Педиатрия ва болалар гигиенаси



Download 1,47 Mb.
bet46/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР 1 - АМАЛИЙ МАСҲҒУЛОТ

1-илова Саволлар



  1. Гигиеник таълим – тарбия деганда нимани тушунасиз?

  2. Гигиеник таълим – тарбия музмунига нималар қиради?

  3. Гигиеник тарбияни шакл, услуб ва воситаларга нималар киради?

  4. МТМда тиббий ходимларни вазифалари нималарда иборат?

  5. МТМда қандай саниатрия оқаратув ишлари олиб борилади.

2-илова Матинли презентация


Мактабгача ёшдаги болаларнинг гигиеник билимлари. малака ва кўникмаларини шакллантириш уларга оид мавжуд билимлар ҳажмини аниқлаш орқали амалга оширилиши мумкин.
Бунда, енг аввало, болаларнинг ёшини ҳисобга олиш талаб етилади.
Мактабгача ёшдаги болаларгат МТМда шароитида, бўш вақтларда, турли фаолиятлар жараёнида гигиеник кўникмаларни сингдириш тарбиячилар она-оналар ҳамда боғчи ва тиббиий ходимлар томонидан амалга оширилади. Бу ҳол оила ва бошқа жойларда гигиеник тарбияни назорат қилиш, гигиеник билим ва кўникмалар ҳосил қилишга болаларнинг ўзини кенг жалб қилиш имконини беради.
Болалар гигиена ва тиббиёт соҳасига оид дастлабки билимларни, малака ва кўникмаларни нутқ егаллаш ва табиат билан танишиш машғулотларида, дидактик ва сюжетли-ролли ўйинларда, республикамизнинг минтақавий хусусиятлари ва миллий анъаналарига дойр ахлоқий суҳбатлар жараёнида оладилар.
Бола мавжуд мураккаб оламда яшайди. Атроф-муҳитдаги турли-туман ўзгаришлар унинг аъзоларига ғоят хилма-хил таъсир ўтказади. Бу жиҳатлар мактабгача ёшдаги болаларни гигиеник тарбиялаш тизимида ўз ифодасини топиши лозим. Республикамизда бу тизимни ишлаб чиқиш бошланган бўлиб, у ташкилийбошқарув тузилмасини ҳам, уни илмий методик жиҳатдан таъминлашни ҳам назарда тутади ҳамда муайян мазмун, тамойиллар, шакллар, усул ва воситаларни ўз ичига олади.
Мазкур тизимни амалга ошириш оилада ва мактабгача тарбия болалар муассасаларида гигиеник кўникмаларни ҳосил қилишга, гигиеник тарбиянинг изчиллигини таъминлашга имкон берадиган тегишли санитария шарт-шароитлари яратилган тақдирдагина муваффақиятли бўлади.
Атроф-муҳитнинг ҳар турли омилларини инсон руҳий саломатлигига таъсирини билиш ва тўғри баҳолаш орқали зарарли таъсирларни тугатиш ва бартараф етишга, касалликлар билан курашиш, оиладаги ва маҳалладаги меҳнат ва турмуш шароитларини соғломлаштиришга ёрдам берадиган меъёрлар ҳамда қоидалар ишлаб чиқилган.
Хар бир ота-она, мактабгача таълим-тарбия муассасаларининг (МТМ) бўлғуси тарбиячилари ва талабалар ўзларининг болалар билан иш олиб боришдек кундалик фаолиятларида мактабгача ёшдаги болаларнинг гигиеник тарбиясига дойр дастурдан фойдаланишлари мумкин. Улар МТМ, оилада гигиеник одатларни ззлаштириб олишга имкон берадиган тегишли санитария шароитларини яратиш, гигиеник тарбиянинг бир ёш гуруҳдан иккинчисига ўтишдаги изчиллигини таъминлаб берадиган, зарурий тиббий ва гигиеник билимларга ега бўлган тақдирларидагина ушбу тизимни амалда жорий етиш мумкин бўлади.
Мазкур тавсиялар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган мактабгача тарбия бўйича замонавий дастурлар ва мактабгача тарбия тамойиллари асосида тузиб чиқилган.
МТМ ва оилада гигиеник тарбияни турли хил ёшдаги болалар билан олиб бориш мумкин, жумладан:
- 1 ёшдан 3 ёшгача; - 3 ёшдан 5 ёшгача; - 5 ёшдан 7 ёшгача.
Мактабгача тарбия муассалари юксак санитария маданияти намунаси бўлишлари ва тарбиячи ҳамда ота-оналар билан тегишли ишлар олиб боришлари, уларни боланинг соғлигини муҳофаза ўилиш ва мустаҳкамлаш ҳақидаги билимлар билан куроллантиришлари лозим.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish