Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet9/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
Психология

Спорт психологияси соҳаси
“Спорт психологияси” тушунчаси ва бу соҳадаги билимлар илк маротаба бугунги олимпия ўйинларининг асосчиси Пьер де Кубертеннинг мақолаларида, 1900 йилда пайдо бўлган.
Ўшанда у “Спорт психологияси” номли мақола эълон қилган бўлиб, мазкур иш асосан фалсафий характерга эга эди.
1913 йилда Лозанна шаҳрида Пьер де Кубертеннинг ташаббуси билан Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан спорт психологияси бўйича махсус конгресс чақирилди ва шу тариқа ушбу соҳа “дунёга келди” ҳамда ўз мақомига эга бўлди. Бироқ, у пайтларда ҳали спорт психологияси муаммоларининг ҳақиқий маънодаги илмий ишланмалари деярли йўқ эди. Қолаверса, олимлар спорт психологиясини ҳали илмий билимлар соҳасидаги махсус йўналиш сифатида тан олишмаган эди. Бу аввало, спорт ўша даврларда ҳали яхши ривожланмаганлиги билан боғлиқ эди. Спорт психологиясининг муаммолари фақатгина айрим жамоат арбоблари ва олимларнинг қизиқишлари манбаи эди, холос. Шундай бўлишига қарамасдан, Пьер де Кубертеннинг ташаббуси ва Лозанна Конгресси спорт психологияси муаммоларини ўрганишда маълум даражадаги туртки бўлди. Натижада ХХ асрнинг 20-йилларидан кейиноқ бу масалалар бўйича Франция, Германия, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда фаол илмий тадқиқотлар олиб борила бошланди.
Масалан, Францияда спортчининг ижтимоий психологияси соҳасида бир қатор тадқиқотлар ўтказилган. Мазкур ишларнинг муаллифлари Ю. Каррара, М. Бернард ва М. Буэллар ҳисобланашида.
Ю. Сегал эса неврозларни ҳамда уларни даволаш воситаларини ўрганган.
Психолог Риу раҳбарлиги остида “Спорт психопедагогикаси” номли тўплам эълон қилинган.
Германияда бу борада олиб борилган ишларни Ньюманнинг “Спорт ва шахс” (1957), “ Спортда мотивация” (1971) каби асарларининг пайдо бўлиши билан тавсифлаш мумкин.
Италияда эса спорт психологияси соҳасидаги энг катта ишлар спорт психологияси халқаро жамиятининг биринчи Президенти Ф. Антонелли томонидан амалга оширилган. Унинг муаллифлигида “Психология ва спорт психологияси” номли китоб нашр этилган бўлиб (1960), унда муаллифнинг узоқ йиллар давомида олиб борган илмий тадқиқотлари натижалари умумлаштирилган.
Спорт психологияси фан сифатида энг тараққий топган мамлакатлардан бири АҚШ да жадал ривожланди. Америкалик олимлар Х. Френелик, А. Слейтер-Хеммел ва бошқалар спорт психологияси фани ривожига улкан ҳисса қўшдилар. Уларнинг тадқиқотлари марказига спортчи шахси қўйилган эди. Асосий усуллари шахс кўрсаткичлари ҳамда тестлардан иборат бўлган.
АҚШнинг энг машҳур спорт психологи Б. Креттидир. У 30 дан ортиқ шу соҳага оид китобнинг муаллифидир. Унинг китоблари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, спорт тренерлари томонидан, МДҲ мамлакатлари олимлари, жумладан Ўзбекистон олимлари томонидан ҳам амалиётда кенг қўлланилади.
Канадада Персивал (университет директори)нинг ишлари айниқса машҳур бўлиб, асосан спорт социологияси соҳасини ўрганишга йўналтирилганлиги билан диққатга сазовордир. У спортчиларнинг спорт тренерларига берган баҳоларини ўрганган.
Шарқий Европа мамлакатларида МДҲда қўлга киритилган спорт натижаларининг кенг таъсири остида спорт психологияси ниҳоятда ривожланди. Зеро, бу мамлакатларда спорт психологияси давлат даражасида тараққий эттирилди.
Собиқ Чехословакияда психолог олимлар мотивация муаммоларини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу масала спорчи ва спорт тренерларини психодиагностикадан ўтказиш усулларига асосланган эди (Ванек, Гошек, Свобода, Моцак ва бошқалар).
Болгариядаги олимлар спортчини психологик жиҳатдан тайёрлаш ва гуруҳлар психологияси билан боғлиқ муаммоларни ўргандилар. (Ф. Генов бошқалар).
Кубада эса спортчиларни психологик тайёрлашнинг турли жиҳатлари чуқур ўрганилган (Р. Мартинес, К. Каноти ва бошқалар).
Рус олимлари И.М. Сеченов, П.Ф. Лесгафтлар ўз илмий ишларида инсон психикасининг ривожланишига унинг ҳаракатлари ниҳоятда муҳим таъсир кўрсатишини исботладилар. И.П. Павловнинг олий нерв фаолияти қонуниятлари ҳақидаги таълимоти спорт психологияси муаммоларини ҳал этишда кенг қўлланилди.
МДҲда спорт психологиясига оид дастлабки тадқиқотлар профессор П.А. Рудик томонидан амалга оширилган эди. Унинг тадқиқотлари машқларнинг таҳлилига ва ҳаракат реакцияларини ўрганишга бағишланган эди. 1958 йилда у жисмоний тарбия институтлари учун психология ва спорт психологияси бўйича илк дарсликни ёзган. Профессор А.Ц. Пуни мусобақаларнинг спортчи психикасига таъсирини ўрганган. Шунингдек МДҲда спорт психологиясининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган илк қалдирғочлар сифатида Т. Стрельцов, Г.М. Гагаева, О.А. Черникова ва бошқаларни алоҳида эътироф этиш мумкин.
1913 йилдан сўнг, 1965 йилда Римда спорт психологияси Конгресси қайтадан ташқил этилди. Ушбу конгрессда Спорт психологларининг халқаро жамияти (СПХЖ) ташқил топди ва у доимий фаолият юритувчи органини, шунингдек жамият Президенти – Ф. Антонеллини сайлади (ХОҚ ‑ Халқаро олимпия қўмитаси президенти).
Спорт психологияси ҳақидаги маърузаларни 1972 йил Мюнхенда бўлиб ўтган илмий Олимпия Конгресси, 1979 йил Москвада бўлиб ўтган “Бугунги жамиятдаги спорт” мавзуидаги Халқаро Конгресс дастурларида ҳам учратиш мумкин. Шунингдек, спорт психологияси бўйича 1991 йил Кёльн шаҳрида, 1992 йил Москва шаҳрида, 1994 йил Ростов-Дон шаҳрида ва ниҳоят яна 1995 йил Москва шаҳрида, 2016 йил Иокогома шаҳрида Халқаро Конгресслар ўтказилган.
Ўзбекистонда спорт психологияси фан сифатида дастлаб Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг педагогика ва психология кафедраси базасида шаклланган. Доцент Л.Е. Лебедянская 1962 йилдан 1972 йилга қадар “Спорт психологияси”нинг методологик асосини ишлаб чиқилган.
Спорт психологиясининг фан сифатида ривожланишида Тошкентдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти педагогика ва психология кафедраси билан Москва шаҳридаги Марказий Давлат жисмоний тарбия институтнинг психология кафедраси ўртасидаги алоқалар катта таъсир кўрсатган.


Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish