Политехник таълим ва унинг вазифалари.
Политехник таълим ҳам комил инсон тарбиясининг асосий ва таркибий қисмидир. Политехник таълим янги жамият кишилари қобилиятларини тарақий эттириш билан бирга ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат ўртасидаги муҳим тафовутларни аста - секин йўқотиш учун хизмат қилади.
“Халқ таълими тўғрисида”ги янги Қонун асосида ўқувчиларга техник таълимни тўлароқ бериш мақсадида умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқув режаларига турли хил фанларнинг киритилиши бежиз эмас. Политехник таълимнинг мақсади ҳамда вазифаси қуйидагиларни назарда тутади:
-ўқувчи - ёшларни саноатда ва қишлоқ хўжалигида фан ва техника қонунлари қандай тадбиқ этилиши ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш, ҳозирги замон техника қуроллари, асбоб-ускуналари, приборлари ва шу кабилар билан таништириш;
- Ўқувчиларга баъзи амалий малакаларни, энг кўп ишлатиладиган ўлчов қуроллари, приборлари, лаборатория ускуналаридан фойдаланиш, электротехника, радиотехника, компьютер, кибернетика ва шунинг каби дунё соҳасида тараққий этиб бораётган техника янгиликлари билан таништириш ва уларни ишлатиш, бошқаришга ўргатиш;
-ўқувчиларда умумий меҳнат маданиятини, эстетик дидни, ўз иш жойини тўғри ташкил этиш, иш асбоблари ва иш жойларини тартибли, озода сақлай билиш, уларда ташкилотчилик, ишчанлик, бунёдкорлик, топқирлик каби ижодий малакаларни шакллантириш;
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг
мақсади ва вазифалари
Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳам комил инсон тарбиясининг таркибий қисми бўлиб, маънавий теранлик, ақлий покликни ўз-ўзига , бошқаларга, ишлаб чиқаришга, жамиятга нисбатан бўлган муносабатларида намоён бўладиган хулқ-атвор нормасидир.
Ўқувчи - ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш қуйидаги вазифаларни назарда тутади;
- ўқувчиларнинг ахлоқий эътиқодини ҳосил қилиш, маънавий қиёфани шакллантириш, комил инсон тарбияси талаблари ва нормаларини англашга ўргатиш;
- катталарга ҳурмат, тенгдошлари билан ўртоқлик-дўстлик, ёш болаларга , беморлар, ногиронларга, қарияларга ғамхўрлик қилиш хислатларини тарбиялаш;
-меҳнатга, ўз касбига муҳаббат ҳиссини ўстириш, интизомли бўлиш, ижтимоий мулкка янгича муносабатни тарбиялаш;
-элим деб, юртим деб –ёниб яшаш, ўз шахсий манфаатини жамоа манфаатидан устун кўрмаслик, ўзининг бутун куч қудратини умум ишига бағишлаш туйғусини тарбиялаш;
-меҳнатда ва ўқишда принципиаллик, қатъийлик, матонат, ҳаққонийлик, ҳалоллик, ишда ижодкорлик, инсонпарварлик, юксак ватанпарварлик, қатъий жасорат, ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмаслик ҳисларини тарбиялаш;
- жамият томонидан қабул қилинган қонун ва қоидаларни онгли суратда бажариш, ахлоқ-одоб қоидаларига онгли суратда бўйсунишга ўргатиш ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |