Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида (“psyche” – жон, руҳ ва “logos” – таълимот, илм) деган маънони англатади


Спорт фаолияти икки гуруҳдан ташқил топган бўлади



Download 125,24 Kb.
bet13/46
Sana23.02.2022
Hajmi125,24 Kb.
#123382
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
Психология

Спорт фаолияти икки гуруҳдан ташқил топган бўлади.
1. Спорт машқлари.
2. Спорт мусобақалари. Мусобақа спорт фаолиятининг асосий жиҳатини ташқил қилади.
7. Спорт фаолиятининг мотивлари. Мотив психологик тушунча бўлиб, инсоннинг ички сифатларини аниқ бир фаолият турига нисбатдан уйғонишидир.
Мотивлар турлича бўлади:
1) спорт мусобақаларининг фаолият мотивлари;
2) ахлоқийлик интизомлилик мотивлари (бурч ватанпарварлик),
3) ишонтириш мотивлари:
4) спортчининг ракибига муносабат мотивлари:
5) тренер ва томошабинларга бўлган мотивлар:
6) мусобақалашиш мотивлари:
7) тозалик мотивлари:
8) мақташ, рағбатлантириш мотивлари кабилар.
Масалан, инсон нималарни хоҳлайди, нималарга қодир, нималарга интилади, қандай киши, нима учун бу ишни бажаради, ўқувчи нима учун спорт билан шуғулланади.
Спорт фаолиятида тренер-ўқитувчининг асосий мақсади қандай бўлса-да, шогирдининг ғалаба қилишга ҳаракат қилади. Спорт психологияси фанининг муҳим вазифаларидан бири тренер-ўқитувчи-педогогик кадрларни тайёрлаш билан бирга спортчиларни спорт фаолиятига психологик жиҳатдан тайёрлашдан иборатдир. Тренер ўзининг педогогик фаолиятида, ижтимоий фанларни яхши билса, спортчилар билан ишлашда ижобий натижаларга эришади. Агар тренер-ўқитувчи ижтимоий фанларни ва спорт психологияси фанини яхши ўзлаштирган бўлса, спорт жараёнида илмий тажрибалар билан ўтқазиш билан шуғулланса, тест орқали маълум бўлмаган маълумотларни топишга эришади. Тренер-ўқитувчи спортчиларга клиник ёрдам беришни ўрганса, спортчиларнинг ҳис-туйғулари бўйича суҳбатлар ўтқазилиб, спорт жараёни тренер-ўқитувчи томонидан тўғри таҳлил қилинса, спортчилар ҳақида қўпроқ маълумот тўплашга муваффақ бўлади ва спорт жараёнида фойдаланиш имкониятини яратади.
Командада спорт психологиясининг асосий вазифаси:
- спортчиларнинг мусобақадан олдин ва мусобақа жараёнига пайдо бўлаётган эмоционал безовталаниши, ташвишланиши тўғрисида суҳбатлар олиб бориш;
- спортчиларга маслаҳат бериш;
- спортчининг ваҳимага берилмасдан мусобақада ғалаба қилиш йўл-йўриқларини бериш.
Масалан, спортнинг қуролдан ва камондан нишонга отиш турларида кучли ҳаяжонланиш кузатилади. Мусобақа қанча кўп узоқ давом этса, спортчидаги ҳаяжонланиш ортиб бораверади. Спорт турларининг характерли томони шундан иборатки, рақибнинг юқори кўрсаткичлари ҳам спортчидаги ҳаяжонланишни пасайтирмайди, спортчининг ўз натижаларини бошқа бир спортчи ғалабасига таққкослаши учун ҳиссиётни, ҳаяжонланишни ошириб юборади. Спортнинг фигурали учиш ва бадиий гимнастика турлари хар бир ҳаракат спортчиларда ҳам жонли ва артистик қобилиятда бажаришда талаб қилади. Бу спортчиларда спортчи мусобақага яхши тайёрланган булса, катта кучланиш орқали бажариладиган хар бир ҳаракат аниқ, ифодали бажарилади, спортчининг психик ҳаяжонланиш даражаси характ бошланишидан тамом бўлгунига қадар ундаги эмоционал тўлқинланиш билан бир хил кечади. Ҳаракатни куч билан бажарадиган оғир атлетика, ядро ва диска улоқтиришда спортчидан чидамлилик талаб қилинади. Спортнинг чопиш, сузиш, ўзоқ масофага югуриш турларида мусобақанинг охирида ҳаяжонланишнинг пасаяши кузатилади.
Спортчининг қандай куч билан эмоционал ва реакция қилишига қараб, ундаги айни бир хил куч билан таъсир қилувчи таассуротлар ва ички тааассуротлар ҳақида хулоса чикарамиз. Бу хусусиятларнинг ёрқин намоён бўлиши эмоционал ва таъсирланувчанликдир. Биз спортчининг спорт фаолияти жараёнида қандай фаол даража ташқи оламга, жумладан, томошабинларга, рақибига, ақлий фаолият турларига, қизиқишларига,спорт мусобақаси даврида мақсадни амалга оширишда ташқи ҳамда ички қаршиликларни қандай фаоллик билан енгишига караб хулоса чикарамиз. Биз бу хакда хулоса чикаришда спортчининг фаолияти кўп жиҳатдан нимага боғлиқлиги, яъни тасодифий ҳодисалар, максадлар, ниятлар, интилишлар ёки унинг кайфиятига қараб иш олиб боришимиз тақозо этилади.
Спортчи характерининг силлиқлиги ва унга қарама-қарши сифат бўлган қотиб қолганлик ёки характерининг ўзгарувчанлиги, ташқи таассуротларга қанчалик енгиллик ва чаққонлик билан мувофиқлашиши каби жиҳатлари билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Характери силлиқ ёки мослашувчан, аксинча, хатти-ҳаракатлари суст ёки қолоқ, янги шароитларга турлича мослашадиган кишилар билан тил топишиши, вазмин ва ювошлиги, аффектга мойиллиги ёки босиқлиги, диққатининг барқарорлиги жиҳатдан кескин фарқ қиладиган бу спортчиларининг ҳар бири ғалабага ўз йўли билан боради. Командада ҳеч қачон бир характерли спортчи бўлмайди. Ҳар хил фазилатларни ўзига тўла маънода бирлаштира оладиган спортчи ҳақида орзу қилиш мумкин. Масалан, бир спортчи ҳал қилувчи дақиқаларда барча кучларини маҳорат билан сафарбар қила билади, иккинчиси дадил, учинчиси ғалабага чанқоқ, тўртинчиси вазмин, бешинчиси қатъиятли, олтинчиси юмшоқ, бири жозибали, бошқаси очиқ ва кучли бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрда ўтказилган 36-сонли видеоселектор мажлиси баёнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўлинмаси 2019 йил 24 октябрдаги “Республика спортчиларини 2020 йилга Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ҳақида”ги йиғилиши баёнида белгиланган устивор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, спорт федерация(ассоциация)лари спорт психологларини 1 ойлик 144 соатлик (олий маълумотли психологлар учун, 72 соатлик мустақил ва 72 соатлик бевосита) малакасини ошириш учун ўқув курслари ташқил этилган.



Download 125,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish