3. Спортчининг олдинги ҳолатдаги психологик хусусиятларини ўрганиш. Спортчи йил давомида мусобақага юқори даражада тайёргарлик ишларини олиб борса, йиллик юклама машғулотларини илмий асосда режалаштирса, бу мусобақада фаол иштирок қилади ва юқори кўрсаткичларни қўлга киритишга муваффақ бўлади.
Спортчининг мусобақадан олдинги тайёргарлик ҳолатини қуйидаги психолик жиҳатларига алоҳида эътибор бериш керак:
- юқори даражада ишчанлиликни вужудга келтириш, мусобақага чидамлиликни ўстириш услубларидан фойдаланиш;
- спортчининг мусобақадан олдинги ва мусобақа жараёнидаги психик ҳолатини ўрганиш;
- ноқулай психологик ҳолатдан чиқиб кетиш йулларини излаб топиш;
- спортчиларнинг психологик тайёргарлик ва чиниқиш услубларидан фойдаланиш.
4. Спорт фаолиятини инсонпарварлаштириш мақсадида психологик муҳит ва шарт-шароитларни вужудга келтириш. Агар спорт фаолияти инсонпарварлаштирилса, спортчилар орасида тан жароҳати олиш камаяди, психик толиқиш, зўриқиш ва ҳар хил касалликларга чалинишнинг олди олинади. Ҳамда спортчиларнинг гармоник ривожланиши учун ёрдам бўлади. Бу масалаларни тўғри ҳал қилишда спортчилар ҳаётида озодалик ва гигиеник ишларни ташқил қилиш яхши натижалар беради. Спорт фаолиятини инсонпарварлаштириш масалаларини ижобий ва тўғри ҳал қилиш учун спорт психологияси қуйидаги воситалардан фойдаланишни тавсия қилади:
- спорт фаолиятининг ички томонларини ва спорт жамоаси спортчиларининг ўзаро муносабатлари қонуниятларини ўрганиш;
- спорт фаолияти мотивларининг тузилиш конуниятларини урганиш;
- спортчи фаолияти психик ҳолатнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.
5. Спорт жамоасидаги ўзаро ижтимоий-психологик муносабатлар жараёнини, спорт гуруҳларини бошқаришни ва гуруҳ спортчиларини бошқарувчилик қобилиятларини шакллантириш: - спорт командаси ва гуруҳлардаги ички механизмларининг қонуниятларини ўрганиш (ҳис этиш, миллий мафкўра, қадриятлар), бошқариш услубиятларини ишлаб чиқиш;
- спорт командалардаги лидерлик масалалари ва уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш;
- спортчининг хулқ-атворини, қизиқишларини ва ижтимоий-психологик мотивларини ўрганиш;
- спорт мусобокаларида спортчининг муваффақиятли қатнашишида муррабий ва бошқа шахсларнинг таъсирини ўрганиш.
6. Спорт фаолиятининг ғоявийлиги. Спортчи бирорта жамоанинг ва команданинг аъзоси ҳисобланади, спортчи жаҳон биринчилиги ва олимпиада ўйинларида ўз давлати фуқароси сифатида қатнашади. Шунинг учун спортчи ғоявий, маънавий ва ахлоқий жиҳатидан яхши тарбияланган бўлиши лозим: - спортчи характерининг барқарор сифатларини тарбиялаш;
- спортчининг жисмоний ва психологик жиҳатидан тайёрлаш тарбиясини яхши йўлга қўйиш вазифаларини тўғри хал этиш;
- Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон ва олимпиада мусобақаларида фаол иштирок қилиши учун шарт-шароитлар яратиб бериш.
Спортчи спорт фаолиятида объект ва субъект сифатида қатнашади. Масалан, команда, тренер-ўқитувчи, раҳбар, врач ва бошқа тарбия берган кишиларга нисбатан спортчи объект ҳисобланади, аммо спортчининг ўзига-ўзи онгли муносабатда бўлиши субъект вазифасини бажаради. Буларнинг барчаси спортчининг спортдаги махоратини такомиллаштириш имконини беради.