахснинг аҳлоқий, ҳулқ атвор тараққиётига қаратилгандир. Иккинчидан, бу назария айнан тадбиқий характерга эга бўлиб, тарбиячи ва педагоглар Ғарб шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ёшлар ҳулқ атвор тарбиясига таъсир этувчи омиллар ролини амалда идрок қилишга имкон беради. Бу билимлар тарбиявий таъсирларга дифференциал ёндашувни таъминлайди. Учинчидан, бу назария аҳлоқий мулк мезонларини тушунишга имкон беради ва бунда шахсдаги билимлар, тасаввур ва тушунчаларни аҳамиятли эканлигига тадқиқотчилар диққатини қаратади. Аҳлоқ ва аҳлоқсизлик, тўғри-нотўғри тушунчалар доирасида шахсдаги алтруизм, эгоизм ҳолатларининг намоён бўлишини кўрсатиш билан, у аҳлоқий тасаввурлар ўзгарувчан ва динамик жараён эканлигини алоҳида таъкидлайди. Яъни аҳлоқий хулқ ва ҳулқ атвор қиёфа тушунчалари бошқарилувчан бўлиб, уларни махсус ижтимоий таъсир ва тадбирлар воситасида ўзгартириш мумкин.Рус олими И.С.Кон фикрича, бу Ғарбда тан олинган ва ўта машҳур назариялар қаторида бўлса-да, лекин уни ягона ва энг мукаммал назариялардан, деб тан олиб бўлмайди. Чунки унинг дастлабки икки босқич тўғрисидаги ғоялари АҚШ, Ангилия, Канада, Мексика, Туркия давлати, Гондурас, Ҳиндистон, Янги Зеландия, Тайвандда синовлардан яхши ўтган бўлса-да, аммо қолган мамлакатларда юқори қимматга эга бўлмаган
Бизнинг фикримизча, Ислом дини ҳукмрон бўлган мамлакатларда айни ўша модел бўйича тадқиқотлар ҳам ўтказилиши лозим эди. Бизнингча, Шарқ мамлакатлари, хусусан Ўзбекистонда илк ўспиринлик ёши давридаги йигит-қизларнинг ҳулқ атвор тасаввурлари шаклланишида бевосита мулоқот тизими, таълим-тарбия воситаси, умумбашарий хулқ нормаларидан ташқари, миллий урф-одатлар, қадриятларнинг роли бениҳоя катта ва бу омиллар ролини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Қолаверса, Ўзбекистонлик психолог В.А.Токареванинг фикрича, шахс аҳлоқий тараққиёти даражасини унинг «билимлари ва ақлий салоҳияти билангина чамалаб бўлмайди. Чунки у бир томонидан ижтимоий–иқтисодий тараққиётнинг маҳсули бўлса, иккинчи томондан, шахс томонидан аҳлоқий, ҳулқ атвор етук бўлиш хоҳиши бўлишига ҳам боғлиқ жараёнидир».6 Шахс камолотида ҳулқ атвор тушунчалар ва тасаввурларнинг ўрнини ўрганган ғарбдаги машҳур назариялардан яна бири неофрейдизм бўлиб, унинг илдизлари бевосита З.Фрейднинг психоанализ назариясига бориб тақалади. Маълумки, Фрейд «егоизм», «аҳлоқсизлик», «виждон» ва «аҳлоқийлик» тушунчалари атрофида кўплаб психоаналитик тадқиқотлар ўтказган бўлиб, уларнинг манбаини онгсизлик соҳасида рўй берадиган психологик жараёнларга олиб бориб тақаган эди. Шахснинг жамият билан муносабатларини бошқарувчи психологик механизмларга «виждон» ва «егоизм» ҳисларини киритган Фрейд, аҳлоқий тасаввурларнинг мазмуни кўпроқ шахснинг установкаларига, ҳиссиётларига, онгсиз инстинктларига боғлиқ, деб эътироф этган эди.
Лекин унинг ҳозирги замондаги тарафдорлари, масалан, Эрих Фромм ушбу масалага гуманистик этика нуқтаи назаридан ёндашиб, аҳлоқий нормалар ва хулқнинг манбаи инсоннинг ўзи ва унинг жамият таъсирида шаклланадиган қарашларидир, дейди. Унинг фикрича, шахсда конформиcтик хулқ асоси борки, унинг таъсирида одам батамом оммага аралашиб, қоришиб кетади. Шахсда жамиятнинг стандартлари, нормаларига бўйсунишга мойиллик мавжуд. Аслида, Фрейдда ҳам, Фроммда ҳам шахсни жамиятга қарама-қарши қўйиш, ундаги фаолликни менсимаслик, ҳаттоки, инобатга олмасликка мойиллик бўлса-да бирон янги неофрейдистлардаги бир муҳим жиҳатни ўзимиз учун ажратиб оламиз. Бу шундай хулосаки, шахс жамиятимиз мавжуд бўлолмайди. Унда кўпчилик фикрига эргашиш, улардан ўзи учун маъқулини танлаб олиш ва эргашиш, ижобий маънода конформист бўлишга тайёрлик-установка бор. Асрлар мобайнида халқ руҳияти ва хотирасида сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий урф-одатлар, қадриятлар шундай ижтимоий фойдали омилларки, улар шахсни маънавиятли, ориятли бўлишга чорлайди ва психологик нуқтаи назардан ҳозирлайди. Шу маънода шахсдаги аҳлоқ тушунчалари ва ҳулқ атвор тасаввурлар мазмунидан халқ дурдоналари бўлиши ва уларнинг таъсири табиий ҳолатдир.Ҳамдўстлик давлатларида фаолият кўрсатаётган психологлар ҳам маълум маънода бизни қизиқтираётган муаммога бағишлаб тадқиқотлар ўтказганлар ва уларга ҳулқ атвор аҳлоқий тарбия тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича ютуқларни ҳам қўлга киритганлар. Биз ана шуларнинг айримларигагина тўхтаб ўтмоқчимиз.Шахс аҳлоқий ва ҳулқ атвор тараққиёти каби мураккаб, кенг қамровли муаммо бу тадқиқотларда бир неча йўналишлар бўйича олиб борилган, масалан, аҳлоқий тасаввур ва тушунчаларни ўрганиш (А.Алякинская, А.П.Гуткина, Г.В.Драгунова, В.А.крутетский, П.И.Расмослов, Т.В.Рубтсова, А.А.Шнирман ва б.қ.), шахс аҳлоқий хатти-ҳаракатларининг мотивлари ва мотиватцияси (Л.И.Божович, Н.А.Жидарян, Е.В.Субботский, П.М.Якобсон, С.Г.Якобсон ва б.қ.), шахснинг аҳлоқий идеалларини ўрганиш (В.Биттсев, Ф.Р.Гонсалес, З.И.Гришанова, Н.И.Загоренко, Л.Ю.Дукат, М.Г.Казакина, Л.Е.Раскин, З.Сафонов, Н.И.Судаков ва б.қ.), алоҳида айрим аҳлоқий ҳислатларнинг шаклланиши (Н.Б.Андрианова, Р.Иброхимова, К.Муздибоев, М.Ш.Расулова, В.А.Токарева ва башқалар), аҳлоқий эътиқодларнинг шаклланиши бўйича илмий аҳамиятга мойилик ишлар амалга оширилганки, улар аҳлоқшунослик назарияси ва амалиётини қимматли маълумотлар билан бойитади. Шу ўринда, алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳлоқий ва ҳулқ атвор тараққиёт масалаларига бағишланган ишларнинг деярли кўпчилиги шахс тараққиётининг мактабгача ва ўспиринликкача бўлган даврини қамраб олган. Яъни илк ўспиринлик ёши ва талабалик йилларига бағишланган ишлар салмоғи анча кам. Шунинг учун ўтказилган тадқиқотлар орасида айнан бизни қизиқтирган илк ўспиринлик ёшига тўғри келадиган ишларнинг муҳимларигагина тўхталамиз.
А.В.Зосимовский шахс аҳлоқий тараққиёти босқичлари ичида юқори синф ўқувчилари тараққиёт босқичига тегишли айрим илмий натижаларни ҳам қўлга киритган. Жумладан, у юқори синф ўқувчиларида намоён бўладиган аҳлоқ нормаларига муносабатнинг бевосита тафаккурга боғлиқлиги, унинг диалектик ва ўзгарувчан характерига эътибор берган. У ўтказган тадқиқотларда юқори синф ўқувчиларида аҳлоққа нисбатан масъулият ҳиссининг ортиқлиги ва уларнинг ўз-ўзини баҳолаш ва яқин дўстларини баҳолашга алоқадорлиги исбот қилинган. Унинг хулоса қилишича, «ўспиринлик даврига келиб, аҳлоқий соҳадаги ўзгаришлар ва шаклланишлар асосан ниҳоясига етади. Натижада юқори синф ўқувчиларидаги аҳлоқ (маънавият) асосий устувор ҳислатлар доирасида тахминан катта ёшли, етук одамлар аҳлоқига жуда яқинлашади» 7
А.Зосимовский фикрига тўлиқ қўшилмаган ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки, аҳлоқ ва ҳулқ атвор нормаларни эгаллаб бериладиган билимлар кўлами ва ҳажми, ёшларнинг ақлий камолот даражалари муҳим аҳамият касб этади. Лекин бу даврда аҳлоқий тасаввурлар шаклланиб бўлган ва етук катта ёшли одамлар тасаввурларига айнан мос деб баҳолаш мумкин эмас, чунки шахс аҳлоқий дунёқараши ва ҳулқ атвор тасаввурлари динамик жараёнлар маҳсули бўлиб, улар ташқи муҳит ва ҳулқ атвор нормалар ўзгариши, жамиятдаги туб ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий, шарт-шароитлар ўзгаришига ҳамоҳанг ўзгариб боради. Айниқса, илк ўспиринлик даврида аҳлоқ ҳулқ атвор қадриятлар моҳиятига етиш ҳисси ва эҳтиёжи шу даражада кучли бўладики, бу жараённи шу даврда ниҳоясига етади дейиш, илмий чекланиш ҳисобланса керак. Бундан ташқари, айрим тадқиқотлар талабалардаги аҳлоқий тасаввурлар ва аҳлоқий хулқни ўрганишга бағишланган. Масалан, аҳлоқий сифатлар ва қадриятларнинг тараққиёти динамикаси И.Л.Баскакова, З.В.Кузмина, Н.Р.Вдовина, А.Г.Власкин, Е.Ф.Мосинлар томонидан, аҳлоқий ва ҳулқ атвор муносбатларнинг шахс томонидан баҳолаши – ўз-ўзини баҳолаш М.М.Ковалева, А.Е.Соловева, О.В.Шекочихин, Л.И.Соболева ва бошқалар томонидан талабалардаги аҳлоқий онг ва ўз-ўзини англаш Д.С.Шимановский, А.С.Франтс, С.М.Годник, В.И.Кунченколар томонидан ўрганилган. Уларда тўпланган маълумотлар ҳам илмий қимматга эга бўлиб, ўспиринлик даврида махсус таълим-тарбия жараёнида аҳлоққа ва маънавиятга муносабат қандай ўзгариши хусусида аниқ хулосалар олинган.Барча ўтказилган илмий изланишларга муносиб баҳо берган ҳолда талаба-ёшлар ҳулқ атвор ва аҳлоқий дунёқараши фазилатларнинг шаклланиши ва шахс томонидан идрок қилинишига бағишланган муҳим яна бир тадқиқот диққатга сазовор бўлиб, бу ҳамюртимиз профессор В.А.Токареванинг узоқ йиллар мобайнида лонгитюдиал метод ёрдамида тўпланган илмий маълумотларидир. В.А.Токарева ўтказган тадқиқотларнинг назарий ҳамда амалий аҳамияти шундаки, у томонидан талабаларда аҳлоқий тасаввурлар ва қадриятлар феноменологияси, уларнинг шахсий ривожланишига таъсири, талабалардаги аҳлоқий негативизм, унинг моҳияти, келиб чиқиши, бартараф этиш омиллари каби қатор муҳим масалаларга урғу берилиб, Ўзбекистон шароитида муҳим натижалар қўлга киритилган. Тадқиқот объеклари 18 ёшдан ошган талаба – ёшлар бўлиб, уларда кузатиш, ўз-ўзини кузатиш ва баҳолаш, проектив методикалар ёрдамида қатор йиллар мобайнида уларнинг ҳулқ атвор қиёфасида рўй берадиган ўзгаришларнинг динамикаси кенг қамровли тадқиқот дастурида ўрганилган. В.А.Токарева қўлга киритган асосий хулосаларнинг мазмуни шунга қаратилганки, талаба аҳлоқий тараққиётининг энг асосий мезони унинг фаолияти, бўлганда ҳам аҳлоқ, маънавиятга даҳлдор фаолият бўлиб, унинг ўзи аҳлоқий мотивлар характерига бўйсунган бўлади. Ушбу жараёнда шахснинг аҳлоқий фазилатлари шаклланади, аҳлоқий нормаларни ўзлаштириш рўй беради, билимлар бойиб боради, аҳлоқан ўз-ўзини баҳолаш такомиллашади, аҳлоқий ҳис-туйғуларни намоён этиш тажрибаси пайдо бўлади, аҳлоқий хулққа алоқадор одатлар таркиб топади. Тадқиқотчининг фикрича, ўқув фаолияти жараёнида талаба томонидан турлича қийинчиликларни енгиш, уларга бардош бериш нафақат ақлий мукаммаллик ва фаолликни, балки аҳлоқий ва ҳулқ атвор чиниқишни ҳам талаб этадики, бу одамлар билан бўладиган турли-туман ўзаро муносабатлар моҳияти ва йўналишини ҳам белгилайди. Бу ўринда муаллиф томонидан инобатга олинган яна бир муҳим жиҳат шуки, шахснинг аҳлоқий ва ҳулқ атвор камолоти аввало реал ҳаётий вазиятларни онгли тарзда таҳлил қилиш оқибатида ва асосида рўй беради. Ёш болалардан фарқли ўспиринлик даврига хос бўлган максимализм – ҳар қандай ҳодисаларга ўта жонсараклик билан муносабатда бўлиш, ҳодисалар мазмунидан кўра, оқибатига кўпроқ эътибор бериш, ҳаётий вазиятларда идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар моҳиятини теран тушуниш ва ўзига аҳамиятлиларини фаол саралаб олишга имкон беради. Бу ўспиринлик даврининг ҳулқ атвор қадриятларини ўзлаштиришга қулай давр эканлигини яна бир маротаба таъкидлайди. Бу хулосалар яна бир рус олими К.А.Абулханова-Славскаянинг назарий тахминларига тўғри келади: унинг ишига, «..Шахснинг тараққиёти учун махсус тарзда йўналтирилган ижтимоий таъсирлар ... унинг нафақат ўз фаоллигидан, балки уларнинг шахс ҳаётий тарзига адекват таъсир кўрсата олишига, ... тарбия ҳам шахс шахсий тажрибасига ҳамоҳанглигидан иборатдир» Демак, тарбия воситаларининг шахс реал ҳаётига мослиги, уларнинг ёш ва тараққиёт хусусиятларига тўғри келиши самарадорлик омилидир.
В.А.Токареванинг ўзи шундай бир хақ фикрни илгари сурадики, ўтказилган тадқиқот ўспиринлик даврида шахс аҳлоқий ва ҳулқ атвор тараққиёт ривожланишининг бир жиҳатидан қамраб олган, холос. Келгусидаги тадқиқотларда эса, «..аҳлоқий қобилиятларнинг тузилиши ва тизими чуқурроқ таҳлил қилиниши, турли тараққиёт даврларида аҳлоқий сифатларнинг намоён бўлиш ва шаклланиш қонуниятлари изчил ўрганилиши..» зарур. Муаллиф очиб берган «Тўпишиб етилагн муаммо»нинг муҳимлигидан келиб чиқиб, биз ҳам илк ўспиринлик даврида – яъни шахс атрофидаги ўзи учун аҳамият касб этиши мумкин бўлган ҳулқ атвор қадриятлар ва аҳлоқий нормаларига фаол муносабат билдириш мумкин бўлган даврда унинг ҳулқ атвор тасаввурлари мазмунини белгиловчи ижтимоий ва ижтимоий-психологик омилларни махсус тадқиқотлар доирасида ўрганиш зарурлигини англадик.
Миллий анъаналар, урф-одатлар, қадриятлар масалалари этнографлар, философлар, тарихчи-педагоглар томонидан кенг, чуқур ўрганилиб келинган тадқиқотларда уларнинг келиб чиқиши, ҳулқ атвор-маданий, иқтисодий ва ижтимоий томонлари батафсил ўрганилган. Айниқса, анъаналар муаммоси файласуф олимларни анчадан бери қизиқтириб келаётган мавзу ҳисобланади. Масалан: Г.Нажимов, А.Ш.Жумаев, У.Қорабоев, С.Шермухамедов, М.Маматов, С.Нурматов, Ф.Султонов, Ф.Исмоилов, С.А.Шарипов, Р.Раҳмоновларнинг ишлари шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда халқнинг миллий психологик қиёфасини ўрганиш билан шуғулланган психолог олимлардан бири М.Воҳидовдир (47). М.Воҳидов халқларнинг миллий психологик қиёфасини ўзгаришига оид ишларда миллий психологик қиёфанинг ўзгаришига халқларда мавжуд бўлган анъаналар, қадриятлар, уфр-одатларнинг таъсирини ўрганиб, бу соҳани ўрганиш учун психологлардан биринчилардан бўлиб изланиш олиб борган.
Миллий анъаналар ва урф-одатларнинг бола тарбиясига психологик таъсири даражасини ўрганиш республикамиз мустақилликка эришиши билан илмий ишлар кўламининг ортиб боришига туртки бўлади. Анъаналарнинг психолок томонларини ўрганиш ҳали жуда кенг даражада бўлмаса ҳам, лекин бу соҳада изланаётган психологларнинг ишларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. М.Г.Давлетшин, Г.Б.Шоумаровлар оилани миллий қадриятлар асосига қуриш, урф-одат ва анъаналарнинг таъсиридан фойдаланиб, ёшларнинг ҳулқ атвор, руҳий дунёсини бойитишга, оилани мустаҳкамлашга, кишиларнинг ўзаро муносабатларида оқибат, меҳр-шафқат, ҳамдардлик, бирлик. Ҳамкорлик каби фазилатларини шакллантиришга унинг психологик таъсир даражасини илмий изланишлари таҳлилларидан кўришимиз мумкин Э.Ғозиев ўзбек халқининг руҳий қиёфаси, миллий характери, анъаналари. Урф-одатлари, мулоқот маромининг бошқа халқлардан фарқи, турмушдаги қариндош-уруғчилик риштаси ёрдамида ўз-ўзини англашни, ёшлар тарбиясида ўзбек халқининг этнопсихологиясидан унумли фойдаланиш ҳар томонлама тараққий этган инсон шахсини таркиб топтиришда асосий восита эканлигини кўрсатиб беради. (183, 9). Ҳамда у инсон тафаккури ва психологиясида ёш даврларининг ўрганилиши, ҳар бир ёш даврининг аҳамияти, психик хусусиятларини тўла изоҳлаб берди. Бу психология фанидаги баъзи муаммоларни ҳал бўлишига ва республикада психология фани тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Б.Р.Қодировнинг фикрича, болалардаги қобилият ва иқтидорнинг ривожланишида оила муҳим ташқи муҳит ролини ўйнайди ва бунда ота-онанинг бола фаолиятини тўғри ташкил этиши, авлоддан-авлодга ўтиб келадиган ирсий хусусиятлар ва умуман оилада таркиб топган психологик муҳит муҳим аҳамият касб этади. Бу хусусда олим шундай ёзади: «Оила бола учун нафақат табиий муҳит сифатида унинг имкониятларини барқ уриб ривожлана олиши учун хизмат қила олади, балки айнан коммуникатив алоқаларнинг энг нозик томонлари шаклланишини ва иқтидорнинг ирсиятга боғлиқлигини тушунтиради» 8
В.М.Каримованинг кўплаб ўтказган тадқиқотлари ва докторлик диссертацияси ёшларда ўзбек оиласи тўғрисидаги ижтимоий тасаввурларни ўрганишга бағишланган бўлиб, уларда биринчи марта Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ижтимоий тасаввурлар концепцияси ишлаб чиқилди. Назарий модел асосида турли ёш ва турли жинс гуруҳларига таалуқли бўлган шахслар ижтимоий тасаввурларининг ўзига хослиги, уларнинг яшаш, турмуш тарзи, маълумот даражасига, касбкори ва ҳаётий тажрибасига боғлиқлиги эмперик тарзда аниқлаб берилди. Тадқиқотнинг ва унда тўпланган эмперик маълумотларнинг назарий ҳамда амалий аҳамияти шундан иборатки, унда миллий худудларда шахс камол топиши ва шаклланишига доир муҳим назарий маълумотлар тўпланган. Хусусан, биз ўтказган тадқиқотнинг назарий методологияси учун аҳамиятли фикрлар шундаки, ҳулқ атвор, ижтимоий тасаввурлар айнан илк ўспиринлик ёшидан бошлаб фаол равишда шакллана бошлайди, бунда оила муҳити, оиладиги тарбия тамойиллари ва ўзаро муносабатларнинг ўзига хослиги етакчи рол ўйнайди. В.М.Каримова қўллаган методик услублар ижтимоий таъсирлар натижасида шахсда шаклланадиган ижтимоий тасаввурлар, жумладан, ҳулқ атвор тасаввурлар тизими қай тарзда ўзгаришини тадқиқ этиш, ижтимоий ҳулқ атвор тасаввурларнинг шахс онгини объектив реаллик билан боғловчи психологик механизмлар сифатида ўрганиш лозимлиги тўғрисида хулосалар келиб чиқади. Муаллифнинг хақли эътирофига кўра, ёшлардаги ижтимоий тасаввурларнинг турли тараққиёт даврларида шаклланишини ўрганиш борасида муаммолар ва ечилиши зарур бўлган ишлар кўп. «Ўсмирлар, ўспиринлар ўртасида қонунбузарликлар, улардаги репродуктив ва бошқа тасаввурларнинг нотўғрилиги, ёшларнинг мустақил оила қуришга тайёр эмаслиги..., ҳулқ атвор бузуқликлар... ёшлар тарбияси юзасидан қатор долзарб вазифаларни қўяди» В.М.Каримова тадқиқотлари ижтимоий тасаввурлар – ҳулқ атвор дунёқараш ва шахс маънавиятининг психологик воситаси сифатида ўрганилишини илгари сурган бўлса, бундай тасаввурларга самарали таъсир этиш омилларини ўрганиш янги изланишларнинг предметидир.
Республикамиз илмий-амалий анжуманларидаги маърузалар, илмий тўплам ва методик қўлланмаларнинг илмий таҳлилларидан шу нарса аён бўлдики, миллий урф-одат ва анъаналар нафақат бола характерига, балки оиладаги низоларни бартираф қилишга, ижтимоий хулқни бошқаришда, оилавий никоҳ муносабатларини тўғри йўлга қўйишда, оиладаги ролларни тўғри тақсимлашда ўз таъсирига эга эканлиги ҳақида фикрлар кўплаб муаллифлар томонидан ёритиб ўтилгандир. Жумладан: В.А.Токарева, В.М.Каримова, Ф.Р.Абдурахмонов, Р.Суннатова, Н.А.Соғинов, Б.Умаров, М.Қодирова, М.Қоплоноваларнинг ишларида бу хусусида қимматли хулосалар баён этилган. Ўқувчи ва ўқувчилар муносабатларида миллий хусусиятларнинг шахс тарбиясига таъсир М.Расулова, Р.З.Гайнутдинов, С.Ахмедхўжжаеваларнинг илмий маърузаларида ўз аксини топган.
.
Миллий урф-одатлар ва анъаналарнинг тарбиялувчанлик хусусияти мавжудлигига аҳамият берилмаган ҳолда биз юқорида Шарқ мутафаккирлари, чет эл ва республика психологлар илмий тадқиқотларининг айримларини таҳлил қилдир, холос. Улар бола тарбиясига таъсир этувчи ташқи омиллар оила, мактаб, жамиятчиликнинг ролини батафсил илмий асослаганлар. Анъана ва урф-одатларнинг эса фалсафий томондан жамиятдаги, ижтимоий, иқтисодий, ҳулқ атвор ҳаётдаги аҳамияти илмий жиҳатдан пухта атрофлича асослаб берилган. Шунингдек, бу ишларни таҳлил қилиш жараёнида ҳозирги халқ таълими тизимида долзарб муаммо бўлиб илк ўспирин ўқувчилар ҳулқ атвор тасаввурларнинг муаммоси ва уларга миллий анъаналар, урф-одатларнинг психологик таъсири механизмлари етарли даражада ишланмаганлигига тўла ишонч ҳосил қилдик.Худди шу боисдан ҳам, биз миллий анъаналар ва уларнинг таъсирида илк ўспиринлик давридаги ўқувчиларда ҳулқ атвор тасаввурлар шаклланиши муаммосининг назарий асосларини ўрганиб, кейинги параграфларда уларни батафсил очиб беришни ўзимизга мақсад қилиб қўйдик.
Ҳар бир халқнинг психологик хусусиятлари миллий характерида, қобилиятлари, дидида, унинг ижтимоий тарихий ривожланиш жараёнида шаклланиб келаётган барқарор ҳислатларида мавжуд бўлади. Халқнинг руҳий ҳолати унинг миллий маданиятида, тилида, яъни адабиётида, меъморчилигида, қўшиқ, мусиқа, кийиниш ва урф-одатларда акс этади. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт халқ маданиятининг умумий мазмунини ўзгартирса ҳам, аждодлар яратган маънавиятдаги илғор мазмун ва шаклларини, халқнинг миллий ва руҳий характерини ифодаловчи ва башариятга хизмат қиладиган томонларини сақлаб қолади. Ана шуларга кўра анъаналарни авлодлар бирлиги ва боланишини ифода этувчи восита сифатида талқин қилиш мақсадга мувофиқ. Анъаналар тарихига назар ташласак, маданиятшунос олим У.Қорабоевнинг маълумот беришича, анъаналарнинг илк шакллари ибтидоий жамиятга бориб тақалади. Олим ўша пайтдаги «Оргаист байрамлар»ни мисол қилиб келтиради. Бу анъанадаги «эркакликка ўтиш» маросимини у қуйидагича таърифлайди: «Ўспирин бу маросимга узоқ вақт тайёргарлик кўриб, ўзининг ҳаётга тайёрлиги ва кучини намойиш қилишга интилган. У маросимда қийналган, синалган, хуллас, имтихондан ўтказилган. Сўнг эса у болалик одатларини ташлаб, катталарга қўшилган, бирга овга бориб меҳнат қилган»
Анъаналар, урф-одат ва маросимлар ана шу тариқа пайдо бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб, шаклланиб, ривожланиб, ҳар бир авлод, халқ миллат тараққиётининг ижтимоий тарихий босқичларида ўзининг ўчмас изини қолдириб келмоқда. Анъана грекча «традитион» сўзидан олинган бўлиб, «ўтказаман» деган маънони англатади. Агар унга таъриф берадиган бўлсак, анъана ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишилар онгида ва ҳаётида ўз ўрнини топган, ижтимоий ҳаёт, меҳнат, маданиятнинг ҳамма соҳаларига хос бўлган, ҳодисаларнинг жуда кенг доирасини қамраган, авлоддан-авлодга ўтиб, такрорланиб турадиган, умум ёки маълум гуруҳ томонидан қабул қилинган тартиб-қоидалардир. Урф-одат – маълум шароит таъсирида вужудга келиб, кишилар турмушига сингиб кетган, кундалик ҳаётда учраб ва маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларидир.
Миллий анъаналар ва урф-одат аҳамият жиҳатидан бир-бирига яқин тушунчалардир, лекин тенг кучли тушунчалар дeя олмаймиз. Чунки биринчидан, миллий урф-одат ва анъаналарнинг умумийлиги ҳулқ атвор ҳаёт маҳсулидир. Иккинчидан, авлоддан-авлодга ўтиб боради, учинчидан, кишилар фикри ва туйғуларини мустаҳкамлайди, қолаверса, уларни бирлаштириб турувчи кучли воситага айланиб қолишлигидир. Бироқ уларнинг тенг кучли эмаслиги, биринчидан, урф-одатлар анъаналардан илгари юзага келганлиги, иккинчидан, «анъана» тушунчаси «урф-одат» тушунчасидан кенгроқ маънога эга эканлиги, учинчидан, урф-одатлар анъаналардан ҳаракат доираси бўйича эмас, балки ижтимоий функцияси билан фарқланишидир. Урф-одатлар у ёки бу аниқ ҳолатда, маросимда инсон қандай амаллар бажариши кераклигини аниқ кўрсатиб беради. Анъаналар эса аниқ ҳолатлар учун эмас, балки ҳулқ атвор сифатларни намоён этишга қаратилгандир. Масалан: йигит ва қизнинг вояга етиб уйланиши ёки турмушга чиқиши анъана, унинг ўтказилиши маросим, маросимдаги амалларнинг бажарилиши эса урф-одатдир.
Инсон хулқи ва хатти-ҳаракатини тартибга солиш ва бошқаришда ижтимоий одатлар алоҳида аҳамиятга эгадир. Аҳлоқ, хулқ намуналари кўп марта такрорланиб одамнинг сезги эъзоларида мустаҳкамланиб боради ва аста-секин одатга айланади. Уларни кундалик ҳаётда узлуксиз равишда такрорланиб туриши эҳтиёжга айланиб боради. Миллий урф-одатлар шахс хулқини солишга хизмат қилади ва улар онгни ортиқча зўриқишлардан ҳоли этиб, инсоннинг истак ва мақсадлари муштараклигини юзага келтиради. Ташқи қўзғатувчилар бўлиб ҳисобланмиш миллий урф-одатлар ва анъаналарни бола ўзлаштирмаганига қарамай, унга таъсир эта олади. Инсон одатларни тўлиқ ўзлаштириб олганидан сўнг унинг ички бошқарув функциясига айланади. Анъаналар, урф-одатлар ижтимоий психологик ҳолат сифатида инсоннинг идеалларини, дидини, эҳтиёжлари ва дунёқарашини, ишонч ва эътиқодини, шахс фаоллигини белгилайди.
Ҳар бир ҳаракат ва фаолиятга ундовчи куч бу мотив ҳисобланади. Эҳтиёж, эса ҳаракатга ундовчи англанилган мотив вазифасини бажариши мумкин. Анъаналар таркибидаги одатни адо этиш кезида шахснинг ҳулқ атвор эҳтиёжини миллий урф-одатлар ва анъаналарни бажариш вужудга келтилади. У ёки бу урф-одат ва анъанани бажариш учун шахсда унга нисбатан қизиқиш туйғуси пайдо бўлиши лозим, бу эса ўз навбатида унинг хулқини маълум қоидалар асосида тартибга солиб туради. Эҳтиёж билан узвий боғлиқ бўлган мотивлар уни ҳаракат қилишга ундайди. Шахс томонидан урф-одатлар ва анъаналарнинг нечоғлик ўзлаштирилганлиги, онгга сингдириб юборилганлиги унинг хулқини бошқарувчанлик омиллигидан далолат беради. Инсон у ёки бу тарздаги аниқ ҳаракатни амалга оширишда мотивлар кураши юз беради, лекин ҳақиқий қўзғатувчи куч унинг қизиқиши ва эҳтиёжларида ётади.
Илк ўспиринлик ёшидаги асосий ва етакчи фаолият тури касб-хунар танлашдан иборат. Бундан ташқари, бу ёшда уларда ўзини-ўзи англашдаги силжиш кўзга яққол ташланади. Бу даврда ўз руҳий дунёсини, шахсий фазилатларини, ақл-заковатларини, қобилияти ҳамда имкониятларини англашга интилиш кучаяди, фаоллашади. Хулқ-атворини бошқариш, хис-туйғулари ва ички кечинмаларини тушуниш иштиёқи вужудга кела бошлайди. Ютуқ ва камчиликларини, муносиб ва номуносиб қилиқларини аниқроқ баҳолаш имкониятига эга бўла бошлайдилар. Ўзини-ўзи англаш кегизида ўзини-ўзи тарбиялаш истаги туғилади. Ўз-ўзини тарбиялашда илк ўспиринлик ўзида мавжуд бўлган нуқсонларини йўқотишга ҳаракат қилади ва ўзида ижобий сифатларни шакллантиришга интилади. Бундай фаолиятда ўспириннинг энг муҳим индивидуал-психологик хусусиятлари ҳамда ҳулқ атвор ҳислатлари шаклланади.
Бизнингча, анъанадаги такрорланувчи, авлоддан-авлодга ўтадиган хатти-ҳаракатлар тизими мънавий тасаввурларнинг шаклланишидаги такрорланиш жараёнида ҳамда шахснинг асосий фаолият эҳтиёжини қондиришда намоён бўлади.
Шахс ҳулқ атвор тасаввурларнинг шаклланиши унинг бутун ҳаёти давомида ўзгариб, ривожланиб бораверади. Лекин ҳулқ атвор қиёфасининг асосий қирралари уларни оила аъзоларининг фаол иштироклари билан, атрофдаги омилларниг таъсири ва омилларга шахснинг муносабати натижасида хулқ-атворнинг янги ҳислатлари пайдо бўла борди.
Ҳулқ атвор тасаввурлар ниҳоятда мустаҳкам ва доимий хусусиятлар ҳисобланиб, унинг ҳар бир одамдаги ҳислатлари яққол тарихий шароитда ижтимоий муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келгандир. Ана шу жиҳатдан олганда, ҳар бир тарихий даврда яшаган одамларнинг худди шу даврдаги ижтимоий тузум манфаатлари билан боғлиқ бўлган ҳулқ атвор ҳислатлари мавжуддир.Одатда ҳар бир шахснинг ҳулқ атвор хусусияти ва уларга боғлиқ тасаввурлари жуда хилм-хил бўлиб, булар унинг иродавий ва аҳлоқий сифатларига узвий боғлиқдир. Бу ҳислатларга ирода кучи, мустақиллик, қатъийлик, чидамлилик, матонат, ўзини тута билиш кабилар киради. Хулқ-атворнинг аҳлоқий-ҳулқ атвор сифатлари–интизомлилик, масъулиятлилик, мурувватлилик, самимийлик, ҳаққонийлик, инсонпавварлик, камтарлик, кенгфеъллилик, тортинчоқлик, келишувчанлик, меҳнатсеварлик кабилардан иборатдир. Инсонда маълум бир ҳулқ атвор ҳислатнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши маълум бир қадриятга мосланиши (йўналиши), уларга тахминий баҳо беришида ўз аксини топади. Субъект маълум бир ҳислатни онгида лойиҳалаштириб олганидагина қадриятга йўналтириш ҳақида гап кетиши мумкин. Қадриятга нисбатан йўналтиришнинг шаклланиши эҳтиёж ҳамда фаолиятга мослашиш орқали фаоллашади. Маънавият тўғрисидаги мулоҳаза юритиладиган одамларнинг хатти-ҳаракатларига эътибор берилади. Худди шу боисдан маънавиятнинг моҳияти хатти-ҳаракатларда тўла акс этади.
Илк ўспириннинг психик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч жамоат ташкилотлари, мактаб жамоаси, оила, маҳалла ва таълим жараёнининг талаблари даражаси билан у эришган психик камолат ўртасидаги зиддиятдан иборат бўлиб, ушбу қарама-қаршиликлар уни ҳулқ атвор тасаввурларининг тезкор ўсиши орқали бартираф қилинади.
Тасаввурлар шаклланишининг энг жадал даражаси илк ўспиринлик ёш даврига тўғри келади. Унда борлиқ ҳақида билимлар тизими шаклланган бўлиб, муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлган ҳодиса ва объектлар ҳақида аниқ тасаввурлар мавжуд бўлади. Бу тизимда шахс учун ўта муҳим элементлар бўлиб, шахснинг бошқа тасаввурлари ана шу муҳим элементлар атрофида уйғунлашиб боради. Бу даража тасаввурларнинг объективлиги билан характерланиб, улар шаклланиши жиҳатидан ижтимоий табиатга эга бўлади. Худди шу маънода ҳулқ атвор тасаввурлар юқори даражада шаклланган ижтимоий тасаввурлардир.
«Ҳулқ атвор тасаввур» шахснинг умумий тасаввурлари таркибида бўлади. Тасаввур – шахснинг атроф борлиқ тўғрисидаги билимлари, унинг шахсий тажрибаси билан боғлиқ ҳодисалар тизими. У ёки бу объект ёхуд ҳодиса билимнинг йўқлиги тасаввурнинг ҳам йўқлигидан дарак беради. Ҳулқ атвор тасаввурлар «маънавият» тушунчаси билан уйғунлашиб, жамиятнинг, миллатнинг ҳамда айнан шахснинг ички руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи тушунчдир.
Ҳулқ атвор тасаввурлар – шахснинг шундай тасаввурлари тизимики, улар воситасида шахс «маънавият» тушунчаси атрофдаги барча ҳодиса ва объектларни тушунади ва уларга нисбатан маълум муносабатни шакллантирган бўлади. Улар ижтимоий бўлгани учун ҳам «маънавият»нинг деярли барча соҳаларини: Ватан тақдири билан ўзини боғлаш, ўз Ватани тарихи билан фахрлана олиш, фан, дин, диний ва миллий қадриятлар, анъаналар, инсоният яратган ҳулқ атвор дурдоналар ҳақидаги тасаввурларни ўз ичига олади.
Шахснинг энг муҳим афзалликларидан бири – унинг ташқи муҳитни билиши, турли вазиятларда унга мосланиш ҳамда адекват мақбул хулқ-атвор нормаларини ўзида тарбиялай олишидир. Чунки инсон жамиятнинг ижтимоий ва маданий ютуқларини билиши ва қадрлаши, уларни руҳан ва ақлан хис қила олиши керак. Бу нарса унга ўз замонасини тўғри идрок қилиш ва тушуниш имкониятини бериб, шахс тасаввурлари дунёсини эгилувчан ва сермазмун қилади. Шундан мантиқан келиб чиқиб, биз ҳулқ атвор тасаввурлар яққол шахсни аниқ вазиятларда, жамиятдаги қадриятларга нисбатан тутадиган хулқ-атвори, хатти-ҳаракати учун гўёки йўналтирувчи ва мослаштирувчи мезон ролини ўйнаши билан аҳамиятлидир.
Ҳулқ атвор тасаввурлар ижтимоий тасаввурларнинг бир тармоғи бўлиб, у қотиб қолган маълум когнитив нарсалар эмас, балки улар доимий ривожланишда, ҳаракатда ва тараққиётда бўлади. Унинг дастлабки босқичи идрок қилиш босқичи бўлиб, унда бевосита онгда акс этадиган маълумотлар қабул қилиниши, улар англанганлик ва шахс учун зарурат нуқтаи назаридан сараланиши рўй беради. Ундан сўнг иккинчи босқич – ассотсиатив боғланишлар босқичи рўй беради, яъни бунда онгдаги янги хабарлар эскилар билан солиштирилиб, ассоциатив ва ҳулқ атвор боғланишлар ўргатилади. Юқоридаги иккинчи босқичнинг умумий хусусияти умумлаштириш– генерализациядир. Кейинги босқичлар кўпроқ тафаккур ва тушунчалар соҳасига таалуқли бўлиб, унда ҳар бир маълумот ёки хабар дифференциал ҳолда индивид учун аҳамиятлилик нуқтаи назаридан ажратилади ва шу асосда маълум установкалар шаклида шахс хулқ-атвори йўналишини белгилайди.
Ижтимоий тасаввурларнинг қайта такомиллашини ҳақида шуни айтиш лозимки, бу жараёнда бизнинг фикримизча, қайтарилиш усули муҳим роль ўйнайди. Лекин қайта-қайта идрок қилинаётган нарса ўша тингловчи учун ҳам хиссий, ҳам интеллектуал аҳамиятга эга бўлиш керак. Маълум шахсий маъно ва мазмун касб этган қайтаришлар тасаввурларнинг эътиқотлар даражасида мустаҳкамланишига олиб келиши мумкин. Бу ўринда шуни ҳисобга олиш лозимки, агар шахснинг идрокига етиб келаётган маълумот унинг илгари субъектив тасаввурларига мос келса, у тўғри объектив реал деб тан олинади-да, тасаввурлар тизимидан ўрин олади, агарда установка аксинча бўлса ва берилаётган маълумотлар шахс қарашларига мос келмаса, уларни «ёлғон» сифатида қабул қилмаслиги мумкин.
Айниқса, ёшларда тасаввурларнинг қайта қурилиши ва қарашларнинг ўзгариши анча осон кечади. Бизнинг ўзбек психологиямизда ҳам миллий қадриятларга бўйсуниш билан бир қаторда, авторитетли шахслар ва гуруҳлар фикрига эргашиш, уларни танқидсиз қабул қилишга мойиллик йўқ эмас.
Шундай қилиб, ҳулқ атвор тасаввурларнинг ўзгариши аввало ташқи омиллар таъсирига боғлиқ бўлиб, бу ўзгариш жараёнида бир қанча босқичларни ажратишимиз мумкин.
1-босқич. Маълумотлар оқимининг идрок қилишини ва улардан шахсга маълум маънода аҳамиятлиларини ажратиб олиниши.
2-босқич. Ажратиб олинган маълумотларнинг эскилари билан солиштирилиши ва улар орасида ўзаро боғлиқликларининг қондирилиши.
3-босқич. Коннитив тизимда янгидан маълумотларнинг табақаланиши ва классификациясини ажратилиши ва унга аҳамиятсиз маълумотларнинг қарама-қарши қўйилиши.
4-босқич. Тасаввурлар «ядроси»нинг ташкил топиши ва унинг хулқ-атвор шаклларида мустаҳкамланиши.
Кишиларда ҳулқ атвор қарашлар ва тасаввурлар муайян ижтимоий маданий шарт-шароитларда, ижтимоий таъсирлар мажмуининг хулосаси сифатида шаклланади. Бу жараёнда аввало шахсдаги аҳлоқ нормалари ва қадриятлар тўғрисидаги тушунчалар мазмуни ва уларга шахсий муносабати муҳим рол ўйнайди. Методологик нуқтаи назардан муҳим бўлган ушбу ҳолатни аниқлаш мақсадида тадқиқотда кузатиш ва суҳбат, анкета методларидан фойдаланиш мумкин. Бу ўриндаги асосий методологик талаб шуки, тадқиқотда муайян гуруҳ ва давр психологиясига мос, субъектнинг ҳаёт тарзида ўз ўрни ва салоҳиятини олган миллий анъаналар ёки удумлар. Фаолият шакллари танлаб олиниши зарур. Масалан, ўзбек халқи руҳиятига мос ва таниш бўлган миллий анъаналардан бўлмиш ҳашар каби жараёнларга шахснинг муносабатини аниқлаш, бу борадаги билимлари кўламини билиш, миллий анъаналар ва урф-одатлар орасида энг кенг тарқалган ва ҳаётий заруратга айланганларини тарбия воситасида қўллаш самарали омиллардандир.

Download 458 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish