Касбий фаолият мотивлари
Каримжон Махмуджон ўғли Абдураҳмонов
Ички ишлар вазирлиги академияси
Аннотация:
ушбу мақола инсон ҳаётининг узвий қисми бўлган фаолият
тури касб ҳамда унининг турини танлашга ундовчи, танлаган касбига иштиёқ
уйғотичи самарали меҳнат қилишига, улкан марраларни зафт этиб, жамиятда
ўзининг муносиб ўрнини топишига илҳомлантирувчи ички туртки мативация
ҳақида. Уларнинг психологик талқинига бағишланади.
Калит сўзлар:
доминант, ички туртки, жамоавий характер, қондирилмаган
эҳтиёжлар, мотивация, ижтимоий установка, шахс фаоллиги.
Motives of professional activity
Karimjon Mahmudjon oglu Abdurahmanov
Academy of Ministry of Internal Affairs
Abstract:
This article is about the inner motivation that motivates a person to
choose the type of activity and its type of activity, which is an integral part of human
life, inspires him to work effectively, achieve great things and find his rightful place
in society. Dedicated to their psychological interpretation.
Keywords:
dominant, internal motivation, team character, unmet needs,
motivation, social establishment, personal activity.
Мотив – маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган инсонни
ҳаракатга, фаолиятга ундовчи ички туртки, сабаб. Мотивация – эса мотивлар
тизими, одамни фаол фаолиятга ундовчи сабаблар мажмуи.
Мотивация
- инсон
хулқ-атвори, унинг боғланиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи
психологик сабаблар мажмуини билдиради. Бу тушунча у ёки бу шахснинг
хулқини тушунтириб бериш керак бўлганда ишлатилади, яъни: «нега ?», «нима
учун ?», «нима мақсадда ?», «қандай манфаат йўлида ?» деган саволларга жавоб
қидириш - мотивацияни қидириш демакдир.
Шахснинг иш фаолияти билан боғлиқ мотивацияларни уч гуруҳга ажратиш
мумкин; биринчиси меҳнат фаолияти мотивлари, иккинчиси касб танлаш
мотивлари ва учинчиси иш жойини танлаш мотивлари. Аниқ фаолият эса
барчасини жамланган ҳолда изоҳланади, яъни бунда меҳнат фаолияти
"Science and Education" Scientific Journal
April 2021 / Volume 2 Issue 4
www.openscience.uz
548
мотивлари, касб танлаш мотивларининг шаклланиши, шунингдек, қолган
иккита мотив орқали эса иш жойини танлаш мотивлари ҳам юзага келади.
Меҳнат фаолияти мотивлари хилма-хил бўлиб, улар ўзига хос омиллар
билан белгиланади. Биринчи гуруҳ омилларига жамоавий характернинг
уйғониши билан боғлиқлари киритилиб, бунда жамоага фойда тегишини
англаш, бошқа инсонларга ёрдам бериш истаги, меҳнат фаолиятида ижтимоий
установканинг зарурлиги ва бошқаларга нисбатан тобеликни хоҳламаслик каби
мотивлар хисобланади. Иккинчи гуруҳ омиллари ўзи ва оиласи учун моддий
маблағнинг орттирилиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши
учун пул ишлаб топиш мотивларидир. Учинчи гуруҳга ўзини ўзи
фаоллаштириш, ривожлантириш, ўзини намоён қилиш эҳтиёжларининг
қондирилиши ва бошқалар киради. Маълумки, инсонлар табиатдан бирор-бир
фаолият билан шуғулланмасдан тура олмайдилар. Инсон нафақат истеъмолчи
балки яратувчи бўлиб, яратиш жараёнида у ижоддан илҳом олади. Бу гуруҳга
мансуб мотив жамият томонидан эҳтиёжларнинг қондирилиши ва
бошқаларнинг ҳурматини козониш билан боғлиқ. Мактаб ўқувчиларининг
меҳнат тарбияси ҳам шу мотив билан боғлиқ равишда шакллантирилади.
Меҳнат фаолиятининг умумий мотивлари юқорида айтиб ўтилганидек, аниқ
касблар доирасида амалга ошади. Касб танлаш анчагина қийин ва мотивацион
жараёндир. Ахир шахснинг тўғри касб танлаши кўпинча инсоннинг хаётдан
қониқишга ҳам сабаб бўлади. Инсоннинг кайси фаолиятини танлаши кўпрок
ташқи омиллар ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши жараёни ҳақида
тўхталиши муҳимдир. Бу асосан ташқи ҳолат баҳоларига, ўзининг имконият ва
қобилиятларига, касб танлашдаги қизиқиш ва мойилликларига боғлиқдир.
Ташқи ҳолатини баҳолаш, ижобий таъсир кўрсатадиган омиллар, ўзида ишлаб
топиладиган пул миқдори, имтиёз, таклиф этилаётган корхона, муассасанинг
яшаш жойига яқин бўлиши, транспот алоқаларининг қулайлиги, иш жойи
эстетикаси ва ишлаб чиқаришнинг зарарли томонлари, жамоадаги психологик
иқлим, мақтов ва тартибга чақириш кабиларни қамраб олади. Ўз
имкониятларини баҳолаш соғломлиги, ишга яроқлилиги, касби буйича муҳим
сифатларга эгалиги, билим даражаси, стрессларсиз ишга мойиллиги, юқори
шовқинли ишда талаб этилган темп ва хотиржам ритм билан ишлай олиш
имконияти кабиларни ўз ичига олади. Қизиқишларга мос равишда танланган
иш жойини баҳолаш, айни вақтда ишлаётган муассасаси, корхонадаги имконият
тўсиқлари, ишни бошқариш, касбий ўсиш, ташаббусининг пайдо бўлиши
муҳим аҳамиятга эга. Баъзан қизиқиш буйича иш жойини танлаш муҳим
аҳамият касб этади.
Иш жойини ва касбни танлаш мотивлари Э.С.Чучунай томонидан
классификация қилинган. У касб мотивларини қуйидагиларга ажратади:
"Science and Education" Scientific Journal
April 2021 / Volume 2 Issue 4
www.openscience.uz
549
1. Доминант (касбга қизиқишнинг устун туриши), 2. Вазият билан боғлиқ
(хар доим инсонни қизиқтириб келган шарт шароитларни рўёбга чиқариш).
3. Комформист. 4. Касбий мотивациялар (ўзига яқин ижтимоий оламнинг,
яъни яқинлари, дўст ва танишларининг маслаҳатлари билан). Л.И.Бамбурова
мусиқа ижрочилик касбини танлашга сабаб бўлувчи омиллар сифатида
қуйидагиларни ажратиб кўрсатади: ижод қилиш ва мусиқа ижро этишга бўлган
қизиқиш. Мусиқадан завқланишга бўлган эҳтиёж. Мусиқа асарларини ижро
этишда ўзи ташаббус кўрсатишга интилиш. Тингловчиларнинг ички
кечинмаларини, дардини куйга ўтказиш, уларга роҳат бахш этиш хоҳиши.
Албатта юқоридагилар мусиқа ижрочилик фаолиятининг тўлик мотивлари
эмас. Улар фақатгина мусиқачилик фаолиятини бошлашга олиб келади.
Хуласа сифатида кичик бир ҳикояни келтираман. Поёнсиз орзулар
исканжасида яшовчи бир йигит энг етук, энг мукаммал қизга уйланишга аҳд
қилибди. Барча мамлакатларда, халқлар, миллатлар ичида бўлиб, кейин юртига
қайтиб келибди. “Хўш, энг етук, энг мукаммал қизга уйланаман дер эдинг,
бундай қизни топа олмадингми ?” – деб сўрашибди танишлари. “Ҳа топдим”,-
дебди у . “Бўлмаса нега уйланмадинг”,- деб сўраганларида, йигит “у ҳам энг
етук, энг мукаммал эркакни қидираётган экан”,- деб жавоб берибди. Инсон
мукаммалликни ўзидан қидириши керак. Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги
ичингдадур” номли асари бежиз ёзилмаган. Юксакликнинг пойдевори
инсоннинг ўзида. Шунинг учун ҳам бугун давлатимизда инсон омилига катта
урғу берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |