Педагогика фанлари тизими ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси
Турли ёшдаги болаларни ва ёшларни ўқитиш ва тарбиялашнинг назарий ҳамда амалий томонларини ёлғиз педагогика фанининг ўзи ҳар тамонлама ёритиб бера олмайди. Таълим- тарбияга билим ва тажриба кенгайиб бориши билан педагогика фани тараққий этиб, такомиллашиб борди ва педагогика фанлари тизими юзага келди. оид Ҳозирги пайтда педагогика фанлари замон ва макон талаблари асосида юксалиб боряпти ҳамда бу фанлар тизими қуйидагича:
Умумий педагогика - мактаб ёшидаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш ҳақида баҳс юритади:
Мактабгача тарбия педагогикаси-мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялаш масалалари билан шуғулланади:
Махсус педагогика: а) Сурдо педагогика – кар ва соқов болаларни тарбиялаш, ўқитиш билан шуғулланади;
б) тифлопедагогика – кўзи ожиз болаларни таълим-тарбияси билан шуғулланади;
в) олегофренопедагогика – ақли заиф болалар тарбияси билан шуғулланади;
- Педагогика тарихи таълим-тарбиянинг тарихини, ўтмиш алломаларнинг педагогика ғояларини ўрганади ;
- Ҳарбий педагогика турли ҳарбий соҳа бўйича офицер мутахассислар тайёрлаш ўқув юртлари талабалари учун:
- Оқартув ишлари педагогикаси – кутубхоначилар, оқартув- маданий соҳада ишлашга мўлжалланган фан:
- Методика айрим ўқув фанларини ўқитиш хусусиятларини ўрганади:
- Социал – педагогика, педагогик диаганостика, олий мактаб педагогикалари ва ҳоказо
Педагогика фани қуйидаги фанлар билан узвий алоқададир: хусусий методикалар, мактаб гигенаси, психология, одам анатомияси ва физиологияси, генетика, логопедия, дефектология, социология, тарих, маънавият, этика, эстетика асослари, жамиятшунослик, ҳуқуқшунослик, криминалистика, одобнома, лингвистика ва ҳоказо.
Педагогика фанининг
илмий-тадқиқот усуллари.
Рус педагоги КД.Ушинский. “Агар педагогика фани инсон шахсини ҳар томонлама тарбияламоқчи бўлса, у ҳолда, бу фан инсон шаҳсини ҳар томонлама ўрганмоғи лозим”- деб таъкидлаган эди. Зеро ҳар бир фан предмети унинг илмий тадқиқотлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар бир фаннинг комплекс равишда нимани ва кимни (субьект ва обьекти) ўрганишни аниқлаш ва белгилаш ҳам ғоят муҳимдир. Билиш назариясида икки асосий масала: нимани ўрганиш ва қандай ўрганиш керак, нимани тарбиялаш ва қандай тарбиялаш керак деган масала бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Нима қилиш керак ва қандай қилиш керак деган масалалар ўртасида диалектик бирлик мавжуддир. Педагогика ёш авлодни комил инсон, билимли қилиш ва ўқитиш қонуниятларини тадқиқ этиш билан шуғулланади, лекин у педагогик ҳодисалар ва жараёнларни, унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан бирга ўрганади.
Биз педагогик илмий тадқиқот усуллари деганимизда, ёш авлодни тарбиялаш, билимли қилиш, ўқитишнинг реал жараёнларига хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш ҳамда, билиш усуллари, принциплари, воситалари ва йўл- йўриқлари йиғиндисини тушунамиз. Биз ҳозирги замон фани ютуқларини ва илғор жаҳон педагогика тажрибаларини системалаштириб ва умумлаштириб, педагогика илмий тадқиқотларини қуйидагича деб ҳисоблаймиз: кузатиш усули, суҳбат усули, эксперимент усули, архив хужжатларни ўрганиш, мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш, статистик маълумотларини ўрганиш, болалар ижодини ўрганиш, анкета усули, интервью олиш усули, математика - кибернетика усули, компьютер, роботлаштириш, интернет усуллари ва ҳоказо.
-
П едагогик илмий тадқиқот усулари
|
Асосий усуллар Ёрдамчи усуллар
Кузатиш эксперимент суҳбат архив хужжат
ларини
ўрганиш
Ў з-ўзи сиртдан табиий педагогик Биография Мактаб хуж
ни ку кузатиш экспе экспери жатларини
затиш римент мент ўрганиш
Анкета Статистик
у
Лаборато рия экспе-рименти
сули маълумот
ларни
таҳлил
қилиш
Интервью олиш
Болалар ижодини ўрганиш
Математика
киберне тика усули
Компь ютер
Рағбатлан тириш
Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:
Мавзу. 1. Педагогика фани тарбиячилар ва тарбияланувчилар ўртасидаги муносабатлар моҳиятини қандай тушунади?
2. Тарбия, маълумот, ўқитиш тушунчалари ўртасидаги нисбатни қандай тушунасиз?
3. Педагогиканинг психология фани билан алоқаси нимадан иборат ва бу алоқанинг асосий йўналишлари қандай?
4. Таълим – тарбиявий масалаларни ўрганиш ва ишлаб чиқишнинг илмий даражасини ошириш мақсадида компьютер, Интернет ва кибернетикадан қандай фойдаланиш мумкин?
5. Ўқитиш ва тарбиялаш муаммоларига доир педагогик тадқиқотларда қандай усуллар қўлланилади? 6. Шулар ҳақида адабиётлар билан танишинг, мустақил ҳал қилинг ва қисқа ёзма равишда ёритинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |