Қоплама сопол материаллар. Биноларнинг фасад юзаларига, ички деворларига ва полларига қоплаш учун ишлатиладиган сопол материаллар-нинг олд юзаси турли рангларга бўялган, табиий рангли, силлиқ, бўртма, сирланган бўлиши мумкин. Сопол материаллар билан қопланган юзалар манзарали хоссалари билан фарқланади, улар пухта ва нисбатан тежамлидир. Уларнинг орқа томони қоришма билан яхши ёпишиши учун релъефли қилиб тайёрланади.
Биноларнинг фасадларини қоплаш учун асосан пардозбоп ғишт ва тошлар, кичик ўлчамли фасад плиткалари ва гилам нусха қоплама сопол материаллар ишлатилади.
Пардозбоп ғишт ва тошлар тўғри шаклли, қиррали ва бўёғи бир хил бўлади. Ўнг томони силлиқ, бўртма ва фактураланган бўлиши ҳам мумкин. Пардозбоп ғишт ва тошларнинг ранги тўқ қизилдан то оқ сариқ ранггача бўлади. Бундай материаллар юқори сифатли ва осон эрийдиган оқиш гиллардан тайёрланади, ҳозирги вақтда улар энг кўп ишлатилмоқда. Булардан ташқари пардозлаш материаллари сифатида “ангобли” ва “сирланган” ғиштлар хам ишлатилади. Ғишт ва тошлар яхлит ва ичи ковак қилиб ясалади. Тайёрлаш технологияси ярим қуруқ ёки пластик усулларда-сопол ғишт тайёрлаш кабидир.
Пардозбоп ғишт ва тошлар шакли ва ишлатиш жойига қараб “оддий” ва “профилли” ғишт ва тошларга бўлинади. Оддийларидан деворларнинг текис қисмларида, профиллиларидан эса карнизлар, тортқилар, белбоғлар ва ҳоказоларда фойдаланилади.
П
3.3-расм. Меъморий - бадиий
фасадбоп сопол плиталар.
ардозбоп ғишт ва тошлар фасадларнинг ташқи юзаларига ва кириш заллари, зина хоналари, ўтиш жойлари ва бошқа хоналарнинг ички деворларига териш учун ишлатилади.
Фасадбоп сопол плиткалар ярим қуруқ зичлаш усулида тайёрланади. Фасад плиткаларнинг асосий ўлчами 250х140х10, пойпешбоп плиткаларники 150х75х7, "кабанчик" турлариники 125х60х7 мм. Бундан ташқари "ромб", "гулбарг", "диагонал", "пирамидали", "тўлқин", "шар" турлардаги фасадбоп меъморий - бадиий плиткалар чиқарилади (3.3-расм).
Фасадбоп плиткаларнинг юза қисми силлиқ, сирланмаган ва сирланган, турли рангларга бўялган бўлиши мумкин. Цемент қоришмаси билан яхшилаб ёпишиши учун уларнинг орқа томонида чуқурчалар ўйилган. Фасадбоп плиткаларнинг сув шимиб олиши 2-8%, совуққа чидамлилиги камида 8 босқичга тенг. Фасадбоп плиткалардан деворларнинг ташқи ва ички юзасини қоплаш учун, алоҳида меъморчилик элементларини пардозлаш учун, шунингдек турар жой ва жамоат бинолари кириш заллари ва зина хоналарида фойдаланилади.
Гиламнусха сополак ҳар хил рангли, сирланган ва сирланмаган кичик ўлчамли плиткалардан иборат. Битта ёки бир неча рангли плиткалар "гилам" кўринишида терилади, бунда ўнг юзаси билан крафт коғозга ёпиштирилади. Қоришма билан яхши ёпишиши учун плиткаларнинг орқа томони тарам-тарам қилинади. Гиламнусха кошинкор плиткаларнинг ўлчамлари 48х48 ва 22х22 мм, қалинлиги 4 мм бўлиб, улардан тайёрланган гиламлар ўлчами эса 724х464 ва 672х424 мм га тенг бўлади. Плиткаларнинг сув шимиш даражаси 12%дан ошмаслиги, совуққа чидамлилиги эса камида 25 босқич бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда гиламнусха – кошинкор плиткалар ташқи девор панелларини, транспорт ва спорт иншоотлари, савдо ва бошқа корхона бинолари деворларини қоплаш учун кенг ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |