Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими мазмуни



Download 0,74 Mb.
bet18/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими мазмуни.

1.Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимининг мазмуни ҳамда унинг мундарижаси.


2. “Таълим тўғрисидаги” янги қонун ва ДТС талаблари асосида ўқув режаси, ўқув дастури, ўқув дарсликлари ва қўлланмаларнинг тузилиш принциплари.
3. Ўқув дарсликлари ва ўқув қўлланмаларига бўлган педагогик талаблар.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топаётган кишилар бўлиб тарбияланишида мактабларда таълим мазмуни ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бунинг учун таълим-тарбия жараёнида хар бир болани ҳозирги замон илғор фан ва технологиялар асосида маълумотли қилинади, уларга илмий ва системали билим , малака ва кўникмалар берилади. Натижада , ёш авлоднинг илмий дунёқараши кенгаяди, машқ қилиш, такрорлаш, лабораторияда амалий суръатда ишлаш ва олган назарий билимларини амалда синаб кўриш билан ўқувчиларнинг касбий дунёқараши кенгаяди. Таълимнинг мазмуни тарбия мақсадлари ва вазифалари билан белгиланиши сабабли, синфий-тарихий характерга эга. Таълимнинг мазмуни жамият тарақиёти ўзгара бориши билан биргаликда фан ва техниканинг тараққиёт даражасини ҳамда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг объектив эҳтиёжларини ўзида акс эттиргани ҳолда тараққий этади ва ўзгариб боради.


Мактабда ўқувчига берилиши лозим бўлган маълумот, тарбия ва ўқитишнинг , билим, малака ва кўникманинг мундарижаси ёки мазмуни ўқув режасида, ўқув дастурида ва ўқув дарсликларида ифодаланади.


Ўқув режаси ва унинг тузилиши.

Ўқув режаси бажарилиши мажбурий бўлган давлат хужжати бўлиб, у ўқитиш ва маълумот беришнинг мундарижасини белгилашда ҳамда мактабдаги таълим – тарбия жараёнини тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.


Ўқув режасига киритилган фанлар биринчи навбатда комил инсон тарбиясининг мақсад ва вазифаларини амалга оширилганлиги билан белгиланади.
Ўқув режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
-Ўқув режасида ҳар қайси мактабнинг характерига қараб ўтилиши лозим бўлган фанлар кўрсатилган;
- Ўқув режасида боланинг ёши ва маълумот даражасига қараб синфларда ўтиладиган фанларнинг миқдори ва бирин - кетин ўтиш тартиби белгиланган бўлади;
-Ўқув режасида ҳар қайси синф ўқувчиларининг ҳафталик, чораклик ва йиллик ўқув нагрузкалари кўрсатилади;
-Ўқув режасида ҳар қайси фан учун махсус соатлар белгиланган бўлади;
-Ўқув режасида фан тўгараклари, факультатив машғулотлар назарда тутилади;
-Ўқув режасида таълим-тарбия ишларини тартибга солиш мақсадида ўқув йилнинг тузилиши (структураси) белгиланган бўлади ва у қуйидагича;
А) ўқув машғулотлари 2-сентябрдан бошланиб I-IV синфларда 25 майда, V-IX синфларда 19 июнда, X-XI синфларда 25 июнда тугайди.
Б) ўқувчиларга бериладиган дам олиш таътиллари (каникуллар) қуйидаги тартибда бўлади:
- кузги таътил - 5 кун; 5 ноябрдан бошланиб 10 ноябргача;
- қишки таътил - 12 кун; 30 декабрдан 11 январгача;
- баҳорги таътил - 8 кун; 24 мартдан 1 апрелгача;
- ёзги таътил - ўқув йилининг охиридан 2 сентябргача ;
Ўқув йили умуман: I-IV синфларда 35 ҳафта; V-IX синфларда 38 ҳафта; X-XI синфларда эса, 39 ҳафта давом этади ва имтиҳонларга ажратилган вақт ҳам шу ҳисобга киради.
Ўқув дастурлари (программалари) ва унинг
тузилиш принциплари.

Ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Унда ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билимлар, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб борилади. Шунинг учун ҳам , ўқув дастури ҳар қайси фандан ўқувчига берилиши лозим бўлган илмий маълумот беришни ўз ичига олган давлат хужжатларидир. Ўқув дастурида кўрсатилган ўқув материалларини ўқитувчи таълим жараёнида талабаларга тушунтириши натижасида ўқувчиларнинг билим даражасини кенгайтиради, амалий малакасини оширади ва илмий дунёқарашини шакллантиради.


Ўқув дастури қуйидаги принциплар асосида тузилади:



  1. Ўқув дастури ҳозирги замон фан - техника тараққиётини ҳисобга олиб, давлат стандартлари талаблари (ДТС) асосида тузилиши лозим;

  2. Ўқув дастурини тузишда илмий принципга қатъий риоя қилиш ;

  3. Ўқув дастурини тузишда ғоявийлик принципига амал қилиш;

  4. Ўқув дастурини яратишда тарихийлик принципи; (тарихий воқеалар ва фактларни ҳаққоний баён этиш)

  5. Ўқув дастурини тузишда системалилик, изчиллик, мунтазамлилик принципига эътибор бериш ;

  6. Ўқув дастурини яратишда назария билан амалиётнинг бирлигини таъминлаш принципи ;

  7. Ўқув дастурини тузишда ўқув фанларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш принципи ;

  8. Ўқув дастурини яратишда ундаги ўқув материалларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда ишлаб чиқилади.

Одатда ўқув дастурининг тузилиши-(структураси) асосан уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда- мазкур дастурга амал қилиш юзасидан йўл-йўриқлар, уқтириш хати берилади;
Иккинчи бўлимда - ўқув материалларининг мазмуни,
Учинчи бўлимда - ўқувчилар учун адабиётлар рўйхати берилади.
Ўқув режалари, ўқув дастурлари Халқ Таълими Вазирлигига қарашли педагогика илмий тадқиқот институтлари ва таянч педагогика университетлари томонидан ишлаб чиқилади ва Халқ Таълими Вазирлигининг коллегиясида тасдиқланади ва тавсия этилади.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish