Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet8/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
Психология

биринчидан, махсус жисмоний машқларни бажариш даврида турли шаклдаги мускуллар фаоллиги намоён бўлиб, спорт фаолияти мобайнида инсон керакли даражада жисмонан чиниқади, умумий жисмоний тайёргарликга эга бўлади;
иккинчидан, спортчини танлаган спорт тури билан боғлиқ бўлиб, спортчидан муайян кўникма, малакаларини такомиллаштириб боришга интилиши жисмоний машқларни бажаришда энг юқори натижаларни кўрсатишга йўналтирилгандир;
учинчидан, спортчини танлаган спорт турига оид жисмоний машқларни бажаришда юқори техникасини эгаллаш билан боғлиқ бўлиб, спортчидан махсус ва изчил тарзда давом этадиган узоқ вақтли машғулотларни талаб этади, бу жараёнда спортчи муайян ҳаракат малакаларини ўзлаштиради ва такомиллаштириб боради, шу билан бирга айни спорт тури бўйича шуғулланиш учун зарур бўлган куч, чидамлилик, тезкорлик, ҳаракатланишдаги чаққонлик, эпчиллик ва характердаги иродавий сифатларга мардлик, жасурлик, қатъиятлилик, ташаббускорлик, мустаққиллик, иродалилик, ғалабага ишонч ва ҳоказо эга бўлади;
тўртинчидан, спорт фаолияти спорт кўраши билан боғлиқлиги яъни, бу ҳолат спорт мусобақаси жараёнида алоҳида характерга эга бўлиб, спортчида жисмоний кучларини юқори зўриқтиришга, катта куч ва ҳиссий-иродавий кечинмаларининг чуқурлиги, психик жараёнларнинг кескин фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берувчи, спорт фаолиятининг зарур таркибий қисми бўлган, спорт мусобақалари жараёнида кескин тус олувчи беллашувлар билан боғлиқ;
бешинчидан, жисмоний ва маънавий кучларни намоён бўлиши билан боғлиқлиги яъни, спорт фаолиятини мураккаб тузилишга эгалигини махсус малака ва кўникмаларни максимал даражада аниқлаш, мотор-ҳаракатчанлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни доимий равишда юқори даражада сақлаб туриш зарурлиги. Шу нуқтаи назардан спорт фаолияти ниҳоятда мураккаб таркибга эга бўлиб, ўзига нафақат мусобақаларда иштирок этишни, балки изчил равишда олиб бориладиган тайёргарлик машғотларини ҳам қамраб олди.
Маълумки, сезги ва идроклар ҳаракат фаолиятининг асоси бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатни фақат сезгилар орқали идрок этиш мумкин. Шунинг учун ҳам сезги органларини ривожлантириш айниқса, мускул-ҳаракат, мувозанат, кўриш, эшитиш, тери-туйиш сезгиларининг аҳамияти каттадир.
Aйни чоқда сезги органларга таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг акс эттирилишидан иборат бўлган психик жараён – бу сезгидир.
Ҳаракат фаолиятида тасаввур, хаёл, хотира ҳам ўзига хос аҳамият эга. Ҳар қандай ҳаракатни эсда қолдириш онгли жараён ҳисобланади. Ҳаракатни олдин тасаввур қилмасдан туриб уни бажариш қийин. Ўқув-машқ жараёнидаги ҳар бир ҳаракатни умумий тасаввур қилиш тасодифан эмас.
Кўраш, бокс, қиличбозлик, дзю-до, футбол, бакскетбол, волейбол ва бошқа спорт турларида юқори тактик маҳоратга эга бўлиш, турли вазиялардаги ҳолатларни тез англаб, изчиллик билан қарор қабул қилишда тафаккурнинг ўрни муҳимдир.
Ҳар қандай спорт турида жисмоний машқлар ва спорт машғулотларини узоқ муддатда бажариб бориш натижасида ихтисослаштирилган идроклар ривожланади. Жумладан: югуришда “вақтни ҳис қилиш”, сузишда “сувни ҳис қилиш”, спорт ўйинларида “тўпни ҳис қилиш”, циклик спорт турларида “макон ва вақтни ҳис қилиш”, боксда “оралиқ масофани ҳис қилиш” ва бошқалар.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, жисмоний машққа ўргатишда ва спорт машқи жараёнида шахсни психик жараёнларини ва эмоционал иродавий ҳолатларини ҳисобга олиш муҳимдир. Чунки,
1) куч чидамлилик сингари жисмоний сифатларни шаклланиши ва ривожланиши кўпинча, иродавий сифатларнинг тузилишига, қисман эса, мақадга интилиш ва собитқадамикка боғлиқ;
2) янги ҳаракат малакаларини шакллантириш ва қайта ўрганишнинг тезлиги динамик стереотипнинг тез шаклланиши, мускул-ҳаракат сезгиларини ва идрокни аниқлиги, нерв тизимининг динамиклиги ва илдамлигига боғлиқдир;
3) спортчининг тактик фаолияти унинг ахборотларини қабул қилиш ва қайта ишлашдаги индивидуал хусусиятларига, оператив тафаккур ва бошқаларга боғлиқ;
4) мусобақаларда спортчининг яхши натижалар кўрсата олмаслиги баъзан уларнинг етарли жисмоний тайёргарликка эга эмасликларидан эмас, балки ўз кучини тўғри сафарбар қилиш кўникмаларини йўқлиги, психик зўриқишга бардош бера олмаслигидандир.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish