Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 0,74 Mb.
bet5/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Шахс ва унинг камолоти.



  1. Шахс камолоти ва унга таъсир этувчи омиллар.

  2. Шахснинг ўсиб тараққий этишида тарбиянинг етакчилик роли.

  3. Боланиннг ёшлик даврлари ва уларнинг қисқача тафсилоти.

Шахс деб- ақлий, жисмоний, маънавий жиҳатдан ўсиб тараққий этадиган, вояга етиб камол топадиган социал бир борлиқ тушунилади. Кишининг камолга етиши –бу жисмоний ўзгариш, - оғирлиги ва ҳажмининг ортиши, суяк ва мускул системасининг, ички аъзоларининг , нерв системасининг ҳамда улар функционал фаолиятининг ўсишидир.


Кишининг камолга етиши-бу рефлектор фаолиятининг ўсиши, организмда янги хусусиятларнинг пайдо бўлиши, унинг нерв фаолияти , шартли рефлексларнинг ўсишидир.
Бола бир қанча шартсиз рефлекслар билан , авлоддан-авлодга насл йўли билан ўтадиган рефлекслар билан туғилади. Лекин,- деб ёзади И.П.Павлов, шартсиз рефлекслар “организмнинг узоқ мустаҳкам ва етук ҳаёти учун кифоя қилмайди”, фаолият жараёнида эришиладиган шартли рефлекслар шартсиз рефлексларга ёрдамга келади.И.П.Павлов шартли ва шартсиз рефлексларни биринчи сигнал системаси деб атади. Боланинг бундан кейинги ҳар томонлама ўсиши учун иккинчи сигнал системаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга.Бола икки , уч ёшга етганда биринчи сигнал системасининг комплекс фаолияти жуда кучаяди, кўпинча шартли тормозланиш пайдо бўлади.
Боланинг ўсиш ҳолати ўқувчининг маълум билимларни қабул қилиш қобилиятига таъсир этади. Шу билан бирга маълумот ва тарбия боланинг ўсишига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Билимлар системасини эгаллаш диққат, идрок қилиб кузата билиш, қизиқиш, хотира ва шу кабиларнинг тараққий этишига ёрдам беради. Тўғри тарбия болани тўғри ўстиришга ёрдам беради, аксинча, аниқ мисоллар шуни кўрсатадики, нотўғри тарбия боланинг нотўғри ўсишига, ақлининг ўсмай қолишига, жисмоний жиҳатдан заиф бўлиб қолишига сабабчи бўлади.
Хўш, бола шахсининг ўсиб тараққий этиши ва унга таъсир этувчи асосий омиллар (факторлар) нималардан иборат)? Нима учун ҳар бир одамнинг бошқаларникига ўхшаш кўпгина шароитлари бўлади, шу билан бирга , ўзига хос шахсий хислатлари ҳам бўлади? Нима учун одамларнинг бири новча, иккинчиси пакана , бири оқ, бошқаси қора бўлади? Бири математикага қизиқади, бошқаси адабиётга ва ҳоказо. Фалсафий концепцияга қараб, бу саволларга бериладиган жавоблар ҳам турлича бўлади? Феодал жамиятда болани Оллоҳ яратади деб, боланинг ўсиб тараққий этиши, улғайиши ва унинг келажаги, унинг тақдири, илоҳий кучларга фатал суръатда боғлаб қўйилар эди. Бундай назариялар ва қарашлар бутунлай фанга хилоф фикрлар бўлиб, бола шахсининг ўсиб камол топишида ҳеч қандай ғайри- табиий, илоҳий кучлар бўлмайди, балки унинг ўсиб тараққий этишига, камол топишига таъсир этувчи объектив ва субъектив омиллар мавжуд. Булар қуйидагилардан иборатдир:
1. Ирсият (насл). Ирсият болага унинг ота - онасидан, ҳамда оиладаги катта ёшдаги кишилардан ўтадиган анатомик ва физиологик белгилардир. Зеро, бола албатта, отаси ёки онасига ўхшаши ёки ундаги тана тузилишида албатта ота - она белгилари бўлиши табиий ҳолдир. Форс- тожик ёзувчиси Муҳаммад Бенаво “Болада бўлмаса ,ота нишони, муқаррар бил они бегона қони, ”- деб бежиз айтмаган. Ирсият боланинг ўсиб тараққий этишида ҳал қилувчи роль ўйнасада, аммо соғлом ота-онадан соғлом бола туғилишини унутмаслигимиз керак. Зеро, ирсий касалликлар хислати авлоддан-авлодга, наслдан-наслга ўтишини генетика ва медицина фани исботлаган.
2.Боланинг ўсиб тараққий этишида, у яшаб турган табиий- географик муҳит ҳам катта роль ўйнайди, атроф - муҳит тоза бўлиши, тоза ичимлик суви ва бошқа омиллар, боланинг вояга етишига катта таъсир этади. “Менинг яшаш шароитим, бу менинг онгимдир,”- дейди буюк олим Ал Фарғоний. Бинобарин, яшаш муҳити, шароити унинг онги ва иродасига таъсир этиши натижасида инсон ҳар қандай шароитга, муҳитга мослашиб боради. Шуни ҳам айтиш керакки, боланинг ўсиб камол топишида оилавий муҳитнинг ҳам таъсири каттадир. Оиладаги мавжуд муҳит болага ижобий ёки салбий таъсир этиши мумкин. Оилавий насаб муҳитини олиб қарасак, Юнус Ражабийлар оиласи, Ботир Зокировлар ва бошқа шунинг каби оилаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 1920 йилда ҳинд олими профессор Сингх томонидан Калькутта шаҳри яқинидаги ўрмондан бўри болалари билан ўйнаб юрган инсон боласи (қизлар) ҳақидаги тажрибани эслашнинг ўзи кифоя. Профессор Сингх бу қизларни ўз лабораториясига олиб келиб, уларга Амола ва Камола деган исм қўйиб, тажриба ўтказган. Бу қизлар, гарчи инсон фарзанди бўлсаларда, бўрини эмиб, ҳайвоний муҳитда яшаганликлари сабабли, инсоний муҳитга мослаша олмадилар ва узоқ умр кўрмадилар. Амола 1921 йили, Камола эса 1930 йилда вафот этдилар.
3.Бола шахснинг камол топишида таълим ва тарбиянинг роли алоҳида аҳамиятга эга. Буюк адиб-педагог А.Авлоний : “Тарбия-биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир,”- деган эди. Аммо, шарқ Аристотели номи билан машҳур бўлган Абу Наср Форобийнинг таъкидлашича, инсон боласи онасидан уч хил ҳиссиёт билан дунёга келади, булар: табиий, инсоний ва ҳайвоний ҳиссиётлардир.
Олимнинг таъкидлашича, табиий ҳиссиётга эга бўлган болалар тарбияга унчалик муҳтож бўлмайдилар. Зеро, уларга ҳиссиёт табиат- Оллоҳ иъом этган ҳиссиёт - фазилатлар бор, уларга бир оз йўл берилса бас, ўзлари яшаб турган ҳаётга мослашиб кетаверадилар. Иккинчи инсоний ҳиссиётга эга бўлганларга бир оз йўл - йўриқлар берилса бас, ўзлари яшаб турган ҳаётга мослашиб кетаверадилар. Иккинчи инсоний ҳиссиётга эга бўлган шахслар тарбияга муҳтож бўладилар ва уларга таълим - тарбия тўғри берилса, улар ҳуш ахлоқли, зийрак, қобилиятли кишилар бўлиб етишадилар. Учинчи ҳайвоний ҳиссиётга эга бўлган кишилар, тарбияга муҳтож бўлсаларда, аммо берилган тарбия зое кетади, чунки уларнинг ҳаёти, ҳаракатида ва қилиқларида ҳайвонга хос бўлган белгилар устун бўлади, деб таъкидлайди. Сўз мулкининг султони ҳазрат А.Навоий айнан Абу Наср Форобийнинг учинчи ҳиссиётга эга бўлган кишилар ҳақида шундай деган эди:
Нокасу – ножинс киши авлодин дебон,
Чекма заҳмат , ҳеч касофат олами.
Ки хутук бирла – кучукни қанча қилсанг тарбия,
Ит бўлур, эшак бўлур, бўлмаслар асло одами...

4.Боланинг ўсиб улғайишида унинг шахсий фаолият кўрсатиши ҳам асосий омиллардан биридир. Агар боланинг насли, яшаш шароитлари ва муҳити ҳамда унга бериладиган таълим ва тарбия яхши бўлса-ю, аммо унинг ўзида ҳаракатчанлик, интилиш, фаоллик, истак ва хоҳиш бўлмаса, ҳамма ҳаракатлар зое кетади. Масалан: Ота-она ўз фарзандини бир ҳунарга берди, аммо бола шу касбни, шу ҳунарни мутлақо ёқтирмаса, табиийки унда ҳеч қандай фаоллик, шахсий ибрат, интилиш ва ўрнак кўрсатиш бўлмайди ва ҳоказо.


5. Шахс тараққиётига таъсир этувчи омиллардан яна бири, бу шахс яшаб келаётган ижтимоий жамиятнинг, бир сўз билан айтганда давлат раҳбарининг мазкур шахснинг ўсиб улғайиши ҳақидаги ғамхўрлигидир. Масалан Ўзбекистон Республикасида шахс ҳақидаги ғамхўрлик нималарда кўринади? Бола дунёга келмасдан олдин, яъни эмбрионал тараққиёт даврида онага ҳомиладорлик таътиллари берилиши, моддий рағбатлантирилиши, бола икки ёшга етгунга қадар онага ёрдам пули бериб турилиши, мактабга илк бор 1-синфга борган ўқувчиларга текин , бепул дарсликлар ва ўқув қуроллари берилиши ва ҳоказо Буларнинг барчаси фикримизнинг яққол далилидир.
Буржуа биогенетик назариячилари бола шахсининнг ўсиб тараққий этишида асосан битта омилга, у ҳам бўлса ирсиятга юқори баҳо берадилар ва бола шахсининг фаолиятида ирсият асосий ҳал қилувчи омил, - деб қарайдилар. Улар шахс тараққиётини асосан илоҳий кучларга, тақдирга боғлаб қўядилар. XIX асрнинг 40-йилларида немис философи Шопенгауэр : “Тарбияни ожиз, натижасиз бир зўр беришдир”, - деб айтган эди. “Инсон шахсининнг таркиб топиши учун, -деган эди у,- ирсий сифатлар асосий ва ҳал қилувчи омилдир. Ирсият, толе, тақдир асос тариқасида азалдан белгиланган бўлади: киши характери, унинг маънавий сифатлари, бутун ҳаёт йўли азалийдир... Тарбия кишини билим билан бойитиши мумкин, лекин характерини пешонага ёзилганидан ортиқ ўзгартириб бўлмайди.”
Италия буржуа криминалисти Ломброзо (1836-1910 ) ўз назариясида Шопенгаур таълимотини қўллаб-қувватлайди. у, туғма жиноятчини тўғри одамдан анатомик - физиологик ва психологик белгилари жиҳатдан ажратиб турувчи алоҳида фарқ бор, деб исботлашга ҳаракат қилади. Ота-оналарнинг иллати фарзандларига ўтади, ирсият қудратлидир,- дейди Ломброзо.
Немис алломалари Геккел, Бюллер ва Австрия олими Мюллер, япон олими Хотоямо Зудзуку ва бошқалар “Онтогенез филогенезни такрорлайди, яъни ҳар қандай эмбрионал тараққиёт ўзидан олдинги стадияни бошидан кечиради”,- дейдилар. Уларнинг фикрича, боланинг отаси ким ва қандай мансабда ишласа, у ҳам худди шундай ота изидан бориши керак.
АҚШ прагматизм педагогиканинг асосчиси Джон Дьюн (1859-1953) ҳам “Одам нима билан туғилган бўлса, тарбия уни фақат ўстиради холос”,- деб ҳисоблайди. У тарбия ҳақида шундай дейди: “Ҳақиқий тарбия ташқаридан киритиладиган нарса эмас, у одам билан бирга дунёга келган хусусият бўлиб, қобилиятни ўстиради,”- дейди.
Ғарбий Германия назариётчиси Губерт Вальтер “ Қобилиятли болаларнинг мактабда илгарилаб кетишида социал тафовутлар” (1956-1961) номли китобида: “Қобилият муҳим нарса ва у тарбияга боғлиқ эмас, қобилият ирсиятга тўла боғлиқдир,” -деб ёзади. Собиқ советлар даврида “Педалогия” деган фан бўлиб, у ҳам асосан ирсиятга катта баҳо бериб ўша даврдаги мактабларни табақалаштиришга ва болаларни “Анкета-тест” усули билан текшириб “қобилиятли” , “иқтидорли”, “тарбияси қийин” , “интизомсиз”, “ақли заиф” каби хулосалар чиқариб, болаларни гурухларга бўлиб , ўқитишни тавсия қилган эдилар. Инглиз педагоги Джон Лок таъкидлаганидек : “Боланинг қалби тоза тахта эмас, унга истаган нарсани ёзиб бўлмайди, лекин бола тайёр ғоя , дунёқараш билан туғилмай, физиологик хусусиятлар унга наслдан ўтади, у турли туғма лаёқатнинг моддий негизи бўлади”.
М.Қ Ломоносов гениал қобилият билан туғилди, агар у ўқимаганда, қобилиятли бўлса ҳам, шундайлигича қолаверарди, тарбиячилар ёрдамисиз шоир ҳам, олим ҳам бўлаолмас эди. У билан бирга жуда кўп болалар ўқиди, аммо улуғ олим бўла олмади, чунки уларнинг табиатан генсал ижодий қобилияти, лаёқати йўқ эди. Алишер Навоий онасидан – шоир, Альберт Эйнштейн – физик, Улуғбек – астроном, Ибн Сино – табиб, Пушкин – шоир, Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи бўлиб туғилмаган албатта.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, шахснинг камол топишида тарбиянинг етакчи, ҳал қилувчи омил дейиш мумкин. Зеро, биринчидан, тарбия таъсирида муҳит таъсир бера олмаган нарсалар ўрганилади, яъни билим, маълумот эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ кўникма ва малакалар ҳам махсус уюштирилган тарбия орқали ҳосил бўлади.
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб, шахсни камолга етказиш мумкин. Масалан : кўрлар, гунглар ҳам ўқитилиб, соғлом кишилар қатори ҳаётга тайёрланади.
Учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш ёки бартараф қилиш мумкин. Масалан : тарбияси издан чиққанларни қайта тарбиялаш.
Тўртинчидан, тарбия доимо келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Шу туфайли у шахснинг камолга етишини тезлаштирувчи прогрессив роль ўйнайди.
Педагогик жихатдан ёшлик даврлари ва уларнинг
қисқача тафсилоти.

Болаликнинг ҳамма даврларида ўсиш ва ривожланишнинг бир хил бўлиши мумкин эмас. Болани тўғри тарбиялаш ва муваффақиятли ўқитиш учун боланинг ривожланишидаги турли ёш даврларига хос хусусиятни билиш ва ҳисобга олиш керак бўлади. Хўш, ёш хусусиятларининг ўзи нима ? Ёшлик хусусиятлари , аввало жисмоний камолот қонуниятларидир. Медицина ва генетика фанлари бизга болаларнинг қуйидагича жисмоний ўсиши қонуниятларини аниқлаб берган : Бола қанчалик ёш бўлса, у шунчалик тез ўсади, бола катта бўдган сари ўсиш суръати камаяди.


Нормал бола 3 – 4 кг вазнда туғилади.6 ойлигида унинг вазни 6-7кг
бўлади. 1 ёшга кирганда, 10-11 кг вазнда бўлади.,яъни уч баравар ортади. 2-3-ёшга қадам қўйганда унинг вазни 2,5 -3,5 кг ортади. Бўйига ўсиш ҳам шундай давом этади. Бола бир ёшга етгунча бўйи 25-30 см.га чўзилади, яъни туғилган пайтига нисбатан бўйи 50 %га чўзилади.Кейинчалик бола вазнининг ўсиши секинлик билан давом этади. Унинг жисмоний ўсиши бир хилда бўлмай, маълум даврда жуда тез ўсади, бошқа пайтда сусаяди. Бола аъзосидаги айрим органлар нотекис ва номутаносиб ўсади. Бутун ўсиш даврида боланинг 18-20 ёшгача боши фақат икки баробар, танаси уч баробар, қўл эса, тўрт баробар, оёғи беш баробар ўсади.
Болаларнинг жисмоний ва психик ўсишларига қараб, педагогика фанида болалик даврлари қуйидагича белгиланади :
1.Гўдаклик даври 0 ёшдан 1 ёшгача
2.Ясли даври 1 ёшдан 3 ёшгача
3.Боғча даври 3 ёшдан 7 ёшгача
4.Кичик мактаб даври 7 ёшдан 10 – 11 ёшгача
5.Ўрта мактаб даври 10-11 ёшдан 13 -14 ёшгача
6.Катта мактаб даври 13-14 ёшдан 17-18 ёшгача ( Ҳар бир даврга қисқача тавсифнома берилиши лозим.)




Шахс ва камолот.





Мувозанатли Мувозанатсиз Инерт кучсиз
кучсиз

Сангвиник холерик Флегматик Меланхолик




Мижоз (темперамент)


Психологик Реакция (Таъсирчанлик)





Мижоз (темперамент)

Реакция

Кучи

Сангвиник
Холерик
Флегматик
Меланхолик

Тез
Тез
Секин
Секин

Ўртача
Ҳаддан ташқари
Кучли
Кучсиз

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Инсон шахс бўлиб аталиши учун қандай шартларга жавоб бериши керак?
2. Шахс билан индивид ўртасида қандай фарқ бор?
3. Шахснинг ўсиб камол топишига таъсир кўрсатувчи омиллар нималарда кўринади?
4. Ёшлик давридаги акселерация тушунчасини шарҳлаб беринг.
5. Нима учун хорижий мамлакатлардаги педагоглар ўрта мактаб ёшини «кризис» даври деб айтадилар?

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish