Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 0,74 Mb.
bet1/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi


Р.А. АШУРОВ


ПЕДАГОГИКА НАЗАРИЯСИ

ФАН “




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


МУҚИМИЙ НОМЛИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ПЕДАГОГИКА НАЗАРИЯСИ


Ўқув қўлланма

Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


“ ФАН “ нашриёти
2007

Ушбу қўлланмада педагогика фанининг мақсади ва вазифалари, тадқиқот усуллари, таълим назарияси, дидактика ва унинг қонуниятлари, принциплари, ўқитишни ташкил қилиш усуллари, ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш масалаларини қамраб олинган.


Шунингдек, қўлланмада тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни, ўқувчилар жамоаси, ёшларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш, илмий дунёқарашини шакллантириш, уларни ғоявий – сиёсий руҳда тарбиялаш, оила, мактаб ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги каби масалалар баён этилган.
Қўлланмада мактабни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, мактаб маъмуриятининг ҳуқуқ ва бурчлари, мактаб педагогик кенгаши ва услубшунослик кенгашининг иш мазмуни ўз ифодасини топган.
“ Педагогика назарияси “ ўқув қўлланмаси талабаларда педагогик фикрлаш қобилиятини таркиб топтиришда, таълимнинг педагогик қонуниятлари ҳамда тамойилларига мос ҳолда тегишли қарорлар қабул қилишда, ҳозирги замон технологияларини билиш ҳамда уларни амалиётда қўллай олишда ёрдам беради.

Масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор О.Б.Бозоров


Тақризчилар: педагогика фанлари доктори, профессор М.Ҳ.Ҳайдаров
фалсафа фанлари доктори М.Қаҳҳоров
I қисм
Педагогиканинг умумий асослари


Педагогика фаниниг мақсади, вазифаси ва унинг илмий тадқиқот усуллари.



  1. Педагогика фанининг мақсади, вазифаси ва унинг жамият тараққиётидаги роли

  2. Тарбиянинг ижтимоий ходиса эканлиги, асосий педагогик тушунчалар: (тарбия, маълумот, ўқитиш)

  3. Педагогика фанлари тизими ва педагогика фанлари илмий тадқиқот усуллари.

Кишлик жамиятининг тараққиёт босқичи шуни кўрсатадики, ҳар қайси ижтимоий, иқтисодий тузумда кишилар бир бирлари билан алоқа ва муносабатда бўлганлар. Бу алоқа ва муносабатлар маълум бир мақсадга, мундарижага асосланган бўлиб, натижада кекса авлод ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш ва сингдириш юзага келган. Шундай қилиб, ўрганиш ва ўргатиш кўникмалари ҳосил бўлиб, инсон тафаккури, ақл заковати ўсиб камол топа борди. Натижада кекса авлод меҳнат жараёнида орттирган иш тажрибаси асосида ёш авлодни ҳам меҳнат қилишга ўргатди ва уни меҳнат жараёнида тарбиялади. Шундай қилиб, тарбия кишилик жамияти амалий эҳтиёжининг объектив заруратидан келиб чиқди ва у жамият билан биргаликда тараққий этди. Тарбия моҳирлик ва ишнинг кўзини билишни талаб эта бошлади. Тарбияни амалга ошириш жараёнини англаш ва бу соҳадаги тажрибаларни ўрганишга эҳтиёж туғилиши натижасида педагогика фани юзага келди.


Ибтидоий жамиятда синфлар йўқ эди, бир-бирига қарама қарши синфлар бўлмагани учун тарбия ҳам синфий эмас эди. Бу даврда болаларга бир хил тарбия берилар ва бу тарбия меҳнат жараёнида ҳамда болаларга ўйнатилган ўйинлар воситасида амалга ошириб борилар эди. Ўша даврда меҳнат жинсга қараб тақсимланганлиги сабабли, ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда қисман фарқ бўлган. Тарбия синфлар пайдо бўлиши билан синфий характерга эга бўлди. Оила, хусусий мулк ва давлат вужудга келгач, ибтидоий жамоа тузуми емирилди. Ҳукмрон ва қарши синфлар вужудга келди. Жамиятнинг синфларга бўлиниши билан таълим-тарбиянинг мазмуни ва характери ҳам ўзгарди. Синфий жамиятда ёш авлодни тарбиялаш синфий характерга эга бўлганлиги сабабли, тарбиянинг мақсади ва мазмуни ҳамда ташкилий шакллари, шу жамиятдаги ҳукмрон синфнинг мақсадларига мувофиқ белгиланди. У ҳокимиятни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш, унга ғамхўрлик қилиш умумхалқ ишига айланди. Ўзбекистон демократик жамиятида халқнинг маориф соҳасидаги талаби ва давлатнинг маориф соҳасидаги сиёсати ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам бир мақсадни назарда тутади ва шу мақсадни амалга ошириш жараёнида такомиллашади. Педагогика фани мустақил Ўзбекистонда ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, маълумотли қилиш, ўқитишнинг прогессив педагогика меросидан танқидий ва ижобий фойдаланади. Шундай қилиб, педагогика “педагогос”-грекча “бола” ва “етаклаш” маъносини англатади. Яъни, қадимги Юнонистонда қулдорнинг фарзандини мактабга олиб бориш ва олиб келиш, ҳамда унга кўз – қулоқ бўлиб туриш вазифаси юклатилган кишиларни шундай деб аталган. Кейинчалик эса, умуман бола тарбияси билан шуғулланувчи кишиларни педагог, педаном, педпатрит, профессор, магистр ва бакалавр деб айтиш расм бўлиб қолди. Маълумки, ҳар қайси жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, соҳада тузилишига қараб, мазкур жамият ҳукмдор синфи учун хизмат қиладиган педагогика фани мавжуд.
Бизнинг мустақил демократик республикамизда амалга ошириладиган педагогика фани ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашнинг умумий қонуниятлари, ўқитишнинг моҳияти, ҳамда унинг принципларини ўрганадагин фандир.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish