Рақамли активларни бошқариш фанидан маъруза матни Кириш



Download 21,67 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi21,67 Kb.
#574796
Bog'liq
Маъруза матни (2)


Рақамли активларни бошқариш фанидан маъруза матни
Кириш
Рақамлаштиришнинг тезкор жараёни виртуализацияга ҳисса қўшди ҳамда ҳаёт суръатини тезлаштирди ва ижтимоий ҳақиқатда кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди. Молиявий тизим одатдаги иқтисодий тузилманинг ўзгаришига биринчи бўлиб муносабат билдирди: тўлов соҳасида сифат жиҳатидан янги ҳисоб бирлиги – рақамли молиявий актив (РМА) вужудга келди. Рақамли тизимнинг ҳудудий мустақиллиги, шаффофлиги ва узлуксизлигини, ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва узатишнинг ишончлилигини таъминлаш, молиявий жараёнларни автоматлаштириш даражасини ошириш, харажатларни камайтириш ва ҳисоб-китоб ва тўлов операциялари тезлигини ошириш, битимлар жараёнида воситачиларни йўқ қилишда, иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш қобилияти рақамли активларни оммалаштиришга ёрдам берди.
Дунёдаги кескин иқтисодий вазият, тўлов тизимларининг сиёсий қарашларга ва уларнинг яъни маъмурларининг иродасига боғлиқлиги, санкциялар юки, пандемия пайтида электрон молиявий хизматлардан мажбурий фойдаланиш, кибер ҳужумлар таҳдиди остида молиявий-иқтисодий тизимнинг доимий мавжудлиги, жиноятчиликдан тушган даромадларни легаллаштиришнинг янги схемаларининг пайдо бўлиши фонида рақамли активларни тартибга солиш ва уларни қонунийлаштириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, шунингдек янги инфратузилмани яратиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланмоқда. Тўртинчи саноат инқилобининг ядроси булган 3-D босма принтеридан тортиб, то интернетни кириб келишигача булган ҳаётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш жараёни амалга оширилмоқда. Воқеликни идоралараро ўзаро самарадорлигини ошириш ва инсон омили таъсирини камайтиришга қодир глобал рақамли тизим ягона рақамли иқтисодий маконни яратиш учун шаройит яратди.
1-Мавзу. Рақамли активлар тушунчаси, турлари, қонуний
асослари ҳамда ўзига ҳослиги

Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида виртуал ахборот-коммуникация муҳити ижтимоий воқеликнинг ажралмас қисмига айланди, натижада жамият янги парадигмага дуч келди: ахборотлаштириш (компютерлаштириш) жараёнидан рақамлаштириш жараёнига ўтилди. Молия сектори одатдаги иқтисодий тузилманинг ўзгаришига биринчи бўлиб муносабат билдирди: тўлов соҳасида сифат жиҳатидан янги ҳисоб бирлиги туғилди, инновацион механизмлар ва тузилмалар пайдо бўлди. Aхборот технологиялари ва молия кесимида вужудга келган жамоавий иқтисодий ишонч “Криптовалюта”, “Биткоин”, “Рақамли валюта”, “Рақамли пуллар” каби тушунчаларни бирлаштирган “Рақамли актив (РA)” га айланган ҳолда турли мамлакатлардаги иқтисодчилар томонидан ўрганиб келинмоқда.


Ҳуқуқий мақом ва уларнинг муомаласини тартибга солиш учун меъёрий-ҳуқуқий база тўлиқ шаклланмаганига қарамай, янги авлод рақамли молиявий воситалар билан ҳисоб-китоблар бутун дунёда оммалашиб бормоқда. Шу билан бирга, уларнинг айланмаси ҳуқуқий майдон ва расмий бухгалтерия ҳисобидан ташқарида ва шунга мос равишда солиқ солинмасдан амалга оширилади, бу биринчи навбатда давлат бюджети ва миллий хавфсизликка салбий таъсир қилади.
Ўзбекистонда ҳам ноаниқлик уларнинг табиатини тушунишда янги ҳодисани илмий ўрганиш учун ва уни ривожлантиришда сезиларли даражада тўсқинлик қилади, шунингдек ягона рақамли маконни ташкил этишга тўсқинлик қилади ва ҳисоб-китоб, пул, бюджет, солиқ, божхона ва валютани тартибга солишда ҳам тўсқинлик қилиб келмоқда.

Анъанавий технологияларга нисбатан инновационликнинг инкор этилмайдиган афзалликлари туфайли тобора кўпроқ мамлакатлар рақамли молиявий активларни қонунийлаштириш ва тўлов тизимларига қўшиш имкониятларини ўрганмоқдалар ва уларнинг расмий ҳисобини ташкил этишга уринмоқдалар (Германия 1, Япония 2, Россия3, Англия 4, Хитой 5, Жанубий Корея 6, Камбоджа 7, Швеция 8, Багама ороллари 9, Венесуела 10, Сальвадор 11, Украина 12 ва бошқалар.).



_______________________
1 CIO Special Central bank digital currencies – Money reinvented [Electronic resource] // Deutsche Bank. URL: https://www.db.com/newsroom_news/CIO_Special_Central_bank_digital_currencies_-_Money_reinvented__WM.pdf (access date 07.11.2020).
2 Commencement of Central Bank Digital Currency Experiments [Electronic resource] // Bank of Japan. URL: https://www.boj.or.jp/en/announcements/release_2021/rel210405b.pdf (access date 20.04.2021).
3 Доклад Банка России для общественных консультаций «Цифровой рубль» [Электронный ресурс] // Информационный портал Банка России. URL: https://cbr.ru/analytics/d_ok/dig_ruble/ (дата обращения 01.12.2020).
4 Грейн В. Управляющий Банка Англии: «биткоин не имеет ценности, в отличие от стейблкоинов» [Электронный ресурс] // Информационный портал bits.media. URL: https://bits.media/upravlyayushchiy-bankaanglii-bitkoin-ne-imeet-tsennosti-v-otlichie-ot-steyblkoinov/ (дата обращения 18.10.2020).
5 Progress of Research & Development of E-CNY in China. 2021 [Electronic resource] // Working Group on E-CNY Research and Development of the People's Bank of China. URL: http://www.pbc.gov.cn/en/3688110/3688172/4157443/4293696/2021071614584691871.pdf (access date 17.07.2021); PBoC confirms digital currency pilot [Electronic resource]. URL: https://www.centralbanking.com/fintech/cbdc/7529621/pboc-confirms-digital-currency-pilot (access date 02.03.2019).
6 Bank of Korea launches CBDC pilot [Electronic resource]. URL: https://www.centralbanking.com/fintech/cbdc/7522056/bank-of-korea-launches-cbdc-pilot (access date 30.10.2020).
7 Бондарчук Н. ЦБ Камбоджи официально запустил государственную цифровую валюту [Электронный ресурс] // Информационный портал bits.media. URL: https://bits.media/tsb-kambodzhi-ofitsialno-zapustilgosudarstvennuyu-tsifrovuyu-valyutu/ (дата обращения 02.11.2020).
8 E-krona reports [Electronic resource]. URL: https://www.riksbank.se/en-gb/payments--cash/e-krona/e-kronareports/ (access date 24.10.2020).
9 Багамские острова запустили цифровую валюту с международным потенциалом [Электронный ресурс] // Информационный портал bloomchain. URL: https://bloomchain.ru/newsfeed/bagamskie-ostrova-zapustilitsifrovuju-valjutu-s-mejdunarodnym-potentsialom (дата обращения 06.11.2020).
10 El Petro – Sembrando la soberanía tecnológica [Electronic resource]. URL: https://www.petro.gob.ve (access date 24.06.2020).
11 El Salvador to make bitcoin legal tender [Electronic resource]. URL: https://www.centralbanking.com/fintech/cryptoassets/7841711/el-salvador-to-make-bitcoin-legal-tender (access date 09.06.2021).
12 Закон Украины «О виртуальных активах» (проект) [Электронный ресурс] // Информационный портал Верховной Рады Украины. URL: http://w1.c1.rada.gov.ua/pls/zweb2/webproc4_2?id=&pf3516=3637&skl=10 (дата обращения 09.08.2021).
Ҳозирги вақтда рақамли активларнинг моҳиятини криптотизим асосидаги технологияга уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва характерли хусусиятларини кўрсатмасдан, айланма маблағлари ҳамда солиқ базасини камайтириб кўрсатадиган усуллар ҳам мавжуд.
Рақамли активлар олдиндан тўланадиган молиявий маҳсулот функциясига эга. Кўриб чиқилган ёндашув рақамли активларга олдиндан тўланадиган белги беради, бу умуман олганда уларни олиш рақамли тизим операторига қонуний пул билан тақдим этилган аванс доирасида амалга оширилишидан келиб чиқади.
Шу билан бирга, тизим операторида қонуний маблағлар бўлган вақт РA фойдаланувчиларнинг рақамли ҳамёнларида бўлган вақтга тўғри келади ва муомаладаги рақамли активлар ҳажмининг кўпайиши (камайиши) мажбурий равишда уларнинг гарови сифатида хизмат қилувчи қонуний пуллар ҳажмининг мутаносиб равишда камайиши (кўпайиши) га олиб келади. Валюта бирлигининг қиймати бир вақтнинг ўзида бир нечта шаклларда мавжуд бўлолмайди: рақамли активларда пул қиймати мавжуд эмас, чунки улар олдиндан тўланадиган асосда берилади (депозит киритилган пул шаклида). Улар рақамли тизим операторининг пул мажбурияти сифатида қаралади ва эгаларига илгари тақдим этилган авансни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Шундай қилиб, бу ёндашув, анъанавий пулдан фарқли ўлароқ, пул қиймати қонун билан белгиланади, Рақамли активдаги пул қиймати уларнинг гарови томонидан тақдим этилади. Рақамли активларни қонуний пулга алмаштириш уларнинг пул қийматини рақамли тизимдан ташқарида олишнинг ягона шартидир.
Download 21,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish