Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади, вазифаси ва уни амалга ошириш



Download 0,74 Mb.
bet11/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади, вазифаси ва уни амалга ошириш

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:


1.босқич. (1997-2001) йилларни ўз ичига олади. Бунда “Таълим тўғрисидаги Қонун” га мувофиқ таълим тизимини қайта қуриш ва уни тубдан янада яхшиланиши; таълим олувчилар, педагог кадрлар тайёрлашни, улар малакасини ошириш ва таълим олувчиларга нисбатан давлат стандартларини яратиш ва жорий этиш, таълим соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш;
2.босқич. (2001-2003) йилларни ўз ичига олади. Бунда миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш шароитидан келиб чиққан ҳолда таълимга янгиликлар киритиш;
3.босқич. (2005 ва ундан кейинги) йилларни ўз ичига олади. Бунда ўқув-тарбия жараёнини янги ўқув-услубий (методик) ва илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлашдан иборат.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва уни амалга ошириш.

Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели қуйидагиларни ўз ичига оалади;


1-шахс, 2. Давлат ва жамият. 3. Узлуксиз таълим тизими ва унинг турлари.
А) мактабгача таълим;б) умумий ўрта таълим; в) ўрта махсус ва касб ҳунар таълими; г) олий таълим; д) олий ўқув юртини тугатгандан кейинги таълим ; е) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; ё) мактабдан ташқари таълим.
а) мактабгача таълим . Бола 6-7 ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида ҳамда оилада амалга оширилади;
б) умумий ўрта таълим тўққиз йиллик (I-IX) синфларда ўқишнинг мажбурийлиги ;
в) ўрта махсус ҳунар таълими –умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати 3 йил бўлган мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълими, узлуксиз тизимдаги мустақил таълим тизимидир.
Г) академик-лицейлар талабаларга ихтиёрий равишда ўрта-махсус таълим тури бўлиб ҳисобланади.
Д) касб-ҳунар коллежи давлат таълими стандартлари даражасида ўрта-махсус касб-ҳунар таълимидир.
Е) олий таълим – бу ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими негизида икки босқичда яъни бакалавриат ва магистратура шаклида амалга оширилади.
1.Бакалавриат – талабаларга фундаментал ва амалий билим берадиган камида 4 йиллик давом этадиган таянч олий таълим бўлиб ҳисобланади.
2. Магистратура – аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган бакалавриат негизида таълим муддати 2 йил давом этадиган олий таълимдир.
Ё) Олий ўқув юртини тамомлагандан кейинги таълим: аспирантура, ўқиш муддати 3-4 йил:
Ж) Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
З) Мактабдан ташқари таълим.
Бундай ўқишлар ёшларни билимга, ҳунарга ва хоҳлаган касбга қизиқишларини қондириш мақсадида давлат ва нодавлат, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади..

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Халқ таълими тизими (системаси) деганда нимани тушунасиз?


2. Ўзбекистон таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларини конкрет мисолларда шарҳлаб беринг.
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади, вазифаси нимадан иборат?
4. Узлуксиз таълим тизими ўз ичига нималарни олади?
5. Кадрлар тайёрлаш миллий модели нималардан иборат ва уни аниқ мисоллар асосида тушунтиринг.
6. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш босқичлари ўз ичига қайси йилларни олади?
7. Нима учун И.А.Каримов республика халқ таълими тизимини ислоҳотчиси ва ташкилотчиси деб юритилади?
Шулар ҳақида ҳаётий мисоллар орқали ёзма равишда шархлаб келинг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish