Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўқув дарсликлари, ўқув қўлланмалари



Download 0,74 Mb.
bet19/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўқув дарсликлари, ўқув қўлланмалари.

Дарслик деб - ўқув режаси, ўқув дастури ҳамда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос тарзда тузилган, ҳар бир фандан ўқувчига изчил ва системали, илмий маълумот беришга мўлжалланган ўқув материалини ўз ичига олган ҳамда ўқувчини мустақил иш қобилиятини оширишга қаратилган китобга айтилади.


Метод ва методологик жиҳатдан тўғри тузилган дарслик таълим-тарбия ишини жонлантиради, уни системага солишда ёрдам беради, сифатли қилиб яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалари ўқувчиларнинг мустақиллигини оширади, уларни индуктив ва дедуктив муҳокама қилишга даъват этади, билим, малака ва кўникма доирасини кенгайтиради, куч ва қобилиятини оширишга ёрдам беради. Дарслик - ҳар бир ўқув фанининг мазмунини ўқув дастурида кўрсатилган ҳажмда , дидактик талабларга мувофиқ ҳолда батафсил баён қилиб берадиган китобдир.
Дарсликлар билан бир қаторда, айрим фанлар юзасидан ўқув қўлланмалари ҳам яратилади. Масалан, ўқув қўлланмалари баъзи бир фанлар бўйича ўқув дастурлари талаблари асосида ихчам, талабаларга шу фандан янада системали, изчил билимлар беришни назарда тутади. Бундай ўқув қўлланмадан фойдаланиш ёшларнинг ақлий қобилиятини оширишга, уларга илмий дунёқараш ва ижобий маънавий сифатларини шакллантиришда, мантиқий фикр қилиш ва нутқ маданиятини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасида умумтаълим ва касб- ҳунар таълими мактаблари учун яратилган ўқув дастурлари, ўқув дарсликлари ва ўқув қўлланмаларининг мазмуни, сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Республика мустақилликка эришгандан сўнг “Таълим тўғрисида ” ги Янги Қонун яратилди. Мазкур қонун талаблари асосида жавоб берадиган дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратилмоқда. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Эски қолипда, мустабид даврида ёзилган дарсликлардан фойдаланиб, эски мафкурадан халос бўлмасдан туриб, болаларимизни янгича фикрлашга ўргата олмаймиз”.


Дарслик ва ўқув қўлланмаларга бўлган педагогик талаблар.

1. Ҳар қайси ўқув предмети учун яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмасида илмий билимлар, системаси ва унинг ҳажми, ўқув дастури талабларига ҳамда ушбу синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига мос келадиган бўлиши лозим.


2. Дарслик ва ўқув қўлланмасида баён қилинган илмий билимларнинг назарий асослари ва ғоявий йўналиши системали ва изчил бўлиши, унда келтирилган факт ва далилларнинг ишончли бўлиши, улар тўғри тахлил, аниқ таъриф этилиши, тегишли хулосалар чиқарилиши ҳамда шу орқали ўқувчиларда илмий дунё қараш ва маънавий фазилатларнинг таркиб топишига қаратилмоғи лозим.
3. Назарий билимлар тажриба билан ҳамда фуқаролик, ҳуқуқий демократик жамият қуриш амалиёти билан боғланишини таъминлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда маданият соҳасидаги ютуқларни характерлайдиган фактлар келтирилиши, улар чуқур таҳлил қилиб берилиши лозим.
4. Дарслик ва қўлланмалар фанда исбот қилинмаган, маълум таъриф ва қоидаларга эга бўлмаган, муаммоли масалалардан ҳоли бўлиши керак.
5. Дарслик ва ўқув қўлланмаларида баён қилинаётган материалнинг характерига боғлиқ ҳолда тегишли қоида ва таърифлар берилиши, далиллар келтирилиши, ҳамда баъзи материаллар расм, сурат схема, таблица ва диаграммалар ҳамда бошқа иллюстратив материаллар билан бойитилиши талаб этилади
6. Баён қилинаётган ўқув материаллари ўқувчиларга тушунарли, пухта ва ихчам жумлалардан иборат бўлиши лозим.
7. Дарсликнинг ташқи кўриниши, безаги, унинг ҳарфлари аниқ , қоғози сифатли ва муқоваси ўқувчиларнинг эстетик дидларига мос бўлиши керак.
8.Дарслик ўша синф ўқувчилари учун жорий қилинган гигиена қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
9. Ҳар бир фандан яратиладиган дарслик стабиль (узоқ муддатга) мўлжалланган бўлиши керак.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Ўқитишнинг дастлабки бошланғич босқичида ҳам таълим мазмунидаги мунтазамлилик талабига риоя қилиш нима учун зарур ва бу талабнинг моҳияти нимадан иборат?


2. Мактабларда ўқитиладиган ўқув фанлари ўртасидаги алоқа нима учун керак ва бу алоқа нимадан иборат?
3. Дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув дастурларини яратишда ДТС талабларига қатъий риоя этиш нима учун зарур?
4. Дарслик ва бадиий адабиёт ўртасида қандай фарқ бор?
5. Дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда қандай меъёрий хужжатларга асосланилади?
6. Ҳозир республикамиз халк таълими тизимида нашр этилаётан дарсликлар, ўқув қўлланмалари замон талабига жавоб берадими? Ўз шахсий фикр ва мулоҳазаларингизни ёзма равишда ёритинг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish