Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Ўзбекистон Республикасида оқартув



Download 0,74 Mb.
bet10/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

Ўзбекистон Республикасида оқартув
сиёсати ва халқ таълими тизими.



  1. “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва халқ таълими тизимининг янги модели

  2. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари.

  3. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва уни амалга ошириш йўллари.

А) миллий дастурнинг мақсади ва вазифалари;
Б) миллий дастурни амалга ошириш босқичлари;
4. Кадрлар тайёрлаш миллий модели .

Халқ таълими тизими деб, муайян мамлакатнинг белгили бир тизими (принциплари) асосида қурилган барча таълим-тарбия муассасаларининг тузилишига (структурасига) айтилади.


Халқ таълими тизими синфий –тарихий характерга эга бўлиб, у маданият ва экономиканинг тараққиёт даражаси билан, синфий жамиятда эса ҳукмрон синф сиёсати билан боғлиқ бўлиб, у маориф соҳасида мазкур синфнинг сиёсатини ўтказувчи қурол бўлиб хизмат қилади.
Масалан, бундан 2500 йил муқаддам қадимги қулдорлик жамияти Спарта давлатида мактаблар очилган, аммо бу мактабларга фақат дворянларнинг фарзандлари қабул қилинган. Феодал жамиятида фақат пулдор кишиларгина ўз фарзандларини ўқитиш имкониятига эга бўлганлар, чунки ўқиш барча мактабларда , жумладан Ўзбекистонда ҳам турли миллат болалари учун асосан уч хил мактаблар бўлган :

  1. Эски мактаблар

  2. Қорихона мактаблари

  3. Мадраса мактаблари

Бу мактабларда ўқиш ҳақи катта бўлган, таълим индивидуал тарзда олиб борилиб, тан жазоси кучли бўлган ва бу мактабларда таълимнинг синф-дарс системаси қўлланилмаган, ўқиш догма ва схоластикага асосланган бўлиб, ўқув материалларини қуруқ ёдлашга асосланган. 1872-73 - йилларда Ўзбекистонда дастлаб рус-тузем мактаби очилган. Бу мактаб дастлаб Тошкент шаҳрида Саидазимбой исмли бир бойнинг ташқарисида (эски Ҳамза) номидаги театр ўрнида очилган. Бу мактаб бир синфда ўзбек ва рус болалари биргаликда қўшиб ўқитилган ва бир ўқув материали ўзбек болалари учун рус тилида , рус болалари учун ўзбек тилида олиб борилган, натижада ўзбеклар рус тилини, руслар эса ўзбек тилини ўрганганлар. Бу мактабнинг асосий мақсади - йирик савдогарлар учун таржимонлар етиштиришдан иборат эди. Мактабнинг прогрессив аҳамияти шундаки, унда икки ва ундан ортиқ миллатларнинг фарзандлари таҳсил олади, байналминал тарбия амалга оширилади. 1889-1900 йилларда янги ўқув муассасаси яъни, усули жадид мактаби (Новометодная школа) ташкил этилиб, бу мактаб қадимги Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қўқон, Хўжанд, Андижон ва бошқа шаҳарларда очилади, бу мактабнинг асосчиси Исмоил Гаспиринский бўлган. Бу мактабда дарс янги усулда ташкил этилгани ва болаларнинг саводхонлиги тезда ошганлиги сабабли, бу мактаб тезда обрў қозонди ва 1917 йилга қадар давом этди. Агар тарихга назар ташласак , 1914 йилда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ҳаммаси бўлиб, 160 та мактаб (135 та бошланғич, 13 та тўлиқсиз ва 12 та ўрта) бор эди холос. Ана шу мактабларда 17.300 ўқувчи таълим олган. Республикамиз мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, Республикамиз халқ таълими бугунги кунда қудратли организмга айланди. Унинг зиммасига мактабгача тарбия муассасаларида, умумий таълим мактабларида, ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида, олий ўқув юртларида таълим - тарбия олаётган Республика ёшларининг тақдири топшириб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг Президентимиз И.А Каримов ташаббуси билан «Халқ таълими тўғрисида” янги (1997 йилда) қонун қабул қилинди. “Таълим ҳақидаги” янги қонунда халқ таълими янги тизимининг асосий давлат сиёсати принциплари белгилаб берилди:
- республикада таълим - тарбиянинг инсонпарвар ва демократик принципи;
- таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги принципи;
- умумий ўрта ва ўрта махсус , ҳамда касб-ҳунар таълимининг базасида академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги принципи;
- таълим тизимининг дунёвий характерда бўлиши;
-ДТС лари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқ ва мумкинлиги принципи;
- таълим дастурларини танлашда ягона ва табақалаштирилган ёндошувлик принципи;
-таълимда маълумотли бўлиш ва истеъдодли бўлишни рағбатлантириш принципи;
-таълим системасида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш принципи ва бошқалар.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish