Мардлик – жасорат ва матонат”



Download 27,51 Kb.
Sana26.04.2022
Hajmi27,51 Kb.
#581904
Bog'liq
Мардлик ва жасорат


Мардлик – жасорат ва матонат”

“Мардлик – жасорат ва матонат” деганда одатда, биринчи галда ҳарбийлар, уларнинг фаолияти кўз олдимизга келади.


Мардлик тимсоли бўлган жасорат ва матонат нафақат ҳарбийлар, уруш пайтлари ёки ҳарбий вазиятларда, балким барча даврларда инсон томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. Бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган, кўплаб мамлакатларни қамраб олган ва қурбонлар берилишига олиб келган пандемия шароитида ҳаёт кечираётганлигимизнинг ўзи, қолаверса кўринмас ёв ҳисобланаётган ушбу касалликка қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг фаолияти – бу жасорат тимсолидир.
Узоқ тарихимизда аждодларимизнинг она юрт, миллат эрки, озодлиги йўлидаги курашлари мардлик, жасорат тимсолидир.
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида, авваламбор, асосий устувор йўналишларидан бири миллий армияни шаклантиришдир.
Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.
Ҳозирги кунда дунёда олдиндан айтиш қийин бўлган вазият ҳукм сураётган мураккаб бир шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини чуқур англаган ҳолда, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожлантириш бўйи­­ча қабул қилган “Ҳаракатлар стратегияси”да юртимиз мудофаа салоҳиятини янада ­мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Ушбу Стратегия асосида ўтган йил давомида мамлакатимиз ҳаётининг бошқа тармоқлари қаторида ҳарбий қурилиш соҳасида кўпгина энг долзарб ва муҳим масалалар бўйича аниқ чора-тадбир ва ҳаракатларни кўзда тутадиган қарорлар қабул қилинди, уларни амалга ошириш бўйича ишларни самарали ташкил этилди.
Шу тариқа қисқа вақт мобайнида аниқ натижаларга эришилди, Қуролли Кучлар келгусидаги қиёфасини белгилаб берадиган стратегик тамойиллар ва ана шу мақсадга эришишга қаратилган кенг кўламли комплекс чора-тадбир ишлаб чиқилди.
Аввало, ташқи сиёсат мослашувчанлиги ва очиқлиги, қўшниларимиз билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини сақлаш энг устувор вазифа экани ҳақидаги принциплар асосида Ўзбекис­тон Республикасининг Мудофаа докт­ринаси янгиланган ҳолда қабул қилинди.
2017 йилда Миллий гвардия ва Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, уларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.
Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бутунлай янги сифат босқичига кўтарилди.
Ҳар бир ҳудудда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди, уларга бевосита раҳбарлик қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юкланди.
Униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ­мустаҳкам ҳаётий позиция ва Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш мақсадида ватанпарварлик тарбияси соҳасида моҳият эътиборига кўра ноёб тизим яратилиб, унинг доирасига мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари қамраб олинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ва Қуролли Кучлар тизимида унинг бирламчи тузилмалари фаолияти йўлга ­қўйилиши мамлакатимизда ёш авлод манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг давоми бўлмоқда.
Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларимизда узоқ муддатли, имтиёзли кредитлар бериш асосида кўп қаватли уй-жойлар босқичма-босқич барпо этилмоқда.
Айниқса, кейинги йилларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бормоқда.
Минтақамизда очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилларига асосланган янги сиёсатни амалга ошириш доирасида Қуролли Кучларимиз Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасблари билан яқин шериклик алоқаларини ўрнатди ва мустаҳкамламоқда. Сўнгги йилларда биз бир қатор қўшма ўқув машғулотларини биргаликда ўтказилди. Шунингдек, юқори даражадаги ҳарбий делегацияларнинг ташрифларини ташкил этилди, тезкор ва жанговар тайёргарлик борасида тажриба алмашилди. 
Тобора кучайиб бораётган бундай ҳамкорлик бугунги кунда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, Марказий Осиё деб аталмиш умумий уйимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим омилига айланиб бормоқда.
Дунёдаги энг юксак стандартлар даражасида ташкил этилган узлуксиз ҳарбий таълим тизими изчил ривожлантириб борилмоқда. Ҳозирги пайтда янгитдан тузилган, моҳият эътибори билан ноёб бўлган Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти мамлакатимизнинг замонавий олий таълим муассасалари қаторидан муносиб жой эгаллади.
Шу билан бирга, бошқарувнинг тезкор-стратегик бўғинида хизмат қиладиган офицер кадрларни тайёрлайдиган янги факультет ташкил этилди, Қуролли Кучлар академиясида қўшимча таълим инфратузилмалари фойдаланишга топширилди. Махсус вазифаларни бажарадиган бўлинмалар учун ҳарбий хизматчилар тайёрлайдиган ўқув марказини ташкил этиш жараёни ниҳоясига етказилди.
Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича катта ишлар олиб борилди.
Жанговар тайёргарликнинг модернизация қилинган, мослашувчан тизимини жорий этиш билан уйғун ҳолда, Қуролли Кучларнинг янги ташкилий тузилмага ўтказилиши миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилиятини бир неча баробар оширди.
Бугунги кунда бизнинг ҳарбийларимиз ўзларининг профессионал тайёргарлик даражаси бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботламоқда. Халқаро ҳарбий ўқув мусобақаларида, армиялар ўртасидаги ва спорт беллашувларида Ўзбекистон вакиллари ўзларининг маҳорати, руҳан бақувватлиги, ғалабага бўлган иродасини намоён этмоқда, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликларини яққол кўрсатмоқда.
Мисол учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимда 2019 йил давомида эришилган 15та юқори натижани санаб ўтсак;
1. Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари 2-ўринни эгаллади.
2. Ўзбекистон армиясининг жанговар самардорлиги 10-12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошди.
3. Ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқарадиган бўлди.
4. Президент қарорига асосан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Maxсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.
5. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди.
6. Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида илк бор “Techno Discovery-2019” фестивали ўтказилди.
7. Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 200дан ортиқ ҳарбий созандалар “Ёшлар куни”га бағишлаб Халқлар дўстлиги майдонида оркестрлар фестивалини ўтказди.
8. Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 1239 нафар аскарга имтиёзли кредит ажратилди.
9. Каттақўрғонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги энг катта полигон қурилди.
10. “Халқаро армия ўйинлари – 2019”нинг танк биатлони йўналиши бўйича илк бор иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди. Шунингдек, “Фориш” полигонида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета”да ҳам Ўзбекистон биринчиликни қўлга киритди.
11. Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари “Марказ-2019” халқаро ўқув-машғулотида қатнашди.
12. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида замонавий ҳарбий можароларга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
13. Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди.
14. Россия ҳарбий академиясида Ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди.
15. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШ ҳарбий хизматчилари (Миссисипи, АҚШ) ўртасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган «Энг яхши жангчи» ҳарбий танловида иштирок этиб, ўз тоифаларида 1-ўринни қўлга киритди.
Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси бутун Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшларимизда миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда.
Миллий армиямизни қурол-яроғ ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашга қодир бўлган мудофаа-саноат комплексимизни янада ривожлантириш бўйича вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинмоқда.
Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ва жанговар ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган корхонанинг модернизация қилингани ва техник қайта жиҳозлангани бунга яққол мисол бўла олади, уларда қайта ташкил этилган илмий-техник салоҳият эса мазкур тармоқларда илмий-ишлаб чиқариш кластерларини шакллантиришнинг асосига айланиб бормоқда.
Иқтисодиётнинг тўлақонли мудофаа секторини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар яқин истиқболда нафақат миллий армиямизни қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, балки қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификация қилиш имконини ҳам беради.
Халқ ва армия ўртасида ишончли кўприкка айланган ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятида муайян ютуқлар кўзга ташланмоқда. Ушбу секторлар ташкил этилганидан буён “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган шиор остида ҳарбий инфратузилмаларни модернизация қилиш ва тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳарбий шаҳарчалар замонавий қиёфага эга бўлди, моддий таъминот хизматлари соҳасига аутсорсинг тизими жорий этилди. Ўтган уч йил давомида 8 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар оилаларини қулай ва шинам квартиралар билан таъминлаш учун 275 та кўп қаватли уй-жой барпо этилди, ҳарбий хизматчиларнинг аёллари учун қарийб 600 та янги иш ўрни яратилди, 1 минг 900 нафар ҳарбий пенсионер ишга жойлаштирилди.
Армиямиз униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш борасидаги ишларга фаол киришганини алоҳида қайд этиш лозим. “Ватанпарвар” ва “Фахрийлар” сингари ташкилотлар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янада кучайтириш ҳамда уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича ғоят зарур бўлган ишларни биргаликда давом эттириб келмоқда.
Шу ўринда Қуролли Кучлар фаолияти устидан фуқаролик назоратини кучайтириш зарурлигини, бугунги кунда мамлакатимиз парламенти ўзининг кенгайтирилган ваколатлари доирасида “Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги қонун ва мудофаа соҳасидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилмоқда. 2019 йили Олий Мажлис Сенати томонидан Қуролли Кучларнинг қурилиши ва ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташига доир долзарб масалалар юзасидан ҳарбийлашган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг маърузалари бир неча бор эшитилганини таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Сенати Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг 2020 йилда қуролли кучларни ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботида: “Қўшинларни янги қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича жадал суръатларда олиб борилаётган ишлар туфайли мавжуд қурол-аслаҳаларнинг 27 фоизи янгиланди”. Бундан ташқари, замонавий халқаро талабларга мувофиқ тўртта ҳарбий полигон ва тоғ ўқув маркази реконструкция қилинган. Шундай қилиб, декабр ойи бошида Нукус полигони янги кўринишга эга бўлди; аввалроқ Чирчиқ полигонида Мудофаа вазирлигининг моделлаштириш ва симуляция қилиш бўйича дала ўқув маркази барпо этилган бўлиб, у ерда 160 нафар тактик бўғин қўмондонлари ўқитилди деб маълумот берилди.
Қийин геосиёсий ва иқтисодий шароитда Ўзбекистон замонавий, мобил, самарадор 50 минг кишилик армияни яратди. Ўзбекистон минтақада мудофаа қурилиши соҳасида тан олинган етакчи мавқеини сақлаган ҳолда, ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Беларус, Қозоғистон ва Озарбайжонни ортда қолдириб, муносиб 52-ўринни эгаллаб келмоқда.
Global Firepower маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон армияси 185 та самолёт (шу жумладан 90 дан ортиқ ҳужум самолётлари ва вертолётлари), 420 та танк ва 1 210 та бошқа зирҳли техника, 98 та ракета комплекслари ва 137 та самоход артиллерия ускуналари билан қуролланган.
Республика ҳарбий қудратининг ошиб бораётганини Марказий Осиёдаги турбулентлик: халқаро терроризм, диний экстремизм ва афғон наркотрафикининг ўсиши белгилаб беради. Тошкент 2020 йилгача армияни модернизация қилиш ва энг замонавий қурол-яроғ билан қайта жиҳозлаш дастурини муваффақиятли ҳаётга татбиқ этмоқда, бунда Россияда ишлаб чиқарилган зарба авиацияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бронетанк техникаларига кўпроқ аҳамият қаратилмоқда.
Илгарироқ Strategic Defense Intelligence консалтинг компанияси ҳисоботида Ўзбекистоннинг 2020 йилги мудофаа харажатлари 3,4 миллиард долларни ташкил этиши таъкидланганди. 2018 йил январ ойида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида” ги қонунни имзолади, унда қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника турлари билан қайта жиҳозлаш ва давлат мудофаа-саноат мажмуасини яратиш параметрлари белгилаб берилди.
Умуман, мустақиллик йилларида ҳар томонлама чуқур ўйланган сиёсати боис мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир, ихчам, тезкор, замонавий қурол яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шаклланди. Қуролли кучларни бошқаришнинг янги тизими яратилди, қўшинларнинг тузилиши ва жанговар таркиби, ташкилий-штат қурилиши тубдан ўзгарди. Офицер ва сержант кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизими вужудга келди. Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни тайёрлаш тизими тубдан ўзгармоқда. Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиеёвнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларига йўллаган байрам табригида кўрсатиб ўтилганидек, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига раҳна соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қарши Қуролли Кучларимизнинг муносиб ва самарали зарба бериш имконияти ҳамда тайёргарлигини танқидий баҳолаб бориш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштириш, жанговар тайёргарликни мустаҳкамлаш, ҳарбий қисм ва бўлинмаларни модернизация қилиш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, алоқа ва индивидиуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш, профессионал ҳарбийларни шакллантиришни таъминлайдиган узлуксиз тизимни янада такомиллаштириш каби чора-тадбирлар Ватанимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш, мусаффо осмонимизни асраб-авайлашнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилади.


Download 27,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish