Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади



Download 125,24 Kb.
bet17/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
Психология

Умумий тайёргарлик
- Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида демократик ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари.
- Жисмоний тарбия ва спорт сҳасида таълим-тарбия жараёнларини ташқил этишнинг қонунчилик нормалари ва ҳуқуқий асослари.
- Амалий хорижий тилни ўрганишнинг интенсив усуллари.
Умумкасбий тайёргарлик
- Педагогика асослари.
- Жисмоний тарбия ва спортда ахборот-коммуникация технологиялар.
- Жисмоний тарбия гигиенаси ва спорт тиббиёти асослари.
- Анатомия, физиология асослари.
- Педагогнинг касбий компетенция ва креативлиги.
- Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва услубияти.
- Жисмоний тарбия ва спорт тарихи.
Мутахассислик модуллар бўйича тайёргарлик
- Психология тарихи.
- Умумий психология.
- Спортда ижтимоий психология ва тренинг.
- Спорт психологияси.
- Ёш даврлари психологияси.
- Шахс психологияси.
- Спорт психодиагностикаси.
- Консултатив психология ва психокоррекция.
- Танлов фанлари
- Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.
- Спорт биомеханикаси.
Курснинг мақсад ва вазифалари
Олий маълумотли спортчиларни “Спорт психологияси” бўйича қайта тайёрлаш махсус ўқув курсининг мақсади – тингловчиларга спорт психологияси модули бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишини таъминлаш, шунингдек уларнинг касбий билимлари, кўникма ва малакаларини чуқурлаштиришга, спорт психологиясига оид касбий билимларни шакллантириш ва ривожлантиришга, шунингдек уларнинг таълим олиш жараёнида спорт турларида шуғулланувчи спортчиларни психологик тайёрлаш улар орасидан иқтидорли ёш спортчилар танлаш, халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашадиган малакали спортчилар қилиб тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини доимий равишда ошириб боришга тайёрлашдан иборат.
Олий маълумотли спортчиларни “Спорт психологияси” бўйича қайта тайёрлаш махсус ўқув курсининг вазифаси - Спорт психологияси фанининг вазифалари ва мақсади, спорт психологисининг спорт таълими жараёнидаги ўрни ва аҳамияти, спортчилар психологик тайёргарлиги ва мусобақаларда иштироки, спорт психологияси асослари, жисмоний, техник-тактик тайёргарликларнинг психологик асослари, спорт тренировкасининг психологик асослари, спортчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари, спорт турларининг психограммаси ва уларни тузиш, спортчиларни мусобақаларга психологик тайёрлаш, спортчилар билан машғулотлар олиб бориш ва улар орасидан иқтидорли ёш спортчилар танлаш, халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашадиган малакали спортчиларни тайёрлаш, мусобақа жараёнида спортчиларни психологик бошқариш, спортчи ва тренер психологияси, спортда психогигиена, спортда бошқариш ва ўз-ўзини бошқариш методикалари бўйича касбий ва амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш.
Спортда психологик тайёргарликнинг асосий йўналишлари ва тренер шахсида қуйиладиган психологик талаблар. Спорт билан шуғулланиш тизимининг кўп йиллик жараёни. Спортга танлов ва спортга йўналтириш ҳақида тушунчалар. Болаларни спорт турларига қабул қилишда психологик-педагогик ташхис методикаларни ўрни ва самарадорлиги, ўқувчиларни спорт турига қабул қилишда психологик тестлар, анкета суровлари, муаммоли вазиятлар, спорт тури бўйича етакчи психологик, жисмоний сифатларини ривожлантириш усуллар ҳақида тушунчалар бериш.
Спортчиларда индивидуал-психологик хусусиятлар (темперамент, характер, қобилият), спортчиларга хос темперамент турлари, спортга жалб қилишда темпераментнинг ўрни, психик ҳолатлар (стресс ва агрессив хулқ- атворнинг келиб чиқиш сабаблари) бўйича маълумотлар бериш. Ҳолатларни объектив ва субъектив баҳолаш тартиби тўғрисида билимлар бериш.
Спортчиларнинг мусобақа олди ҳолатлари ва уларни психологик тайёрлаш, спортчиларнинг мусобақа старт олди ҳолати ва старт берилишига тайёргарлиги, шахснинг психомотор қобилиятлари, психотерапия ҳақида тушунчалар бериш. Спортда психотренинг машғулотлар ва аутоген машқларни ўрни ва уни самарадорлигини тушунтириш.
Тингловчиларнинг спорт психологиясига оид билим, кўникма ва малакаларини ошириш, зарур бўлган касбий компетентлик даражасини ошириш, спортчилар билан машғулотлар олиб бориш ва улар орасидан иқтидорли ёш спортчилар танлаш, халқаро спорт ареналарида муносиб қатнашадиган малакали спортчиларни тайёрлашда уларнинг спорт психологик билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда спорт соҳасида психологияни ўқитишнинг инновацион технологиялари ва илғор хорижий тажрибаларини ўзлаштириш бўйича касбий ва амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсида таълим жараёни муддати
Модулларни ўқитишда дарслик, ўқув қўлланмалар, маъруза матнларининг электрон шаклларидан, тақдимотлар ва бошқа электрон ресурслардан фойдаланилади.
Машғулотлар маъруза, амалий машғулот, семинар, кўчма машғулот, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади.
Мазкур курсда, ўқув жараёни 432 соат миқдорида ташқил этади.
Ўқув курсини муваффақиятли тугаллаган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 658-сон қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги қайта тайёрлов ҳақидаги диплом берилади.
Мустақил соатларни ташқил этишнинг шакли ва мазмуни
Тингловчи мустақил соатларни муайян модуллар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиб бажаради:
- ўқув модуллари бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларга тайёрланиш;
- битирув лойиҳа ишини тайёрлаш;
- битирув лойиҳа ишини ҳимоя қилиш.
Битирув лойиҳа иши мазмуни танланган мавзуга мос бўлиб, уни бажаришда қуйидагиларга эътибор берилади:
Таркиби:
- титул варағи;
- мундарижа;
- кириш;
- асосий қисм;
- хулоса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- фойдаланилган интернет сайтлари рўйхати
- илова(лар)
- илмий рахбар хулосаси
Мазмуни:
- тавсия қилинган адабиётларни мутоала қилиш;
- мутахассислик фанларида инновациялардан фойдаланиш;
- спортчи билан индивидуал ишлашда педагогик маҳорат;
- интернетда илмий-амалий лойиҳа ишига оид маълумотларни излаш ва мутоала қилиш;
Битирув лойиҳа ишини мазмуни ва шакли йўналиш таркибидаги модуллар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кенгайтирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish