Qurilish materiallarining asosiy hossalari 1 Umumiy ma’lumotlar



Download 449,03 Kb.
bet4/11
Sana19.03.2022
Hajmi449,03 Kb.
#500897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-Amaliy mashg'ulot (1)

Буюмларни қуритиш. Қолипланган буюмларнинг намлигини камайтириш учун уларни қуритиш зарур, масалан хом ғишт 8-10% намликкача қуритилади. Қуриши ҳисобига хом ашёнинг мустаҳкамлиги ошади, пишириш жараёнида дарзлар кетиши ва шакли ўзгаришининг олди олинади. Сопол буюмлар табиий ва сунъий усулларда қуритилади.
Қуритиш бостирмаларида табиий усулда қуритиш ёқилғи сарфлашни талаб қилмайди, лекин узоқ вақт (10-15 кун) давом этади ва ҳавонинг ҳарорати ва намлигига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, табиий усулда қуритиш учун кенг хоналар талаб қилинади.
Ҳозирги вақтда йирик заводларда, одатда, хом ашё вақти-вақти билан ишлайдиган камерали қуритгичларда ва узлуксиз ишлайдиган туннелли қуритгичларда сунъий усулда қуритилади.
Қуритиш тартиби буюм турига қараб танланади. Қуритгичларда пишириш ўчоқларини тутун газлари, шунингдек, махсус ўтхоналарда ҳосил бўладиган газлардан фойдаланилади. Хом ашёни қуритиш муддати 1 кундан 3 кунгача давом этади, юпқа буюмлар эса бир неча соатда қуритилиши мумкин.
Буюмларни пишириш. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш технологик жараёнининг хал қилувчи босқичи бу буюмларни пиширишдир. Пишириш жараёнини шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: хом ашёни қиздириш, пишириш ва совитиш. Хом ашёни қиздиришда ҳарорат аста-секин 100-1200С гача кўтарилади, бунда ундан эркин сув чиқариб юборилади. Шундан кейин ҳарорат 500-7500С гача кўтарилади, гилли минералдаги ва хом ашё аралашмасининг бошқа бирикмаларидаги органик аралашмалар ёниб битади ва кимиявий боғланган сув чиқиб кетади.
Харорат кўтарилган сари гилтупроқ минераллари парчаланиб, кристалл парчалари бузилади ва аморф шаклидаги Аl2О3 ва SiО2 хосил бўлади. Ҳарорат 900÷10000С га етганда осон эрийдиган брикмалар эрийди ва эримаган заррачаларни ўраб олади, бунда буюмнинг чизиқли ўлчамлари кичраяди ва зичланади. Янги кристалл моддалар, масалан силиманит (Аl2О3·SiО2) ҳосил бўлади. Кейинчалик харорат 1200-13000С га етганда гил массаси қовушади, яъни у муллитга (3Аl2·2·SiО2) айланади. Шу билан бир қаторда сопол масса таркибидаги тез эрийдиган бирикмалар ва қўшилмалар ҳам эриб, маълум миқдорда суюқ фаза ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган эритма сопол масса зарраларини бириктириб, улар орасидаги ғовакларни тўлдиради, зарралар бир бирига жипслашиб зичлиги ошади. Бу жараён пишириш дейилади. Максимал пшириш харорати ишлатилган гилнинг хоссаларига ва пишириладиган буюм турига боғлиқ. Пишириш натижасида сопол буюмлар тошсимон холатга, юқори мустахкамликка, сувга ва совуққа чидамлиликка, шунингдек, бошқа хоссаларга эга бўлади.
Сопол буюмлар ҳалқасимон, туннельсимон, тирқишли, роликли ва бошқа хумдонларда пиширилади.
Ҳалқасимон хумдон эллипсга ўхшаш туташ пишириш каналидан иборат бўлиб, шартли равишда камераларга бўлинган. Хумдон камераларининг сони унумдорлигига қараб 16 дан 36 гача ўзгариб туради. Шартли камералар гурухларига қуйидаги кетма-кетликда жойлашган бўлинмалар бирлаштирилади: юклаш, қиздириш, пишириш, совитиш ва хумдондан чиқариб олиш. Ҳалқасимон хумдонда ёниш ўчоғи бошқа бўлимлар каби пишириш канали бўйлаб тўхтамасдан силжийди, пиширилаётган маҳсулот эса ўз жойида бўлади.
Ҳалқасимон хумдонларда асосан ғишт ва черепица пиширилади. Пишириш ҳарорати 900-11000С га тенг. Хумдонда бутун пишириш жараёни 3-4 кун давом этади.
Бундай хумдонларда буюмларни пиширишда ҳарорат канал кесими бўйлаб бир текис тақсимланмайди, натижада буюмларнинг қандайдир миқдори ўта пишиб кетади (айниқса ғиштларда). Ушбу хумдонларнинг асосий камчилиги-ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ механизациялаштириш-нинг мураккаблигидир.
Туннель хумдон - узунлиги 100 м гача бўлган, боши ва охири очиқ каналдан иборат бўлиб, унда пишириладиган буюмлар жойланган вагончаалар темир изларда ҳаракатланади. Туннель хумдонда ҳалқасимон хумдондаги каби алоҳида бўлимлар бўлиб, уларда юклаш, қиздириш, пишириш, совитиш ва ўчоқдан чиқариб олиш жараёнлари бажарилади. Туннель хумдонда бўлимлар бўйлаб буюмлар силжийди, бўлимлар эса ўз жойида қолади.
Туннель хумдонлар газ ёки майда кўмир билан иситилади. Бундай хумдонларда махсулотни юклаш ва тушириш жараёнларини механизация-лаштириш, шунингдек, пишириш жараёнини автоматлаштириш осон бўлади. Пишириш жараёни 18-38 соат давом этади. Туннель хумдонлар ҳалқасимон хумдонларга нисбатан анча унумдор ва тежамли ҳисобланади.
Сопол материаллар, чунончи сирланган қоплама фоянс плиткалар икки маротаба пиширилади. Биринчи босқичда пиширишда махсус қолипга жойлаштирилган плиткалар туннель ўчоқларда 1240÷12500С хароратда пиширилади. Сўнгра совутилганидан кейин навларга ажратилади, сирланади, қолипга жойлаштирилади ва иккинчи марта бошқа туннель хумдонда 11400С хароратда пиширилади.
Сир хосил қилиш учун тез суюқланадиган гил, кварц қуми, дала шпати, қўрғошин, рух оксидлари кабилар ишлатилади. Рангли сир таркибида ранг ҳосил қилувчи оксидлар ёки металлар тузи бўлади. Сирнинг майда тўйилган сувли суспензия кўринишидаги хом ашё аралашмаси плиткаларнинг юза қисмига юпқа қатлам қилиб суртилади. Пиширишда сирнинг ташкил этувчи қисмлари суюқланади ва буюм юзасида шишасимон юпқа парда қатлами ҳосил қилади. Бу қатлам ғоят манзаралилиги билан плиткаларнинг сув ўтказмаслигини ҳам таъминлайди. Канализация қувурлари, қоплама ғиштлар ва бино фасадларига қопланадиган плиталар ҳам сирланади. Бундай буюмлар қуритилганидан кейин сирланади ва бир марта пиширилади.

Download 449,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish