Тарбиянинг ижтимоий ҳодиса эканлиги
ва асосий педагогик тушунчалар
Маълумки, тарбия кишилик жамиятининг юзага келиши билан вужудга келади, у билан бирга тараққий этади, жамият тузуми ўзгариши билан, у ҳам ўзгариб боради. Жамиятнинг тарихий юксалиши билан инсоният турлича ижтимоий тузумларни босиб ўтди. Шунинг учун ҳам тарбияни ҳам синфий , ҳам тарихий характерга эга деб биламиз. Ибтидоий жамиятда синфлар бўлмагани учун тарбия ҳам умумий , ижтимоий характерга эга эмас эди, фақат моногам давридан сўнг қулдорлик , феодализм, капитализм ва социализм жамияти синфий табақаларнинг пайдо бўлиши билан тарбия ҳам синфий характерга эга бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки , Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эга бўлгандан сўнг Президентимиз И.А Каримов бошчилигида ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, унга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш умумхалқ ишига айланди, бизнинг жамиятимизда халқнинг маориф соҳасидаги талаби ва давлатнинг маориф соҳасидаги сиёсати ўртасида зиддият йўқ, уларнинг ҳар иккиси бир мақсадни назарда тутади.
Педагогика назарияси ва амалиётида тарбия тушунчаси билан бирга таълим ва маълумот тушунчалари биргаликда ишлатилади. Бу учала тушунча ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир бутун ҳолда таълим тарбиявий жараённи ифодалайди.
Жамиятимизда амалга ошириладиган педагогика тарбиянинг моҳиятини ва комил инсонни ҳар томонлама тараққий эттирсада, тарбиянинг ролини очиб бериш, тарбиянинг мақсади, мазмуни, усуллари, принципларини ташкил этиш , таълим тарбия соҳасидаги илғор тажрибаларни умумлаштиришни, мактаб ва мактабдан ташқари тарбия муассасалари ходимларини ҳам , академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ходимларини ҳам назария, илғор тажрибалар билан қуроллантиради, шунингдек , у тарбиявий муассасалардаги ходимларга, ота-оналарга ёшларни тарбия қилиш, ўқитишдаги педагогик маҳоратини янада такомиллаштириш йўлида йўл-йўриқлар ҳамда амалий тавсиялар беради.
Тарбия деб- тарбиячи томонидан тарбияланувчида барқарор ахлоқий ҳислатлар ва ҳулқий фазилатларни таркиб топтириш ва шакллантириш мақсадида, тарбияланувчининг онги ва иродасига аниқ мақсад йўлида сингдирилган тарбиявий таъсир этиш тушунилади.
Маълумот деб-таълим ва тарбия натижасида олинган ва системалаштирилган билим, малака, кўникмалар натижасида таркиб топган дунёқарашлар йиғиндисига айтилади.
Таълим- махсус тайёрланган, ваколатли кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни тарбия вазифаларига мувофиқлик билан, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш учун муайян мақсад асосида йўлга қўйилган ҳамда режа асосида амалга ошириладиган иш жараёнидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |