Р. А. Ашуров педагогика назарияси “ фан “ Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


II- қисм. Таълим назарияси (Дидактика)



Download 0,74 Mb.
bet12/48
Sana06.07.2022
Hajmi0,74 Mb.
#749263
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi

II- қисм. Таълим назарияси (Дидактика).
Дидактика, унинг қонуниятлари ва тамойиллари

1. Дидактика: (таълим назарияси ҳақида умумий-назарий тушунча.


2.Моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларни илмий асосда англаш ва билиш дидактиканинг илмий- методологик асосидир.
3. Дидактиканинг асосий категориялари: таълим йўналишлари, таълим тамойиллари, таълим мазмуни, усуллари ҳамда ташкилий шакллари.
4.Чет эл буржуа “Формал таълим” ва “Материал таълим” назарияси ҳақида тушунча.

Дидактика педагогиканинг таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисмдир. “Дидактика” грекча сўз бўлиб, “didasko” – ўқитиш, “diaskol”- ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан. “Дидактика” нинг сўзма-сўз таржимаси таълим назариясини англатади. Таълим назарияси қуйидаги масалаларни таълим жараёни тушунчаси ва моҳиятини, таълим тамойилларини, мактаб таълимининг мазмунини, усуллари, воситалари, ҳамда ташкилий шаклларини ўз ичига олади. Таълимнинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар системаси билан қуроллантиришдан иборат. Дидактика хусусий методлар билан мустаҳкам боғланган ҳолда, барча ўқув фанлари учун умумий қонун-қоидаларни белгилаб беради. Умумий дидактика асосида баъзи ўқув фанлари бўйича хусусий дидактикалар келиб чиқади. Улар методикалар деб айтилади. Айрим фан методикаси умумий дидактика таълим жараёнини қонун-қоидаларини очиб бергани ҳолда хусусий методикалардан материал олади.




Ўқувчиларнинг билим олиши, кўникма ва малака ҳосил қилиши.

Таълимниг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш бўлиб ҳисобланади.. Илмий билимларни эгаллаш – муайян фактларни, турмушдаги нарса ва ҳодисалар орасидаги боғланишларни идрок қилиш, фаҳмлаш, уларни изоҳлаб бериш, мустақил равишда умумлаштириш ва мантиқий хулосалар чиқаришдан иборат. Билимлар асосида ўқувчиларнинг кузатувчанлик, идрок, тафаккур, хотира, ҳаёл, диққат сингари билиш қобилиятлари ривожланади, уларда эътиқод ва ишонч ҳосил бўлади, илмий дунёқарашни шакллантирувчи ғоялар системаси таркиб топади ва шаклланади.


Дидактикага асос солган буюк Чех педагоги Ян Амос Коменский, (1592-1670) тарихда биринчи бўлиб мактаб таълимида синф-дарс системасини яратди. Я. А. Коменскийнинг таълимни йўлга қўйиш шакллари ҳақидаги фикрлари жиддий қаршиликларга учраган . Шунга қарамай,унинг фикри Ғарб мамлакатларига жуда тез тарқалди ва таълимни йўлга қўйишнинг бирдан-бир шакли деб тан олинди. XIX асрда рус педагоги К. Д. Ушинский ҳам ўзининг педагогикага доир асарларида синф-дарс системаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва Ян Амос Коменскийнинг назариясига янгиликлар киритди. Бироқ, ҳар иккала педагогиканинг синф-дарс системаси ҳақидаги педагогик ғоялари Шарқ мамлакатларига, шу жумладан Ўрта Осиёдаги эски мусулмон мактабларига таъсир этмади. Эски ўзбек мактабларида ўрта аср мактабларига хос таълим системаси мавжуд эди, яъни ўқиш йили, ҳатто ўқитиш кунларининг бошланиши ва тамомлашининг қатъий муддати белгиланган, талабаларни йил давомида мактабга қабул қилиш, бир синфда 6 ёшдан тортиб, 15-16 ёшгача бўлган гурухи билан бир вақтда машғулот олиб борилар эди. Демак, синф йўқ ва ўқитишнинг синф-дарс системаси қўлланилмаган. Таълим жараёнида ўқувчилар билимлар системасини эгаллабгина қолмасдан, балки бир қанча кўникма малакаларни ҳам ҳосил қиладилар. Кўникма билимдан фарқ қилиши керак. Ҳар қандай кўникма билим талаб қилади. Аммо, билимнинг кўникмага айланиши шарт эмас. Билим фикр қилиш билан ифодаланади, кўникма эса меҳнат қилиш билан ифодаланади. Бу меҳнатлар ақлий ва жисмоний бўлиши мумкин.
Хўш кўникма нима? Кўникмалар - мактаб ўқувчиларининг олган билимларига асосланиб қўйилган вазифалар ва шартларга биноан бажариладиган ҳаракатлар мажмуидир. Малакалар- эса онгли хатти – ҳаракатларнинг автоматлаштирилган таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Таълим диалектик тарзда тараққий этиб борадиган ички зиддиятлар жараёнидир. Унда ҳамиша бир томон ва унинг қарама-қарши бўлган (иккиламчи томон) ўқиш ва ўқитиш, эскилик ва янгилик, якка ва умумий нарсалар мавжуд. Таълим жараёни икки томонлама бўлиб, унда икки шахс ўқувчи - ўқитувчи қатнашади. Таълим жараёни нима?, - деган савол туғилади:
Таълим жараёни деб- ўқитувчи томонидан ўқувчига у ёки бу фандан, ўқув режаси, ўқув дастури талаблари асосида билим бериш, малака ҳосил қилдириш, иқтидорли қилиш орқали ўқувчиларни илмий дунёқарашини шакллантиришга айтилади. Моддий борлиқни илмий асосда тушуниш ва англаш таълим жараёнининг илмий-методик асоси бўлиб ҳисобланади.
Таълим жараёнида моддий дунёни билишнинг асосий босқичлари, психологик-педагогик асослари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир;
1.Сезги. Сезги - теварак - атрофдаги воқелик, нарса ва ходисаларни, сезги органларимизга таъсир этиши ва уни онгимизда акс этишидир.
2. Идрок-теварак атрофдаги нарса ва ҳодисаларни сезги аъзоларимизга таъсир этиши натижасида , уларнинг хоссаларини онгимизда яхлитлигича акс эттиришдир.
3.Тасаввур- бош мия пўстининг силлиқлиги туфайли инсоннинг онгида узоқ вақт сақланиб қоладиган идрок ва сезгиларнинг изларидир.
4. Тафаккур-сезги, идрок ҳамда тасаввур орқали онгимизда мантиқий операциялар ёрдамида тушунча ва мулоҳазаларнинг ҳосил бўлишидир.
Жонли мушоҳада - тафаккур қилишнинг асосий босқичлари бўлиб, унда инсон конкрет ва абстракт тафаккур орқали дунёдаги нарса ва ходисаларни илмий асосда англашга, тушунишга эришади. Тафаккур жараёни ўз навбатида қуйидаги психологик қонуният фаолиятларини ўз ичига олади. Анализ-синтез, индукция-дедукция , таққослаш-чоғиштириш, тушунча ҳосил қилиш, классификация , системалаштириш ва умумлаштириш, мустаҳкамлаш, амалиёт ва мантиқий хулоса чиқариш ва хоказо.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амалиёт-билишнинг мезонидир. Абу Наср Форобий ўзининг: “ҳиссий билиш” соҳасидаги ғояларидан бирида билишни шундай таърифлаган эди : “Билиш - ҳайрон қолишдир, бутун борлиқни , дунёни англаш, жонли мушоҳададан бошланиб, мавҳум (абстракт) фикрлашга, тафаккур қилишга ва ҳосил қилинган билимларни амалда синаб кўришни тақозо этади.”. Демак, буюк олимнинг фикрича, амалиёт - билишнинг мезони –ўлчовидир. Шуни ҳам айтиш жоизки, чет капиталистик мамлакатларда қайси фанларни ўқитиш кераклиги ҳақида (Улуғ ватан урушидан кейинги йилларда) иккита оқим юзага келди. Булардан бири “формал таълим” назарияси, иккинчиси “ материал таълим” назарияси. Формал таълим назарияси тарафдорлари ўқувчиларни ҳаётий билиш доирасини кенгайтириш эмас, балки ўқувчиларнинг ақлий ва фикрлаш қобилиятларини , хотира ва тасаввурларини ўстиришга эътиборни қаратиш лозим деб, улар мактабларда тилни, айниқса грек ва лотин тилларини ҳамда математика фанларини ўргатишни тавсия қиладилар.

О беъктив оламни билиш




Б евосита сезиш-идрок этиш бавосита- тафаккур




Тафаккур жараёни


Анализ Умумлаштириш


Синтез Конкретлаштириш

С олиштириш-чоғиштириш Системалаштириш


Абстракциялаш Классификациялаш





Тафаккур жараёнининг мантиқий боғланиши



Тушунча

ҳукм

Хулоса чиқариш

Умумий

якка

Конк рет (яққол)

Абст- ракт

Умум.

Якка

жузъий

Индук тив

Дедук тив

Ана логик

Иккинчи материал таълим назариячилари мактаблардаги таълим турмуш учун, ҳаёт учун фойдали билимлар берадиган фанларни ўқитишни талаб этадилар. Бу оқим тарафдори АҚШ да прагматизм педагогикасининг йирик намоёндаси Джон Дьюдир. У ўзининг “Прагматизм педагогикаси” асарида (прагма-фойда деганидир) АҚШ мактабларининг ўқув режасида “қандай қилиб яхши харид қилиш мумкин”, “Кундалик ҳаёт арифметикаси” , “қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин? ” каби фанларни ва ундаги мавзуларни учратиш мумкин. XX аср рус педагогларидан академик Ю. К. Бабанский ўзининг “Оптимизация учебного процесса” , (Ўқув жараёнини оптималлаштириш) номли асарида, Итальян олими А. Петруччи “таълимни табақалаштирш” асарида ўзларидан олдинги ўтган олимлар Ян Амос Коменский ва К.Д Ушинскийларнинг таълимни самарадорли бўлиши, унинг сифати ўқитувчи шахсига боғлиқ эканини тарғиб қиладилар.


“Ҳар қайси мактабда дарс самарадорлиги муҳим масаладир, буни ким ва нима белгилайди? албатта ва тамоман, ўқитувчи шахси белгилайди. Ҳар қандай контрол савол , ҳар қандай раҳбарлик, ҳар қандай устав ва программалар буларнинг ҳаммаси ўқитувчи шахсига нисбатан қуруқ бир сўздир...” (К.Д.Ушинский Т. Пед.асарлар. ССС.Р. ПФА нашри.8т. 490-491 бетлар.)
Демак, дарс жараёнида ўқитувчи марказий фигура бўлиб, дарс самарадорлиги ўқитувчига боғлиқдир. Ўқитиш жараёнида яхши натижаларга эришиш ва дарс самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларга эътибор бериш талаб этилади:
-ҳар қайси фан ўқитувчиси ўз фанини яхши мукаммал билиши, педагогик маҳоратни эгаллаган бўлиши ;
-ўқитувчининг сиёсий-ғоявий жиҳтдан чиниққан бўлиши, сиёсий ҳушёр, ғоявий бақувват, назарияни амалиёт билан боғлай олиши, дунё воқеаларидан хабардор бўлиши;
-ўқитувчи томонидан дарсни ўқув режаси , ўқув дастурига ва ўқувчиларнинг ёш ҳамда индивидуал хусусиятларига мос қилиб ўтказиш;
-дарс давомида ўқитувчининг раҳбарлиги, етакчилиги, ўқувчиларнинг мустаққиллиги ва амалий фаолиятини ошириб бориш;
-дарс жараёнида ўқувчиларнинг эришган ютуқларини мустаҳкамлаб бориш ва камчиликларини сезиш билан уни бартараф этишга эришиш;
-ўқитувчининг, дарс жараёнида синфдаги ҳамма ўқувчиларни кўра билиш, назорат остига олиш ҳамда улар билан индивидуал муносабатда бўлиш;
-дарснинг мақсади, мавзунинг характери ва мазмуни, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиб, турли хил метод ва усуллардан усталик билан фойдаланиши;
-дарс жараёнида ўқувчиларни мустақил, эркин фикрлашга даъват этиш, мантиқий тафаккур қилиш, индуктив ва дедуктив муҳокама юритиш, аналогик хулосалар чиқаришга ўргатиш;
- дарс давомида таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминлаб олиш ва ҳоказо;
Шундай қилиб, ўқувчилар кузатиш, анализ ва синтез қилиш, кўриш, эшитиш, индуктив ва дедуктив муҳокама қилиш орқали тўпланган амалий материаллар устида абстракт фикрлашга , тафаккур қилишга ҳамда мантиқий хулосалар келтиришга ўргатиш лозим. Факт ва хулосаларни текшириб кўриш ва амалда синаб кўриш мақсадида олган назарий билимларини амалга тадбиқ этишга ўргатиш катта аҳамиятга эга ва бундай дарс самарали бўлади, ҳамда бундай дарс йирик бир асарга тенгдир.

Мавзу юзасидан савол ва мустақил топшириқлар:


1. Мактабда ўқувчиларининг фан асосларини эгаллашда ва моддий дунёни билишида сезги ва идрокнинг роли нималарда кўринади?


2. Моддий дунёни, воқеликни илмий асосда англашнинг психологик – педагогик асослари нималардан иборат? 3. Билимларнинг асосли бўлишига қандай усуллар билан эришилади?
4. Ян Амос Коменский ўзининг қайси асарида таълим назариясини асослаб берган?
5. Абу Наср Форобий моддий оламни ва унинг хоссаларини билиш нимадан бошланади? деб айтган.
6. Прагматизм педагогикасининг муаллифи ким?
7. “Формал таълим”, “материал таълим” тушунчаси ўртасида қандай фарқ бор?
8. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш нима учун керак? Шулар ҳақида конкрет мисоллар орқали баён этинг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish