Qurilish materiallarining asosiy hossalari 1 Umumiy ma’lumotlar


Хом ашё массасини тайёрлаш ва қолиплаш



Download 449,03 Kb.
bet3/11
Sana19.03.2022
Hajmi449,03 Kb.
#500897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Amaliy mashg'ulot (1)

Хом ашё массасини тайёрлаш ва қолиплаш. Кондан қазиб олинган ва корхонага ташиб келтирилган гил табиий ҳолатда, одатда, буюмларни қолиплаш учун яроқсиз бўлади ва табиий тузилишини ўзгартириш зарарли аралашмалардан тозалаш, йирик аралашмаларни майдалаш, гилга қўшил-малар аралаштириш, шунингдек, қулай қолипланадиган масса ҳосил қилиш учун эса уни намлаш керак.
Хом ашё аралашмаси пластик, ним қуруқ ва хўл (шликер) усулларда қолипланади. Бу усуллардан қайси бирини танлаш хом ашё материалларининг хоссаларига, сопол массасининг таркибига ва буюмларни қолиплаш усулига, шунингдек, уларнинг ўлчамлари ва вазифасига боғлиқ.
Пластик усулда хом ашё материалари табиий намликда аралаштирилади ёки намлиги 18-23 % бўлган гил қоришмаси ҳосил бўлгунга қадар сув қўшилади. Хом ашё материалларини майдалаш ва қайта ишлаш учун турли турдаги жўвалар ва тегирмон тошидан, аралаштириш учун эса гил- қоргичлардан фойдаланилади.
Ушбу усулда қолиплаш-буюмларни пластик гил массалардан прессларда тайёрлаш қурилишбоп сопол буюмлар ишлаб чиқаришда энг кўп тарқалган усулдир.
Намлиги 18-23% қилиб тайёрланган гил массаси тасмали пресснинг қабул қилиш бункерига йўналтирилади. Масса шнек ёрдамида қўшимча аралаштирилади, зичланади ва алмашинувчи муштук билан жихозланган пресснинг чиқиш тешиги орқали брус кўринишида сиқиб чиқарилади. Муштукни алмаштириб, шакли ва ўлчамлари турлича бўлган брус олиш мумкин. Прессдан тўхтовсиз чиқаётган брусни тайёрланаётган буюмларнинг ўлчамига мувофиқ автоматик кесиш қурилмаси алоҳида қисмларга қирқиб ажратади.
Замонавий тасмали пресслар вакуум камера билан жихозланган бўлиб, уларда гил массасидан қисман ҳаво чиқариб юборилади. Масса вакуумланганда унинг пластиклиги ортади ва қолипланиш намлиги камаяди, хом ашёни қуритиш вақти қисқаради ва бир йўла мустаҳкам бўлади.
Ним қуруқ усулда хом ашё материаллари қуритилади, бўлакланади, майдаланади ва синчиклаб аралаштирилади. Гил одатда, қуритиш барабанларида қуритилади, қуруқлайин туйиш машинасида, дезинтегратор-лар ёки шарли тегирмонларда майдаланади, куракли аралаштиргичларда аралаштирилади. Пресс - кукуннинг намлиги 9-11% га тенг бўлиб, у то керакли намликка эга бўлмагунча сув ёки буғ билан намланади.
Бундай усулда ҳар бир буюм алохида юқори унумли махсус прессларда қолипланади, бунда пресс кукуни (гилли аралашмалар) қолипларда 15 МПа гача босим стида икки томонлама прессланади. Ушбу усулда пластиклиги паст, кам гилли хом ашёлардан ғишт ва бошқа буюмлар тайёрлаш мумкин, натижада қурилишбоп сопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг хом ашё базаси кенгаяди. Ним қуруқ усулда қолиплашнинг пластик усулда қолиплашга нисбатан мўҳим афзаллиги-намлиги кам (8÷12%) гил массаси ишлатилади, бу эса хом ашёнинг қуришини анча қисқартиради. Бу усулда қоплама плиткалар, пол плиткалари ва бошқа юпқа, сирти текис сопол буюмлар ишлаб чиқарилади.
Шликер (қуйма) учулда хом ашё материаллар олдиндан майдалаб кукун қилинади, сўнгра эса сув қуйиб яхшилаб аралаштирилади, бунда бир жинсли суспензия (шликер) ҳосил бўлиши керак.
Қуйиш усули санитария техника фаянс буюмлари (қувурлар, ванналар, иссиқлик радиаторлари, алохида бириктириш деталлари ва бошқалар) ва каттароқ ўлчамли қоплама буюмлар (черепица, плита ва бошқалар) тайёрлаш учун қўлланилади. Бу усулда намлиги 45% дан ортиқ, олдиндан майдаланган гил массаси (шликер) махсус қолипларга қуйилади.

Download 449,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish