Эстетик тарбиянинг мақсад
ва вазифалари.
Эстетик тарбия умуминсоний тарбиянинг таркибий қисмларидан бўлиб, у гўзалликни ҳис қилиш ва гўзалликни тушуниб етишни тарбиялашдир. Бу эса ўқувчиларни буюмлар оламида ва инсоний муносабатларда гўзалликни ҳис этиш, тушуниш, гўзалликлар яратиш соҳасидаги фаолиятини янада кенг қўллашни ташкил этишдан иборатдир. Эстетик тарбия ёш авлодни объектив воқеликка эстетик муносабатда бўлишни назарда тутиб, унинг вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
-ўқувчи ёшларни санъат асарларини билиш билан ҳамда санъат арбобларининг ҳаёти-ижоди ҳақидаги билимлари билан қуроллантириш;
- кишилар ҳаётини билиш учун, инсонни, уни ҳар жихатдан ўрганиш ва табиатни билиш учун санъат воситаларидан фойдаланиш;
- ижтимоий воқеликдаги ва санъатдаги гўзалликни идрок этиш ва тўғри тушуниш қобилиятини ривожлантиришни, шунингдек, соғлом эстетик дидни ривожлантириш;
- табиатдаги гўзалликларни чуқур ҳис этиш ва уни тушуниш, гўзалликдан эстетик завқланиш ҳиссини тарбиялаш;
-инсоний муносабатлардаги гўзалликни тўғри тушуниш, болалар орасида вужудга келадиган муносабатларга эстетик маданиятни жорий этиш, ўқувчилар ўртасида жамоа эстетик шарт-шароитларини яратиш;
-ишлаб чиқариш предметларига, шунингдек, турмуш ашёларига, болалар яшайдиган ва ишлайдиган бинолардаги жиҳозларга нисбатан соғлом бадиий дидни сингдириш ва тарбиялаш.
Меҳнат ва касбга йўналтириш
тарбиясининг вазифалари.
Ўқувчи - ёшларни меҳнатга ўргатиш жараёнида меҳнат тарбияси ва касб танлашга оид тарбия ҳам амалга оширилади.
Мехнат тарбияси ва касбга йўналтиришнинг асосий мақсади ёш авлодда меҳнат ва меҳнат аҳлларига нисбатан янгича муносабатда бўлишни тарбиялаш масаласи ётади. Жамият бахт-саодати йўлида ҳалол меҳнат қилишга ўрганиш. Эркин касб танлаш. Касбни қадрлаш хис-туйғуларини тарбиялашни тақозо этади. Бинобарин, меҳнат қилаётган киши ўзи қилаётган меҳнат натижаларини кўрган тақдирдагина унинг учун меҳнат тарбиявий аҳамият касб этади. Болалар меҳнатининг педагогик аҳамияти юқори даражада бўлиши қуйидаги вазифаларнинг қанчалик ҳал этилишига боғлиқдир.
-меҳнатга янгича муносабатда бўлишни, яъни меҳнатнинг юксак унумдор ва юқори сифатли бўлишига интилиш, касбни улуғлаш малакасини тарбиялаш;
-барча ҳунар ва меҳнат аҳлларига чуқур ҳурмат. Иззат туйғусини тарбиялаш;
- меҳнатдан завқланиш, ҳалол меҳнат қилиш, ундан лаззатланиш, меҳнатни органик эҳтиёж деб билишга ва эркин касб танлашга ўрганиш;
- меҳнат жараёнида ёшларни дўстона ҳамкорликка интилиш, бир-бирларига ўзаро ёрдам бериш ҳиссини тарбиялаш;
Умуминсоний тарбиянинг таркибий қисмларидан ҳуқуқий ва экологик тарбияларнинг ҳам ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашдаги аҳамияти жуда муҳимдир. Зеро, Ўзбекистонда яшаб истиқомат қилувчи ҳар бир ёш авлод Ўзбекистон фуқароси эканлигидан фахрланишнинг , авлод- аждодларимиз, буюк мутафаккирларимиз билан фахрланиши, миллий қадрятларимизни хурмат қилиши ва “Мен Ўзбекистон фуқаросиман , ўз она ватанимни ҳеч кимга бермайман,”- деган шиор остида қасамёд қилиб яшаш, оилада ва ҳаётда тежамкорлик қилиши, ўз ҳуқуқини ва фуқаролик бурчини яхши билиш, барча халқлар, миллатлар, элатлар вакиллари ва уларнинг фарзандлари билан дўстона яшай билиши, ишлай билиши, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашни тақозо этади.
Буларни амалга ошириш учун эса, ёшларга “Ўзбекистон Республикаси Конститутциясидан” чуқур билимлар бериш, улар билан: “Ўз ҳуқуқинг ва бурчингни биласанми?” “Ватанни сев, ватанпарвар бўл”, тежамкорлик, табиатни қўриқлаш, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш ва шу сингари мавзуларга эътибор бериш муҳимдир.
Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:
1. Тарбиянинг мақсад ва вазифаларини белгилаш нимага боғлиқ деб ўйлайсиз?
2. Ўзбекистон мустақил, ҳуқуқий, фуқаролик, демократик жамиятида фуқароларни ҳар томонлама тарбиялаш мақсадларини амалга ошириш зарурати ва имконияти қандай асосланиши керак.
3. Педагогика фани комил инсон тушунчасини қандай баён қилади.
4. Мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни тарбия жараёнида ҳар томонлама ривожлантириш мақсадлари қандай конкретлаштирилади?
5. Жамиятимизда ҳозирги ёшларни тарбиялаш соҳасидаги долзарб муаммоларни аниқланг ва қисқача баён қилинг!
Do'stlaringiz bilan baham: |